| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халифалик — Умматни ҳақиқий маънода вакиллик қилувчи давлатдир

  • Ислом Уммати ўзининг сиёсий онгини қайта тиклаган вақтда уйғонади

  • Ислом иқтисодий тузуми — қарамликдан озод бўлишдир, дунёдан узилиб қолиш эмас

  • Ислом юртларидан илмонийликни (дунёвийликни) илдизи билан суғуриб ташлаш вожиблиги

  • Эй мусулмонлар армиялари, дунё ва Охират азизлиги сари шошилинглар!

  • Жамият бирлиги вақтинчалик туйғулар билан эмас, балки амалий сиёсатлар билан муҳофаза қилинади

  • Яҳудий вужуди Америка сиёсатини назорат қилади деган мазмундаги сохта уйдирма

  • Уруш алангалатилганидан 12 йил ўтиб, мустамлакачилик қачон Яман аҳлининг қонини тўкишдан тўхтайди?!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Уруш алангалатилганидан 12 йил ўтиб, мустамлакачилик қачон Яман аҳлининг қонини тўкишдан тўхтайди?!

Уруш алангалатилганидан 12 йил ўтиб, мустамлакачилик қачон Яман аҳлининг қонини тўкишдан тўхтайди?!

By htadmin
28.06.2026
0
Share:

Уруш алангалатилганидан 12 йил ўтиб, мустамлакачилик қачон Яман аҳлининг қонини тўкишдан тўхтайди?!

БМТнинг Яман бўйича вакили Ханс Грундберг идораси 2026 йил 10 июнь, чоршанба куни Уммонда бўлиб ўтган учрашув ҳақида баёнот чиқарди. Ушбу учрашувда Яман ҳукуматининг Ҳарбий мувофиқлаштирув қўмитаси ва Саудия Арабистони бошчилигидаги Яманда «(қонунийликни) қўллаб-қувватлаш» коалициясининг қўшма кучлари қўмондонлиги вакиллари иштирок этдилар.

Даврий равишда ўтказиб келинадиган Мувофиқлаштирув қўмитасининг йиғилишлари 2026 йил 7 июнь, якшанба куни бошланиб, 2026 йил 10 июнь, чоршанба кунигача давом этди. Унда Шаиъ Ал-Зинданий вазирлиги ва Яманга қарши урушдаги кучлар етакчиси бўлмиш Риёд вакиллари иштирок этдилар. Бундан мақсад — илгари даъво қилинганидек, ҳусийларни ҳокимиятдан ағдариш эмас, балки уларни ҳокимиятда мустаҳкамлаш, шунингдек, жанубий ва шарқий ҳудудларда ҳамда Ғарбий соҳилда уларга мухолиф бўлган ва аксарияти Британиянинг асрандиси бўлмиш Амирликларга тобе  ҳарбий гуруҳларни вайрон қилишдир.

Ушбу қўмита БМТ шафелигида 2022 йил май ойида ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида ўт очишни тўхтатишни кузатиш, сулҳни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий келишув ва низога чек қўйиш сари илгарилаш мақсадида ташкил этилган эди. Қўмита Яман ҳукумати, ҳусийлар гуруҳи ва «(қонунийликни) қўллаб-қувватлаш» коалицияси кучлари қўмондонлигининг ҳарбий вакилларини ўз ичига олади ва ўз мажлисларини БМТ вакили идораси назорати остида, 2022 йил апрель ойида Ямандаги қуролли тўқнашувнинг икки томони иштирокида БМТ сулҳи эълон қилинганидан кейин даврий равишда ўтказиб келади.

Грундберг томонидан 2026 йил 21 апрелда Уммонда, шунга ўхшаш учрашувда, Риёд вакиллари билан бир даврада жамлаган ҳусийлар жимликни сақладилар ва Грундбергнинг 2026 йил 10 июнь, чоршанба куни чиқарган ва унда муддатини белгиламасдан уч томонни ўз ичига олувчи йиғилиш ўтказишга чақирган баёнотига жавоб бермадилар.

Уммондаги учрашув ҳусийларнинг 2026 йил 8 июнь, душанба куни босиб олинган Фаластин томон ракеталар ва дронлар учириши билан бир вақтга тўғри келди. Ваҳоланки Грундберг 2026 йил 29 март, якшанба куни — ҳусийларнинг 2026 йил 28 март, шанба куни ўз нотиқлари Яҳё Сариъ тилидан Эронни қўллаб-қувватлаш учун урушга кирганларини эълон қилганларидан кейин — ўз идораси чиқарган баёнотда ҳусийларнинг урушга кириши Ямандаги низони ҳал қилишни янада қийинлаштиришини, унинг иқтисодий оқибатларини чуқурлаштиришини ва тинч аҳолининг машаққатларини узайтиришини айтган эди. Уммондаги тўрт кунлик йиғилишларда баҳс мавзуси бўлган масалалар: ўт очишни тўхтатиш, денгиз хавфсизлиги ва кескинликни пасайтириш қадамлари эди.

Ўтган 12 йил давомида БМТ вакилларининг ҳусийларга халқаро тизим томонидан улар орзу қилаётган «ҳокимият қонунийлиги» ёрлиғини бериш ваъдаси билан хўрак ташлаб келаётган бир пайтда, Грундберг яна ўзининг ушбу сўзларини такрорлади: «Ҳарбий мувофиқлаштирув қўмитаси доирасида ва бошқа каналлар орқали жиддий мулоқотни асраб қолиш Яманда бардавом тинчлик сари илгарилашга қаратилган кенгроқ саъй-ҳаракатларимизни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши мумкин».

Ушбу учрашув Адан ва жанубий вилоятларда кечаётган ўзгаришлар — келиб чиқиши ва тузилиши турлича бўлган ҳарбий гуруҳларни бирлаштириш шиори остида армияни қайта шакллантириш  ҳамда Саудия Мудофаа вазирлиги маслаҳатчиси Фалоҳ Ал-Шаҳроний бошчилигида  Риёд томонидан мажбуран ўтказилаётган  «Ватан қалқони» лойиҳаси доирасида ҳарбий ва хавфсизлик раҳбарларини ўзгартириш муҳитида юз бермоқда. Бундан мақсад — ўз хўжайини Америкага хизмат қилиш ва Зинданий ҳукумати назорати остидаги ҳудудларда инглизларнинг малайларини тугатишдир.

Бу ишлар 2026 йил 3 июнь, чоршанба куни кечқурун Ҳадрамавт вилоятининг Сайъун шаҳрида Разведка офицери полковник Лафий Аҳмад Салим бин Жаъфар Ал-Омирийнинг суиқасд билан ўлдирилишидан бошланган ва жума кунидан ташқари кетма-кет беш кун давом этган суиқасдлар тўлқинининг қайтиши соясида юз бермоқда. Бундан кейин, 2026 йил 4 июнь, пайшанба куни Ал-Мукалла шаҳрида Ҳадрамавт волийси, Саккизлик кенгаши аъзоси Салим Аҳмад Ал-Ханбашийнинг қароргоҳи манбаси номаълум бўлган учта дрон билан нишонга олинди. 2026 йил 6 июнь, шанба куни Ҳудайдо вилоятининг Ал-Хуха шаҳрида Биринчи дивизия қўмондони генерал Яҳё Ваҳайш унинг карвонини нишонга олган портловчи мосламанинг портлаши оқибатида суиқасд билан ўлдирилди. 2026 йил 7 июнь, якшанба куни Ал-Мукалла шаҳри хавфсизлик бошқармасининг собиқ бошлиғининг ўғли Муҳаммад Аҳмад Ал-Ҳамидий, 2026 йил 8 июнь, душанба куни эса Абян вилоятининг Модия шаҳрида хавфсизлик офицери Адлий Маҳруқ суиқасд қурбони бўлди.

Шундан сўнг, 2026 йил 10 июнь, чоршанба куни Аданда жойланган, «Амалиқа» (Гигантлар) бригадаларига қарашли бўлган Сулбон ҳарбий лагерида портлаш юз бериб, у дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 9 киши жароҳатланди. Буларнинг барчаси ҳам Санъо, ҳам Аданда давлат сектори ходимларининг маошлари узилгани, Санъода бензиннинг сохталаштирилиши, Аданда дизель нархининг ошиши ва хизматларнинг, айниқса электр энергияси аҳволининг ўта ёмонлашиб кетгани каби ички аянчли шароитлар соясида юз бермоқда!

Бунга қўшимча ўлароқ, минтақа мусулмонлар юртларининг қоқ марказида ҳарбий кескинликларга гувоҳ бўлмоқда, бу ишлар 2026 йил 28 февралдан бери Америка ва униинг асрандиси бўлмиш яҳудий вужуди кўмагида Эронга қарши олиб борилаётган ҳарбий ҳужум ва қамал ҳамда Ҳурмуз бўғозининг ёпиб қўйилиши соясида кечмоқда. Буларнинг барчаси Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишини тақиқлаш баҳонаси остида бўлиб, худди Америка илгари Афғонистонни ва оммавий қирғин қуролларига эгалик қилишини тақиқлаш баҳонаси билан Ироқни босиб олганида содир бўлган воқеаларнинг такроридир!

Шунингдек, БМТ вакили Грундберг ҳусийларга босим ўтказишда давом этиб, 73 нафар жосуснинг озод этилишини талаб қилмоқда. Ушбу 73 нафар ҳибсга олинган кимсалар буни билдиларми ёки билмадиларми — уларнинг асл воқелиги биттадир — улар БМТнинг ва 2024 йил май ойидан бери ҳибсда ушлаб турилган бошқа Ғарб ташкилотларининг ходимларидир. У уларнинг ҳибсда қолишини БМТ ташкилотлари дастурлари ва уларнинг шериклари бўлган бошқа ташкилотлар тақдим этадиган ёрдамларни қисқартириш билан боғламоқда. Ушбу халқаро босимга БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қўшилиб, ёрдамларнинг қисқартирилиши учун масъулиятни ҳусийлар зиммасига юклади.

Мана шундай қилиб халқаро тизим дунё ишларини бошқаради, мамлакатлар унинг режаларига ўз ихтиёрлари билан киришмаса, уларга қарши уруш очади, ва ўзи жорий қилган ечимлар билан халқларни маҳв этади. Буларнинг барчаси унинг ўз кўз ўнгида, ўзи вужудга келтирган ҳамда Аллоҳдан ва Унинг Росулидан юз ўгирган ҳолда қийшиқ курсиларга  ўтказиб қўйган бошқарув тизимлари соясида бўлмоқда. Халқаро тизим ушбу ифлос сиёсий ўйин қарталари ўз қўлида қолишига жуда ҳарисдир, лекин у инсонларни, агар улар унга осий бўлиб, инсон учун бахтли ҳаёт тизимини жорий қилган ўз Яратувчисига бўйсунсалар, ёрдамларини қирқиб ташлаш билан қўрқитиб ва очликдан ўлим билан ваҳимага солиб, халқларни муттасил маҳв этишга ва хорлашга асло қодир бўлмайди.

Аллоҳ Таоло айтди:

﴿وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ﴾

«Агар шаҳарлар аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта Биз улар устига осмону ердан баракотларни очиб қўйган бўлар эдик» (Аъроф 96).

Бу эса — халқаро тизим бутун дунё бўйлаб ўз ўлаксалари билан димоғларни заҳарлаганидан кейин, мусулмонлар ер юзида Ислом ҳукмини пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик соясида барпо этиш учун наъра тортишлари  лозимлигидан бошқа нарсани англатмайди.

 

Муҳандис Шафиқ Хамис

Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан

TagsмустамлакачиликЯман аҳлининг қони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қадрини йўқотган халқим

  • МАҚОЛАЛАР

    Деновдаги орган ходимларининг ваҳшийлик билан одам ўлдириши якка шахснинг жинояти эмас, балки мавжуд тузумнинг чириклиги оқибатидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими ва гумашталарининг ҳаракатларидан Фаластин улар учун сариқ чақалик аҳамият кабс қилмаслиги кўриниб турибди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/