Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бизнинг маънавий дид шу қадар “юқори технологияли” бўлиб кетдики, ундаги иккиюзламачиликни кўриш учун сиёсатчи бўлиш шарт эмас, шунчаки Диний идоранинг баёнотлари архивини варақлаш кифоя.
Агар сиз миллионлаб диндорлар яшайдиган юртда тонналаб пивони кўпиртириб фестивал қилсангиз ва мастликдан ариққа ағанасангиз, сиз қонунбузар эмассиз. Сиз – бюджетга тушум қилаётган, туризм салоҳиятини ошираётган “фидоий ватандош”сиз. Чунки бу ҳаромнинг орқасида йирик пуллар ва “тепа”нинг рухсати бор. Идорамиз буни кўрмайди, уларнинг кўзлари бу пайтда мутлоқ медитация ҳолатида бўлади. Катта пул бор жойда шариат қоидалари автоматик равишда бозор иқтисодиёти кодексларига мослаштирилади.
Аммо худди шу ариқнинг ёнидан жирканиб, соқолини силаб ўтиб кетган йигитни кўриб қолишса, тизимнинг нано-микроскоплари дарров визиллаб ишлай бошлайди:
“Аниқланди! Соқолнинг узунлиги қонуний меъёрдан 0.5 миллиметр узун! Бу давлат хавфсизлигига таҳдид! Ана, ана, у ижтимоий тармоқда диний маърузага “лайк” босди! Ушланг, у янги Яҳё Синвар, у халқ душмани, у террорчи!”
Бечора расмий уламоларимизга ҳам осон эмас. Тонгда ишга келиб, стол устидаги иккита папкани очишади. Биринчи папка: “Бугун қайси ҳаромга исломий ва замонавий тус бериб, халққа ҳалол деб сотамиз?”. Иккинчи папка: “Бугун қайси соқолли йигитни, рўмолли қизни ёки уйида фарзандига ноқонуний Қуръон ўргатган отани халқ душманига чиқарамиз?”
Кресло ва иймон ўртасидаги бу машаққатли курашда, албатта, кресло ғалаба қозонади. Иймон эса… у халақит бермаслиги учун “масофавий бошқариш” режимига ўтказилган. Маънавият худди бензин қуйиш шохобчаси каби давлат лицензиясига эга. Лицензиянг бўлса – ариқда ағанаб ичиб ёт, лицензиянг бўлмаса – уйингда Қуръон ўқиганинг учун террористсан.
Бу иккиюзламачи тузумдан адолат кутиш – энг содда хомтамаликдир. Чунки уларнинг сиёсий тизими фақат битта қоида асосида қурилган: “Тепага сиғин, пастдагини эз!” Бошқача фикрингиз борми? Марҳамат, ижтимоий тармоқда баён қилинг, фақат эҳтиёт бўлинг, орқасидан “лайк” босиб қўйишмасин. Зеро, катта сукутлар ортида миллиардлаб тижорий манфаатлар, кичик соқоллар ортида эса, катта сиёсий қўрқувлар ётади.
Муҳиддин
20.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