| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАЛТзадан наврўзга: Бир ойлик ибодатни мажусийликка алмашманг!

Рўзадан наврўзга: Бир ойлик ибодатни мажусийликка алмашманг!

By htadmin
21.03.2026
240
0
Share:

Рўзадан наврўзга: Бир ойлик ибодатни мажусийликка алмашманг!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда юртимиз Ўзбекистонда иймон ва куфр, тавҳид ва ширк орасидаги чегаралар атайлаб хиралаштирилмоқда. Айниқса, баҳор келиши билан “миллий қадрият” ниқоби остида халқимиз онгига сингдирилаётган наврўз мусулмон кишининг ақидаси учун энг катта таҳдидлардан биридир. 20 март куни Рамазон ҳайитини нишонлаган халқнинг эртасигаёқ мажусийлардан қолган наврўз сайилларига ошиқиши ғайриисломий тузум ва бошқарувнинг энг ёмон таъсирларидан биридир. Биз Рамазон ойи давомида Аллоҳдан тақво ва мағфират сўраб, нафсимизни жиловлаган эдик, аммо Ҳайитнинг изидан келаётган бу ношаръий байрам бизнинг бир ойлик ибодатимизни ювиб юборишига йўл қўйиб беряпмиз. Наврўз шунчаки бир байрами эмас, у Ислом келишидан олдинги зулмат даврининг, оташпарастлик ва қуёшга сиғинишнинг сарқитидир. Мусулмон киши учун Ҳайит байрами илоҳий ибодатнинг давоми, Аллоҳга яқинлашиш воситасидир, аммо наврўз бизни Аллоҳдан узоқлаштириб, мажусийларнинг залолатига шерик қилади. Халқимизни ушбу ношаръий байрамдан огоҳ этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир, чунки иймон бор жойда наврўзга ўрин йўқ ва наврўз улуғланган қалбда соф тавҳид бўлмайди.

Наврўзнинг асл башарасига қарасак, унинг замирида зороастризм, яъни зардуштийлик динининг эътиқодлари ётибди. Зардуштийлар оловни муқаддас деб билган, қуёшга сиғинган ва баҳорги тенг кунликни “ёруғлик илоҳи”нинг “зулмат илоҳи” устидан қозонган ғалабаси, деб нишонлаган. Бугун халқимиз ичида сумалак атрофида рақс тушаётган, олов устидан сакраётган ёки “баҳордан нажот” кутаётган одамлар ўзларини мусулмонман деб даъво қилаётган бўлсалар-да, айнан мана шу ишлари билан аслида мажусийлик эътиқодини тирилтираётган бўлади. Ислом келганида жоҳилиятнинг барча байрамларини бекор қилган эди. Расулуллоҳ ﷺ мадиналикларнинг иккита ўйин-кулги куни борлигини кўриб, уларни тақиқладилар ва мусулмонларга фақат иккита Ҳайит берилганини баён қилдилар. Демак, наврўзни байрам қилиш – Аллоҳнинг ҳукмларига қарши бориш, У инкор қилган залолатни қайта тиклашдир. Қандай қилиб бир мўмин Аллоҳнинг элчиси таъқиқлаган кунни “байрам” деб қабул қилиши мумкин? Бу нафақат гуноҳ, балки Исломга бегона бўлган маданиятни ич-ичидан қабул қилиш, яъни мафкуравий мағлубиятдир.

