Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи: Вашингтон нима учун Марказий Осиёни нишонга олди?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тарих улкан салтанатларнинг юксалиши ҳамда уларнинг зўравонлик, зулм ва бузғунчилик оқибатида қулашига кўп бора гувоҳ бўлган. Британия, Франция ва Совет иттифоқи мустамлакачилик ва халқларни хорлаш ботқоғига ботиб, парчаланиб кетгани каби, бугун капиталистик дунёнинг охирги мустабид тимсоли бўлган Америка ҳам ўз таназзулининг сўнгги палласини бошдан кечирмоқда.
40 триллион доллардан ошган ва қайтариб бўлмас ташқи қарз, ички сиёсий бўлинишлар, жамиятнинг ахлоқий емирилиши ва Эрон билан кечган кескин можароларда ўз ҳарбий устунлигини ғалабага айлантира олмагани ортидан Вашингтоннинг глобал гегемонияси очиқчасига дарз кетди. БМТ минбарларининг ожиз шовқин-сурони ёки Ғазодаги геноцид манзарасида Американинг инсонпарварлик ҳақидаги сафсаталари куйиб битди. Бугун дунё эски тизим чириб битаётган, бироқ янги тизим қуёши ҳали бўй кўрсатмаган тарихий даврга кириб келди.
Ана шундай мураккаб геосиёсий бўғилиш шароитида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг 2026 йил октябрида 200 дан ортиқ йирик савдо ва инвестиция делегацияси билан Самарқандга келиши тасодифий эмас. Бу — жон сақлаш бўлимида ётиб омон қолишга уринаётган Вашингтоннинг ҳаётий муҳим захираларга эришиш ва таъминот занжирларини қутқариш мақсадидаги сўнгги нажот ҳаракатидир.
- Критик минераллар: Пентагонни талвасага солган тақчиллик
Самарқанддаги музокараларнинг асл ўзаги — бу «муҳим минераллар ва ноёб ер элементлари» масаласидир. Бугунги кунда Вашингтон ва Пекин ўртасидаги рақобат оддий савдо чегараларидан чиқиб, келажакни назорат қилиш ва технологик мустақиллик учун курашга айланди. Бу курашда вақт энг қимматли қурол бўлиб турибди.
АҚШ саноати ва мудофаа сектори ниҳоятда хавфли заиф нуқтага эга: Пентагон тасарруфидаги қарийб 1900 та қурол-яроғ тизими таркибидаги 80 мингдан зиёд деталь бешта критик минералга — сурма, галлий, германий, вольфрам ва теллурга — тўғридан-тўғри қарамдир. Яъни Америка қуролли тизимларининг 78 фоизи ушбу минераллар таъминотидаги ўзгаришлар олдида мутлақо ҳимоясиздир. Хитой бу минераллар экспортини чеклаб, Вашингтоннинг томоғидан бўғиб олган бир пайтда, Рубио бошчилигидаги маъмурият Марказий Осиёни, хусусан Ўзбекистон бойликларини мазкур тақчилликни қоплаш учун муқобил хомашё манбаига айлантириш пайига тушди.
Расмий тилда буни «чуқур қайта ишлаш ва кластерлар» деб безатишмоқда. Аммо капиталистик тизим қонунияти ўзгармасдир: хомашё бойликларга эга заиф мамлакатлар қазилма омбори бўлиб қолади, юқори технология ва қўшилган қиймат эса фақат империалистик марказлар қўлида сақланади. Мусулмонларнинг улкан хазинаси Америка ҳарбий машинасининг қувватини тиклаш учун сув текинга олиб кетилади.
- Инфратузилмани гаровга олиш ва молиявий тутқунлик:
Американинг кириб келиши ҳеч қачон холис ривожланиш олиб келмаган. Рубио ташрифи доирасида мақтаб тилга олинган DFC инвестиция платформаси, маҳаллий UzNIF фонди бошқарувининг «Franklin Templeton»га берилиши ва «BlackRock» сингари молия девларининг мамлакат энергетика ҳамда банк тизимига олиб кирилиши стратегик активларни глобал капитал тузоғига тортишдир. Бу жамғармалар трансмиллий картеллар ва сионистик нуфуз тармоқлари билан узвий боғлиқ бўлиб, давлатларнинг суверенитетини сиқиб чиқаришга хизмат қилади.
