| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

  • «ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

  • ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

By htadmin
14.06.2026
10
0
Share:

ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

Бугунги кунда қимматчилик ва нарх-навонинг жиловсиз ўсиши ҳаётимизнинг ҳар бир қатламини беамон исканжага олди. Иқтисодий танглик шундай нуқтага етдики, оддий халқ кундалик тирикчилик учун энг зарур бўлган ризқ-рўзини минг бир заҳмат ва машаққат билан, гўё «арқонни тишда тишлагандек» қўлга киритмоқда. Афсуски, бугунги ижтимоий-иқтисодий воқелигимиз ана шундай оғриқли ва аянчли ҳолатга келиб қолди.

Бироқ, бу синовли дамларда умидсизлик ботқоғига ботмай, мусулмон эканимизни ва Аллоҳ таоло бизни Исломдек буюк неъмат билан мушарраф этганини ёдда тутишимиз даркор. Раббимиз бизни зулматларда адаштирмай, тўғри йўлни кўрсатувчи Ҳидоят Элчисини юборди. Кимки Илоҳий ҳидоят чироғига эргашса, икки дунёда ҳам хор ва бадбахт бўлмайди. Зеро, Ислом тақдим этган ечимлар — ҳар бир нарсанинг моҳиятини ўта дақиқ билгувчи Латиф ва барча хабарлардан огоҳ бўлган Хабийр Зот ҳузуридандир. Каломуллоҳда марҳамат қилинганидек: «Ахир яратган Зот Ўзи бино қилган бу оламдаги муаммоларни ва уларнинг ечимини наҳот билмаса?! Ҳолбуки, У ўта Латиф ва ҳар бир нарсадан мукаммал Хабардордир![1]»

Ҳеч шубҳасиз, Ислом инсон қадрини юксакка кўтарувчи ва уни саодат манзилига етакловчи мукаммал низомдир. У — чин маънодаги ғамхўрлик ва битмас-туганмас раҳмат дини бўлиб, бу марҳамат бутун борлиқни ўз қамровига олади. Азиз бўлган Зот Ўз Элчисига қарата: «Эй Муҳаммад, Биз сизни фақатгина оламларга раҳмат ўлароқ юбордик[2]» деб хитоб қилди. Бу ердаги «оламлар» тушунчаси яратилган барча мавжудот ва тизимларни англатади. Демак, исломий муолажалардан нафақат шахслар, балки бутун жамият наф кўриши ва у нажот қалқонига айланиши муқаррар.

Ушбу Илоҳий раҳмат жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун энг асосий ва ҳаётий эҳтиёжларнинг тўлиқ қондирилишини шаръан кафолатлайди. Шунингдек, инсоннинг турмуш тарзи ва муҳитидан келиб чиқиб, унинг қўшимча (камолий) эҳтиёжларини ҳам имкон қадар таъминлашга кенг йўл очади. Шариат аҳкомлари бугунги қимматчилик ва иқтисодий тангликни қуйидаги изчил ҳукмлар орқали муолажа этади:

Биринчидан: Ислом ўзгалар мулкига кўз олайтиришни ва молни ботил йўллар билан ўзлаштиришни қатъиян ҳаром қилди. Бу ҳақда Раббимиз шундай марҳамат қилади: «Молларингизни ўзаро ботил – шаръий асоссиз йўллар билан еманг! Ва бировларнинг ҳаққини ўзлаштириш учун молларингизни ҳокимларга пора қилиб узатманг! Ваҳоланки, сиз бу ишингиз гуноҳ эканини биласиз![3]». Бу Илоҳий фармон жамиятда иқтисодий адолат ва барқарорликни ўрнатувчи бош мезондир.

