Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ва архивларини қасддан ер билан яксон қилиш жиноятлари давом этаётган бир пайтда, Тошкентдан навбатдаги шармандали хабар келди. Ўзбекистон Миллий архивида «Ўзархив» агентлиги ва яҳудий вужуди архиви ўртасида «ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум» имзоланди.
Тадбирда яҳудий вужудининг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Люстиг ва (исроил) архиви бош архивисти Рут Аврамович иштирок этиб, «тарихий хотирани асраш», «илмий ҳамкорлик» ва «дўстона муносабатлар» ҳақида нутқлар сўзлади.
Расмий ахборот агентликлари «илмий-маданий соҳадаги ютуқ» деб мақтаётган ушбу воқеа, аслида, мусулмонларнинг қотили бўлмиш босқинчи вужуднинг жиноятларини оқлаш ва у билан алоқаларни нормаллаштиришга қаратилган улкан хиёнат ҳисобланади.
«Ўзархив» яҳудий вужуди архиви билан «тарихий ва маданий меросни ҳимоя қилиш ҳамда архивларни сақлаш» ҳақида битим тузгани сиёсий сурбетлик ва беномусликнинг юқори чўққисидир.
Қачондан бери Фаластин заминида мусулмонларнинг асрий тарихини, Усмонийлар давридан қолган вақф ҳужжатларини, Қуддус ва Ғазодаги кутубхона ва архивларни бомбалар билан ёқиб юбораётган бир террористик вужуд «тарихий меросни асровчи» бўлиб қолди?! Бугун бутун дунёга маълумки, сионистик вужуд босиб олинган Фаластин заминларида Ислом тамаддуни изларини ўчириш, тарихни сохталаштириш ва яҳудийлаштириш сиёсатини олиб бормоқда.
Яҳудий вужуди нафақат инсонларни, балки тарихни, дарахтларни ва тошларни ҳам йўқ қилувчи, нафрат ва қасосга асосланган босқинчи вужуддир. Фаластин аҳлининг асл тарихий ҳужжатларини ўғирлаб, ўз архивларига яширган, ернинг ҳақиқий эгалари бўлган мусулмонларни юртидан қувиб чиқариш учун тарихни қалбакилаштиришни давлат сиёсатига айлантирган босқинчилар билан «архивларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилиш» — сионистик сақофий босқинга Ўзбекистон эшикларини очиб беришдан ўзга нарса эмас.
Тошкент секуляр режими бир томондан халқаро минбарларда Фаластин масаласида «икки давлатчилик» ҳақида мужмал баёнотлар бериб, гўёки фаластинликларга ҳамдарддек кўринмоқчи бўлади. Аммо иккинчи томондан, сионистик вужуд билан 2021 йилда яҳудий халқи тарихи марказий архиви, 2022 йилда «Яд Вашем» ёдгорлик мажмуаси ва ниҳоят бугун яҳуд вужуди архиви билан кетма-кет шартномалар имзоламоқда.
Бу — мусулмон юртларидаги малай режимларнинг мунофиқлигини кўрсатувчи очиқ далилдир. Бугун ҳатто Ғарбдаги халқлар, талабалар ва жамоатчилик яҳудийларнинг Ғазодаги ваҳшийликларидан нафратланиб, (исроил) билан ҳар қандай академик, маданий ва иқтисодий алоқаларни бойкот қилаётган бир пайтда, аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи мусулмон бўлган Ўзбекистон режими жиноятчи вужуд дипломатларига гилам тўшаб, пойтахт марказида улар билан «дўстлик» ришталарини боғламоқда.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муборак Каломида яҳудийларнинг мўминларга бўлган адоватини аниқ баён қилиб қўйган:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا﴾
«Иймон келтирганларга одамларнинг энг қаттиқ адоватлиси яҳудийлар ва мушриклар эканини топасиз» (Моида:82)
Мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Масжидул Ақсони оёқости қилаётган, минглаб гўдаклар ва оналар таналарини бомбалаб парчалаётган кимсалар билан «дўстона алоқалар» ўрнатиш — Аллоҳ таолонинг ушбу қатъий ҳукмига очиқдан-очиқ қарши чиқиш ва Умматнинг юрагига орқадан ханжар уришдир.
Бу келишув оддий тасодиф эмас. Самарқандда АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари иштирокида стратегик конлар ва бойликлар Америка картелларига очиб берилгани ортидан Нью-Деҳлида Ҳиндистоннинг фашистик «Хиндутва» режими билан «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Исломга қарши иттифоқ мустаҳкамлангани кузатилди. Бу занжирнинг мантиқий давоми сифатида Тошкентда яҳудий вужуди билан архив соҳасида битим тузилиши — барчаси бир марказдан — Вашингтон томонидан мувофиқлаштирилаётган «Абраҳам келишувлари» ва сионистик вужудни минтақада легитимлаштириш сиёсатининг бир бўлагидир.
Ҳиндистон мушриклари ўзларининг мусулмонларга қарши босқинчилик сиёсатида яҳудий вужуди моделидан фойдаланаётганидек, Марказий Осиёдаги режимлар ҳам аста-секин сионистик технология ва жосуслик тизимларининг истеъмолчисига айлантирилмоқда. Архив ҳужжатлари, қўлёзмалар ва маҳаллий меросни рақамлаштириш баҳонасида (исроил) разведкаси (Моссад) ва тадқиқот марказлари мусулмон юртининг тарихий, геосиёсий ва стратегик ҳужжатлар базасига тўғридан-тўғри кириш имконига эга бўлади.
Хулоса шуки, Ўзбекистон Миллий архивида имзоланган ушбу меморандум Ислом Умматининг шаънига, Ғазо ва Фаластинда шаҳид бўлаётган биродарларимизнинг қонига нисбатан очиқ хиёнатдир. Ислом юртларининг тарихи ва архиви — сионистлар билан бирга «ўрганиладиган» манба эмас, балки улардан ҳимоя қилиниши лозим бўлган омонатдир.
Бу каби шармандали битимлар шуни кўрсатадики, миллий чегараларга қамалган, кофир мустамлакачиларга тобе бўлган секуляр режимлар ҳеч қачон Ислом Умматининг манфаатларини ҳимоя қила олмайди. Улар ўз тахтларини сақлаб қолиш ва Ғарб хўжайинларига ёқиш учун мусулмонларнинг қотилллари билан қўл беришишдан ҳам тап тортмайдилар.
Бу хорлик занжирини узиб ташлашнинг ягона йўли — мустамлакачи давлатлар ва уларнинг малайлари чизиб берган сунъий тартиботни рад этиш ҳамда бутун Умматни ягона сиёсий вужудда бирлаштирадиган Рошид Халифаликни барпо этишдир. Фақат Халифалик давлатигина босиб олинган Фаластинни озод қилиш учун сафарбарлик эълон қилади, Муборак заминни яҳудий вужуди нопоклигидан тозалайди ва мусулмон юртларининг илмий, сақофий ҳамда стратегик бойликларини душманлар тасарруфига ўтишидан мутлақ ҳимоя қилади.
Иззатуллоҳ
26.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