Замонавий сиёсий бутпарастлик: Бутлар хизматкорлари республика низоми бутини қандай қўриқламоқдалар?!

Замонавий сиёсий бутпарастлик: Бутлар хизматкорлари республика низоми бутини қандай қўриқламоқдалар?!
Президентлик Раҳбарият Кенгаши аъзоси ва Маъриб вилояти ҳокими генерал Султон Ал-Арада «Революция гиганти» танкини кўчириб ўтказиш учун «Республика майдони»ни барпо этишга кўрсатма берди. У ушбу чора-тадбир ортидаги сиёсий мақсадлар шунчаки рамзий номланишлардан юқори туришини, яъни республика низомини қайта тиклаш, унинг суверенитетини ўрнатиш ҳамда мамлакатнинг барча бурчакларида унинг байроғини баланд кўтаришни назарда тутишини таъкидлади. Ал-Арада ўз кўрсатмаси асносида оддий халқнинг содда тушунчалари ушбу қадамнинг тарихий ўлчовлари ва маъноларини англаб етиш даражасига етмаслиги мумкинлигини иддао қилди ҳамда тегишли муҳандислик ва ижрочи томонларга майдонни қисқа муддат ичида битказиш зарурлигини қатъий таъкидлади.
Ушбу чора-тадбирнинг салмоғини юзаки сиёсий таҳлил мезони билан ўлчашнинг ўзиёқ ушбу ҳукмдорларнинг ўз динларига қилган хиёнатини кўрсатиб туради, шундай экан, ўз фикри билан теранроқ ёндашадиган ёрқин фикрловчи кишининг англаши қай даражага етишини айтмай қўяверайлик?! Албатта, у мусулмонлар юртларидаги малай ҳукмдорларни супуриб ташлаш вожиблигига етиб боради, чунки улар юртимиздаги куфр фикрлари ва низомларининг қўриқчиларидир. Ҳукмдорлар бажараётган роль ҳақиқатини мана шундай сохталаштириш биздан ақлларни менсимайдиган, қонларни ҳалол санайдиган ва туйғуларнинг поклигини тортиб оладиган, одамларнинг ҳиссиётларини ушбу мустабид тузумларнинг устунларини қўриқлайдиган пардага айлантирадиган миллий тизим даъватчиларининг пардаларини йиртиб ташлашни тақозо этади.
Темирга сиғиниш ва «Республика майдони»ни муқаддаслаштиришга қарор қилиш — Маъриб марказида республика бутини мустаҳкамлайдиган бутпарастлик ўзлиги билан ҳудудни бўяшга қаратилган бу иншоот — бошқарув тизимлари ўз ғамхўрлигининг айб-нуқсонлари фош бўлганда мурожаат қиладиган сиёсий бутпарастликнинг энг юқори чўққисидир. Улар ожизликдан Аллоҳнинг Шариатини четлаштирганликларининг айбини майдонлар шовқини билан ёпишга уринадилар ҳамда пуч ва моддий бутларни ясаш билан ниқобланадилар. Лекин уларнинг муваффақиятсизлиги сабабли ушбу майдонлар тез орада уларнинг ғояси банкрот бўлганини ва ботил лойиҳалари қулаганини сўзловчи гувоҳларга айланади. Натижада улар барпо этган ҳар бир иншоот уларнинг фойдасига эмас, балки уларга қарши ҳужжатга айланади. Бу ҳолат даъватчилари Ислом ақидаси бурчагидан бутун дунёга қарайдиган соғлом онг тўфонини кутмоқда. Бу бўлажак онг Аллоҳнинг изни билан уларнинг сохтачилигидан ҳеч нарса қолдирмайди.
Яманда ва мусулмонлар юртларида мавжуд бўлган бошқа барча зарарли тузилмалардаги республика ҳеч қачон Умматнинг ўз ақидасидан келиб чиққан ҳокимиятининг ифодаси бўлмаган; балки улар кофир мустамлакачи ўз сиёҳи билан чизган ва йигитларимизнинг жони эвазига озиқланадиган ҳамда халқаро қарамлик иплари ҳаракатлантирадиган сунъий низолар олови билан қўриқланган конституциявий бутлардир. Республика низоми — бу муассасалар кийимига бурканган мустабидликдир ва у қарамликнинг фикрий ҳамда сиёсий шифтидир. Зеро у илоҳий Шариат ўрнига импорт қилинган инсоний қонунларни қўйди ва рошид шўрони тоғутнинг халқаро битимларини қонунийлаштирадиган парламентлар билан алмаштирди.
Ҳақиқий фожиа сиёсий кучларнинг ҳокимият учун зоҳирий кураши ва ихтилоф қилишида эмас, балки уларнинг Ислом Шариатини бошқарувдан четлаштириш борасидаги ботиний якдиллигида ҳамда кўриниши безатилган ва моҳияти жирканч бўлган конституциявий бутлар қаршисида жамоавий сажда қилишидадир. Бунда низо томонлари маҳаллий қарам воситалар сифатида ушбу тоғутга қонуний тус берган ва унинг қонунларини чизиб берган халқаро куфр пешволаридан ҳукм сўрашга шошиладилар. Улар Аллоҳнинг қатъий ва ҳал қилувчи ҳукмидан ғафлатдадирлар:
﴿إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ﴾
«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир. У Зот фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни буюргандир» (Юсуф сураси, 40-оят),
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
«Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Ишончи комил бўлган қавм учун Аллоҳдан кўра гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!» (Моида сураси, 50-оят).
Мустамлакачилик ролларининг ушбу вазифавий тақсимоти Ямандаги учта шаҳар яшаётган воқелик харитасида яққол намоён бўлади. У ерда кофир Ғарб Умматимиз фарзандларини зиддиятлар билан ўйнатмоқда:
- Маърибда — «тан олинган ҳукумат» деб аталмиш кучларнинг уясида — Аллоҳнинг розилигини ва Унинг нурли Шариатини ҳакам қилиш ўрнига халқаро тизим йўлакларида кофирларга хушомад қилиш учун қонунийлиги чизилган республика саробини сақлаб қолиш йўлида қонлар тўкилмоқда ва бутпарастлик майдонлари барпо этилмоқда!
- Санода — содиқ ёшлар ўша республика низомини ва унинг конституциявий рамзларини мустаҳкамлаш учун чалғитувчи ҳиссий шиорлар остида ҳайдаб борилмоқда, айни пайтда унинг сиёсатчилари кофир мустамлакачи чизган чегараларнинг содиқ қўриқчилари сифатида халқаро эътироф ёрлиғини олиш илинжида БМТга хушомадгўйлик нутқи билан чопмоқдалар.
- Аданга келсак — бойликларни талон-торож қилишни енгиллаштириш ҳамда оламий тоғутнинг Умматнинг стратегик сув бўғозлари ва йўлаклари устидаги чангалини мустаҳкамлаш учун бўлинганни янада бўлиш ва айирмачи республика масхарабозлиги лойиҳаси фаоллашмоқда.
Бу, Аллоҳга қасамки, қонларимиз эвазига бошқарилаётган фожиали масхарабозликдир ва Умматимиз ақлларини менсимасликдир. Унда шу замон фиръавнларининг юзлари кўпаяди ва улар душманимиз чизиб берган республика низоми бутини қўриқлашни ўз зиммасига олиш учун жаллод қамчисини ким тутиши устида ўзаро курашадилар. Айни пайтда уларнинг макр-ҳийла иплари ягона бир мақсадда тўқнашади; у ҳам бўлса Исломни бошқарувдан ва ҳаётдан четлаштириш, Умматни ички кураш саргардонлигида қолдириш ҳамда уни халос бўлиш ва ҳақиқий уйғониш манзиллари йўлидан тўсишдир.
Модомики ҳаммамиз нафсларда ва воқеликда ақида асосида туб ва кенг қамровли ўзгаришни амалга ошириш учун жамланмас эканмиз ҳамда Уммат ўзининг тақдирий лойиҳаси — Оламлар Парвардигорининг ваҳийсидан олинган конституция низомига эга Рошид Халифалик давлати атрофида жипслашмас экан, Уммат ушбу замонавий бутларга қуллик қилишдан фақатгина танг-бахтсиз ҳаётни ва дунёда хорликни сотиб олади. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу сўзининг тасдиғидир:
﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг (бахтсиз) ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат куни кўр ҳолда тирилтилурмиз» (Тоҳа сураси, 124-оят).
Эй аҳлимиз ва севиклиларимиз, эй Яман майдонлари ва маконларида ўз жонларингизни фидо қилиш учун отилганлар! Албатта, сизнинг буюк фидокорликларингиз халқаро савдолашув бозорларида арзонга сотилмоқда, сизнинг рувайбиза раҳбарларингиз курашингиз мевасини ўғирлаётган ушбу кофир тоғут низомнинг содиқ хизматкорларидир.
Албатта, бизнинг Умматимиз учун ушбу конституциявий бутларни ўз асосидан вайрон қилишни ўз зиммасига олган онгли ва холис жамоа билан биргаликда давомий мабдаий ҳаракат қилишдан бошқа ҳеч қандай азизлик ва шараф йўқдир. Жонлар ва молларни сарфлашга лойиқ бўлган ҳақиқий майдон — миллий ватанлар ва занглаган темир майдонлари эмас, балки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш майдонидир. У Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган, ҳамда ҳокимиятни Умматга, сиёдатни эса фақат Аллоҳнинг Шариатига берадиган давлатдир.
Сизнинг бугунги танловингиз — тақдирий танловдир; ёки ақлларнинг тортиб олинишига ҳамда жоҳилият курашларига ва моддий ҳамда конституциявий республика бутларига гаров бўлиб қолишга рози бўлиш, ёки ҳаёт ва Шариатни ҳакам қилиш чақириғига ижобат қилган ҳолда Исломнинг тўғрилиги ва азизлиги билан оёққа туришдир:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни ҳаёт берадиган нарсага даъват қилганда, ижобат қилинглар!» (Анфол сураси, 24-оят);
Токи сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу сўзини тасдиқлаган ҳолда ўзингизнинг холис саййи-ҳаракатингиз ва динингизга қилган ёрдамингиз билан ваъда қилинган мавқе-қудрат шарафига эришинг:
﴿وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾
«Албатта, Аллоҳ Ўзига (Унинг динига) ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ Кучлидир, Азиздир» (Ҳаж сураси, 40-оят).
Устоз Сайф Марзуқ – Яман вилояти
Роя газетасининг 2026 йил 5 август чоршанба кунги 611-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