| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Сояли иқтисодиётга қарши кураш” форуми: капиталистик тузумнинг иқтисодий назорат сиёсати

“Сояли иқтисодиётга қарши кураш” форуми: капиталистик тузумнинг иқтисодий назорат сиёсати

By htadmin
18.03.2026
167
0
Share:

“Сояли иқтисодиётга қарши кураш” форуми: капиталистик тузумнинг иқтисодий назорат сиёсати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тошкентда 12-13 март кунлари Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон мамлакатлари солиқ идоралари раҳбарларининг III форуми бўлиб ўтди. Расмий баёнотларга кўра, мазкур тадбирнинг мақсади – “сояли иқтисодиётни қисқартириш”, солиқ маъмурияти самарадорлигини ошириш ва бюджет даромадларини кўпайтиришдан иборат.

Форум Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) иштирокида ташкил этилгани эса, бу ташаббуснинг оддий иқтисодий масала эмас, балки глобал молиявий тизим доирасидаги сиёсий-иқтисодий стратегиянинг бир қисми эканини кўрсатади. Чунки ХВЖ фақат молиявий институт эмас, балки капиталистик дунёнинг иқтисодий сиёсатини ривожланаётган мамлакатларга сингдирувчи асосий механизмлардан бири ҳисобланади.

Капиталистик иқтисодий тузум табиатан фойда орттиришга асосланган бўлиб, у бойликларни оз сонли молиявий марказлар қўлида жамланишига хизмат қилади. Бу тизим ривожланаётган давлатларни хомашё манбаи ва бозор сифатида сақлаб қолишга интилади. Шу боис бу давлатларда мустақил иқтисодий сиёсат юритиш имкониятлари чекланган бўлади. ХВЖ, Жаҳон банки ва бошқа молиявий институтлар эса, айнан шу мақсадда иқтисодий “ислоҳотлар” дастурини илгари суради. “Сояли иқтисодиётга қарши кураш” ҳам ана шундай дастурларнинг бир қисми ҳисобланади.

Расмий таърифга кўра, сояли иқтисодиёт – давлат назоратидан ташқарида амалга оширилаётган иқтисодий фаолиятдир. Бироқ ривожланаётган мамлакатларда бу сектор кўп ҳолларда аҳолининг тирикчилик манбаи ҳисобланади. Чунки капиталистик иқтисодий моделда:

ишлаб чиқариш ресурслари чекланган доира қўлида жамланади;

иш ўринлари етарли даражада яратилмайди;

солиқ ва лицензия талаблари кичик тадбиркорликни қийинлаштиради.

Натижада миллионлаб одамлар норасмий иқтисодий фаолият орқали кун кечиришга мажбур бўлади.

ХВЖ сиёсати иқтисодий мустамлака қилиш механизмидир. Халқаро валюта жамғармаси ривожланаётган давлатларга солиқ тизимини кучайтириш, давлат харажатларини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва иқтисодий фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш кабиларни тавсия қилади.

Бир қарашда бу чоралар иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилаётгандек кўринади. Аммо амалда бу сиёсатлар маҳаллий иқтисодларни глобал капитал тизимига янада чуқурроқ боғлаб қўяди. Шу тариқа, солиқ сиёсати халқаро кредиторлар талабларига мослаштирилади, давлат иқтисодиёти ташқи қарзларга боғлиқ бўлиб қолади, стратегик тармоқлар хусусий корпорациялар қўлига ўтади. Бу жараён эса, иқтисодий мустамлакачиликнинг замонавий шакли сифатида баҳоланади.

Сўнгги йилларда халқаро молиявий институтлар иқтисодиётни рақамлаштириш, электрон солиқ назорати ва маълумотлар базасини интеграция қилиш сиёсатини фаол тарғиб қилмоқда. Бу тизимлар орқали эса, ҳар бир молиявий операция кузатиб борилади, нақд пул айланмаси чекланади ва иқтисодий фаолият тўлиқ давлат назоратига ўтади. Бу эса иқтисодий фаолиятни йирик сармоядорлар манфаати доирасига чеклаш ва аҳоли устидан молиявий назоратни кучайтиришга хизмат қилади. Айниқса, норасмий иқтисодиёт орқали тирикчилик қилаётган аҳоли қатламлари учун бу сиёсатлар жиддий муаммоларни келтириб чиқараётгани очиқ кўриниб турган ҳақиқатга айланиб бўлди.

