Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026
Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Билдерберг клубини кўпчилик “Жаҳон ҳукумати” деб атайди. Бу – оммавий ахборот воситаларида шунчалик кўп тилга олинадиган ўша глобалистлардир. Билдерберг клуби – 2026 йилги йиғилиши ва дунёнинг нуфуз эгалари томонидан янги тартибларни жорий этиш мақсадида ташкил этилган навбатдаги анжуман. Замонавий дунёнинг геосиёсий манзараси нафақат давлатлар ўртасидаги расмий мулоқотлар, балки кўзга кўринмас, аммо таъсир қуввати жиҳатидан ҳар қандай халқаро ташкилотдан устун турувчи яширин тузилмалар томонидан ҳам шакллантирилади. Хоссатан, 1954 йилда Нидерландиянинг Остербек шаҳридаги «Билдерберг» меҳмонхонасида пойдевори қўйилган ушбу клуб бугунги кунга келиб нафақат муҳокама майдони, балки Ер юзининг молиявий ва технологик оқимини йўналтирувчи бошқарув марказига айланган. 2026 йилнинг 9-12 апрел кунлари АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтган навбатдаги анжуман жаҳон сиёсатидаги кучлар мувозанати ўзгараётган, трансатлантик иттифоқ (НАТО) ўз мавқеини сақлаб қолиш учун кескин чоралар кўришига муҳтож бўлаётган бир даврда ўтказилмоқда. Ушбу йиғилишнинг мантиқий моҳиятини англаш учун унинг иштирокчилари таркибига, кун тартибидаги яширин нуқталарга ва қабул қилинадиган сиёсий йўналишларга чуқур назар ташлаш лозим бўлади. 2026 йилги анжуманнинг бош мақсади Ғарб дунёсининг умумжаҳон ҳукмронлигини қайта ислоҳ қилиш ва бу йўлдаги асосий тўсиқларни – энг аввалда Эрон масаласи ҳамда Россия, Хитой ва кенгайиб бораётган БРИКС блокини жиловлаш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат экани айтилмоқда.
Вашингтон учрашувининг энг диққатга сазовор жиҳати шундаки, унда иштирок этаётган шахсларнинг бошқарувидаги жами сармоя ҳажми 50-55 триллион долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич дунё ялпи ички маҳсулотининг салмоқли қисми бир стол атрофида тўпланаёганини англатади. Кристин Лагард ва Кристалина Георгиева каби молиявий тизим раҳбарларининг иштироки жаҳон иқтисодиётини янги рақамли тартибга ўтказиш ва марказий банклар назоратини кучайтириш режаларини тасдиқлайди. Бироқ бу галги анжуман фақат сиёсат ва иктисодиётнинг ўзигагина чекланиб қолмай, балки унинг марказида сунъий идрок ва ҳарбий технологияларнинг уйғунлиги масаласи ҳам ўрин олган. DeepMind раҳбари Демис Хассабис, Palantir асосчиси Алекс Карп ва Microsoft етакчиси Сатья Наделланинг бир даврада жам бўлиши инсоният келажаги эндиликда алгоритмлар ва маълумотлар оқими орқали бошқарилишини англатади. Айниқса, Palantir компаниясининг разведка ва ҳарбий соҳалардаги фаолияти Билдерберг клубининг мақсадлари нақадар кескин эканини кўрсатади. 2026 йил 27 февралда АҚШнинг собиқ ва амалдаги сиёсий жараёнларидаги кескинликлар фонида Трампнинг Claude тизимидан фойдаланишни тақиқлагани ҳақидаги маълумотлар аслида технологик гигантлар ўртасидаги рақобат эмас, балки давлат бошқарувини сунъий идрок қўлига топшириш борасидаги ички курашнинг бир кўриниши бўлган эди. Билдерберг клуби бу жараёнда технологик элитани сиёсий раҳбарият билан бирлаштириш вазифасини бажармоқда.
2026 йилги йиғилишнинг геосиёсий стратегияси ўта тажовузкор ва айирмачилик асосида экани яққол кўзга ташланиб турибди. Бу ерда гап фақат иқтисодий чекловлар ҳақида эмас, балки «Ғарб қалъаси»ни ҳимоя қилиш учун янги ҳарбий-технологик тўсиқлар яратиш ҳақида бормоқда. Адмирал Самуэль Папаронинг иштироки Тинч океани минтақасида Хитойга қарши ҳарбий тайёргарлик кўриш ва денгиз йўлларини назорат қилиш масаласи кун тартибининг юқори қисмида бўлганини билдиради. Бундай вазиятда расмий баёнотларда айтиладиган «халқаро хавфсизлик» ва «демократик қадриятлар» ҳақидаги сўзлар шунчаки парда вазифасини ўтайди. Аслида эса, Билдерберг клуби аъзолари Ғарбнинг технологик устунлигини ҳарбий куч билан мустаҳкамлаш ва бошқа давлатларнинг ривожланиш имкониятларини чеклаш йўлларини изламоқдалар. Бу эса ўз навбатида халқаро барқарорликка жиддий таҳдид солади ва келажакдаги тўқнашувларнинг муқаддимаси бўлиб хизмат қилади.
Анжуманнинг энергетика блоки ҳам алоҳида таҳлилни талаб этади. Патрик Пуянне ва Кэтрин МакГрегор каби соҳа гигантларининг мақсади ОПЕК каби анъанавий тузилмаларга қарамликни камайтириш ва энергия заҳиралари оқимини янги геосиёсий харита асосида қайта тақсимлашдир. Бу жараёнда «яшил иқтисодиёт» ва «иқлим ўзгариши» каби мавзулар иқтисодий босим ўтказиш воситаси сифатида ишлатилади. Ривожланаётган давлатларга нисбатан қўйиладиган экологик талаблар аслида уларнинг саноат салоҳиятини бўғиш ва Ғарб технологияларига боғлаб қўйиш стратегиясининг бир қисмидир. 2026 йилги Билдерберг йиғилишида бу борада янги молиявий механизмлар келишиб олиниши кутилмоқда, бу эса яқин йилларда энергия бозорида кескин тебранишлар ва нархлар устидан тўлиқ назорат ўрнатилишига олиб келиши мумкин.
Ахборот маконини назорат қилиш масаласи ҳам клуб эътиборидан четда қолмади. Матиас Дёпфнер ва Фарид Закария каби шахсларнинг вазифаси – Билдерберг қарорларини омма онгига «зарурият» ва «тараққиёт» сифатида сингдиришдир. Бугунги кунда ОАВ ва ижтимоий тармоқлар нафақат хабар тарқатувчи, балки воқеликни ясовчи қудратга айланган. Халқаро элитанинг ушбу воситалардан фойдаланиб, жамиятнинг фикрлаш қобилиятини сусайтириши ва ягона ғоявий йўналишга солишга уриниши кутилади. 2026 йилги анжуманнинг натижаси ўлароқ, биз дунё бўйлаб ахборотлаш назоратининг кучайишини ва муқобил фикрларнинг тизимли равишда четлатилишини кузатишимиз мумкин бўлади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, 2026 йилги Билдерберг клуби анжумани инсониятнинг келажаги тақдири бир неча юзлаб шахслар томонидан ёпиқ эшиклар ортида белгиланаётганини яна бир бор исботлайди. Молиявий қудрат, юксак технологиялар ва ҳарбий стратегик мақсадларнинг бирлашиши натижасида юзага келган бу куч дунёнинг янги қиёфасини шакллантирмоқда. Бироқ Россия, Хитой ва БРИКС давлатларининг бу тизимдан четда қолдирилиши дунёда ягона қутбли ҳокимиятни шакллантиришга тўсқинлик қиладиган муқобил кучларнинг мавжудлигини кўрсатади. Билдерберг клубининг яширин стратегиялари қанчалик мукаммал бўлмасин, дунё устидан мутлақ таъсир доирасига эришишга бўлган ҳаракатлар, ўзаро манфаатлар зиддияти ва халқаро элитанинг ички мувозанатлари уларнинг режаларида доимий ўзгаришлар ва тузатишлар киритишга мажбур қилади.
Биз айтамизки, албатта, ушбу муаммоларнинг барчаси учун ечим муқаррар. Халқаро тизгин кимнинг қўлида бўлиши эса, нафақат Вашингтондаги ёпиқ учрашувга, балки дунё халқларининг бундай жараёнларга бўлган муносабати ва уйғонишига ҳам боғлиқдир. Билдерберг клуби ўзининг «яширин ҳукумат» мақомини сақлаб қолишга уринса-да, ахборот асрида ҳеч бир сир абадий қолмайди ва воқеаларнинг яширин қатламлари, албатта, юзага чиқади. Эҳтимолий оқибатлар шуни кўрсатадики, яқин келажакда биз дунё иқтисодиёти ва сиёсатида мисли кўрилмаган зиддиятларга ва янги куч марказларининг пайдо бўлишига гувоҳ бўламиз.
Шундай экан, эй мусулмонлар, Аллоҳ ва Расули рози бўладиган ҳақиқий куч ва иззатга интилайлик. Ақлларни ёритадиган, қалбларни асраб-авайлайдиган нурни излайлик. Халқларни зулмдан озод қиладиган ва уларни ҳимоя этадиган адолатли Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилайлик.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا فَرِيقًا مِّنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ يَرُدُّوكُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ كَافِرِينَ
– “Эй иймон келтирганлар! Агар сиз Китоб берилганлардан бир гуруҳга бўйсунсангиз, улар сизларни иймон келтиргандан сўнг ҳам кофир қиладилар” (Оли Имрон:100)
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– “Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларга ваъда қилди: Албатта, уларни Ер юзида халифа қилади (тамкин ва устунлик беради), худди улардан олдин ўтган (мўмин)ларни халифа қилганидек улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкам қилади ва уларнинг қўрқувларидан кейин, албатта, хавфсизликка айлантиради. Шунда улар Менга ибодат қиладилар ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмайдилар. Кимки шундан кейин (бу неъматлардан кейин) кофир бўлса, ана ўшалар фосиқлардир”. (Нур:55)
Ҳаётуллоҳ
19.04.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми