| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегациялари Судан аҳлининг нуфузли шахслари ва қабила етакчилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

  • Қочқинларнинг мақомига оид Женева конвенцияси

  •  Биз сизларга нидо қилмоқдамиз, бас, пушаймон бўлишдан аввал ишни ўнгланг, ваҳоланки у дам пушаймонлик фойда бермайдиган вақтдир!

  • Лут қавми фожирларининг кемаси Марокашда лангар ташлади!

  • Тунисдаги халқаро кураш қаерга қараб кетмоқда?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Миллатчилик офати Малайзияда роҳинжаларни таъқиб қилмоқда

  • Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Тунисдаги халқаро кураш қаерга қараб кетмоқда?

Тунисдаги халқаро кураш қаерга қараб кетмоқда?

By htadmin
23.08.2026
0
Share:

Тунисдаги халқаро кураш қаерга қараб кетмоқда?

Жазоир президенти Абдулмажид Таббуннинг БАА митти давлатига қарата айтган: «Ким Тунисга таҳдид қилса, ота-онасининг чодирини бошига қулатамиз (кулини кўкка совурамиз)» деган яширин таҳдиди — 2026 йил 25 июлда пойтахт Тунисда иқтисодий ва гуманитар аҳволнинг ёмонлашувига қарши кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтган бир вақтда, Тунисда нуфуз ўрнатиш борасидаги минтақавий ва халқаро курашнинг авж олганидан далолат берувчи бир кўрсаткич бўлди, холос. Ушбу намойишларда президент Қайс Саиднинг кетишини, режимнинг ағдарилишини ва сиёсий маҳбусларнинг озод этилишини талаб қилувчи шиорлар кўтарилди ҳамда нарх-навонинг кўтарилиши, харид қобилиятининг пасайиши, сув ва электр энергияси узилишларининг такрорланиши учун жавобгарлик ҳокимият зиммасига юкланди. Бу 2021 йил 25 июль чора-тадбирларидан бери энг йирик халқ ҳаракатларидан бири бўлди.

Ушбу чора-тадбирлар Тунисдаги сиёсий саҳнада улкан бурилиш нуқтаси бўлган эди; чунки президент 2014 йилги конституциянинг 80-моддасини ишга солди, ҳукумат раҳбарини ишдан бўшатди, парламент фаолиятини музлатди, унинг депутатларидан дахлсизликни олиб ташлади, Суд-ҳуқуқ Олий кенгашини тарқатиб юборди ва 2022 йилда мамлакатни кенг ваколатли президентлик тизимига қайтарган янги конституцияни қабул қилди.

2023 йил февраль ойидан буён Тунисда президент мухолифларини нишонга олган кенг кўламли ҳибсга олишлар тўлқини кузатилмоқда. У журналистлар, фаоллар, судьялар, тадбиркорлар ва сиёсатчиларни, жумладан парламентнинг собиқ раиси Рошид Ғаннушийни ўз ичига олди. Кўпчилик ҳибсга олишлар тадбиркор Хайём Ат-Туркийнинг Америка элчихонаси ходимлари билан учрашуви ортидан — ўша пайтда давлат хавфсизлигига қарши тил бириктириш иши деб аталган воқеа фонида юз берди.

Тунис босқичлари маҳаллий қуроллар орқали бошқариладиган нуфуз устидаги Ғарб курашига гувоҳ бўлмоқда; зеро президент Қайс Саид Франциянинг қўллаб-қувватловидан фойдаланиб, Британиянинг нуфуз тизимини парчалашга киришди. Чунки Франциянинг позицияси бошиданоқ Саид эълон қилган фавқулодда чора-тадбирларни тушуниш билан ажралиб турди, хоҳ Франциянинг Тунисдаги элчисининг баёнотлари орқали бўлсин, хоҳ унинг президенти Макроннинг Саид билан ўтказган телефон мулоқоти орқали бўлсин, унда Парижнинг ўз суверенитетини сақлаш ва эркинлигини мудофаа қилиш йўлида Туниснинг ёнида туришга тайёрлиги билдирилди. Париж томонидан инсон ҳуқуқлари ва сиёсий плюрализм (кўппартиявийлик) борасида билдирган хавотирларидан ташқари ушбу йўналишга қарши ҳеч қандай қоралаш чиқмади. Бу нарса Франция оммавий ахборот воситалари орқали, президент Саид нишонга олган ўзига мойил сиёсий кучларни ўз томонига жалб қилишга уринишда яққол намоён бўлди.

