Покистон ҳукмдорлари хўжайинлари Трампга кўмак беришга шошилишмоқда

Матбуот баёноти
Покистон ҳукмдорлари хўжайинлари Трампга кўмак беришга шошилишмоқда: Улар Америка ҳарбий базаларини, жумладан, унинг олдинги сафдаги базаси бўлмиш яҳудий вужудини ҳимоя қилиш бўйича келишув тузишмоқда
Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони ўртасидаги Макка қўшма мудофаа шартномасига келсак, Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар 2026 йил 9 август куни «X» платформасида шундай деб ёзди: «Макка шартномаси моҳиятан соф мудофаавий хусусиятга эга. У ҳеч бир мамлакатга қарши қаратилмаган бўлиб, унинг ягона мақсади минтақада тинчлик, барқарорлик ва равнақ йўлидаги давом этаётган саъй-ҳаракатларимизни янада мустаҳкамлашдан иборатдир». Аслини олганда Макка шартномаси на соф мудофаавий ва на мусулмонларга барқарорлик, равнақ олиб келиш мақсадида тузилган ҳам эмас. Аксинча, бу мусулмонлар диёрида бузғунчилик қилиб юрган илонни – Америка ҳарбий базалар тармоғини, жумладан, унинг энг асосий олдинги сафдаги базаси бўлмиш яҳудий вужудини ҳимоя қилиш учун тузилган минтақавий иттифоқлар тармоғидаги битта битимдир. Бу битим мусулмонлар юртидаги мавжуд миллий давлатлар томонидан АҚШга тобе ва яҳудий вужудига иттифоқчи бўладиган янги Трамп Яқин Шарқини барпо этишдаги бир устундир. Шунингдек, бу Муборак Ер(Фаластин замини) ҳамда Масжиди Ақсонинг яҳудлар томонидан босиб олинишини ва мустамлакачи Ғарбнинг мусулмонлар устидан ҳукмронлигини рад этувчи ҳар қандай мусулмон мамлакатига қарши курашиш шартномасидир.
Эй Покистон мусулмонлари! Покистон ҳукмдорлари мусулмонларга барқарорлик ва равнақ олиб келадиган даражадами, аслида уларнинг ўзи ким?! Улар ҳинд давлати 2019 йил август ойида Кашмирдаги ишғолини мустаҳкамлаб олганидан буён Покистон қуролли кучларининг Кашмирни озод қилишини кишанлаб қўйдилар. Ҳатто 2025 йил май ойида Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари ишғол остидаги Кашмир устидан ҳаво устунлигига эришган, уни озод этиш муқаррар бўлиб турган бир пайтда ҳам бу ҳукмдорлар АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг амрига итоат қилиб, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга буйруқ бердилар. Ҳатто бугунги кунга келиб, уларнинг ўзлари Афғонистонни Ҳиндистоннинг қўғирчоғи (проксиси), деган даъво билан Америка Қўшма Штатлар манфаати йўлида Афғонистонда мусулмонларга қарши жанг қилиш учун Ҳиндистонга қарши кураш жабҳасидан ўн минглаб аскарларни кўчириб ўтказдилар!
Муборак замин Фаластин ва ундаги Масжиди Ақсога келсак, Покистон ҳукмдорлари мусулмонларнинг Ғазони қўллаб-қувватлаш учун ўз қуролли кучларини сафарбар қилиш ҳақидаги тинимсиз талабларини рад этмоқдалар. Шу билан бирга, улар асосий мақсади яҳудий вужудига таҳдид соладиган ҳар қандай мусулмонни қуролсизлантиришдан иборат бўлган Трампнинг Тинчлик кенгашидаги аъзоликларини сақлаб қолмоқдалар.
Америкалик салибчилар ва яҳудийларнинг Эрон мусулмонларига қарши урушига келсак, ҳукмдорлар Покистон қуролли кучларини кишанлаб қўйиш билангина чекланиб қолмадилар, балки манманлик кўр қилиб, ўзини ўзи ботқоққа тиққан Трампни ботиб қолган балчиғидан қутқариб қолиш учун Эронни музокаралар қопқонига тушириш йўлида ўзларига уйқуни ҳам ҳаром қилдилар. Хўш, нима учун улар мусулмонлар яҳудий вужуди ҳамда Америка салибчиларини ҳимоя қилиш мақсадида бир-бирлари билан жангга кирадиган янги Трамп Яқин Шарқини қуришда Трампга ёрдам берадиган битимга қўшилишмасин?!
Покистон ҳукмдорлари мусулмонларга барқарорлик ва равнақ таъминлаш учун у билан биргаликда ҳаракат қилаётганликларини даъво қилаётган Туркия ҳукмдори Эрдўғон аслида ўзи ким? Эрдўғон яҳудий вужуди Ғазода аёллар, болалар, кексалар ва беморларнинг боши узра бинолару масжидларни вайрон қилаётган бир пайтда ҳам, унга энг зарур таъминотларни етказиб беришни давом эттирди. Американинг Суриядаги таъсирини таъминлаш масаласига келсак, мусулмонлар Шариатни татбиқ қилишни талаб қилиб чиқиб, Башар Асадни қулатишга муваффақ бўлган пайтда, Эрдўғон у ерга Аҳмад аш-Шараани ўрнатди. Хўш, нима учун АҚШнинг малайлари бўлмиш Покистон ҳукмдорлари бутун мусулмонлар диёрида Америка таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида ана шу Эрдўғон билан биргаликда иш олиб боришмасин?!
