Марказий Осиё – Россия муносабатлари: ишонч риторикаси, “юмшоқ куч” амалиёти ва геосиёсий иккиюзламачилик

Марказий Осиё – Россия муносабатлари: ишонч риторикаси, “юмшоқ куч” амалиёти ва геосиёсий иккиюзламачилик
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил 31 декабр куни “Берлек-Бирлик” маркази (Уфа), “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази (Тошкент) ва “Восточний экспресс” интернет-нашри томонидан ташкил этилиб, Тошкентнинг Husma меҳмонхонасида бўлиб ўтган “Марказий Осиё ва Россия – 2025: йил якунлари ва келажак контурлари” мавзусидаги халқаро экспертлар брифинги расмий баёнотларда ижобий руҳда тақдим этилди. Минбарлардан “ишонч мустаҳкамланди”, “стратегик шериклик янги босқичга чиқди”, “гуманитар ва ғоявий ҳамкорлик кенгаймоқда” деган иборалар янгради.
Бироқ тадбирнинг мазмун-моҳияти, айниқса ахборот сиёсати, “юмшоқ куч” ва суверенитет ҳақидаги баҳслар Марказий Осиё – Россия муносабатларидаги чуқур зиддиятларни ҳам ошкор этди. Расмий изоҳлар ортидан эса, геосиёсий рақобат, таъсир учун кураш ва иккиюзламачи ёндашувлар яширин эмаслиги кўринди.
Брифингдаги асосий мавзулардан бири Ғарбнинг “юмшоқ кучи” бўлди. Экспертлар фикрига кўра, Ғарб давлатлари гуманитар лойиҳалар, ННТлар, таълим ва медиа орқали Марказий Осиёга сиёсий босим ўтказмоқда, либерал қадриятлар эса миллий анъаналарга таҳдид солмоқда. Бу риторика минтақада янгилик эмас. У сўнгги ўн йилликда деярли барча Россияга яқин эксперт майдонларида такрорлаб келинади.
Россия Ғарбни “ахборот империализми” ва “гуманитар ниқоб остидаги босим”да айблар экан, ўзи ҳам Марказий Осиёда худди шундай, баъзи жиҳатларда эса, анча қаттиқроқ сиёсат юритмоқда. Москва минтақани ўзининг тарихий таъсир доираси, геосиёсий таянч ҳудуди сифатида кўради. Шу боис унинг “юмшоқ кучи” узлуксиз ишлайди:
— рус тили ва маданий маконни сақлаб қолиш;
— таълим дастурлари ва грантлар;
— ахборот маконида Россия медиаларининг устунлигини таъминлаш;
— экспертлар, сиёсатшунослар ва журналистлар тармоқлари орқали риторик таъсир.
Бу жараёнда Россия ўзини ҳануз “катта оға” позициясида тутмоқда. Иқтисодий боғлиқлик, меҳнат миграцияси омили, энергия ва хавфсизлик соҳасидаги асимметрик муносабатлар – буларнинг барчаси Москва ўзи танқид қилаётган “инструментал таъсир” усулларининг амалдаги кўриниши эмасми?
Брифингда, шунингдек, суверенитет масаласи алоҳида урғу билан тилга олинди. Россиялик эксперт Артур Сулаймонов таъкидлашича, ҳақиқий суверенитет фақат байроқ ва чегара билан ўлчанмайди, у иқтисодий, технологик ва ижтимоий мустақилликни ҳам ўз ичига олади. Бироқ айнан шу нуқтада энг катта зиддият намоён бўлади. Марказий Осиё давлатлари Россия билан “ишонч” ҳақида гапирган ҳолда, амалда унга қаттиқ боғланган ҳолатда қолмоқда. Энергетика, транзит, хавфсизлик ёки миграция соҳасидаги қарамлик шароитида суверенитет ҳақида гапириш сиёсий риторикадан бошқа нарса эмас. Чунки суверенитетни тилга олиш бир нарса, уни амалий сиёсатда таъминлаш мутлақо бошқа масала.
Брифингда ёш экспертлар, янги авлод сиёсатшунослари ҳақида ўзгача фикрлар айтилди. Бу фикрлар ортидан табиий саволлар туғилади: ёш экспертлар ҳақиқатан ҳам фикрлайдиган, маҳаллий халқ манфаатидан келиб чиққан мустақил интеллектуал қатламга айланадими? Ёки улар муайян геосиёсий марказларнинг тили ва риторикасида сўзлайдиган, “грантли” ва “лойиҳавий” авлод сифатида шакллантириладими?
Экспертлик муҳити ташқи манбалар орқали молиялаштирилиб, ахборот кун тартиби ташқи марказларда белгилаб берилаётган бир пайтда, мустақил фикр ҳақида гапириш қанчалик ўринсиз эканини кўрсатади.
Брифинг муҳокамаларига кўра, 2025 йил Марказий Осиё – Россия муносабатларида “ишонч йили” сифатида қайд этилди. Бу тасодифан айтилган ибора эмас. Чунки бу “ишонч” классик маънодаги барқарорлик ёки мустаҳкам иттифоқни эмас, балки ўзаро шубҳа ва эҳтиёткорлик шароитида шаклланаётган янги сиёсий реалликни ифодалайди.
