| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Яширин назорат ёки жосус дастур

  • Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

  • Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

  • Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

  • Европа ва Ғарб ўз мафкурасининг бузуқлиги ва ҳукуматларининг заифлашуви ортидан ҳақиқий инқирозни бошдан кечирмоқда

  • Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

  • «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

  • Икки ўт орасидаги энергетика

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

By htadmin
30.10.2026
0
Share:

Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Озарбайжонда мусулмон қизлар ҳижоб кийгани учун мактаб эшигидан қайтарилмоқда. Аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртда дунёвий режим қизларни Аллоҳнинг фарзига амал қилиш билан таълим олиш ўртасида оғир танлов қилишга мажбур этмоқда. Бу мудҳиш воқеа шундай бир даврда содир бўлмоқдаки, Алиев ҳукумати бир томондан Америка билан стратегик шерикликни мустаҳкамламоқда, иккинчи томондан «исроил» билан ҳарбий-хавфсизлик алоқаларини чуқурлаштирмоқда. Эрон билан зиддият эса бу муносабатларни янада кескин сиёсий тусга киритмоқда. Озарбайжондаги ҳижобга қарши кескин чораларнинг асл моҳияти мана шу мустамлакачилик ва мафкуравий назорат сиёсатига бориб тақалади.

2026 йил 7 июлда «Умумий таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, «миллийлик ва дунёвийлик» таълимнинг асосий тамойиллари этиб белгиланди. Кетидан 22 июлда Президент фармони, 21 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 309-сон қарори, 6 октябрда эса ўқитувчилар кийимига оид 325-сон қарор қабул қилинди. Бу қарорлар ижроси 12 октябрдан бошлаб ҳижобли ўқувчилар ва айрим ўқитувчиларнинг мактабларга киритилмаслигига олиб келди. «Amnesty International»нинг 2026 йил 16 октябрдаги баёнотида ҳижобли қизларнинг таълимдан четлатилиши, тинч намойишчиларнинг ҳибсга олиниши кескин танқид қилинди.

Режим фақат мактабдаги кийиниш тартибини ўзгартириш билан чекланмади. 12 октябрда Бокуда 37 киши ушланди, норозиликлар кучайган кунларда TikTok ва Instagram тармоқларига киришга чеклов қўйилди. Ҳижобли синфдошларини ҳимоя қилган ўқувчилар, фарзандлари учун эътироз билдирган ота-оналар режимнинг куч ишлатиш машинасига дуч келди. Демак, ҳижобга қарши сиёсат мактаб деворлари ичида қолмади, балки диний эътиқод, таълим ва давлат зўравонлиги тўқнашган очиқ сиёсий можарога айланди.

Озарбайжонда диний ҳаёт устидан назорат сиёсати кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Совет даврида Ислом сиқиб чиқарилган бўлса, мустақилликдан кейин ҳам дунёвий тузум сақланиб қолди. Алиевлар ҳукмронлиги даврида эса ҳукумат диний муҳитни қаттиқ назоратида ушлаб келди. Бунинг яққол мисоли 2010 йилда содир бўлган эди. Ўшанда таълим вазири мактабларда ҳижобга қарши чекловлар киритган, бироқ мусулмонларнинг кучли норозилиги туфайли ҳукумат бу сиёсатни бутун тизимга бир хилда татбиқ эта олмаган эди.

Шундан кейин давлат диний муҳитни сиқувга олишни кучайтирди: 2015 йилда Нардаранда диний фаолларга қарши қонли амалиётлар ўтказилди, масжидлар ва диний ташкилотлар марказлаштирилди, 2023 йилда эса Эрон билан келишмовчиликлар пайтида кўплаб диний фаоллар қамоққа олинди.

Энди 2026 йилдаги воқеаларнинг фарқи шундаки, ўн олти йил олдинги уринишлар маҳаллий қаршиликка учраган бўлса, бу сафар қонунлар, Президент фармонлари ва полиция кучи бирлаштирилиб, ҳижобга қарши кураш давлат сиёсатининг юқори чўққисига кўтарилди. Алиев 2026 йил 2 октябрда Янги Озарбайжон партиясининг VIII қурултойида «мафкуравий хавфсизлик жисмоний хавфсизлик каби муҳим» эканини очиқ айтди ва бунга қарши курашнинг асосий воситаси сифатида таълимни кўрсатди. Ҳукумат мактаб орқали ёшлар онгини ўз дунёвий ва мафкуравий андозаларига бўйсундиришга интилмоқда.