Бунинг яланғоч ҳақиқатини $3,42 млрд га қурилган Uzbekistan GTL заводи мисолида кўриш кифоя. Қурилишда олинган миллиардлаб хорижий қарзлар, техник нуқсонлар ва авариявий ҳолатлар фонида Американинг «Air Products» компанияси билан 15 йиллик 1 миллиард долларлик битим имзоланган. Бу битим маҳсулот ишлаб чиқарилишидан қатъи назар, ҳар ой муттасил тўловлар тўланишини кафолатлаб, корхонани Америка ширкатининг молиявий дебиторига айлантириб қўйган. Энди эса маҳаллий мутасаддилар заводнинг тўлиқ молиявий аҳволини очиқлай олмай туриб, уни хорижий инвесторларга хусусийлаштириш ва IPO қилишга тайёрланмоқда. Мустамлакачилик занжири айнан шундай ишлайди: қарз ва муаммолар маҳаллий халқ гарданига, стратегик ишлаб чиқариш ва фойда эса хорижий корпорациялар ихтиёрига ўтади!
- Минтақани гигантлар тўқнашувига судраш – «Артемида» ва «C5+1»:
Самарқандда Ўзбекистоннинг «Артемида» келишувларига имзо чекиши ва «C5+1» котибиятига бош бўлиши юзаки қараганда дипломатик обрўдек туюлади. Аммо аслида бу — Марказий Осиёни Американинг Хитой ва Россия қаршисидаги технологик ва геосиёсий тўқнашувига аралаштиришдир.
Америка бугун якка ҳолда дунёни бошқаришга қодир эмас. Шу сабабли у Яқин Шарқда Туркияни ўз режалари учун воситачи қилиб, энергетика ва савдо йўлакларини америкалаштиришга уринаётгани каби, Марказий Осиёда ҳам Россия ва Хитойнинг чегарасида ўзи учун итоаткор ва таянч бир блокли занжир ясашга ҳаракат қилмоқда. Аммо икки қудратли ва ядровий қўшни — Пекин ва Москва билан чегарадош ҳудудда Америка ҳарбий-сиёсий лагерининг шартларига бўйсуниш, минтақани геосиёсий портлаш нуқтасига айлантириш билан баробардир.
Ҳақиқий чиқиш йўли қаерда?
Марко Рубионинг қуруқ жилмайиши ва Майамига тўғридан-тўғри рейс ваъда қилиши — заҳарни асалга қориб узатишдир. Мусулмон юртларидаги рувайбиза ҳукмдорларнинг Ғарб кўрсатмалари асосида фикр юритиши, мустамлакачиларга ўз бойликларини омонат қилиб топшириши уларни қутқармайди. Капиталистик дунё муқаррар инқироз остонасида турибди.
Инсоният ҳам, мусулмон ўлкалари ҳам бугун БМТнинг самарасиз декларацияларига ёки йирик кучларнинг тобора авж олаётган манфаатпараст рақобатларига муҳтож эмас. Бугун талаб қилинаётган чинакам ўзгариш — чириган капиталистик тизим ичида бир хўжайин ўрнига бошқасини танлаш эмас, балки адолат ва инсонийликни таъминлай оладиган муқобил цивилизацион мабдани ҳаётга татбиқ этишдир. Бу муқобил — буюк Ислом мабдаси асосида қад кўтарадиган пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифаликдир. Фақат ана шу давлатгина мусулмонларнинг талон-тарож этилаётган бойликларини, газ ва минералларини ҳимоя қилади, мустамлакачилик исканжасини синдириб, нафақат минтақани, балки бутун исломий юртларни том маънодаги мустақил, қудратли ва азизлик мақомига қайтаради!
Иззатуллоҳ
30.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