Сўнгги йилларда Москва Марказий Осиё режимлари учун тобора ишончсиз таянчга айланиб бормоқда. Илгари кафолат сифатида қабул қилинган сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари эндиликда шартли, ўзгарувчан ва Кремл манфаатларига қатъий боғлиқ тус олди. Бу эса минтақа раҳбарларини Россияга суянган ҳолда узоқ муддатли режа қилиш имконияти бор-йўқлиги ҳақида жиддий ўйлашга мажбур этди. Бироқ ишонч эрозияси бир томонлама эмас. Кремлнинг ўзи ҳам анъанавий равишда “итоаткор” ҳисоблаб келган минтақа элиталарига нисбатан ишончлилик қарашини тобора йўқотиб бормоқда. Москва учун Марказий Осиё раҳбарлари энди сўзсиз қўлловчи эмас, балки манфаатлар мувозанатини излаётган, альтернатив “шериклар” билан мулоқотни кенгайтираётган ўйинчиларга айланмоқда.
Шу маънода, “ишонч йили” ибораси аслида қарама-қарши жараённи – ўзаро қарамликка асосланган эски муносабатлар моделининг емирилиб, унинг ўрнида эҳтиёткор, ҳисоб-китобга қурилган ва муваққат келишувларга таянаётган янги формат шаклланаётганини англатади. Москва ҳам, Марказий Осиё режимлари ҳам энди бир-бирига ишонишга эмас, балки бир-бирини синовдан ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Брифинг минтақада Ғарб оммавий ахборот воситалари фаоллиги кескин ошган, ахборот макони эса очиқ рақобат майдонига айланган бир шароитда ўтказилди. Айни пайтда ташқи ахборот таъсири ҳар қачонгидан ҳам кучайиб, жамоатчилик фикри учун кураш янада муросасиз тус олмоқда. Шу фон ортида Россия ўзини гўёки вазиятга аралашмаётган, холис ва барқарорлик тарафдори бўлган томон сифатида кўрсатишга интилмоқда. Аммо амалда Москва ўзининг тобора кучдан қолиб бораётган “юмшоқ куч” сиёсатини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш билан банд. Илгари таъсирчан бўлган маданий, ахборот ва гуманитар воситалар энди кам ишонч уйғотаётган бир шароитда, Кремл уларни принципиал альтернатива сифатида тақдим этишга уриняпти. Аслида эса, Россия Ғарб медиаси фаоллигини танқид қилар экан, ўзи ҳам ахборот майдонида таъсирни йўқотиб қўймаслик учун бошқаларнинг ҳаракатига жавоб қайтаришга мажбурлик ва мудофаа позициясини танлаган. Бу ҳолат “юмшоқ куч” орқали ишонтиришдан кўра, унинг қолдиқларини сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларни яққол намоён этади.
Шу маънода, брифинг ахборот урушларида Россиянинг холис ҳакам эмас, балки ўз таъсир доирасини қисқариб бораётган шароитда ҳимоя қилаётган томон эканини яна бир бор кўрсатди.
Марказий Осиё халқлари учун асосий хавф фақат Ғарб ёки Россия таъсирининг кучайишида эмас, балки минтақанинг ташқи қудратлар рақобати майдонига айланиб, геосиёсий вассаллик ҳолати одатий, ҳатто “меъёрий” ҳол сифатида қабул қилиниб қолишидир. Чунки бундай шароитда геосиёсий рақобатнинг оғир юки ва хатарли оқибатлари тўғридан-тўғри халқ елкасига тушади.
Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, қудратлар ўртасидаги рақобат ҳеч қачон элиталарда тўхтаб қолмайди. Унинг энг оғир юки – иқтисодий босим, хавфсизлик таҳдидлари, жамият беқарорлиги ва маънавий емирилиш – бевосита халқ гарданига тушади. Сиёсий манёврлар, ҳарбий келишувлар ёки ахборот урушларининг ҳақиқий нархини оддий аҳоли қашшоқлик, беқарорлик ва келажакка ишончсизлик билан тўлайди.
Айнан шу нуқтада, Умматнинг тақдирини мустамлакачи давлатлар ўртасидаги мувозанат ўйинларига боғлаб қўйиш мумкин эмас. Чунки Исломда ҳокимият ва сиёсат ташқи қудратларга қарам ҳолда эмас, балки тақво асосида Аллоҳнинг ҳукмларининг тўлиқ татбиқи билан юритилиши шарт. Геосиёсий вассаллик – бу фақат сиёсий заифлик эмас, балки Умматни ўз қадр-қиммати, иродаси ва масъулиятидан маҳрум қилишдир. Шу боис, Марказий Осиё учун ҳақиқий чиқиш йўли – Ғарб билан Россия ўртасида “ўрта масофа” сақлаш ёки уларнинг биридан иккинчисига қарши мувозанат сифатида фойдаланиш эмас. Балки ҳақиқий ечим – Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш орқали Исломни ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олувчи тузум сифатида татбиқ этишдир. Фақат шундагина минтақа ташқи кучлар учун ўйин майдони эмас, балки нафақат ўз тақдирини ўзи ҳал қиладиган, балки бутун инсониятни ҳидоят ва фаровонлик сари етаклайдиган сиёсий кучга айланади.
Иззатуллоҳ
04.01.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