Шу сабабли, шаръий асосга эга бўлмаган ҳар қандай мажбурий солиқ ва йиғимлар ҳаром саналади. Ислом халқ мулкини ноҳақ талашга уринган ҳар қандай кимса ёки тизимнинг «қўлини қирқиб», бунга чек қўйди. Хусусан, чегаралардан ўтаётган товарлардан олинадиган ва бугунги тилда «божхона тўлови» деб юритиладиган «макс» йиғимлари шариатда қаттиқ лаънатланган. Абу Хайр ривоят қиладики, Миср амири Маслама ибн Мухаллад саҳоба Рувайфиъ ибн Собитга бож йиғишни таклиф этганида, у зот: «Мен Расулуллоҳ ﷺнинг: «Бож йўли билан одамларнинг молини ноҳақ еювчи макс эгаси дўзахдадир[4]», деганларини эшитганман», деб бу таклифни қатъий рад этганлар.

Айнан мана шундай ноҳақ солиқлар бугунги қашшоқлик ва қимматчиликнинг асосий «кушандаси»дир. Пок динимиз билвосита солиқлар орқали халқни шилишга асло йўл қўймайди. Истеъмолчилар елкасига аёвсиз юк бўлиб тушаётган Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва бошқа фоизлик тўловлар нарх-навонинг сунъий равишда осмонга чиқишига сабаб бўлмоқда. Расулуллоҳ ﷺ бундай иқтисодий жиноят ҳақида шундай огоҳлантирганлар: «Ким мусулмонларнинг бозордаги нарх-наволарини кўтариш (қимматчилик қилиш) мақсадида бирор иш қилса, Қиёмат кунида уни дўзахнинг энг шиддатли алангасига ўтирғизиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир[5]». Демак, халқнинг ризқига чанг солаётган бу божлар инсонлар ҳаётини заҳарга айлантирувчи асосий омилдир.

Иккинчидан: Бугун оддий халқ елкасини эзиб, рўзғорнинг баракасини учираётган инфляция балоси — давлатларнинг шариат аҳкомларидан юз ўгиргани оқибатидир. Мавжуд тузумлар пулни олтин билан таъминланмаган «қуруқ» қоғоз парчаларига айлантириб, халқнинг йиллар давомида тўплаган меҳнатини сувдек оқизиб юбормоқда. Ислом бу сунъий иқтисодий хасталикка «олтин ва кумуш стандарти» орқали мукаммал шифо беради. Зеро, қимматбаҳо металлар ўз табиатига кўра муқим қийматга эга бўлиб, уларни босмахоналарда «ҳаводан олиб» кўпайтириб бўлмайди. Пул тизимининг яна олтинга қайтиши нарх-навонинг метиндек барқарорлигини таъминлайди ва иқтисодиётни сунъий бўҳронлардан ҳимоя қилувчи пўлат қалқон бўлади.

Учинчидан: Ислом Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) каби мустамлакачилик қуролига айланган рибохўр ташкилотлар билан ҳар қандай алоқани кескин тақиқлайди. Вақт ва тажриба исботладики, бу «молиявий аждаҳолар»нинг қадами етган ерда барака кўтарилади; улар миллий бойликларни талаш ва халқнинг истиқболини бегона манфаатлар гаровига айлантиришга хизмат қилади. Бу заҳарли тизимнинг зиёни икки карра ҳалокатлидир:

  1. Бу муассасаларнинг пойдевори судхўрлик устига қурилган бўлиб, улар билан ҳамкорлик қилиш — Аллоҳ ва Унинг Расулига қарши очиқдан-очиқ жанг эълон қилишдир.
  2. Бу ташкилотлар «иқтисодий ислоҳот» деган ялтироқ ниқоб остида давлатлардан ижтимоий қўлловларни тўхтатишни талаб қилади ва халқни қарз ботқоғига ботиради. Бу эса кофир Ғарбнинг мўминлар устидан ҳукмрон бўлишига йўл очади. Ваҳоланки, Раббимиз: «Аллоҳ асло кофирлар учун мўминлар устидан ҳукмронликка йўл бермас[6]», деб қатъий буюрган.

