| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Американинг “ўргимчак ови” сиёсати

Американинг “ўргимчак ови” сиёсати

By htadmin
13.11.2025
355
0
Share:

Американинг “ўргимчак ови” сиёсати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

XXI асрнинг иккинчи чораги дунёдаги геосиёсий мувозанатнинг силжиши, глобал қудратлар ўртасидаги рақобатнинг кучайиши ва минтақавий архитектураларнинг қайта шаклланиши билан характерланмоқда. Шундай шароитда Марказий Осиё Европа ва Осиёни боғловчи, энергия ва минерал ресурсларга бой, шунингдек, Россия ва Хитойга геостратегик яқин ҳудуд сифатида яна глобал ўйинчилар диққат марказига қайтди.

Ушбу жараёнда Американинг минтақада олиб бораётган сиёсати ўргимчакнинг мураккаб ов усулини эслатади. Яъни ўргимчак, аввало, ҳисоб-китоб билан тузоқ вазифасини бажарадиган тўр тайёрлайди. Кейин ўлжани тўрига илинтириш учун фурсат кутади. Сўнг тўрига илинган ўлжани заҳарлаб, фалаж қилади ва ниҳоят ўлжанинг ичидаги борини сўриб олиб, уни ҳалок қилади. Бу эса, Вашингтоннинг минтақадаги қадамларининг босқичли, пухта режалаштирилган ва, энг асосийси, ҳалокатли натижаларга йўналтирилган табиатини очиб беради.

1. “Тузоқ” тайёрлаш фазаси: рақибларни заифлаштириш ва замин ҳозирлаш.

Ўргимчак дастлаб ҳисоб-китоб билан мустаҳкам тўр тўқиганидек, АҚШ ҳам Марказий Осиёдаги таъсирини кенгайтириш учун ўз “ови”ни тўғридан-тўғри ҳужумдан эмас, тизимли равишда замин ҳозирлашдан бошлади. Бунинг муҳим йўналишларидан бири минтақадаги рақобатчилари Россия ва Хитойнинг позицияларини заифлаштириш бўлди. Американинг Украинада “уруш тузоғи”га илинган Россияга қарши жорий этган кенг қамровли санкциялари ва савдо-иқтисодий зиддиятлар фонида Хитой билан олиб борган мураккаб савдо музокаралари минтақада геосиёсий имконият яратиш учун восита бўлди. Вашингтоннинг мақсади, Москва ва Пекиннинг минтақадаги иқтисодий ва ҳарбий устунлигига чек қўйиб, Марказий Осиё ҳукуматларини муқобил “ҳамкор” излашга мажбур қилиш ва шу орқали уларнинг авторитар қўшниларига қарамлигини камайтирадиган “муқобил ривожланиш” йўлини таклиф қилиш эди. Бу ўринда, Вашингтон ўзини “суверенитетни ҳурмат қиладиган ва мафкуравий талаблар қўймайдиган” ишончли “ҳамкор” сифатида кўрсатди. Бу стратегиянинг муҳим жиҳати, минтақани Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, шунингдек, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси таъсиридан чиқаришдир. Америка бунда ўзининг иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятини намойиш этишга уринмоқда. Бу “замин тайёрлаш” босқичи Марказий Осиё раҳбарларининг Ғарб билан стратегик ҳамкорлик йўлини танлаб, ўзларини Трампнинг “қучоғи”га отишлари учун шароитларни яратишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

2. “Ўлжани илинтириб, фалаж қилиш” фазаси: C5+1 саммити ва ресурслар учун кураш.

Ўргимчак тўр тайёрлаб бўлгач, ўлжани тузоғига илинтириш учун фурсат пойлайди. АҚШ учун бу “фурсат” C5+1 деб аталган платформа орқали амалга оширилди. Мазкур платформа Вашингтон қўлидаги дипломатик тузоқ бўлиб, Марказий Осиё ҳукуматларини муҳим минерал ресурслар, стратегик транспорт йўлаклари ва энергетика хавфсизлиги каби геоиқтисодий соҳалар орбитасига жалб этиш учун восита бўлиб хизмат қилади. АҚШ расмийлари таъкидлаганидек, мақсад – “муҳим минераллар ва уларни етказиб бериш занжирлари хавфсизлигини таъминлаш”дир.

Трамп саммит вақтида: “Бизнинг кун тартибимиздаги асосий масалалардан бири ноёб минераллардир… Сўнгги ҳафталарда менинг маъмуриятим глобал таъминот занжирларимизни кенгайтириш учун иттифоқчилар ва дўстлар билан келишувлар тузиш орқали Америка иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлади”, – деди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эса, қабул маросимида: “Президент Трамп Американинг ташқи сиёсати АҚШ миллий манфаатларига асосланиши кераклигини очиқ айтди… Сизнинг миллий манфаатларингиз бизники билан мос келганда, ана ўшанда ҳамкорликни кучайтириш ва чуқур алоқалар ўрнатиш керак бўлади”, – деди.

Марказий Осиё уран, мис, олтин, ноёб ер элементлари каби стратегик ресурсларга бой минтақа. Вашингтон “Америка биринчи” доктринасига кўра, ушбу ресурслар орқали Хитойнинг глобал таъминот занжиридаги монополиясини бузмоқчи.

2025 йил 5-7 ноябр кунлари бўлиб ўтган С5+1 саммити ва унинг атрофидаги учрашув тадбирлари “тўрга илинтириш”нинг кульминацион нуқтаси бўлди. Трампнинг “инсон ҳуқуқлари” каби идеологик талабларсиз “дўстона” муносабатлари ҳамда олқиш ва мақтовлар билан ўтказилган юқори даражадаги қабул маросимлари, шунингдек, АҚШнинг гигант инвесторлари билан ўтказилган “таъсир”ли учрашувлар минтақа президентларига Ғарбдан келадиган танқидларсиз ўз мамлакатларидаги сиёсий назоратни сақлаб қолиш имкониятини берди. Ваҳоланки, Human Rights Watch ташкилоти саммит арафасида берган баёнотида, тадбир “барча иштирокчи ҳукуматлар ўз мамлакати ва хорижда диссидентларни бўғиш, оммавий ахборот воситаларини “оғзини ёпиш” ва танқидчиларга қарши чоралар кўриш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтирган бир пайтда бўлиб ўтмоқда”, – дея огоҳлантирган эди. Бироқ Вашингтон учун минтақадаги ресурслар ва логистика йўналишлари, шунингдек, Россия ва Хитойни жиловлаш устувор аҳамиятга эга, инсон ҳуқуқлари эмас.

Шундай қилиб, 6 ноябр куни бўлиб ўтган саммит Вашингтоннинг минтақа президентларини ўз “тўри”га илинтириб, Евроосиё марказига “қайтишини” англатди.

Трамп маъмуриятининг “илтифотлари”дан сархуш бўлган минтақа раҳбарлари асосан Тоқаев ва Мирзиёевнинг Трампга маддоҳлик қилишда бир-бири билан мусобақалашгани эса, таъзим қилишнинг шармандали ва энг паст кўриниши бўлди.

Тоқаев Трампни улуғлаб: “…Сиз соғлом фикр ва анъаналарни қайтариш учун Осмондан юборилган буюк йўлбошчи ва давлат арбобисиз…”, – деди. У шунингдек: “АҚШ худди ўзининг абадий двигателидек, иқтисодиётимизга 100 миллиард доллардан зиёд сармоя киритган энг йирик инвестордир”, – дея таъкидлади.

Президент Мирзиёев эса: “Бунгача Америка Қўшма Штатларининг биронта ҳам президенти Марказий Осиёга Сиздек муносабатда бўлмаган. Мен шахсан ўзим ва барча ҳамкасбларим Сиздан миннатдормиз. Биз Сизнинг эътиборингизни, муносабатингизни ҳис қилмоқдамиз – ва бу биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Бунинг учун Сизга катта раҳмат”, – деди ва яна: “Биз Марказий Осиёни Европа билан боғлайдиган транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича, “Трамп йўлаги”дан фойдаланган ҳолда, АҚШ билан изчил ишлашга тайёрмиз”, – деди.

Вашингтон Марказий Осиёга нафақат “дўстлик қўлини” чўзмоқда, балки бу қўлда “фалаж қилувчи заҳар”ни ҳам тутқазмоқда. Унинг минтақа ҳукуматлари билан тузган шартнома ва келишувлари (амалда шарт ва талаблари) мана шу “заҳар” ролини ўйнайди. Бу, биринчи навбатда, иқтисодий ва энергетика соҳасидаги лойиҳалар бўлиб, масалан, Ўзбекистон билан критик минераллар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, Америка инвестицияларини жалб қилиш, фонд бозорларини Ғарб стандартларига мослаштириш бўйича келишувлар шулар жумласидандир.

Бу “заҳар”нинг таъсир механизми шундайки, аста-секин минтақа ҳукуматлари Вашингтоннинг ишорасига қараб ҳаракатланувчи “қўғирчоқ”қа айланади. Бошқача айтганда, Марказий Осиёни, ўзининг глобал ҳукмронлигини сақлаб қолиш стратегиясининг муҳим бўғини сифатида, Америка минтақа сиёсатини ҳаракатлантирувчи ягона кучга айланади.

Демак, агар “ўргимчак тўри”дан ўз вақтида қутулиб олинмаса, минтақани нафақат хатарли, балки ҳалокатли оқибатлар кутмоқда. Трамп бу сўнгги босқич ишини Ислом Умматининг вужудига ўрнашган “саратон ўсмаси”ни бутун танага ёйиш орқали амалга оширмоқчи. У 6 ноябр куни: “Биз сўзлашаётган ва бу ерда тақдим этилган мамлакатлардан баъзилари Абраҳам келишувларига қўшилади. Абраҳам келишуви ва тегишли баёнотлар яқин орада эълон қилинади. Ҳозирги пайтда бу келишувлар жуда долзарб… Бу оқшомда мен яна шуни мамнуният билан маълум қиламанки, Қозоғистон расман рози бўлди ва бу тахминан 15 дақиқа олдин расман тасдиқланди”, – деди.

Бу баёнот орқали Трамп Америка қўлидаги “мафкуравий қурол” – Абраҳам келишувининг навбатдаги босқичини очиқлаш билан Ислом дунёсига навбатдаги сигнални бермоқда. Америка яҳудий вужудидан исломий юртлардаги уруш ҳаракатларини амалга оширувчи “ҳарбий база”си ва “куч орқали таслим қилиш” сиёсатининг ижрочиси сифатида фойдаланмоқда. Шунинг учун Абраҳам келишувига қўшилган ҳар бир давлат яҳудий вужуди билан дипломатик, хавфсизлик, иқтисодий ва ҳарбий алоқаларни кучайтириш мажбуриятини олиши, амалда (исроил)нинг ҳарбий жиноятларини легитимлаш, уни ёқлаш ва унга ёрдам бериш маъносини англатади.

Бугун Ғазо ва Суданда мусулмонларнинг шафқатсиз қатлиом қилиниши ортида Америка турганлиги унинг манфаатлари яҳудий вужудининг хоҳишлари билан қай даражада уйғун эканини ҳамда АҚШнинг мусулмонларга нисбатан тутган сиёсати яҳудийларнинг мусулмонларни жисмонан йўқ қилиш, маънавий жиҳатдан эса бўйсундириш истагига тўлиқ мос келишини яққол кўрсатмоқда. Шу жиҳатдан, Вашингтон ўзининг ҳарбий ва сиёсий имкониятларини (исроил) хоҳишлари учун ишлатмоқда. Шунга кўра, Трамп маъмурияти бу келишувни “тинчлик битими” сифатида тарғиб қилса-да, аслида у тинчликни эмас, балки АҚШ ва (исроил)га итоатни талаб қилади.

Демак, бу келишувга қўшилган ҳар бир давлат яҳудий вужуди томонида туриб, Ислом ва мусулмонларга қарши кураш майдонига кириб боради. Бу эса, Абраҳам келишувининг асл моҳиятини очиб беради, яъни исломий юртлардаги режимларни маънавий жиҳатдан яҳудийлаштиришдир. Чунки бу келишув уларнинг олдига “ё яҳудий табиатида бўласан, ёки йўқ бўласан” танловини қўяди. Шунинг учун “ақидавий чегара”ларни бузишга хизмат қиладиган бу келишувга қўшилиш – фақат дипломатик қарор эмас, балки мафкуравий танлов ҳамдир.

Шундай қилиб, Американинг “ўргимчак ови” сиёсатидан мақсад, Кўрфаздан тортиб Каспийгача ресурс оқимларини назорат қилиш, яҳудий вужуди учун Марказий Осиёда иқтисодий, ҳарбий ва разведка йўлларини очиб бериш ва шу орқали минтақада АҚШ ва (исроил) манфаатларини бирлаштириш, шунингдек, Ислом Умматини “уммат” сифатида йўқ қилиш ва иккинчи Рошид Халифалик давлатининг қайта тикланишига йўл қўймаслик учун исломий сиёсий уйғониш ҳаракатларини бўғизлашдир. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ

– “Аниқки, яҳудий ва насоролар уларнинг динига эргашмагунингизча, сиздан зинҳор рози бўлмас”.         (Бақара:120)

 

Иззатуллоҳ

13.11.2025й

0
0

Related posts:

Ғайрат Дўстов ишидан сабоқлар Қадрини йўқотган халқим Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммити Россиянинг Марказий Осиёга энергетик “қайтиши”: таъсир учун кураш
TagsАмериканинг “ўргимчак ови” сиёсатиМарказий ОсиёРоссияХитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суданда ҳокимият учун курашнинг авж олиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Обама Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими юрт армиясидан АҚШнинг салибчилик манфаатлари йўлида фойдаланяпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • 12.05.2026

    Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • 12.05.2026

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/