Ўзбек ҳукумати эса, наврўзни давлат даражасида улуғлаётгани, уни “миллий байрам” деб кўкларга кўтараётгани бежиз эмас. Унинг мақсади халқни Ислом ақидаси атрофида бирлаштириш эмас, балки мусулмонларни ундан йироқлаштиришдир. Ҳайит кунининг ой кўринишига қараб эмас, балки наврўзга мослаб, астрономик ҳисоблар билан бир кун кейинга сурилиши бунинг яққол исботидир. Ҳукумат мусулмонларнинг энг улуғ кунини наврўзнинг соясига айлантириб қўймоқчи кўринади. Халқни дам олиш кунлари билан алдаб, Ҳайит руҳини наврўзнинг сайиллари билан булғаб ташламоқчидек. Мусулмон киши учун Рамазон ҳайити Аллоҳнинг раҳматидир, наврўз эса Аллоҳнинг ғазаби келадиган кундир. Қандай қилиб раҳмат ва ғазаб бир кунга жамланади?! Сиз наврўзда пиширилаётган сумалакни “муқаддас” деб биляпсизми?! Унинг ичига тош солиб, ният қилаётганда, ундан шифо ва бахт кутаётганда Аллоҳни унутиб қўяётганингизни сезмаяпсизми?! Бу ҳеч шубҳасиз ширкдир! Нажотни фақат Аллоҳдан кутиш керак, баҳор фаслидан ёки буғдой шарбатидан эмас. Наврўзнинг ҳар бир амали, ҳар бир одати Ислом тавҳидига урилган болтадир.

Бизнинг фожиамиз шундаки, биз кофирлар ва мажусийларга ўхшашни “маданият” деб биляпмиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ: “Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, у ўшалардандир”, – деганлар. Наврўз куни дастурхон безатиб, одамларни табриклаётган, бу кунни “янги йил” деб кутаётган инсонлар ўзларини мажусийларга ўхшатмаяптиларми? Уларнинг байрами бизнинг уйимизга, дастурхонимизга, ҳатто масжидларимизнинг остонасигача кириб келди. Бугун масжидда Ҳайит намозини ўқиб чиққан ва эртаси наврўз сайилида иштирок этган одам наҳотки ўзлигига, иймон-эътиқодига қарши бораётганини сезмаса?! Юртимиз заминидан чиққан Бухорий ва Термизийлар мажусийлик сарқитларини байрам қилиш учун эмас, балки тавҳид байроғини баланд кўтариш учун илм ўрганганлар. Мусулмон кишининг ғайрати бўлиши керак. Қандай қилиб ўз динига, ўз Расулига вафо қилган инсон, Исломнинг душманлари улуғлайдиган кунни байрам қилади?! Наврўз мусулмоннинг байрами эмас! У – залолат, у – ҳаром, у – жаҳаннамга етакловчи йўлдир. Халқимиз “бу фақат одат-ку” деб ўзини овутади, аммо динимизда одатлар ҳам ақидага мувофиқ бўлиши шарт. Ширкка асосланган одатнинг номи “анъана” деб ниқобланади, бироқ унинг моҳияти ҳаромлигича қолаверади.

Умматнинг бугунги аҳволи Ғазода мусулмонлар қони оқизилаётган, Масжидул Ақсо кишанланган, Туркия масжидларида аёллар “эркаклар уйғонсин” деб рўмол отаётган бир пайтда, бизнинг наврўзни байрам қилиб юришимиз уятдир. Қачон уйғонамиз?! Қачон ҳаром байрам билан ҳалол байрамнинг фарқига борамиз?! Юртимизда масжидларга ёш болаларнинг киришига тўсқинлик қилаётган, азон овозини пасайтираётган, аммо Наврўз сайилларида ҳар қандай исроф ва беҳаёликка йўл очиб бераётган ҳукумат бизга байрамларимизни белгилаб бераётган, ойнинг кўринишини яшириб, шариатни сиёсатга қурбон қилаётган бир пайтда, сукут сақлашимиз ва улар берган “наврўз” деган суякни ғажиб юришимиз мунофиқлик эмасми?! Аммо баъзиларимизнинг қалбимизда ҳали ҳам мажусийларнинг олови ўчмаган кўринади. Бу оловни фақат тавба ва ҳақиқий тавҳид билан ўчириш мумкин.

Наврўз сайилларидаги исрофгарчилик, номаҳрам эркак ва аёлларнинг аралашиб кетиши, беҳаё ўйин-кулгилар Рамазоннинг баракасини учиради. Бир ой давомида кўзини ҳаромдан асраган, тилини ёлғондан тийган мўмин, наврўзнинг ифлос муҳитига қандай киради?! Бу байрам мусулмоннинг ҳаётига фақат маъсият олиб келади. Ҳукуматнинг мақсади ҳам айнан шу – халқни нафсга қулликда ушлаб туриш, уларни илоҳий қадриятлардан узоқлаштириб, миллийлик ботқоғига ботиришдир. Биз “миллатимиз Исломдир” деб ҳайқиришимиз керак бўлган пайтда, “бизнинг байрамимиз наврўз” деб паст кетяпмиз. Бизнинг аждодларимиз Салоҳиддин Айюбий ва Муҳаммад Фотиҳлар наврўзни улуғлаш учун эмас, Ислом байроғини баланд кўтариш учун яшаганлар. Агар биз уларнинг изидан юрмоқчи бўлсак, наврўз каби ҳаром байрамларни оёқ ости қилишимиз шарт.

Эй юртимиз мусулмонлари! Огоҳ бўлинг, наврўз сизнинг иймонингизга тажовуздир. Фарзандларингизга “биз мусулмонмиз, наврўз бизнинг байрамимиз эмас” деб ўргатинг. Уларнинг мажусийларга ўхшаб улғайишига йўл қўйманг. Ҳар бир наврўз табригида сиз Расулуллоҳ ﷺнинг суннатларига хиёнат қилаётганингизни унутманг. Тоғутларнинг алдовига учманг, улар сизнинг иймонингизни наврўз каби сохта қувончларга алмаштириб юбормоқчи. Бизнинг байрамимиз фақат икки Ҳайитдир. Қолган барчаси ботилдир, залолатдир.  

Ислом бизни уйғонишга, курашишга ва ҳақни ботилдан ажратишга чақиради. Наврўзнинг зулматини Исломнинг нури билан енгинг. Уйингиздан мажусийлик ҳидини ҳайданг, у ерга тавҳид ифорини олиб киринг. Агар биз бугун наврўздан воз кечмасак, Аллоҳнинг ҳузурида қандай жавоб берамиз?! “Сенга соф дин берган эдим, нега мажусийларнинг байрамини нишонладинг?” деган саволига нима деб жавоб қайтарамиз?!

Хулоса қилиб айтганда, наврўз мусулмон учун ҳаромдир. Уни нишонлаш Аллоҳга ва Унинг Расули ﷺга осийликдир. Биз жоҳилият байрамларига муҳтож эмасмиз. Бизга Аллоҳнинг дини кифоя. Бу йилги Рамазон ҳайитининг наврўз билан қўшалоқ қилиниши биз учун катта имтиҳон бўлди. Биз ҳақиқий мусулмонлар бўлиб қолишимиз учун наврўз ва шунга ўхшаш барча жоҳилона одатлардан воз кечишимиз фарздир. Аллоҳ таоло халқимизга басират берсин, бизни тўғри йўлдан адаштирмасин. Наврўзнинг ҳаромлигини қалбларга сингдирсин ва бизни фақат Ўзининг ризоси йўлида бирлаштирсин. Аллоҳ таоло айтади:

وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا

– “Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) зўр (ботил ва мушрикларнинг байрамлари) бўлган жойларда ҳозир бўлмаслар ва беҳуда нарсалар олдидан ўтганларида олийжаноблик билан (уларга аралашмай) ўтарлар” (Фурқон:72)

 

Салоҳиддин

21.03.2026й     

+1
0

Related posts:

Муборак Рамазон ойида наврўзни байрам қилиш гуноҳ устига гуноҳ қилишдир
Tagsмажусийликнаврўз
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фолбин ҳузуридан нажот исташ очиқ ширк амаллардандир

  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон–Ўзбекистон газ тортишуви – Россиянинг “энергетика орқали таъсир” усули

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом аҳли шунча қурбонликларни илмоний конституция учун берганмиди?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/