Франциянинг расмий позициясига келсак, у ўзгармасдан ўз ҳолича қолди; зеро унинг президенти Макрон конституция бўйича референдумни олқишлаб, уни сиёсий ўтиш жараёнидаги «муҳим босқич» деб баҳолади, шунингдек, ўз мамлакатининг Халқаро валюта жамғармаси билан музокараларида Тунисни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. У яна «Франция Туниснинг озиқ-овқат эҳтиёжларини қондириш учун у билан ишлашга тайёр», деб айтди. Ушбу позиция Франциянинг Тунисдаги ҳаётий манфаатлар тармоғини, хусусан сиёсий, иқтисодий, маданий ва хавфсизлик соҳаларидаги манфаатларини сақлаб қолишга бўлган ҳарислигини изоҳлайди.

Бунга қарши ўлароқ, Британия 25 июль чора-тадбирларига қарши раддия позициясини эгаллади ва Саид конституцияси бўйича референдумни «шаффофликдан маҳрум» деб таърифлади, иштирок этиш нисбатининг заифлигини ва кенг қамровли сиёсий йўналишнинг йўқлигини танқид қилди ҳамда ҳокимиятларнинг бўлиниши принципини ҳурмат қилишга ва турли сиёсий ҳамда фуқаролик кучларини жалб қилишга чақирди. Британия 2025 йил охирида мухолифатга қарши чиқарилган кучайтирилган апелляция ҳукмларидан ўз сиёсий ва медиа қуроллари орқали кўчани қайта ҳаракатга келтириш учун фойдаланди; зеро унинг нуфуз доирасига мансуб бўлган бир қатор шахслар, жумладан Ҳишом Ал-Машиший яна майдонга қайтди, бу эса Британия йўналишига яқин деб қараладиган каналларнинг, биринчи навбатда Қатарнинг «Ал-Жазира» каналининг медиавий иштирокининг кучайиши билан бир вақтга тўғри келди. Бу нарса мавжуд ҳокимиятга нисбатан халқ босими орқали ҳамда кучли сиёсий доираларни ундан воз кечишга қизиқтириш орқали президент Қайс Саидни ағдариш ва Британия нуфузини қайтаришга қаратилган уринишни акс эттиради. Бироқ, тарафдорлар ҳаракатларида ҳам, мухолифат ҳаракатларида ҳам иштирокнинг чеклангани халқнинг юз ўгириш ҳолатини акс эттирди, бу эса Тунис аҳлининг катта қисми энди ҳокимиятга ҳам, унинг рақибларига ҳам ишонч билдирмаётганидан далолат беради.

Шунингдек, Европа Иттифоқи бошида сиёсий йўналишдан хавотирини билдирган ва ҳокимиятларнинг бўлинишини ҳурмат қилишга чақирган ҳолда Британия позициясига яқин позицияни тутди. Бироқ, ушбу позиция — хусусан Италия ва Германия позицияси — 2023 йил давомида ўзгаришга учради; зеро европаликлар босқичма-босқич президент Қайс Саидни қўллаб-қувватловчи Франция позицияси ёнига сафландилар. Бу нарса расмий ташрифларнинг жадаллашувида, молиявий ёрдамлар берилишида ҳамда иқтисодий ва хавфсизлик битимларининг тузилишида намоён бўлди, ва бу иқтисодий ҳамкорликни ҳамда ноқонуний миграцияни чеклашни ўз ичига олган «стратегик ва кенг қамровли шериклик» тўғрисидаги англашув меморандумини имзолаш билан якунланди. Сўнгра бу йўналиш энергетика соҳасидаги, хусусан Европа бозорига йўналтирилган электр тармоқларини улаш ва яшил водород лойиҳалари бўйича соҳавий битимлар билан мустаҳкамланди.

