Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи
Америка вакили Хавфсизлик Кенгашида яна бир бор, манманлик билан, Америка ва Афғонистон ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш сари ташланадиган ҳар қандай қадам узил-кесил Афғонистон ҳукмдорларининг ҳатти-ҳаракатларининг ўзгаришига, хусусан аёллар ҳуқуқлари ва терроризмга қарши кураш мажбуриятларига боғлиқ эканини баён қилди.
Шунга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир Афғонистон вилояти матбуот бўлими томонидан чиқарилган матбуот баёнотида қуйидаги нуқталар қатъий таъкидланди:
- Ғарб «терроризмга қарши кураш» байроғи остида тақдим этаётган нарса воқеликда сиёсий Исломга қарши олиб бораётган ўз урушининг ҳамда мустамлакачиликнинг миллий чегараларини парчалаб, Ислом Умматини бирлаштиришни мақсад қилган ягона Халифалик давлатининг қайтишини тўсиш йўлидаги интилишидан ўзга нарса эмасдир. Халқаро тизимда Американинг розилигини ва унинг эътирофини қўлга киритишга интилиш — Исломни тўлиқ бўлмаган ҳолда татбиқ этишга, Исломий қадриятлардан чекинишга ва Аллоҳ таолонинг ризолигини излашдан узоқлашишга олиб борувчи йўлдир. Ушбу йўл оқибат натижада, Ғарб қадриятлари ва мезонлари ичига сингиб кетишга йўл ҳозирлайди.
- Мустамлакачи кучлар турли хил — юмшоқ ва қаттиқ босим қуролларини ишлатиш орқали ҳамда қизиқтириш ва қўрқитиш сиёсатлари оша, Афғонистон ҳукмдорларининг Ислом шариатини мукаммал татбиқ этишга бўлган сиёсий иродасини босқичма-босқич заифлаштиришга интилмоқда. Ёки, бунинг акси ўлароқ, уларни халқаро тизимни қабул қилиш, халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш, мустамлакачи кучлар билан муомала қилиш ҳамда Исломнинг тўлиқ татбиқ этилишидан чекиниш — қонунийликни қўлга киритишнинг, ўз мавжудликларини асрашнинг ва бошқарувлари бардавомлигининг ягона имкониятли йўли эканига ишонтиришга интилмоқда.
- Америка исломий юртлар ҳукмдорлари учун «сиёсат ва сиёсий фаросат» ҳақида янгича бир таъриф тақдим этди. Ушбу таърифга кўра, ҳукмдорларнинг ақллилиги ва зафари уларнинг Ислом Умматини ва унинг қадриятларини нақадар мудофаа қилишлари билан ўлчанмайди, балки уларнинг Ғарб манфаатларига нақадар мувофиқ келишлари билан ўлчанади. Шунга асосланиб, Америкага хизмат қилиш ва Афғонистондаги ўз мусулмон биродарларига тазйиқ ўтказиш орқали зафарли сиёсат юритяпмиз деб ҳисоблаётган Покистон ҳукмдорлари, ёки Ғарб манфаатларини муҳофаза қилаётган Кўрфаз давлатлари ва Туркия ҳукмдорлари сиёсий фаросат намуналари ўлароқ тасвирланадилар.
Америка Афғонистон ҳукмдорларидан ҳам худди шу даражадаги «сиёсий фаросат» ва реализмни кутмоқда, шундайки, улар халқаро тизим эътиборини ва Ғарб кучларининг талабларини Шариат устига қад ростлаган сиёсатдан устун қўйсинлар. У билан бир вақтда, Ғазо каби мусулмонлар юртлари Ғарб жиноятларининг оловида куймоқда, шунга қарамай ушбу «ақлли» ҳукмдорлардан бирортаси ҳам мусулмонларни қутқаришга бирор ҳақиқий аҳамият намойиш этмаяпти.
- Мутакаббир Америка глобал тизимига рўбару бўлишда Шариат устига қад ростлаган ечимга моддий эътиборлар, ёки босқичма-босқичлик, ёхуд миллий давлатни асраб қолиш, ёинки иқтисод марказида айланувчи сиёсатларга эргашиш воситасида асло эришилмайди. Ислом рисолатини ва Ислом Умматининг мақсадини Фиръавн, Намруд ва Қоруннинг глобал карвонига қўшилиш билан рўёбга чиқариб бўлмайди. Худди Росулуллоҳ ﷺ ўз замонида ҳукмрон бўлган, икки йирик куч — Рим ва Форс гегемонлик қилган глобал тизимдан мутлақо мустақил бўлган Исломий тизимга асос солганлари каби, биз ҳам бугун Шариат мезонлари ва Росулуллоҳ ﷺнинг суннатлари устига қад ростлаган Исломий глобал тизимни барпо этишга масъулдирмиз.
Ушбу мақсадга фақатгина пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш билангина эришилади, ва у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инъом этажак нусратга мукаммал ишончи бўлган, уни рўёбга чиқариш йўлида ўзаро мусобақалашадиган ва ушбу йўлда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилган ҳолда юрадиган мўминларнинг қўлларида рўёбга чиқажак бир ваъдадир.
Роя газетасининг 2026 йил 1 июл, чоршанба кунги 606-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