Ҳижрат ва ўлим карвонлари – ҳукмрон режимлар пешонасидаги доғдир

Матбуот баёноти
Ҳижрат ва ўлим карвонлари – ҳукмрон режимлар пешонасидаги доғдир
50 мингдан ортиқ Марокаш мусулмонларининг Испанияга ўтиш умидида Испания босиб олган Сеута шаҳри томон ҳижрат қилиш манзаралари ўта оғриқли манзаралар бўлди. Бу манзаралар муҳожирларнинг ерни тўшак, осмонни кўрпа қилиб, томоқ ҳўллашга (жон сақлашга) нарса тополмай, нақадар хорлик ва умидсизлик ичида қолганликларини кўрсатди. Содир бўлган воқеалар оқибатида 68 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 48 мингдан зиёд киши аламли азоб-уқубат, хорлик ҳамда усидсизлик кунларидан сўнг ортларига қайтди.
Зеро, бу манзара мусулмонларнинг ҳукмдорлари уларнинг ҳаётини урушлар, қотилликлар, қашшоқлик ва очлик орқали дўзахга айлантирганидан сўнг, муносиб ҳаёт излаб Европа томон интилган мусулмонларнинг ўлим ва ҳижрат карвонларини, яъни биз кўравериб ўрганиб қолган ўша таниш манзараларни яна хотирада гавдалантирди. Бу шундай манзараларки, узоқ йиллардан бери бир кун ҳам тўхтагани йўқ; Тунис, Марокаш, Ливия, Жазоир, Судан, Сомали, Сурия, Фаластин, Ливан, Ироқ ва бошқа юртлардан тўлқин-тўлқин бўлиб оқиб келмоқда. Қанчадан-қанча гўдаклар жасади сув юзида калқиб юради ёки қирғоққа отиб ташланади ёхуд балиқлар томонидан ютиб юборилади! Қанчадан-қанча навқирон ёш йигит чиқиб кетди-ю, қайтиб келмади! Қанчадан-қанча аёлнинг кўз ёшлари зулм, муҳтожлик ва кўчалардаги сарсон-саргардонликдан сўнг узоқ йиғлашдан қуриб қолди!
Бу шундай манзараларки, улардан нафақат кўзлар, балки қалблар йиғлайди. Бу инсонларнинг барчасининг айби — на аҳдига ва на бурчига риоя қилмайдиган ва ўз халқлари борасида Аллоҳдан қўрқмайдиган кимсалар бошқараётган юртларда яшаётганликларидир. Улар ёшларни ишсиз, даромадсиз ва қадр-қимматсиз қолдирмоқдалар ҳамда қолганларнинг ҳам егулик ва тирикчиликлари орқасидан таъқиб қилиб, одамларнинг ҳаётини машаққат ва азоб-уқубатга айлантирдилар.
Дунёнинг кўплаб давлатлари ва хусусан уларнинг етакчиси бўлмиш Қари Европа ёш авлодни ўзларида танқис бўлган “инсоний бойлик” деб билиб, узлуксиз режа ва дастурлар орқали унга эга бўлишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётган бир пайтда, бизнинг ҳукмдорларимиз мамлакатни ишсизлик, қашшоқлик ва зулмга ғарқ қилганларидан сўнг, бу инсоний бойлик ва неъматни кулфату азобга айлантирдилар. Ҳатто ҳижрат (муҳожирлик) уммат ёшларининг аксарияти ҳаловатини йўқотган доимий ташвишга айланди!
Ваҳоланки, мусулмонлар диёри Халифалик даврида илм, ризқ ва қадр-қиммат излаб келинадиган дунёнинг қибласи ва кўзланган манзили эди. Чунки бу юртлар ўз Парвардигорининг ҳақ ва адолатли шариати билан бошқариларди. Сўнгра мустамлакачи кофир Халифаликни вайрон қилиб, уммат бошқарувига Аллоҳнинг шариатини бекор қилган ҳукмдорлар келгач, аҳвол остин-устун бўлиб кетди ва Аллоҳ таолонинг ушбу ояти тасдиғи ўлароқ, бошимизга қашшоқлик, азоб ва хорлик ёпирилди:
﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾
«Ким Менинг эслатмамдан (зикримдан) юз ўгирса, албатта, унга машаққатли (тор) ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат кунида кўр ҳолида қайта тирилтирурмиз» [Тоҳо: 124].
Шунинг учун ҳам, Уммат эртага эмас, балки айнан бугун ҳаётининг барча жабҳаларида буюк Исломни худди Рошид Халифалар татбиқ қилгандек татбиқ қилиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга ўта муҳтождир. Зеро воқеа-ҳодисалар, тарих ва тажрибалар Ислом баён қилган ҳақиқатни, яъни Халифаликгина Ислом умматининг фаровон ҳаёт кечириши учун ягона йўл бўлганлигини ва шундай бўлиб қолишини исботлади. Бас, шубҳасиз Халифаликгина Уммат ёшларини бутун дунё ҳавас қиладиган бойликка айлантиради ҳамда юртларимиз у билан яна дунёнинг қибласи ва Аллоҳнинг ердаги жаннатига айланади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكاتٍ مِنَ السَّماءِ وَالْأَرْضِ﴾
«Агар ушбу шаҳар-қишлоқлар аҳли имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, Уларга осмонлару ердан баракотларни очиб қўйган бўлур эдик» [Аъроф: 96].
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