Исломнинг инсон эҳтиёжларига заргарона аниқликда ечим топиши табиийдир. Зеро, инсонни йўқдан бор қилган Холиқи Мудаббир Зот унинг нафси ва эҳтиёжларини ҳаммадан яхши билади. Инсонни ўз ҳолига ташлаб қўядиган, фақат бойлар манфаатига хизмат қилувчи «ваҳший капитализм»дан фарқли ўлароқ, Исломдаги «ғамхўрлик» низоми ҳар бир муҳтожнинг муаммосини давлатнинг бош вазифаси қилиб белгилайди. Сарвари коинот ﷺ айтганларидек: «Ким ортида мол-дунё қолдирган бўлса, у ворисларигадир. Кимки чорасиз аҳли-аёлини ёки қарзини қолдирган бўлса, уларнинг масъулияти бизнинг (яъни давлатнинг) зиммамиздадир[7]».

Биз қалб кўзимиз билан кўриб, теран англашимиз шарт бўлган бир ҳақиқат бор: инсоният бошига келган бу бемисл фалокатлардан қутулишнинг Ислом низомини тўлиқ татбиқ этишдан ўзга чораси қолмади. Юқорида тилга олинган муаззам ечимларни ҳозирги мустамлакачиларга малай, заиф ва ҳеч нарсага қодир бўлмаган «митти давлатчалар» асло ҳаётга татбиқ эта олмайди. Бунинг учун собит мафкура ва метин иродага эга бўлган қудратли давлат — Пайғамбарлик манҳажидаги Халифалик сув ва ҳаводек зарурдир. Бу шунчаки сиёсий орзу эмас, балки зиммамиздаги фарз бўлган Илоҳий вожибот ва бугунги инқирозлар уммонидаги ягона нажот кемасидир!

Шундай экан, эй азиз биродарлар! Аввало Аллоҳ таоло ҳузуридаги бандалик бурчимизни адо этиш, қолаверса, азиз Умматимизни ушбу зулмат ва қашшоқлик қаъридан қутқариш учун ҳаракатимизни жадаллаштирайлик. Зеро, Халифалик — икки дунё саодатига элтувчи ягона йўлдир. Фақат шу муборак йўл билан биз Расулуллоҳ ﷺ огоҳлантирган мудҳиш «жоҳилият ўлими»дан паноҳ топамиз: «Ким бўйнида байъати йўқ ҳолда вафот этса, у жоҳилият ўлими билан ўлибди[8]». Ана шундагина Раббимиз ваъда қилган фаровон ҳаёт насиб этади: «Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида, ким Менинг ҳидоятимга ихлос билан эргашса, у дунёда адашув ва гумроҳлик зулматларида қолмайди, охиратда эса мангу бадбахтлик ва шақоват азобини кўрмайди[9]».

Устоз Майсара Яҳё қаламига мансуб

Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан

 

 


[1] Мулк сураси, 14-ояти маъноси

[2] Анбиё сураси, 107-ояти маъноси

[3] Бақара сураси, 188-ояти маъноси

[4] Ровий: Уқба ибн Омир ва Рувайфиъ ибн Собит. Муҳаддис: Абу Довуд. Манба: «Сунани Абу Довуд» (2937) ҳадис. Муҳаддис ҳулосаси: Саҳиҳ. Шунингдек: Насоий «Сунан ал-Кубро»да (4940), «Муснади Аҳмад» (17001), «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон» (4549), «Саҳиҳи Ибн Хузайма» (2333), «Сунани Дорақутний» (4/129), Ҳоким «Мустадрак»да (1/404), Табароний «Мўжам ал-Кабир» (17/310) ва (5/29, № 4493), «Мўжам ал-Авсат» (5/354), «Мўжам ас-Сағир» (2/725), «Муснади Абу Яъло» (1753), «Мусаннаф ибн Абу Шайба» (12/471), Суютий «Жомеъ ас-сағир» (3103) ва (2306), Абу Нуайм «Маърифатус саҳоба» (2705) ва «Ҳилятул авлиё»да (9/238) ҳамда Ҳайсамий «Мажмаъ аз-завоид» (3/88). «Муснади Таёлисий» (992), «Шуъбул Имон Байҳақий» (3321), «Сунани Байҳақий» (5/266), Ибн Ҳажар «Итҳафул маҳара» (4/530), «Канзул уммол» (7590).

