Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?
Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй биродарим!
Эй уммат келажаги бўлган ёшлар!
Эй мусулмон жамияти!
Сендан душман хавотирда. Сен эса ҳали ҳам бефарқсан. Душман сенинг тарихингни сендан кўра яхшироқ ўрганган. Сен қаердан куч олганингни, қачон юксалганингни, нима билан дунёни ўзгартирганингни у яхши билади. Шунинг учун у сенга қарши:
қуролдан аввал – таълимни,
танкдан аввал – тафаккурни,
босқиндан аввал – мафкурани ишга солди.
Чунки у билади: сен қурол билан эмас, ғоя билан ғалаба қилган умматсан.
Улар билишади:
– 8 ёшида Исломни қабул қилган болани.
– 11 ёшида уйини даъват масканига айлантирган навқиронни.
– 17 ёшида қўмондон бўлган амирни.
– 21 ёшида Истанбулни фатҳ этган саркардани…
Булар тарих китобидаги афсона эмас.
Булар душманни ҳали-ҳануз титратиб турган ҳақиқатлардир.
Эй биродарим! Сендан нима олиб қўйилди?
Сендан Ислом олиб қўйилмади, у сенда бор. Сендан Қуръон олиб қўйилмади, бу инсон учун имконсиз. Сендан ибодат олиб қўйилмади, масжидлар тўла. Аммо сендан Ислом ҳаёт низоми сифатида олиб қўйилди. Сендан давлат қурган, жамият бошқарган, адолат ўрнатган Ислом яширилди.
Шунинг учун сенга дейишди:
Ислом – шахсий иш;
сиёсат – дунёвий иш;
тарих – ўтмиш;
ягона Ислом уммати – орзу.
Чунки улар билишади: агар сен Исломни ҳаётга қайтарсанг, уларнинг тизими йиқилади. Ғарб буни тан олган.
Киссинжер Исломни Ғарб тартиботи учун энг узоқ муддатли таҳдид, деб атаган.
Бжезинский эса Исломни рақиб давлат эмас, рақиб тамаддун сифатида кўрсатган.
Бу сўзлар сени мақташ учун айтилмаган. Бу сени тарихингни англаб ақидангга қайтаётганингни ҳис қилишиб, қўрқишгани учун айтилган. Ғазо – сену бизларни уйғонишимиз учун калбларга тутилган ойна.
Топталган номуслар, парчаланган, ёниб кулга айланган жасадлар, очлик ва ташналикдан жон бераётган гўдаклар, қаҳратон совуқда ёрдам сўраб фарёд қилаётган аёллар…
Энг оғири – “Маҳшарда Роббимга айтаман”, деган қизалоқнинг сўзлари.
Бу – қалбга тутилган ойна.
Бугун Ғазода на техника бор, на иқтисод, на давлат. Аммо у ерда синмаган ирода бор. Бу ерда деворлар эмас, ақида тик турибди. Бу ерда танкка қарши танк йўқ, мафкура бор.
Ғазо сенга шуни айтяпти:
Ислом ибодатдагина эмас, қаршиликда, сабрда, сиёсатда, ҳаётда тирик.
Эй мусулмон биродарим! Энди танлов сенда:
Ё тарихни видеолар ё ижтимоий тармоқларда кўриб йиғлайсан ёки уни ғоя сифатида қайта ҳаётга олиб чиқасан. Ё ибодат билан чекланасан ёки Исломни ҳаётни бошқарувчи мафкура сифатида англайсан. Ё бошқалар сенинг келажагингни ёзади ёки сен ўз тақдирингни ўзинг белгилайсан.
Бу – даъват:
Тарихинг билан яраш!
Мафкурадан қочма!
Исломни ҳаётдан айирма!
Уммат эканингни эсла!
Бу сўзлар сени қуролли қўзғолонга ёки жамиятни издан чиқаришга ундов эмас. Бу Исломни ҳаёт низоми сифатида англашга, ўрганишга чақириқ. Мусулмонлар тақдирига бефарқ бўлмасликка, Ҳақни гапириш – Роббимнинг буйруғи, деб амал қилишга чақириқ.
﴿وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ ٱلْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ﴾
– “Бўшашманг, ғамгин бўлманг. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, устунсиз”. (Оли Имрон:139)
Муҳиддин
15.01.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб