| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • ДУНЁСИ ТАЛОН – ДИНИ ХАЗОН!

  • ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • Ўзаро хизмат кўрсатиш ва сотиб олиш тўғрисидаги битим

  • Афғонистондаги кенг тарқалган ва мустаҳкам ўрнашиб қолган қашшоқлик

  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Менинг ҳаётим – менинг ишим!

Менинг ҳаётим – менинг ишим!

By htadmin
08.06.2026
5
0
Share:

Менинг ҳаётим – менинг ишим!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда кўча-кўйда, ижтимоий тармоқларда ёки оилавий суҳбатларда бир-бирига танбеҳ бераётган, яхшиликка чақираётган ёки бирор хатони тузатмоқчи бўлган инсонга нисбатан айтиладиган энг машҳур жумлаларни эшитамиз: «Менинг ҳаётимга аралашма!», «Бу менинг шахсий ишим, ўзингни ишингни қил!», «Ҳар ким гўрда ўзи учун жавоб беради, менга ақл ўргатма!». Ушбу иборалар гўёки инсоннинг ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишидек туюлса-да, аслида бу жумлалар жамиятни ич-ичидан емирувчи, инсонларни бир-биридан бегоналаштирувчи ва энг даҳшатлиси — мусулмонларни ўз диний масъулиятларидан мосуво қилувчи мафкуравий заҳарнинг мевасидир. Бундай фикрлаш тарзи осмондан тушгани йўқ, у — Ғарбнинг капиталистик демократияси ва либерализмининг инсонлар онгига ўнлаб йиллар давомида тизимли равишда сингдирилиб келингани натижасидир. Демократик тузумнинг асоси бўлган либерализм инсонни «мутлақ эркин мавжудот» сифатида тақдим этади. Ушбу мафкурага кўра, инсон ўз танаси, вақти ва хоҳишларининг ягона эгасидир. Жон Стюарт Милл каби либерализм асосчилари ўзларининг «Эркинлик ҳақида»ги асарларида таъкидлаганларидек, инсон эркинлиги фақат бошқа бировнинг эркинлиги бошланган жойда тугайди. Яъни агар сизнинг қилаётган ишингиз кимнингдир бурнини қонатмаётган бўлса, демак, бу сизнинг «шахсий ишингиз» ва ҳеч ким, ҳатто давлат ҳам бунга аралашишга ҳаққи йўқ деб ҳисобланади. Бу тушунчанинг сингдирилиши натижасида инсонлар жамият олдидаги, Ҳолиқ олдидаги ва ҳатто ўз яқинлари олдидаги масъулиятни унутиб, фақат ўз нафсини ўйлайдиган худбин кимсаларга айланиб қолишмоқда. «Менинг ишимга аралашма» деган гап аслида «Менинг гуноҳ қилишимга халақит берма», «Мени нафсимга қул бўлишимни ўз ҳолимга қўй» деган билан баробардир. Ғарб мафкураси мусулмонларга мана шундай «индивидуал қамоқхона»ни таклиф қилмоқда. Бунинг хатари шундаки, жамиятда мункар ёки ёмонлик ёйилса-да, ҳеч ким унга қарши чиқмайдиган, ҳамма фақат ўзини ўйлайдиган лоқайд бир тўда ҳосил бўлади.

Бу мафкуранинг энг хавфли томони шундаки, у нафақат ахлоқни, балки мусулмонларнинг сиёсий иродасини ҳам фалаж қилади. Қачонки мусулмон киши «шахсий ишим» деган доирага қамалиб олса, у Уммат муаммоларини «бошқаларнинг иши» деб ҳисоблай бошлайди. Фаластиндаги қирғин, Шарқий Туркистондаги зулм ёки исломий муқаддасотларнинг оёқости қилиниши унинг учун «шахсий ҳаётига дахлсиз бўлган узоқдаги воқеа»га айланади. Куфр тузуми мусулмон ёшларни мана шундай тарбиялаяпти: «Сен яхши еб-ичсанг, шахсий карьеранг бўлса, шахсий ҳаётинг тинч бўлса бўлди, қолгани сенинг ишинг эмас». Натижада, миллионлаб мусулмонлар яшайдиган дунёда зулм авж олмоқда, чунки ҳар бир шахс ўз «эркинлик оролчаси»га бекиниб олган. Ислом мутафаккири Саййид Қутб таъкидлаганидек, демократия инсонни моддият ва нафс қуллигига занжирлаб қўяди, лекин буни «эркинлик» деб номлайди. Бугунги кунда мусулмонларга ёрдам бериш фарз бўлган бир пайтда, ушбу «шахсий иш» тушунчаси бизни бирлашишдан тўсаётган энг катта мафкуравий девордир. Исломда эса инсон эркин мавжудот эмас, балки Аллоҳнинг бандасидир. Мусулмон киши учун бу дунёда мутлақ шахсий иш тушунчаси мавжуд эмас, чунки унинг ҳар бир нафаси ва ҳар бир амали Аллоҳ таоло белгилаб берган Шариат мезонлари билан ўлчанади. Исломда инсоннинг ҳаёти Аллоҳга омонат бўлиб, у ўз хоҳишича тасарруф қила олмайдиган муқаддас чегаралар  билан ўралган.

Исломда «шахсий иш» тушунчаси Ғарбдагидек чегарасиз эмас. Мусулмон киши — Аллоҳнинг бандасидир. Банда эса Холиқининг ҳукмидан ташқарига чиқишга, «ўзим биламан» дейишга ҳаққи йўқ. Исломда инсоннинг танаси ҳам, жони ҳам, мулки ҳам унга Аллоҳ томонидан берилган омонатдир. Шунинг учун ўз жонига қасд қилиш, ўз танасини ҳаром билан булғаш ёки мулкини ҳаромга сарфлаш ҳеч қачон «шахсий иш» бўлолмайди. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 110-оятида шундай марҳамат қилади:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

– “Сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Яхшиликка буюрасиз, ёмонликдан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз”. Ушбу оят мусулмоннинг ҳаёти ҳеч қачон Ғарб нуқтаи назаридек «шахсий» бўлмаслигини, балки у жамият учун жавобгар эканини кўрсатади. Исломда «амру маъруф ва наҳий мункар» диннинг устунидир. Агар бир мусулмон хато қилаётган бўлса, бошқа бир мусулмоннинг унга танбеҳ бериши унинг «шахсий ишига аралашиш» эмас, балки уни жаҳаннамдан қутқариш ва жамиятни ҳалокатдан асрашдир. Пайғамбаримиз ﷺ кемада кетаётган кишилар мисолида буни жуда гўзал тушунтирганлар: агар кеманинг пастки қисмидагилар «биз ўз жойимизни тешамиз, бу бизнинг ишимиз» десалар ва юқоридагилар уларни тўхтатмасалар, ҳаммалари биргаликда ғарқ бўладилар. Бугунги «шахсий ишим» деган демократик даъволар мана шу кемани тешаётганларнинг баҳонасидир.

Биз бугун яшаётган куфр тузумлари инсонни фақат «истеъмолчи» сифатида кўради. Улар мусулмонларни динни фақат шахсий ибодатхоналар ёки уй ичига қамашга ундамоқда. Бироқ Ислом — бу тўлақонли ҳаёт низомидир. Унда иқтисод, сиёсат, таълим ва халқаро алоқалар Шариат мезони билан белгиланади. Қачонки бир мусулмон «мен фақат намозимни ўқисам бўлди, сиёсат менинг ишим эмас» деса, у куфр тузумининг умрини узайтиришга хизмат қилган бўлади. Мусулмонларга ёрдам бериш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракат қилиш — бу шахсий танлов эмас, балки иймоний бурчдир. Имом Ғазолий «Иҳёу улумид-дин»-“Дин илмларини жонлантириш” асарида таъкидлаганидек, агар мусулмонларнинг бир чеккасига душман ҳужум қилса ёки зулм етса, бутун дунё мусулмонлари учун бу муаммони ҳал қилиш фарз бўлади. «Бу менинг ишим эмас» деб четда туриш гуноҳи кабирадир. Демократия бизни парчалаб ташлади: «бу — ўзбекнинг иши, бу — қирғизнинг иши, бу — арабнинг иши» деб сохта чегаралар ва «шахсий манфаатлар» билан бизни кишанлади. Лекин Исломда Уммат битта жасаддир. Жасаднинг бир аъзоси оғриса, қолган ҳамма аъзолар бедорлик ва иситма билан унга шерик бўлади.

