| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

  • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

  • Фойда солиғини пасайтириб, банк комиссияларини ҚҚСга тортиш таклифи ортидаги реал манзара

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Муборак Ақсонинг яҳудийлардан тозаланиш вақти келмадими?!

  • Анқарадаги НАТО анжумани ва унда Туркиянинг роли

  • Ҳизб ут-Таҳрир бундан тўққиз йил аввал огоҳлантирган нарса воқеликка айланмоқда

  • Бошим омон, ҳаётим тинч бўлсин

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Фойда солиғини пасайтириб, банк комиссияларини ҚҚСга тортиш таклифи ортидаги реал манзара

Фойда солиғини пасайтириб, банк комиссияларини ҚҚСга тортиш таклифи ортидаги реал манзара

By htadmin
09.08.2026
0
Share:

Фойда солиғини пасайтириб, банк комиссияларини ҚҚСга тортиш таклифи ортидаги реал манзара

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбек ҳукумати «ислоҳотлар ва халқ фаровонлиги» ҳақидаги ваъдалар билан жамоатчиликни чалғитиш ва бўш умидлар беришда давом этмоқда. Мамлакатнинг бой табиий ресурслари ва хомашё бойликлари арзон баҳоларда ташқи кучлар ҳамда йирик хорижий корпорацияларга топширилаётгани камлик қилганидек, эндиликда давлат аппарати ўз бюджетидаги камомадни ёпиш учун оддий халқнинг қийналиб топаётган даромади ва кундалик харажатларига ҳам кўз олайтирмоқда. Бунинг яққол далилини яқинда эълон қилинган навбатдаги расмий солиқ ташаббусида очиқ-ошкор кўриш мумкин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган фискал мулоқотда шундай таклиф илгари сурилди. Институт вакиллари банклар, мобил алоқа операторлари, полиэтилен гранула ишлаб чиқарувчилар ва савдо мажмуалари учун амалдаги 20 фоизлик фойда солиғи ставкасини 15 фоизга туширишни тавсия этмоқда. Бунинг оқибатида давлат бюджети фойда солиғидан йилига 859 миллиард сўм даромадни бой беради. Ушбу молиявий бўшлиқни қоплаш учун институт банкларнинг айрим комиссия хизматларига, жумладан, пластик карталар ва ҳисобварақларни юритиш, касса хизматлари, валюта айирбошлаш ҳамда ўтказмаларни процессинг қилиш операцияларига илк бор Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) жорий этишни режалаштирмоқда.

Мазкур фискал ўзгаришлар амалиётда мутлақо бошқача акс этади. Молия муассасалари учун фойда солиғининг камайиши — уларнинг соф фойдаси ошиши демакдир. Аммо бюджетда пайдо бўладиган 859 миллиард сўмлик камомадни банклар ўз ҳисобидан ёпмайди. ҚҚС — бу эгри солиқ тури бўлиб, у хизмат кўрсатувчи томонидан эмас, балки ундан фойдаланувчи мижоз томонидан тўланади. Агар илгари сиз пластик карта очганингизда, картадан картага пул ўтказганингизда, нақд пул ечганингизда ёки тадбиркор сифатида банкда ҳисобварақ юритганингизда стандарт комиссия тўлаган бўлсангиз, энди ушбу комиссиялар нархига ҚҚС миқдори қўшилади. Натижада банк операциялари ва ўтказмалар қимматлашади. Яъни давлат миллиардлаб фойда кўраётган йирик молиявий тузилмаларнинг солиқ юкини енгиллаштириб, юзага келган йўқотишни кундалик банк хизматларига муҳтож аҳоли ва кичик бизнеснинг чўнтагидан ундириб олади.

Бу каби адолатсиз солиқ ислоҳотларининг юзага келишига мамлакатда амалда бўлган капиталистик-демократик тузумнинг ўзи бевосита сабабчидир. Ҳукумат ушбу чорани «инвестицион жозибадорликни ошириш» ва хорижий ҳамда маҳаллий капитал учун қулай муҳит яратиш ниқоби остида оқлашга уринади. Аммо инвесторлар ва йирик банкларнинг фойдасини кўпайтириш учун бюджетдаги 859 миллиард сўмлик тешикни оддий халқнинг чўнтагидан ёпиш — бу ўз фуқаролари манфаатига нисбатан очиқдан-очиқ адолатсизликдир. Бу тизимда фискал сиёсат холис ишламайди, балки у биринчи галда йирик саноатчилар ва молиявий корпорациялар манфаатини ҳимоя қилишга йўналтирилади. Банкларнинг солиқ юкини камайтириш эвазига юзага келган камомад ҳеч қачон бойларнинг даромади ҳисобидан ёпилмайди. Аксинча, аҳолининг кундалик тўловлари ва мажбурий банк операцияларига эгри солиқ солиш орқали бюджет дефицитини миллионлаб оддий фуқаролар елкасига ортиш шу тузумнинг асл моҳиятидир. Банк фойдаси бозордаги тебранишларга қараб камайиши мумкин, аммо халқнинг кундалик ўтказмалари тўхтамагани сабабли, давлат айнан комиссияларни ҚҚСга тортиш орқали аҳоли харажатларидан кафолатланган даромад ундириш механизмини шакллантирмоқда.

Капиталистик тузум бюджет камомадини ва «инвестиция жозибадорлиги» харажатларини фуқароларнинг кундалик тўловларига кўз тикиш орқали ёпишга уринса, Исломнинг иқтисод низомида масалага мутлақо бошқача ечим берилади. Хизб ут-Таҳрир исломий сиёсий ҳизбнинг асосчиси шайх Тақийюддин Набаҳонийнинг «Исломда иқтисод низоми» китобида айтилганидек, Байтулмол (давлат бюджети) камомадини ёпиш учун ҳеч қачон бо-ю камбағални ажратмай ёппасига қўшимча солиқ солинмайди. Исломда давлат харажатлари ва фарзи кифоя бўлган мажбуриятлари, аввало, табиий ресурслар каби умумий мулк даромадлари ва давлат мулклари ҳисобидан қопланади. Агар фавқулодда ҳолатлар юз бериб, ушбу манбалар етмай қолса, мусулмонлар ичидан фақат бойларгагина зарур миқдорда солиқ солиниши мумкин. Чунки мусулмонларнинг бошига кулфат тушганда, улар ёрдамга муҳтож бўлганларида бутун Умматга уларга ёрдам бериш вожибдир!

Салоҳиддин

09.08.2026й

Tagsбанк комиссиялариФойда солиғиниҚҚС
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли кофирларнинг юрт кезишлари сизни алдаб қўймасин

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аёлларга машина ҳайдашга рухсат берилиши Саудиянинг илмонийлик сари шаҳдам қадамлар ташлаётганини англатади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/