Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тошкентда 2026 йил 5 июн куни АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида Fulbright дастурини кенгайтириш бўйича ўтказилган учрашув, ташқи томондан қараганда, таълим соҳасидаги навбатдаги ҳамкорлик ташаббуси бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг ички мантиғига назар ташланса, мазкур учрашув оддий таълим лойиҳасидан кўра анча кенг қамровли стратегик мақсадларнинг таркибий қисми эканлиги намоён бўлади. Зеро, ушбу ташаббус марказида шунчаки талабалар алмашинуви ёки академик ҳамкорлик эмас, балки Ўзбекистонда шаклланаётган янги иқтисодий йўналишлар учун стратегик инсон капиталини тайёрлаш масаласи турибди. Учрашувда АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси бўйича ўринбосари Ли Трасл (Сара Роджерс), АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти иштирок этгани мазкур ташаббуснинг давлат сиёсати даражасида мувофиқлаштирилаётганидан далолат беради. Унда Fulbright дастури доирасида Ўзбекистондан стратегик аҳамиятга эга соҳалар бўйича таҳсил оладиган талабалар учун қўшимча маблағлар ажратилиши, шунингдек, битирувчиларнинг мамлакатга қайтиб келиши ва муайян тармоқларда меҳнат фаолиятини давом эттиришига кўмаклашиш назарда тутилган. Бу ерда асосий эътибор қаратилган соҳалар – муҳим фойдали қазилмалар, энергетика тармоғи ва юқори технологиялардир.
Стратегик боғлиқлик: Мазкур қарорнинг асл сиёсий аҳамиятини англаш учун уни 2026 йил феврал ойида Вашингтонда имзоланган муҳим фойдали қазилмалар бўйича англашув меморандуми билан бир контекстда кўриб чиқиш зарур.
Мазкур меморандум АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида муҳим маъданлар ҳамда нодир ер элементларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ишончли таъминот занжирларини шакллантиришни назарда тутган эди. Ҳужжат икки давлат ўртасида мазкур тармоқни узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб берган. Шу нуқтадан қараганда, Fulbright дастурининг кенгайтирилиши таълим соҳасидаги мустақил ташаббус эмас, балки февралда бошланган иқтисодий-сиёсий келишувларни инсон захиралари билан таъминлаш босқичи ҳисобланади.
Бошқача қилиб айтганда, аввал маъданлар, сармоя ва ишлаб чиқариш бўйича келишувлар имзоланди, кейин эса ушбу лойиҳаларни амалга ошира оладиган маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш механизми яратилмоқда. Бу ерда манфаатлар мувозанатини аниқ кўриш мумкин. АҚШ нуқтаи назаридан қаралганда, муҳим фойдали қазилмалар соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий сабаби иқтисодий эҳтиёж билан бир қаторда геосиёсий рақобат ҳамдир. Сўнгги йилларда Вашингтон муҳим маъданлар таъминотида Хитойга мислмсиз даражада боғлиқ бўлиб қолишини миллий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда. Шу сабабли АҚШ янги таъминот занжирларини шакллантириш ва турли ҳудудларда муқобил ҳамкорлар топишга ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистон эса литий, вольфрам, молибден, мис, уран ва бошқа стратегик захиралари билан ушбу сиёсатда марказий ўринлардан бирини эгаллай бошлади. Вашингтон учун Fulbright дастурининг янги босқичи иккита асосий вазифани бажаради:
Биринчидан: Келажакда АҚШ сармояси иштирок этадиган тармоқларда фаолият юритадиган маҳаллий кадрларни тайёрлаш.
Иккинчидан: АҚШ таълим тизими натижаси ўлароқ шаклланган мутахассислар қатлами орқали мунтазам шаклда нуфузли қатлам ўртасидаги алоқалар тармоғини вужудга келтириш.
Халқаро муносабатлар назарияси нуқтаи назаридан бу жараён ўз таъсирини фақат сармоя ёки ҳарбий қудрат орқали эмас, балки билим, қадрият ва касбий муҳит воситалари орқали мустаҳкамлаш кўринишидир. Шу боис “Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурга қўшилиши тасодифий эмас. Жамғарма орқали давлат хорижда таълим олган мутахассисларни мамлакатга қайтариш ва уларни маҳаллий тармоқларда фаолият юритишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бу орқали илгари сурункали тус олган “онгли қатлам оқими” (brain drain) муаммосини жиловлаш мақсад қилинган.
Шу жиҳатдан қараганда, 2026 йил 5 июндаги Fulbright дастурига бағишланган учрашув шунчаки таълим соҳасидаги оддий тадбир эмас. У 2025 йил ноябрда эълон қилинган йирик иқтисодий келишувлар, 2026 йил февралда имзоланган муҳим маъданлар бўйича меморандум ва ундан кейин шаклланаётган йирик сармоявий лойиҳаларнинг мантиқий давомидир.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур ташаббус ортида фақатгина талабалар тақдири эмас, балки минтақадаги Уммат манфаатлари билан боғлиқ бўлган ғоят муҳим масалалар турганини кўриш мумкин. Fulbright дастурининг кенгайтирилиши ташқи томондан академик алмашинув ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик сифатида намоён бўлса-да, унинг замирида инсон захиралари, илғор технологиялар, стратегик аҳамиятга эга маъдан захиралари ҳамда жаҳон таъминот занжирлари устидан таъсир ўтказишга қаратилган кенг кўламли геосиёсий манфаатлар ётибди.
Бугун имзоланаётган грантлар ва таълим дастурлари келажакда қайси давлатлар технологияларга эгалик қилиши, қайси кучлар захиралардан фойдаланиш имкониятини назорат қилиши ва кимлар стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатишини белгилаб берувчи муҳим омилларга айланмоқда.
وَلَنْ تَرْضَىٰ عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَىٰ ۗ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِير
– “Яҳудий ва насронийлар то уларнинг динига эргашмагунингизгача, сиздан асло рози бўлмайдилар. Айтинг: “Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир”. Агар сизга келган (ҳақ йўл ҳақидаги аниқ) илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, сизга Аллоҳ томонидан ҳеч қандай дўст ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас”. (Бақара:120)
Ҳаётуллоҳ
14.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