[5]  Ровий: Маъқил ибн Ясор. Муҳаддис: Аҳмад ибн Ҳанбал. Манба: «Муснади Аҳмад» (20305) ва (20313) ҳадис. Муҳаддис ҳулосаси: Ҳасан. Шунингдек: Ҳоким «Мустадрак»да (2/13) ва (3/129), Табароний «Мўжам ал-Кабир» (20/211), «Мўжам ал-Авсат» (7/280), Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (11059) ва «Шуъбул Имон» (10344), Мунзирий «Тарғиб ват-тарҳиб» (2/584), Ҳайсамий «Мажмаъ аз-завоид» (4/101), Шавконий «Найл ул-автор» (10/241), Ибн Ҳажар «Итҳафул маҳара» (13/214), Абу Убайд «Ал-Амвол» (631), Муттақий Ҳиндий «Канзул уммол» (9738), Суютий «Жомеъ ас-сағир» (8509), Ибн Касир «Жомиъул масонид» (11432) «Муснади Абу Довуд ат-Таёлусий» (975).

[6]  Нисо сураси, 141-оятининг маъноси

[7] Ровий: Абу Ҳурайра ва Миқдом ибн Маъдикариб. Муҳаддис: Бухорий ва Муслим. Манба: «Саҳиҳи Бухорий» (2398), (6763) ва «Саҳиҳи Муслим» (1619) ҳадис. Муҳаддис ҳулосаси: Саҳиҳ. Шунингдек: «Сунани Абу Довуд» (2899), (2955), «Сунани Ибн Можа» (2738), «Муснади Аҳмад» (9875), (17175), «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон» (6035), Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (12257), Таҳовий «Мушкилул осор» (2749), Шавконий «Найл ул-автор» (6/50), Муттақий Ҳиндий «Канзул уммол» (15320), Албоний «Саҳиҳ ул-жомеъ» (6115) ва «Саҳиҳи Ибн Можа» (2230), «Муснади Исҳоқ ибн Роҳуя» (1/258), Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (6/331) ва (6/571), Хатиб Табризий «Мишкотул масобиҳ» (2/917), Бағавий «Шарҳус сунна» (2145), Шавконий «Найл ул-автор» (6/50), Муттақий Ҳиндий «Канзул уммол» (15320), Суютий «Жомеъ ас-сағир» (8859), Ибн ал-Мулаққин «Ат-Тавзиҳ» (15/425), Саҳарнафурий «Базлул мажҳуд» (10/133).

[8]  Ровий: Абдуллоҳ ибн Умар, Муовия ибн Абу Суфён ва Абдуллоҳ ибн Аббос. Муҳаддис: Муслим. Манба: «Саҳиҳи Муслим» (1851) ҳадис. Муҳаддис ҳулосаси: Саҳиҳ. Шунингдек: «Муснади Аҳмад» (5562) ва (16876), «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон» (4573), Табароний «Мўжам ал-Кабир» (19/334) ва «Мўжам ал-Авсат» (1/78), Баззор «Муснад» (11/22), Ҳайсамий «Мажмаъ аз-завоид» (5/218), Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (16388), Шовконий «Найл ул-автор» (7/181), Муттақий Ҳиндий «Канзул уммол» (14840), Суютий «Жомеъ ас-сағир» (8908), Албоний «Саҳиҳ ул-жомеъ» (6229) ва (6484), Арнаут «Тахрижул Муснад» (9/285).

[9]  Тоҳа сураси, 123-оятнинг маъноси

 

Tagsнарх-навоқимматчиликҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибон мужоҳидлари кофир Ғарб ва унинг шартлари тузоғига илиниб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик ҳазорат барча қадриятлардан ва инсонийликдан холи жиноятчи ҳазоратдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Риё ва миннат барча яхшиликларингизни ўчиргувчидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.06.2026

    Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • 14.06.2026

    Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • 14.06.2026

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • 14.06.2026

    СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • 14.06.2026

    ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/