Покистон ҳукмдорлари мусулмонларга барқарорлик ва равнақ таъминлаш учун у билан биргаликда ишлаётганликларини даъво қилаётган Саудия Арабистони ҳукмдори ибн Салмон аслида ўзи ким? Яҳудий вужудининг Ғазони қирғин қилиши энг авжига чиқиб, бу жиноятчи вужуднинг денгиз таъминот йўллари мусулмонлар томонидан хавф остида қолганини кўрган паллада, Ибн Салмон қотилларга ёрдам бериш учун қуруқликдаги таъминот йўлларини таъминлаш мақсадида Кўрфаз ҳукмдорлари билан ҳаракатларни мувофиқлаштирди. Шунингдек, Яманда Америка таъсирини янада кучайтириш учун ибн Салмон мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштирди ва ҳатто мактаб автобусларидаги болаларни ҳам аяб ўтирмади.
Америка ва яҳудий вужудининг Эронга қарши урушига келсак, ибн Салмон Саудия Арабистони ҳудудидаги Америка базаларини ёпиш ҳақидаги чақириқларни қабул қилиб, уларга лаббай дейиш ўрнига Покистон ва Туркия армияларини билан унинг муҳофазаси учун биргаликда ҳаракат қилишга келишди. Хўш, Трампнинг хизматкори бўлмиш Покистон ҳукмдорлари нега Трамп ўз буйруқларини рад этган ҳар қандай мусулмон мамлакатига зарба бериши мумкин бўлган — ислом диёрининг қўриқ қўйнидаги Америка ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолиш учун ибн Салмон билан биргаликда иш олиб боришмасин?!
Эй Покистон мусулмонлари! Хиёнат оғриғини янада кучайтираётган нарса шундаки, Покистон ҳукмдорлари Трамп ўта заифлашган бир пайтда унга ёрдам беришга ошиқдилар. Сиёсий жиҳатдан Трамп яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётгани туфайли улкан ички мухолифатга дуч келмоқда, бунинг устига Конгрессдаги назоратни мухолифатдаги Демократлар партиясига бой бериш арафасида турипти. Иқтисодий жиҳатдан эса Трамп қарзлар, инфляция ва ишсизлик эзиб ташлаётган Америка иқтисодини жонлантиришдан ожиз қоляпти.
Ҳарбий жиҳатдан эса Трамп ҳатто Эроннинг улкан тоғли ҳудудларидаги шерларига қарши қуруқликдан ҳужум қилиш у ёқда турсин, уларни ҳаводан ва денгиздан ҳам бўйсундира олмади. Яна бир ҳарбий жиҳат шуки, қўрқоқ Америка қўшинларининг маънавий руҳияти батамом сўнган, Америка ҳарбий қўмондонлиги қуруқликдаги ҳужум уюштириш фикридан даҳшатга тушмоқда. Айни пайтда АҚШнинг қурол-яроғ захиралари, жумладан, асосий муҳим мудофаа тизимига тегишли тутиб қолувчи ракеталарнинг қарийб 80 фоизи тугаб бўлган.
АҚШ бошдан кечираётган айни заифлик лаҳзасида, Американинг мусулмонлар диёридаги таъсирини йўқ қилиш учун бутун умматни кенг кўламли ҳужумга бошлаш ўрнига, Покистон ҳукмдорлари мамлакатнинг барча захиралари, жумладан, унинг қудратли қуролли кучлари ва ядровий тўхтатиб туриш салоҳияти билан Трампга ёрдам беришга ошиқмоқдалар.
Эй Покистон мусулмонлари! Покистон ҳукмдорлари мусулмонлардан ва уларнинг муаммоларидан воз кечгани каби, биз ҳам улардан воз кечишимиз шарт! Уларга насиҳат қилиш, ислоҳ этиш ёки ҳатто уларга илтижо қилиш йўл-йўриғидан ҳеч қандай умид йўқ. Уларда мустақил қарор қабул қиладиган ирода йўқ, чунки улар кофир хўжайинга тобе бўлган малайлардир. Уларнинг мустақил фикрлаш қобилияти ҳам йўқ, уларнинг ягона вазифаси бизни алдаш учун ҳар хил ривоятларни тўқиган ҳолда, буйруқларни бажаришдан иборатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай қилишдан огоҳлантирган бўлишига қарамай, улар яҳудий ва насронийлар билан иттифоқ туздилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деган:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾
«Эй мўминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутманглар! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, батаҳқиқ, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас». [Моида: 51]
Эй Покистон мусулмонлари: Кофирлар олдидаги хиёнат ва хорликка барҳам берадиган биргина йўл бор. У ҳам бўлса — бутун башариятнинг Робби бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шариатини пок ва муборак Покистонда барпо этиш йўлидир. Бу — барча ислом диёрларини ягона Ислом Давлатига — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликка бирлаштиришни кафолатлаш йўлидир. Бунда Покистон унинг ядроси бўлиши керак, чунки унинг моддий жиҳатдан шундай бўлишга кучи етади ва унинг пок аҳли бу шарафга лойиқдирлар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динини яҳудийлар, ҳиндлар ва Америка салибчиларидан устун қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан биргаликда ҳаракат қилинглар. Қуролли кучлар сафидаги фарзандларингиз, биродарларингиз ва оталарингизни буюк олим Ато ибн Халил Абу Рошта ҳазратларининг амирлиги остидаги Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат (ёрдам) беришга йўналтиринглар. Кофирлар ва мунофиқлар ёқтиришмаса ҳам, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло йўлида қурбонликлар бериб, Ундан мағфират ва ажр сўраган ҳолда, динни мустаҳкамлаш учун бор кучингиз билан саъй-ҳаракат қилинглар.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деган:
﴿وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ﴾
«Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинглар!» [Оли Имрон:133].
Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Медиа бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