| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Европа Иттифоқининг рақамли мустамлакачилиги

Европа Иттифоқининг рақамли мустамлакачилиги

By htadmin
25.10.2025
0
Share:

Европа Иттифоқининг рақамли мустамлакачилиги

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 15 октябр куни Европа Иттифоқи (ЕИ) Марказий Осиёда “Глобал дарвоза” (Global Gateway) стратегиясига мувофиқ рақамли алоқани ривожлантириш бўйича “Team Europe” (TEI) ташаббусининг сиёсий тақдимотини ўтказди. Расмий баёнотда мақсад “рақамли тенгсизликни бартараф этиш” ва “инклюзив ривожланиш” деб таърифланди. Аммо амалда бу ташаббус Марказий Осиёнинг рақамли инфратузилмаси устидан назорат ўрнатиш сари қадам экани шубҳасиз.

“Global Gateway” ва Марказий Осиёдаги рақамли алоқа бўйича Team Europe ташаббуси янги саҳифани очмоқда. Улар туфайли Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг чекка ҳудудлари ва қишлоқларини сунъий йўлдош орқали интернетга уламоқда. Бугунги тадбир ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги барқарор алоқани ривожлантириш ва ҳамкорликни йиллар давомида чуқурлаштиришда муҳим босқични англатади. У, шунингдек, рақамли тафовутни қисқартириш, рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш ва бутун Марказий Осиё бўйлаб одамлар ва бизнес учун янги имкониятлар очиш борасидаги мажбуриятимизни акс эттиради”, – деди Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Алеска Шимкич хоним.

Лойиҳа икки қисмдан иборат:

 – “C4CA” деб номланган “юмшоқ компонент” – Франция етакчилигидаги Expertise France консорциуми орқали амалга оширилади. Унда асосий эътибор сиёсат, қонунчилик ва киберхавфсизликни ривожлантиришга, хусусан, аёллар, ёшлар ва ижтимоий ҳимоясиз гуруҳлар учун рақамли имкониятлар яратишга қаратилгани айтилади.

– “Hard Pillar” деб аталган “қаттиқ компонент” эса Европанинг йирик инвестицион банки ва SES сунъий йўлдош оператори орқали амалга оширилади. Бу босқичда Марказий Осиёнинг энг чекка ҳудудларигача интернет етказиш учун сунъий йўлдошлар тизими ўрнатилади.

Бир қарашда бу лойиҳа бўйича интернет ва рақамли хизматлар инсон ҳаётини енгиллаштиради. Бироқ бу орқали бутун минтақани рақамли мониторинг тизими остига олиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг натижасида нафақат ахборот оқимлари, балки демографик ва иқтисодий маълумотлар ҳам Европа серверлари орқали бошқарилади.

“Global Gateway” дастури – ЕИ Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббусига муқобил қадам сифатида ишлаб чиққан лойиҳаси ҳисобланади. Агар Хитой темирйўллар, инфратузилма ва саноат зоналари орқали минтақага таъсир кўрсатаётган бўлса, ЕИ рақамли инфратузилма орқали Марказий Осиёнинг телекоммуникация, сунъий йўлдош ва маълумотлар марказлари устидан ўз таъсирини кучайтирмоқчи. Демак, интернет ва сунъий йўлдош тизимлари эндиликда нафақат алоқа воситаси, балки ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий таъсир қуроли ҳамдир.

Айниқса, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари билан ЕИ ўртасида олиб борилаётган музокаралар “иқлим ўзгаришини кузатиш” ва “экологик хавфсизликни таъминлаш” мақсадида дейилмоқда.

Амалда эса бу йўлдош мониторинг тизимлар орқали мамлакат ҳудудининг юқори аниқликдаги тасвирлари, сув ресурслари, минерал захиралар ва қишлоқ хўжалиги ерларига оид маълумотлар Европа серверларига узатилади. Бу маълумотлар кейинчалик стратегик иқтисодий ва сиёсий қарорлар қабул қилишда ташқи омилларнинг устунлигини таъминлаши мумкин.

