| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Банкдан қарздор 32 ёшли эркак Тошкентдаги автобус бекатида осилган ҳолда топилди

  • Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

  • ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

  • Жамиятдаги меъёрий қарашларни ким белгилайди? Ўзбекистонда қадриятлар учун кечаётган кўринмас кураш

  • Уйғониш ва ҳалокат бўсағасидаги башарият

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ақидага иймон келтиришда ақлга таянмаслик виждоний иймонга олиб келади

Ақидага иймон келтиришда ақлга таянмаслик виждоний иймонга олиб келади

By htadmin
11.08.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ақидага иймон келтиришда ақлга таянмаслик виждоний иймонга олиб келади

Кўп биродарларимиз ақлий иймоннинг воқелигини тўғри тасаввур қила олмай, ақидага ақлий иймон келтиришга чақираётганларни айблайдилар. Яъни улар шаръий ҳукмларга ақл манба қилинмаслиги шарти билан ақидага иймон келтиришда ақлга суяниш воқеликларини бир-бирига чалкаштириб юборадилар. Шаръий аҳкомларда ақл манба қилинмаслиги шарти бошқа воқелик бўлиб, ақидага иймон келтириш бобига аралаштириб бўлмайди. Бу икки ҳолатни алоҳида-алоҳида воқелик сифатида тушуниш керак. Шу ерда бу икки жиҳатни ажратиб олиш учун “Исломий Шахсия” китоби “Ақида ва шаръий Ҳукм орасидаги фарқ” мавзусидан  иқтибос келтириб ўтсак:

“Ақида калимасининг луғавий маъноси қалб қатъий ишонган нарса демакдир. Бу тасдиқ умумий бўлиб, барча нарсанинг тасдиғини ўз ичига олади. Лекин бир нарсани тасдиқлашда тасдиқ қилинаётган нарсага қаралади, агар у асосий иш ёки асосий ишдан келиб чиққан бўлса, уни ақида деб номлаш мумкин. Чунки у бошқа нарсалар учун асосий ўлчовга ярайди. Натижада қалб уни қатъий тасдиқлашининг ҳаётда сезиларли таъсири бўлади…

Шаръий ҳукмлар эса Шореъ (шариат эгаси)нинг бандаларнинг феълларига тааллуқли буйруғидир. Бошқача қилиб айтганда, инсоннинг феълларидан ёки сифатларидан бирортасига тааллуқли фикрлар шаръий ҳукмдир. Демак, ижарага бериш, судхўрлик, кафолат, ваколат, намоз, халифаликни тиклаш, Оллоҳ белгилаган жазо қонунларини ўз ўрнига қўйиш, халифанинг мусулмон бўлиши шартлиги, гувоҳнинг адолатли бўлиши, ҳоким эркак киши бўлиши ва шу каби барча амаллар шаръий ҳукмлар ҳисобланади.” Иқтибос тугади.

Бугунги мавзуимиз ақидага иймон келтириш билан боғлиқ бўлиб, бу масалада ақлга таянилиши тўғрисидаги ҳамда виждоний иймоннинг воқелиги тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз.

Аввало ақлнинг вазифаси тўғрисида “Ислом низоми” китобида келтирилган баъзи фикр-мулоҳазалардан қисқа иқтибос келтириб ўтсак:

“Аллоҳ Таоло инсон учун нарсаларни бир-биридан ажрата оладиган ақлни яратди. Ақлнинг яратилиш табиатида идрок ва ажрата олиш хоссасини яратди, сўнгра инсонга яхшилик ва ёмонлик йўлини кўрсатди:

وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ

– “Биз инсонга иккала йўлни ҳам – яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам кўрсатдик”.  (Балад: 10)

Аллоҳ Таоло ақлнинг табиатида фужур-бузуқликни ва тақво-покликни идрок қилиш хусусиятини яратган:

فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا

– “Аллоҳ инсонга фужур-бузуқликни ҳам, тақво-покликни ҳам танитиб қўйган”.  (Шамс: 8)”

Иқтибос тугади.

Мана шу оятлардан кўриниб турибдики, яхши йўл ва ёмон йўлни ажратиш ақлнинг вазифаси экан. Фақат бу йўлларни бир-биридан ажратиш учун керакли маълумотга эга бўлиб олиш ва шу маълумотлар бўйича холислик билан хулоса чиқариш керак. Оятдан маълум бўлиб турибдики, бузуқлик ва поклик тўғрисидаги маълумот инсониятга Аллоҳ Таоло томонидан етказилган. Инсон эса ана шу маълумотларни тўғри идрок қила олиши керак, холос.

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ

– “Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир”. (Оли Имрон: 190)

Ақлга таянишнинг воқелиги ақл идрок қила оладиган ҳужжатлар орқали бир хулосага келишдир. Яъни қайси бири тўғри ёки хатолигини уларга боғлиқ далиллар орқали ажратиш. Ақл билан боғлиқ бу иш шаръий ҳукмлар доирасида амалга оширилмайди. Ақида бобининг ақлий далилларга таянилиши зарур бўлган ўринларида бу иш амалга оширилади. Сабаби ақл ишлатилиши керак бўлган бу ўринларда ақл ишлатилмаса ва Аллоҳ Таоло унга жойлаб қўйган ажрата олиш хусусиятидан фойдаланилмаса ақидага нисбатан иймон мукаммал бўла олмайди. Иймон мукаммал бўлмаса тақлидий иймон бўлиб, бу виждоний иймоннинг бир кўринишидир.

Энди виждоний иймоннинг воқелиги тўғрисида қисқа мулоҳаза юритиб кўрсак. Биз бу ерда айтмоқчи бўлган виждон араб тилидаги луғатда топмоқ маъносини билдирадиган виждондир. Демак, виждоний иймон дейилганда шу нуқтаи назардан қаралиши керак. Бу жиҳатдан виждоннинг иймон билан боғланиш воқелигини очиб олсак. Виждон айтиб ўтилганидек топмоқ деган маънони билдиради. Инсоннинг фитратидаги ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжларнинг қондирилиш воситасини топиб беришда ёки кўрсатиб бериш жиҳатидан айтиб ўтилган маънога боғланади. Яъни бу ўринда назарда тутилаётган виждон шу ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжлар нима билан қондирилиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Мисол учун узвий эҳтиёж бўлган қорин очишида уни тўйдирадиган нарсалар сифатида қўй гўшти ёки чўчқа гўшти виждон томонидан эҳтиёж қондириладиган восита сифатида танланаверади. Ёки тадайюн ғаризасининг сиғиниш ва муқаддаслаш талабини қондириш воситаси сифатида ширк воситаларни ёки Ислом талаб қилганидек ҳолатни танлаши мумкин. Шунинг учун виждон танлови текшириб кўрилмас экан, унга таяниб қолишлик билан инсон катта хатога йўл қўйиб қўйиши мумкин. Инсоннинг ақида борасидаги текшируви эса ақл воситасидир.

Ақидага иймон тақлидий ёки виждоний бўлиши тўғри эмас. Тақлидий иймоннинг воқелиги бошқалар шу ақидага иймон келтирганлиги учун иймон келтиришидир. Тақлидий иймонга мисол ота-боболарининг иймонига тақлидан, урф-одат, жамиятдаги муҳит сабаб ёки ўзи уламо деб ҳисоблаган инсонларнинг иймонига эргашиш. Бундай иймон тақлидий иймон ҳисобланиб, ақл воситаси қўлланилмай виждон билан ёндашиш натижасида келиб чиққан иймондир. Бундай иймон тўғри ақидага нисбатан бўлса ҳам тўғри иймон ҳисобланмайди. Чунки иймоннинг мукаммал ва тўғри бўлишлигининг ўз шартлари бор, унда ақл ишлатилиб далиллар орқали ўрганилиши ва тўғриси нотўғрисидан ажратилиши керак бўлган жиҳатлар мавжуд.

Ислом ақидага ақлий далиллар билан иймон келтирилишини шарт қилди. Нақлий келган хабарларга ҳам уларнинг манбаси ақлий тасдиқланганлиги учун ақл воситасида келиб чиққан иймон сифатида қаради. Яъни фаришталар, аввалги пайғамбар алайҳиссаломлар, охират куни, жаннат ва жаҳаннам кабилар нақлий йўл билан келган хабарлар бўлиб, бизда уларнинг воқелигини ҳис қилишни имкони йўқ. Бундай нарсаларга қандай қилиб иймон ақлий келтирилади, деган савол жуда ўринли савол бўлиб, бу саволга айтиб ўтганимиздек буларнинг нақл қилинган хабарларнинг манбалари (Қуръон, суннат) га ақлий иймон келтирилганлиги учун ўз-ўзидан бу нақлий хабарларга ҳам иймон ақлий бўлиб қолади. Кўриниб турибдики, ақиданинг ҳар бир шартига ақлий иймон келтириш зарур, шундагина ақидага иймон мукаммал бўлади. Ислом талаб қилган ақидага нисбатан келтирилиши керак бўлган иймон ҳам аслида мукаммал ақлий иймондир.

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنْ السَّمَاءِ مِنْ مَاءٍ فَأَحْيَا بِهِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَابَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ

– “Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув деган неъматда ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва Ер орасидаги итоатгўй булутда (булутларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир”.                   (Бақара: 164)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ.

11.08.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тожикистон ўз фуқаролари соқолларини олиб ташламоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    100 нафар фаластинлик мусулмонларни даволаётган ўзбек ҳукуматининг Фаластин масаласида сиёсати ўзгардими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Нима учун бизлар фикран ухлоқмиз?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/