Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бутун оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд-санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ га ва у зотнинг оли байти ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати ила Муборак Рамазон ойини кузатиб, бугун Ийд ул-Фитр – Рамазон Ҳайитини қарши олмоқдамиз. Биз ушбу муқаддас байрам билан бутун Ислом Уммати ва унинг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистондаги мусулмон биродарларимизни қизғин муборакбод этамиз! Сизнинг бу муборак ойда тутган рўзаларингиз, қилган ибодатларингиз, эҳсону закотларингиз ва барча хайрли амалларингизни Аллоҳ таоло даргоҳида қабул қилган бўлсин!
Ҳар йили бўлганидек ва минг афсуски, бу йилги Рамазонни ҳам Ислом Уммати ўзининг қалқони ва ғамхўри – Халифаликсиз ўтказди. Бу ой яна мусулмонлар бошида кофир мустамлакачи давлатлар ва лаънати яҳудий вужудининг бомбалари портлаши остида ўтди. Мусулмонларнинг қони оқизилиб, аёллардан тортиб ёш болаларгача майиб-мажруҳ бўлиши, оч-наҳорлик, уйсизлик, қочқинлик ва яна кўплаб бало-ю офатлар ёғилиб турган бир пайтда ўтди. Бугун анави йиртқичлар – террорчи Америка, босқинчи яҳудий вужуди, нажас Хитой ва бошқаларнинг мусулмонлар устидаги зулму зўравонлиги ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бораётган бир вақтда ўтди.
Шунинг учун бугун байрамларимиз ҳам шоду ҳуррамлик ва ғаму аламлар аралаш бўлган бир ҳолатда ўтмоқда. Зеро, Умматнинг бир парчаси мана шундай зулм оловида ёнаётган бир пайтда, қолган аъзолар ҳақиқий шоду ҳуррамлик билан яйраб байрам қила олармиди?!
Шундай бўлса-да, биз мусулмонлар Аллоҳнинг ваъдаси ва ёрдамига ҳеч шубҳа қилмаймиз, аксинча бугун оламда юз бераётган воқеа-ҳодисалар дунёни тарихий бурилиш сари етаклаётганини гувоҳи бўляпмиз. Бу эса, албатта, дунёни чирик капиталистик тузумнинг бениҳоя шафқатсизлиги ва иккиюзламачилигидан, адолатсизлиги ва вайронкорлигидан қутқарадиган Иккинчи Рошид Халифалик давлатининг тикланишидир!
Азиз биродарлар! Ушбу муборак давлатимизни осмондан фаришталар тушиб тиклаб бермайди, балки бу ишни бандалари бор куч-ғайрати, илми ва имкониятини тўлиқ сарфлаган ҳолда бажариши керак бўлади. Ана шунда бизга Аллоҳнинг нусрат-ёрдами келади ва ҳеч қайси куч буни тўхтатиб қола олмайди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾
– “Агар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У ҳам сизларга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади”. (Муҳаммад:7)
Имом Шаъбийнинг “Дуоингизга бирор моддий нарса ҳам қўшиб қўйинг” деган сўзлари нақадар ўринли ва раббоний сўзлар эди.
Шундай экан, фақат дуо-ю илтижога чекланиш Ислом буюрган нарса эмас. Балки у дуо билан бирга амал қилишга ҳам буюрган. Шу эътибордан, биз сизни – Аллоҳ мақтаганидек – азиз ва мукаррам бўлиш, куч-қудратли, етакчи ва буюк уммат даражасига чиқиш учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилишга даъват қиламиз. Бу эса, юқорида айтганимиздек, фақат Ислом давлатини яна ҳаётга қайтариш билангина амалга ошади.
Келинг, ушбу улуғ кунда дуо ва ҳаракатларимизни бирлаштирайлик. Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраймизки, кейинги Қурбон Ҳайитини кўнгилдаги ғам-андуҳлар ариган ҳолатда фақат қувонч ёшлари билан Халифалик соясида кутиб олайлик ва яйраб-яшнаб нишонлайлик! Тантанали табрик сўзлари қалқонимиз ва ғамхўримиз – Халифамиз тилидан янграсин! Ўша кунда мўминлар шодлансин, куфр аҳли ҳасад ва аламдан куйиб-ёнсин!
Яна бир бор Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