ЕИнинг ушбу ташаббуси рақамли мустамлакачиликнинг бир кўриниши бўлиб, бу жараёнда:

– маълумотлар Европа платформаларида тўпланади;

– сунъий йўлдош инфратузилмаси Европа компаниялари томонидан назорат қилинади;

– жамият кузатуви: ахборот муҳити орқали жамоатчилик кайфияти ва сиёсий фаоллик таҳлил қилиниши мумкин.

Бу ўринда, Марказий Осиё давлатлари фақат фойдаланувчига айланади. Натижада, ЕИ минтақадаги рақамли инфратузилмани ўз стандартларига боғлаб, уни маълумотлар оқимини назорат қилиш ва ахборот сиёсатига таъсир кўрсатиш учун йўналтиради.

ЕИ – Россия таъсири ҳамон кучли бўлиб турган, Хитой эса иқтисодий жиҳатдан илдам кириб бораётган МО минтақасига рақамли йўл орқали кирмоқчи. У ўз ташаббусини “рақамли кўприк” деб таърифламоқда. Аслида, уни “рақамли мустамлакачилик қадами” дейилса тўғри бўлади. Ўзбекистон охирги йилларда “рақамли давлат”, “ақлли шаҳар”, “сонли иқтисод” дастурларини фаол илгари сурмоқда. Бироқ бу дастурлар ортидан хорижий кучлар учун стратегик маълумотларга эшик очиб бермоқда. Демак, ахборот хавфсизлиги ёки киберхавфсизлик чоралари кабилар ташқи мустамлакачи душман давлатларга эмас, балки Ўзбекистон халқига, янада аниқроқ айтганда, мамлакат мусулмонларига қаратилгани маълум бўляпти. Ўз-ўзидан, давлат хавфсизлиги ҳам халқдан ҳимояланиш учун эканлиги келиб чиқади.

Исломда давлатнинг вазифаси Умматни ҳимоя қилишдир, устидан мустабидларча назорат ўрнатиш эмас. Бу ҳимоя инсонларнинг насли, ақли, дини, жони, моли ва номусини нафақат моддий жиҳатдан, балки ахборий ва фикрий хавфлардан ҳам муҳофаза қилишни ўз ичига олади.

Ахборот соҳаси фикрий жанг майдонидир. Ғарб давлатлари бу майдон орқали мусулмон юртларига мафкуравий таъсир ўтказиш, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тобе қилишга уриняпти. Шу боис Халифалик ахборот соҳасида мустақил ва қудратли бўлиши шарт. У хорижий давлатлар ёки корпорациялар орқали эмас, ўзининг илмий ва техник салоҳияти билан ахборот тизимларини барпо қилади. Барча серверлар, маълумот базалари, интернет марказлари давлат ҳудудида жойлашади.

Халифаликда киберҳимоя тизимлари ташқи хавфлар, яъни душман давлатлар, шпионаж ва мафкуравий ҳужумлардан муҳофаза учун хизмат қилади. Ҳеч бир фуқаро давлат томонидан кузатув ёки назорат объектига айланмайди. Халифалик етук муҳандислар ва мутахассисларни етиштириб, улар орқали рақамли мустақилликни таъминлайди.

Бу, албатта, мустамлакачи давлатларнинг лойиҳалари билан эмас, балки барча соҳаларга тааллуқли мукаммал ва тўғри ечимларни қамраб олган Ислом тузумининг татбиқи билан амалга ошади. Бу тузумнинг татбиқи эса, фақат Рошид Халифалик давлати билангина бўлади.

 

Иззатуллоҳ

25.10.2025й

Tagsрақамли мустамлакачилик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Корона кризиси билан Рамод йили (қаҳатчилик) ўртасида капитализмнинг омадсизлиги, Исломнинг эса яроқлилиги кўринди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Ҳусийларга Маърабда имконият яратиб бермоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/