Марказий Осиё бугун дунё геосиёсий рақобатининг муҳим ҳудудларидан бирига айланди. Бу минтақа табиий ресурсларга бой бўлиши, шунингдек, муҳим транспорт йўллари чорраҳасида жойлашгани сабабли йирик давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга. Молиявий институтлар бу ерда таъсир ўтказиш учун турли воситалардан фойдаланиш орқали амалга ошираётган сиёсатлари ҳам ана шу геосиёсий рақобатнинг бир қисми ҳисобланади.

Бу ўринда, муаммо сояли иқтисодиёт эмас, балки унинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётган адолатсиз капиталистик иқтисодий тузумдир. Шунинг учун ҳам Тошкентда ўтказилган “сояли иқтисодиётга қарши кураш” форуми расман иқтисодий ислоҳотлар доирасидаги тадбир сифатида тақдим этилса-да, аслида бу каби тадбирлар йирик кучлар Марказий Осиёни ўз таъсир доирасида ушлаб туриш учун ХВЖ, Жаҳон банки ва бошқа глобал молиявий институтлар томонидан ўрнатилган назорат механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Сояли иқтисодиёт эса, жиноий фаолият эмас, балки амалдаги иқтисодий тузумнинг адолатсизлигига нисбатан жамиятнинг “ҳимоя реакцияси”дир.

Шунга кўра айтиш мумкинки, Тошкентда ўтказилган форумнинг парда ортидаги мақсадлари:

1. Рақамли назоратни ўрнатиш: Иқтисодиётни “оқартириш” ниқоби остида пул оқимларини тўлиқ шаффофлаштириш, бу эса йирик капитал эгаларига маҳаллий бозорни тўлиқ мониторинг қилиш ва бошқариш имконини беради.

2. Солиқ юки ва ташқи қарз: Сояли секторни қисқартиришдан мақсад давлат бюджети тушумларини кўпайтиришдир. Бу кўпинча халқаро қарз берувчилар олдидаги мажбуриятларни бажариш ва ташқи қарзларни узиш учун қўшимча манба яратишга қаратилади.

3. Глобал тизимга мослаштириш: Марказий Осиё давлатларини ягона капиталистик андозага солиш орқали уларни глобал бозорнинг хомашё ва арзон ишчи кучи етказиб берувчи қисмига айлантириш жараёни тезлашади.

Шунинг учун сояли иқтисодиётга қарши курашиш аҳолининг тадбиркорлик фаолияти янада қийин аҳволга тушишига ва капиталнинг йирик сармоядорлар қўлида марказлашишига олиб келади.

Демак, муаммо жамиятда ҳукмрон бўлган капиталистик иқтисодий тузумнинг ўзидадир. Ушбу муаммонинг асл ечими эса, ҳаётни Ислом ақидасига асосланган адолатли Иқтисодий низом асосида тартибга солишдадир. Бундай тузумда одамлар тирикчилик қилиш учун “сояли иқтисодиёт”га мажбур бўлиб қолмайди. Чунки давлатнинг вазифаси солиқ йиғиш орқали халқни босимга олиш эмас, балки уларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ва адолатни қарор топтиришдан иборат бўлади. Ислом бойликлар муайян гуруҳлар қўлида жамланиб қолишига йўл қўймайди ва бойликларни тўғри тақсимлаш орқали жамият ичида адолатли айланишини таъминлайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنكُمْ ۚ

– “То у (бойлик) сизлардан бўлган бойлар ўртасида айланиб юрадиган нарса бўлиб қолмасин”.   (Ҳашр:7)

Бу эса, Исломни мукаммал тузум сифатида ҳаётнинг барча жабҳаларига татбиқ қилишни ва бу татбиқни Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш орқали амалга оширишни талаб қилади. Чунки ҳар қандай тузумни фақат давлат татбиқ қилади. Исломда муайян бошқарув шакли бўлиб, у ҳам бўлса, Рошид Халифалик давлатидир.

Шундай экан, ғоя Исломни тузум сифатида ҳаётнинг барча соҳаларига татбиқ қилиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва бунинг ягона йўли бўлган Рошид Халифалик Давлатини тиклаш учун бор куч ва имкониятни ишга солишдир.

 

Иззатуллоҳ

18.03.2026й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsСояли иқтисодиёт
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Тубан ҳаёт сабабига қисқа изоҳ

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй армия қўмондонлари! Сизнинг вазифангиз номусларни ва муқаддас нарсаларни мудофаа қилишдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳаётимизни шакллантиришдаги манба

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 25.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/