Бироқ бу ички мафкуравий сиёсат ташқи геополитик манфаатлар, хусусан, «исроил» билан ҳарбий-сиёсий яқинлашув фонида кечмоқда. Яҳуд вужудининг Озарбайжонга қизиқиши фақат нефт ва қурол савдоси билан чекланмайди. Озарбайжон Эроннинг шимолий чегарасида жойлашган бўлиб, «исроил» учун бу ҳудуд Теҳроннинг ҳарбий имкониятларини жиловлашда стратегик плацдармдир.

2026 йил январида Алиев «исроил» президенти Ицхак Герцог билан учрашди, ортидан «исроил» ташқи ишлар вазири Бокуга келди. 10 февралда эса АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Озарбайжон билан стратегик шериклик хартиясини имзолади. 2026 йил 7 мартда Reuters Озарбайжон хавфсизлик хизмати Эрон Инқилоб қўриқчилари корпусига боғланган эҳтимолий қўпорувчилик режаларини фош этганини хабар қилди. Яҳудий вужуд бош вазири Нетаньяҳу эса 12 июнда Алиевга мактуб йўллаб, унинг «экстремизмга қарши кураш»даги ҳаракатларини очиқ олқишлади. Орадан ҳеч қанча ўтмай, Озарбайжонда ҳижобга қарши қонунлар қабул қилиниб, амалиётга киритилди.

Яҳудий вужуди раҳбариятининг Алиевнинг ички сиёсатини қўллаб-қувватлаши бежиз эмас. У Эрон таъсирини йўқ қилишни истаса, Алиев ҳукумати мамлакат ичида давлат назоратидан ташқари ҳар қандай мустақил диний-сиёсий фаолиятни йўқ қилишни мақсад қилган. Бу икки манфаат бир нуқтада кесишмоқда.

Шу билан бирга, Алиев бир томондан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида диний идоралар раҳбарлари билан учрашиб, «Ислом бирдамлиги» ҳақида гапирса, иккинчи томондан ўз мактабларида мусулмон қизларни ҳижоби учун қувмоқда. Бу иккиюзламачилик ҳукумат Исломнинг ҳаёт ва жамиятга ҳакам сифатида кириб келишига тоқат қилмаслигини кўрсатади.

Бундан ташқари, Озарбайжоннинг Марказий Осиё сиёсий майдонига (Тошкент саммитлари, ТДТ хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувлари) чуқур кириб бориши ва АҚШ маъмуриятининг минтақани «исроил» билан боғловчи лойиҳаларга уринишлари бутун минтақада диний эркинликларни сиқувга олиш сиёсати бир марказдан бошқарилаётган мустамлакачилик режаси эканини фош этади. Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги шунга ўхшаш диний чекловлар бир занжирнинг ҳалқаларидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, таълим олишни ҳижобни ечиш шартига боғлаш — муслималарни имони ва илм олиш ҳуқуқи ўртасида танлов қилишга мажбурловчи ифлос услубдир.

Дунёвий режимлар мактаб ва жамиятдаги чегараларни ўзларининг бузуқ қонунлари билан белгиламоқчи бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло айтади:

أَفَحُكۡمَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ يَبۡغُونَۚ وَمَنۡ أَحۡسَنُ مِنَ ٱللَّهِ حُكۡمٗا لِّقَوۡمٖ يُوقِنُونَ

– “Улар жоҳилият ҳукмини истайдиларми? Иймони комил қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм чиқарувчи ким бор?”  (Моида:50)

Озарбайжон ва бошқа мусулмон юртларидаги бу зулмларга барҳам беришнинг ягона, ҳақиқий ечими — Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатидир.

Бугунги кунда катта кучлар геополитик ўйинлар олиб бораётган ва мусулмон қизлар ўз ҳижоби учун эшиклардан қайтарилаётган бир пайтда, энг асосий ва ҳал қилувчи савол турибди: мусулмонлар ҳаётида ҳукмрон мезон дунёвий ҳукуматларнинг золим сиёсати бўладими ёки Аллоҳнинг ҳукмими?!

Салоҳиддин

30.10.2026й

TagsОзарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазода Халифалик ва Фаластин масаласини муҳокама қилинган давра суҳбати уюштирилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли сизнинг халос бўлишингиз сизни ёрдамсиз қолдирганлар қўлида эмас, балки ўз қўлингиздадир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон рақамли бозори: Уч салтанат таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжонда мусулмон қизлар ҳижоб кийгани учун мактаб эшигидан қайтарилмоқда. Аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртда дунёвий режим қизларни Аллоҳнинг фарзига амал қилиш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи: Вашингтон нима учун Марказий Осиёни нишонга олди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Тарих улкан салтанатларнинг юксалиши ҳамда уларнинг зўравонлик, зулм ва бузғунчилик оқибатида қулашига кўп бора гувоҳ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: