Ўзбекистондаги миграция кризиси аслида мавжуд тузумнинг кризиси
Ўзбекистондаги миграция кризиси аслида мавжуд тузумнинг кризиси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маълум қилишича, меҳнат муҳожирлигида юрган Ўзбекистон фуқаролари сони 2,1 млн кишини, шундан 1,6 млн нафари эркаклар, 607,5 минг нафари хотин-қизлар, 590 минг нафари эса ёшларни ташкил этади.
Бу расмий рақамлар иқтисодий сиёсатнинг самарасизлиги, тузумнинг яроқсизлиги ва ҳукуматнинг бошқарувга уқувсизлигини билдиради. Чунки капитализм раҳнамолари дунёда хомашё бозори, меҳнат бозори, интеллектуал мулк бозори, қурол бозори ва валюта бозори каби бозорларни ўз мақсад ва манфаатлари йўлида пайдо қилиб, шакллантириб, бошқариб келади. Улар кучсиз мамлакатларни Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби молиявий ташкилотлар ёрдамида қарз тузоғига илинтириб, қашшоқлаштиради. Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари орқали саноатини бўғиб, хомашё базасига айлантиради ва Халқаро меҳнат ташкилоти қўли билан “меҳнат ҳақ-ҳуқуқлари” ниқоби остида арзон “ишчи кучи бозори”ни ташкил қилади.
Улар мана шундай мустамлакачилик механизмларидан фойдаланиб, Ўзбекистон каби заиф мамлакатларни “хомашё ва арзон меҳнат” етказиб берувчи зоналарга айлантиришди. Ҳукуматда мансаб курсиларини эгаллаган режимлар билан шартнома ва келишувлар тузиб, халқ устидаги таъмаларига қонуний тус беришди.
Натижада, оддий фаррошлик иш ўрни ҳам пулга сотилиш даражасига етган Ўзбекистонда миллионлаган аҳолининг чет элда тирикчилик излаб юриши одатий ҳолга айланди. Миграция агентлиги маълумотига кўра, меҳнат муҳожирларининг ярмидан кўпи Россияда кун кўрмоқда. Россиянинг иқтисоди Украина уруши ва санкциялар оқибатида тинкаси қуриган бўлса-да, шунингдек, муҳожирларни шантаж йўли билан урушга мажбурлаб, уларга таҳдид, зўравонлик ва камситувчи муносабатда бўлаётганига қарамасдан, рус мамлакати ўзбекистонликлар учун бош манзил бўлиб қолмоқда. Мана шунинг ўзиёқ, Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати қанчалик аянчли ҳолатда эканлигига очиқ ишорадир.
Россияга алтернатива қидириш эса, муаммони ҳал қилмайди. Балки бу бир қўлдан иккинчи қўлга ўтиш бўлиб, муаммонинг бошқа шаклда давом этишидир.
Шунингдек, Миграция агентлиги меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари жорий йилнинг 5 ой давомида 6,4 млрд долларга етиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 27 фоизга ошганлигини уялмасдан “барқарорлик” сифатида тилга олиши минбарларда юқори баҳоланаётган Ўзбекистон иқтисодиётининг асл ҳолатини кўрсатади.
Реинтеграция тадбирлари натижасида 211,4 минг нафар фуқаролар Ўзбекистонга қайтариб келинганлигига келсак, уларнинг аксарияти ўз ихтиёри билан эмас, мажбуран қайтарилмоқда. Кўпчилиги Ўзбекистонга қайтгач, яна ишсизлик, қашшоқлик ва қарзга ботиб қолиш ҳолатларига учрамоқда. “Реинтеграция” деб аталаётган жараён аслида депортацияни чиройли қилиб кўрсатишдан бошқа нарса эмас.
Ўзбекистондаги ишсизлик, даромадсизлик ва солиқ юки туфайли хорижга иш излаб кетишга мажбур бўлаётган эркак, аёл ва ёшлар масаласи икки давлат ўртасидаги миграция келишуви билан ёки меҳнат бозорининг кенгайиши билан ҳал бўлмайди. Аксинча, муаммонинг умрини узайтиради, холос.
Ўзбекистон ўзини ўзи таъминлай оладиган, бой ресурслар ва улкан салоҳиятга эга исломий юрт. Агар бу иқтидор тўғри бошқарилса, у нафақат ўз халқини, балки бошқа исломий мамлакатларни ҳам ҳаётий маҳсулотлар билан таъминлаш қудратига эга. Лекин бу йўлда энг аввало ташқи кучлар таъсирига чек қўйиб, кучли оғир саноатни ташкил қилиши ва ресурслар бошқарувини ўз қўлига олиши зарур. Халқаро молиявий ва сиёсий ташкилотлар орқали йўлга қўйилган мустамлакачилик механизмлари билан ҳамкорликни тўхтатмас экан, Ўзбекистон ҳеч қачон ўз ресурсларига ҳақиқий эгалик қила олмайди. Чунки хомашё базаси бўлиб қолиш бойликка эмас, тобеликка боғлиқ. Агар юрт мустақил оғир саноатни барпо этмаса, унинг неъматлари доимо ташқи кучларнинг ўлжасига айланаверади. Аммо агар оғир саноат тикланса, у ўз-ўзидан енгил саноатнинг ўсишига, халқнинг эҳтиёжига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига, аҳолининг иш билан таъминланишига имконият яратади. Бироқ бу йўлда энг катта тўсиқ – бугун татбиқ қилинаётган капиталистик демократия тузумидир. Бу тузум халқ манфаатларига эмас, балки бир ҳовуч капиталистларнинг бойишига хизмат қиладиган тарзда ишлаб чиқилган. Шу боис у бугунги муаммоларнинг асл сабабчиси бўла туриб, ҳеч қачон халқни фаровонлик билан таъминлай олмайди. Демак, ҳақиқий ечим – тузумни ўзгартиришдир. Бу эса, мустамлакачиликдан халос этадиган, ресурсларни ўз қўлида тўла бошқариш имконини берадиган, ҳаётнинг барча соҳаларини адолат асосида йўлга қўядиган яроқли тузумни талаб этади. Бугунги кунда бундай тузум мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса, Аллоҳ нозил қилган Ислом тузумидир. Ислом – инсон ҳаётининг барча жабҳасини тўғри бошқариб, муаммоларни адолатли ҳал қила оладиган ягона илоҳий низомдир. У ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олгани ҳолда тузумни ҳаётга татбиқ қилувчи сиёсий бошқарув шаклини ҳам белгилаб берган. Бу – ички ва ташқи сиёсатда Аллоҳнинг қонунларидан бошқа ҳеч қандай қонунни қабул қилмайдиган, исломий адолатни тўла рўёбга чиқарадиган Рошид Халифалик бошқарувидир.
Шунинг учун ҳам тузум ва бошқарув Исломга асосланмас экан, меҳнат муҳожирлиги каби муаммолар ҳеч қачон ўзининг ҳақиқий ечимини топмайди. Ислом тузуми эса, нафақат миграцияни, балки ҳаётнинг барча соҳасидаги муаммоларни бартараф этиб, халқни адолат, фаровонлик ва ҳотиржамликка етаклайди. Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ
– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Расули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар”. (Анфол:24)
Иззатуллоҳ
22.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми