ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»
Бугунги дунёда нефть шунчаки стратегик хом ашё эмас, балки Ер юзини чирмаб олган мураккаб геосиёсий қон томиридир. Бу улкан тармоқнинг жиловига эгалик қилган куч бирорта ўқ узмасдан, глобал иқтисодиёт харитасини ўз хоҳишига кўра қайта чизишга қодир. Дунё давлатлари таъминот йўлларини диверсификация қилиш ва энергия магистралларини янгилаш учун жон-жаҳди билан курашаётган бир пайтда, глобал мувозанат қил устида турибди. Бу мувозанат ҳозирда ҳарбий тийиб туриш ва тўхтовсиз оқим, стратегик ҳимоя ва очиқдан-очиқ сиёсий шантаж каби зиддиятли омилларнинг нозик тенгламасига таянмоқда.
Дунёнинг етакчи державалари бу ҳақиқатни аллақачон ўз сиёсий дастурларига муҳрлаган. Хитой «Бир макон, бир йўл» мега-лойиҳаси ва муқобил энергия манбалари орқали стратегик устунликни қўлга киритишга интилаётган бўлса, АҚШ ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий дастаклар ёрдамида глобал гегемонликни сақлаб қолишга тиш-тирноғи билан ёпишган. Бугун Яқин Шарқдаги транспорт йўлаклари ва Африканинг табиий хазиналари устида кечаётган тўқнашувлар аслида «оловсиз уруш»нинг қалтис кўринишларидир. Бу яширин геосиёсий кураш ўз кескин нуқтасига етганда, биз тасаввур қилган саҳналардан ҳам даҳшатлироқ глобал зиддиятларнинг эшигини очиши мумкин.
Хулоса шуки, энергетика келажагини ер остидаги нефть захиралари эмас, балки уни жаҳон бозорига олиб чиқувчи «калитлар» белгилайди. Глобал манфаатлар тўқнашган ва стратегик йўлаклар «бўғилган» бир шароитда, мазкур ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш учун кечадиган шиддатли кураш амалдаги халқаро тартибот қоидаларини тубдан янгилаб юбориши муқаррар.
Ушбу улкан геосиёсий ўйинда мусулмон уммати асло четда қолмайди. Зеро, бизнинг ихтиёримизда Илоҳий мафкура ва низом, беқиёс табиий бойликлар ҳамда дунёнинг қоқ марказида жойлашган стратегик артериялар мавжуд. Аллоҳ насиб қилса, мусулмон ўлкалари қарамлик кишанларини парчалаб, конлардан тортиб денгиз портларигача бўлган яхлит занжирни бошқарувчи кучга айланади. Бу куч шунчаки хом ашё захираси эмас, балки узлуксиз назорат тизимига таянган енгилмас стратегик қудрат бўлажак.
Келажакнинг ғоявий давлати ишлаб чиқариш жараёнини, улкан қувурлар тармоғини ва энг муҳим транзит йўналишларини тўлиқ ўз изнига солади. Ҳурмуз, Бобул-Мандаб, Босфор ва Дарданелл каби дунёнинг «жон томирлари» ҳисобланган бўғозлар Халифалик ихтиёрига ўтади. Бу эса энергия ресурсларини нархлаш, сотиш, халқаро шартномалар ва молиявий оқимларни бевосита мусулмонлар Халифасининг қўлида жамлайди.
Стратегик аҳамиятга эга чуқур денгиз портлари, глобал логистика хаблари ва қайта ишлаш мажмуаларининг барпо этилиши Халифаликни энергия ҳалқаларининг мутлақ ҳукмдорига айлантиради. Натижада давлат жаҳон бозоридаги жараёнлар ортидан югурувчи эмас, балки глобал оқимларни ўз иродаси билан йўналтирувчи қудратли платформага айланади.
Ҳақиқий қудрат — йўлларни шунчаки тўсиб қўйиш эмас, балки уларни ўз ғоявий ва стратегик манфаатлари асосида очиқ сақлаб туриш салоҳиятидир. Бундай «бошқариладиган барқарорлик» сиёсий таъсир ўтказишнинг энг юксак чўққисидир. Зеро, бугунги кунда етакчи давлатлар эгалик қилиш илинжида юрган барча бойликлар аслида Халифаликнинг табиий ва тарихий меросидир. «Бир макон, бир йўл» ҳам, «Янги Ипак йўли» ҳам бизнинг тупроқларимиздан ўтади. Бўғозлар — бизнинг бўғозларимиз, энергия — бизнинг бойлигимиз ва барча стратегик хом ашё захиралари фақат бизни илкимиздадир!
Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!