Дунёвий тузумларнинг мусулмонлар онгига сингдираётган «шахсий иш» тушунчаси аслида уларни сиёсий жиҳатдан фалаж қилиш учун ишлатиладиган мафкуравий анестезиядир. Қачонки мусулмон киши жамиятдаги адолатсизликка ёки куфр ҳукмларига қарши чиқиши керак бўлса, тузум дарҳол «бу сенинг ишинг эмас, сен ўз ҳаётинг билан яша» деган қалқонни ишлатади. Бу орқали кофирлар мусулмонларнинг жамоавий қудратини синдиришни кўзлайди. Агар биз бугун атрофимиздаги мункар ишларга «бировнинг шахсий иши» деб кўз юмсак, эртага ўша ёмонликлар бизнинг уйимизга, ўзимизнинг хос ҳаётимизга кириб келади. Ислом бизни бир-биримизга масъул қилиб қўйган. Мусулмоннинг ҳақиқий шахсияти — бу унинг Аллоҳни ҳукмларига бўлган садоқати ва Умматнинг иззати учун қайғуришидир. Биз нафс кишанларини парчалаб, Умматнинг улуғворлиги йўлида бирлашишимиз шарт. Демократиянинг сохта ваъдалари ва «шахсий эркинлик» ниқоби остидаги тубанликдан фақат Исломнинг илоҳий нури қутқара олади.

Мусулмон киши ўз шахсиятини фақат Аллоҳга бандалик қилишда ва Умматнинг аъзоси бўлишда топади. Биз бугун куфр тузуми ва унинг «шахсий иш» ҳақидаги алдовларини рад этишимиз шарт. Ҳақиқий озодлик — бу бандаларнинг бандалигидан чиқиб, Оламлар Роббисига банда бўлишдир. Шахсий ҳаётимизни ҳам, сиёсий қарашларимизни ҳам фақат ва фақат Шариат мезони билан ўлчашимиз лозим. Мазлум мусулмонларга ёрдам бериш, Ислом адолатини тиклаш учун ҳаракат қилиш ва куфр низомининг иккиюзламачилигини фош қилиш ҳар бир мўминнинг зиммасидаги улкан масъулиятдир.  

﴿لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِن بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَىٰ لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ۚ ذَٰلِكَ بِمَا عَصَوا وَّكَانُوا يَعْتَدُونَ ‎﴿٧٨﴾‏ كَانُوا لَا يَتَنَاهَوْنَ عَن مُّنكَرٍ فَعَلُوهُ ۚ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ﴾‏

– “Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо бинни Марям тилида лаънатландилар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. Улар бир-бирларини қилган мункар (гуноҳ) ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!” (Моида:78-79)

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

– “ҲАҚ келди, ботил эса йўқ бўлди. Албатта, ботил доимо йўқ бўлгувчидир”. (Исро:81)

 

Салоҳиддин

08.06.2026й

TagsМенинг ҳаётим – менинг ишим!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро такаббурлик ва макр Умматни тор-мор этиш ва таъсирини йўқ қилишга қаратилган

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси Қуддус университетида Жанин ва маҳбуслар билан бирдамлик акциясида қатнашмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 08.06.2026

    Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • 08.06.2026

    Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • 08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • 08.06.2026

    ДУНЁСИ ТАЛОН – ДИНИ ХАЗОН!

  • 08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/