| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

By htadmin
27.04.2026
0
Share:

Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

“Сизларга дини ва хулқидан рози бўлинадиган киши(дан совчи) келса, унга (қизингизни) никоҳлаб беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади”. (Имом Термизий ривояти).

​Бугун биз мусулмон ўлкалари тупроғига тиқиштирилган “демократия”, “дунёвий давлат” номли жирканч Ғарб дунёқараши уруғларининг заҳарли ҳосилини йиғмоқдамиз. Бу шундай бир дарахтки, ҳали томир отиб улгурмай, унинг аччиқ меваларидан келаётган бадбўй ҳид кўнгилларни айнитяпти.

​Атрофга боқинг: ахлатхоналарга ташланган бегуноҳ гўдаклар, никоҳсиз туғилган отасиз болалар, мактаб партасидаёқ иффатини бой бераётган ёш-ёш қизлар, ваҳшиёна жинсий зўрликлар қурбонига айланаётган етим қизчалар ва инсон табиатига зид бўлган гомосексуализм балоси жамиятларимизни ич-ичидан кемиряпти. Бу иллатларни тилга олишнинг ўзи одамга ор, қалбга озор беради.

​Ижтимоий тармоқлар эса ҳаёсизлик ва расволик кўзгусига айланиб бўлди. Кўраётганларимиздан шу қадар нафратланамизки, ҳатто энг яқин инсонимиз билан бу ҳақда гаплашишга юзимиз чидамайди. Қалбларимиз ҳаё ва ор ўртасида ўртанмоқда, зеро бу разолатнинг туби кўринмаяпти… ​Бу фожиаларнинг асл илдизи шундаки, биз оила муқаддаслиги борасидаги исломий таълимотни, ҳалол ва ҳаром ўлчовларини унутиб, моддият ва манфаатни ҳаётимиз мезонига айлантириб олмоқдамиз. Бугун куёв бўлмиш томон қиз танлар экан, иймон-эътиқод, иффат ва одобни эмас, балки манфаатни кўзлмокдалар. Иккинчи тамон қизи келин бўлиб тушадиган хонадоннинг моддий имкониятини, жамиятдаги сохта обрўсини ва “одамлар нима дейди” қабилидаги ясама қоидаларини биринчи ўринга қўймоқда. Афсуски, совчиларни эшик остонасидаёқ кийимига қараб қарши олиб, тақинчоғига қараб хулоса чиқарадиган даврга келдик.

​Бериладиган саволлар ва қўйиладиган шартларни эшитсангиз, қалбингиз оғрийди, энсангиз қотади:

“Куёвнинг даромади қанча?”, “Қаерда ишлайди?”, “Уйингларда нечта ҳаммом бор?”, “Ёшлар қачон алоҳида чиқиб кетади?”, “Келинга машина минишга рухсат борми?” ва ҳоказо.

​Булар етмагандек, кимўзарга ўйналадиган сарполар, куёв жўралар ва келин дугоналари учун қилинадиган исрофгарчиликлар жамиятни ботқоққа ботирмоқда. Наҳотки, инсоний қадр-қиммат дарвозанинг ҳашамати билан ўлчанадиган бўлса?! Айтинг, бу иймонга берилган баҳоми ёки чўнтакка? Биз қачондан бери бахтни тилла занжирлар ва баланд деворлар ичидан қидирадиган бўлиб қолдик?

Давлат арбобларининг ўз жигарбандларини чет эллик сармоядорларга узатиши, юқори лавозимли шахслар ва жамиятнинг “нуфузли” қатлами ўртасидаги мақсадли қуда-андачилик – бу шунчаки никоҳ эмас, балки қудратини ошириш, оилавий клан бўлиб ўз ҳукмронлигини барқарорлаштириш. Бу уларга зиёлий сифатида кўз тиккан оддий халқ учун заҳарли андазага айланди. Биз кимга тақлид қиляпмиз? Кимни намуна деб биляпмиз? Қачон ва қайси нуқтада адашдик? Қачонки муқаддас Ислом таълимотидан юз ўгириб, маънавиятимизни моддиятга алмашган кунимиз мағлуб бўлдик. Ғарбнинг ялтироқ алдовларига учиб, “гендер тенглиги” деган ниқоб остидаги разолатни қучоқ очиб кутиб олганимизда, бефарқ бўлганимиз туфайли адашдик. Ҳолбуки, ўша демократик давлатларнинг ўзлари бугун ахлоқий ботқоққа ботиб, жар ёқасида турганини кўриб турибмиз. Лекин нафсимиз шу қадар устун келдики, келажак авлоднинг бахтидан кўра, бугунги сохта ҳузуримизни афзал кўряпмиз.

​Биз фарзандларимизга иймонни эмас, балки дунёвий лаззатларни мерос қолдириш илинжида ўз қўлимиз билан келажагимизни бўғизламоқдамиз. Бугун дунё ва охиратимиз учун заррача фойдаси бўлмаган, фақатгина кимўзарга ва манфаатга қурилган дабдабали тўйлар “салтанати” гуллаб-яшнамоқда. Диққат қилинг: юртимиздаги тўйхоналар сони масжидлар сонидан ошиб кетди! Сарполар учун махсус дўконлар, ўша матоларни манзилга етказиш учун безатилган ҳашаматли карвонлар, бир хил кийинтирилган “сарпо ташувчи” хизматкорлар, ҳатто бу исрофгарчилик маросимини саҳналаштирувчи режиссёр ва дизайнерлар… Бу шунчаки тўй эмас, бу – миллат маънавиятининг кимёвий чиришидир.

​Биз кимларнинг авлоди эканимиз билан қуруқ мақтанишдан, тўйларимизга “шаръий” деган сохта ниқоб кийдиришдан нарига ўтмаяпмиз. Натижада эса кўз олдимизда ёшлар бузилиб, қадриятлар топталмоқда. “Ўғил уйлаб, қиз чиқариш мусибатга айланди” деб нолиш ечим эмас, бу – биз ўзимиз қазиган чоҳдир!

​Ғарб Исломдаги оиланинг қудратини, ундаги Онанинг ўрни нечоғлик муҳимлигини биздан кўра теранроқ англайди. Шу сабабли ҳам улар тинимсиз равишда оилага- оила қўрғонига ва айнан оналик шаънига ҳужум қилмоқда. Мақсад эса битта: Ислом ҳеч қачон ҳаёт дастурига айланмасин.

​Афсус билан айтиш керакки, модомики аёллар “уй бекаси” деган шарафли номдан уялар эканлар, жамиятимизда Салоҳиддин Айюбийлар ва Имом Бухорийлар бошқа туғилмайди. Чунки буюк сиймолар сарполар пойгасида эмас, иймон ва илм бешигида камол топадилар.

﴿ظَهَرَ ٱلۡفَسَادُ فِي ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِ بِمَا كَسَبَتۡ أَيۡدِي ٱلنَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعۡضَ ٱلَّذِي عَمِلُواْ لَعَلَّهُمۡ َرۡجِعُونَ﴾

– “Қуруқликда ҳам, денгизда ҳам фасод одамларнинг қўллари қилган ишлари сабабли зоҳир бўлди. Аллоҳ уларга қилган ишларининг баъзисини таттириб қўймоқда – шоядки улар қайтсалар”.  (Рум-41)

 

Муҳиддин

27.04.2026й

Tagsманфаат бозориОила нажот қалъасими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Янги усмонийлар ҳақидаги гапларга ишонса бўладими ёки бу адаштиришми?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қонхўрларни мусулмонларни қирғин қилгани учун мукофотлаш уларни янада кўпроқ жиноят қилишга ундашдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими яҳудий вужудини зимдан тан олмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/