НАТО Ливияда «Давлат ташкилоти»га қарши курашиш учун у ерда ҳукумат тузилишини кутмоқда

Роя газетаси:
НАТО Ливияда «Давлат ташкилоти»га қарши курашиш учун у ерда ҳукумат тузилишини кутмоқда
5 феврал жума куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг НАТОнинг Ливияда террористик ИШИД ташкилотига қарши курашни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини, лекин бу миллий бирлик ҳукумати тузилгандан кейингина амалга ошишини билдирди.
Столтенберг Евроиттифоқ давлатлари мудофаа вазирлари анжуманига етиб келган пайтда «Биз Ливиядаги вазиятни яқиндан кузатиб боряпмиз. Бу эса сиёсий ечимнинг муҳимлигини ҳамда ўт очишни тўхтатиш ва миллий бирлик ҳукуматини ташкил қилишнинг зарурлигини кўрсатиб турибди. Айни шу нарса ИШИД ташкилотига қарши кураш имконини беради», деди.
Кейин бундай қўшимча қилди: «НАТО бу масалада, хусусан, юртда янги кучли муассасаларни шакллантиришда Ливияга ёрдам беришга тайёр. Бироқ бу миллий бирлик ҳукуматидан юртда янги вазиятни талаб қилади». (Россия сегодня).
Роя газетаси шарҳи:
Сўнгги пайтларда ғарблик масъулларнинг Ливияда «миллий бирлик ҳукумати» тузишни талаб қилишаётгани, буни Ғарбнинг терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ливия ишларига аралашуви учун зарурий бир қадам ўлароқ кўришаётгани кузатилмоқда. Маълумки, Америка билан Британия ва Франция етакчилигидаги Европа давлатлари ўртасида Ливияда ҳукумат тузиш масаласида келишмовчилик мавжуд. Чунки Америка ҳукумат тузиш билан боғлиқ таклифлар ўз манфаати бўйича кетмаяпти, деб биляпти. Шунингдек, ушбу давлатлар ўртасида ҳарбий аралашув ва ундаги мақсадлар борасида ҳам келишмовчилик мавжуд. Америка – «Давлат ташкилоти» хавфи тобора кучаймоқда, деган нарсани баҳона қилиб, ҳукумат тузиш мавзусидан эътиборни бурмоқчи бўляпти ва шу орқали Ливияга нисбатан ҳарбий аралашувга замин тайёрлаяпти. «Рейтер» ахборот агентлиги америкалик масъулларнинг «Қўшма Штатлар Ливияга нисбатан ҳарбий танловларни ишлаб чиқмоқда ва бу танловлар президент Барак Обама билан унинг хавфсизлик масалалари бўйича катта ёрдамчилари ўртасида муҳокама этилди. Аммо бирор кескин хулосага келинмади», деган сўзларини хабар қилди. Масъулларнинг айтишича, бу танловлар орасида ҳаво ҳужумларини ошириш, махсус кучларни жойлаштириш ва Ливия хавфсизлик кучларига машқ ўргатиш… лар бор. Шу боис ҳукумат ташкил этиш мавзуси билан ҳарбий аралашув мавзуси айни давлатлар ўртасидаги кураш доирасига киради…
Роя газетасининг 2016 йил 10 феврал чоршанба кунги 64-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб