Картер: Осиё давлатлари Хитойга қарши туришда АҚШ билан яқин муносабат ўрнатмоқда

Роя газетаси:
Америка Хитойга босим ўтказиш ва уни қамал қилиш мақсадида Осиё давлатларига етакчилик қилмоқда
Картер: Осиё давлатлари Хитойга қарши туришда АҚШ билан яқин муносабат ўрнатмоқда
Америка мудофаа вазири Эштон Картернинг маълум қилишича, Осиё давлатлари Пекиннинг Жанубий Хитой денгизида ўз нуфузини ёйиш истакларига қарши туриш учун АҚШ билан ҳарбий муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. У бу сўзларни ўзининг Осиё давлатларига – Хитойни ўз ичига олмаган – сафари олдидан жума куни айтди.
Картер Ҳиндистон ва Филиппинга сафар қилишидан бир ҳафта олдин Нью-Йоркдаги «Ташқи алоқалар кенгаши» марказида қилган маърузасида бундай деди: «Деярли барча Осиё давлатлари кўплаб соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришимизни биздан талаб қилмоқдалар».
Кейин Картер «Ҳақиқатдан ҳам, Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ишлари регионал тарангликни келтириб чиқармоқда», дея қўшимча қилди. Маълумки, Картер Пекинга ташриф буюришга таклиф этилган ва бу таклифни қабул қилган эди. Бироқ бир неча ҳафта олдин ташриф қолдирилди ва бунинг сабабини америкалик бир масъул Картернинг кун тартибида муаммо юзага келгани билан изоҳлади.
У «Осиё-Тинч Океани минтақасининг турли томонларидаги давлатлар қуролланиш масаласидан, хусусан, Хитойнинг ҳажм ва кўлам жиҳатидан намоён бўлиб келаётган амалиётларидан хавотир билдирмоқдалар», дея сўзини давом эттирди.
Америкалик вазир «Шу боисдан ушбу давлатларнинг кўпчилиги бутун минтақа равнақига ўз хиссасини қўшувчи қоида ва тамоилларга амал қилиш йўлида АҚШ билан қайта алоқа ўрнатмоқдалар», дея таъкидлади.
Хитой – халқаро юк ташиш учун муҳим ҳисобланган Жанубий Хитой денгизи минтақасининг деярли барча тарафига талабгор бўляпти. Зеро, бу минтақа маъданлар ва энергия ресурсларининг улкан захирасига эга, дея кўрилади.
Аксар Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Жанубий Хитой денгизида Пекин билан чегара муаммоларига дуч келган. Бу минтақа муҳим стратегик ҳисобланган халқаро савдо йўлларига ҳамда балиқ ва нефт каби бойликларга эга. (Ҳаёт газетаси).
Роя газетасининг 2016 йил 13 апрел чоршанба кунги 73-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб