Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Судан адвокатлар уюшмаси раиси ва уюшма раҳбарлари билан учрашди

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Судан адвокатлар уюшмаси раиси ва уюшма раҳбарлари билан учрашди
2026 йил 9 июль пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир / Судан вилояти делегацияси Судан вилоятидаги Ҳизб ут-Таҳрир Марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо Муҳаммад Усмон бошчилигида — Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Марказий алоқалар қўмитаси аъзоси устоз Абдуллоҳ Исмоил ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Ёқуб Иброҳим билан биргаликда — олдиндан келишилган тартиб асосида Порт-Судан шаҳридаги Судан адвокатлар уюшмаси идорасига ташриф буюрди.
У ерда делегация адвокатлар раиси биродар, адвокат устоз Зайнулобидин Муҳаммад Ҳамад билан учрашди. Унинг ҳамроҳлигида қуйидагилар бор эди:
1. Адвокат устоз Жамолиддин Ан-Нужумий, Инсон ҳуқуқлари хизмати қўмитаси аъзоси.
2. Адвокат устоз Имодуддин Абдулхолиқ, Сафарбарлик ва шаҳидлар ишлари бўйича масъул.
3. Доктор, адвокат Салоҳ Ал-Муборак, Уюшмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича масъул.
4. Доктор, адвокат Омар Ас-Саййид Омар, Уюшманинг университетлар бўйича масъули.
5. Адвокат устоз Исомуддин Усмон, Адвокатлар уюшмаси раиси идорасининг аъзоси.
Учрашув аввалидаги самимий қутловдан сўнг, устоз Носир Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг Уммат билан биргаликда рўёбга чиқаришга интилаётган бош ғоясини таништириб нутқ сўзлади. Бу ғоя — пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашдир.
Шунингдек, ушбу ғоя аслида ҳар бир мусулмоннинг ғояси эканини, чунки Аллоҳнинг Шариатини ҳакам қилиш йўлида ҳаракат қилиш ва Ислом асосида ҳокимият барпо этиш барча мусулмонлар зиммасидаги фарз эканлигини алоҳида баён қилди. Устоз Носир ўз нутқини кучли ва тиниқ шаръий далиллар билан қувватлади.
Сўнгра ҳозир бўлганлар томонидан ушбу мавзулар доирасида гўзал фикр-мулоҳазалар ва илиқ чиқишлар қилинди. Кейин эса адвокатлар раиси делегацияга ушбу ташриф учун ҳамда Уммат муаммоларига жиддий эътибор қаратганлари учун ўз ташаккурини изҳор этди ва ўз сўзини Халифалик мавзусида Ҳизб ут-Таҳрир билан ҳеч қандай ихтилоф йўқлигини, зеро у ҳар бир мусулмоннинг бош интиладиган олий мақсади эканини таъкидлаб якунлади.
Хотимада алоқаларни ва ўзаро учрашувларни доимий бардавом қилиш икки томонлама қатъий келишиб олинди.
Роя газетасининг 2026 йил 15 июл, чоршанба кунги 608-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