Америкага келсак, у янги конституция демократия ва инсон ҳуқуқларини емиради деб ҳисоблаб, Саид бошлаган йўналишга нисбатан қаттиқ позицияни эгаллади. Бу нарса унинг ташқи ишлар вазири Блинкеннинг баёнотларида, Туниснинг Американинг айрим дипломатик ва ҳарбий сафарларидан чиқариб ташланишида, ҳамда ўз мамлакатининг демократик бошқарувни қайта тиклаш сари ундаш учун ўз нуфузининг турли қуролларидан фойдаланиш ва Америка ёрдамларини ушбу йўналишга мос равишда қайта кўриб чиқиш қатъиятини таъкидлаган Америка элчиси Жой Ҳуднинг позицияларида ўз ифодасини топди. Шунингдек, Америка Конгресси делегациялари Тунисга қилган ташрифлари чоғида демократик йўналишнинг чекинишидан хавотир билдирдилар.

Икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик давом этаётганига қарамай, Вашингтон Туниснинг ташқи молиялаштиришлари учун зарур кафолатларни беришдан бош тортди ва сиёсий табақа ичида ёриб киришни амалга ошириш ҳамда бўғувчи иқтисодий инқироздан келиб чиқадиган эҳтимолий ҳар қандай халқ портлашини ўз фойдасига ишлатиш мақсадида Халқаро валюта жамғармаси билан келишувни издан чиқарди. Шу сабабли Саид Халқаро валюта жамғармасининг айрим шартларини рад этиб, уларни «ўта портловчи моддалар ёнидаги ёниб турган гугурт чўпи» деб баҳолади.

Минтақавий даражада эса, Жазоирнинг позицияси энг барқарор ва давомли позиция сифатида намоён бўлди; зеро Жазоир Туниснинг барқарорлигини ўзининг миллий хавфсизлигининг бир қисми деб ҳисоблади ва янги ҳокимиятни сиёсий ҳамда иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлади, унга молиявий ёрдам кўрсатди ва газ билан таъминланишини кафолатлади. Сўнгра ҳамкорлик ҳарбий ва хавфсизлик битимига, ундан кейин эса кенг кўламли иқтисодий шерикликларга ривожланди. Бу нарса Жазоирнинг Тунис унинг бевосита стратегик аҳамиятини ифода этишини ҳамда ундаги ҳар қандай сиёсий ўзгариш бевосита унинг хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсир қилишини англаб етганини акс эттиради.

Вазият на Қайс Саид учун ва на унинг рақиблари учун барқарор бўлмайди! Зеро исломий фатҳ даврида Шимолий Африкада ўзгариш учқуни бўлган ҳамда қалблар ва онгларда мислсиз ўзгариш ясаган Уммат инқилобида исломий халқларни ҳаракатлантирувчи куч бўлган Тунис халқи мустамлакачилик ва унинг маҳаллий қуроллари устига столни ағдариб ташлайди (уларнинг режаларини остин-устун қилади) ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик соясида Ислом асосида ҳақиқий ўзгаришга пойдевор қўяди:

﴿وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً﴾

«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини охирига етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарса учун бир ўлчов (муддат) қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 3-оят).

Муаллиф: Доктор Ласъад Ал-Ужайлий

Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан

TagsТунисдаги халқаро кураш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режимининг Араб давлатлари Лигасига нисбатан позицияси унинг хиёнатда қатъий эканини англатади!

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия: ҳокимият халқники, Ислом: салтанат умматники

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон геосиёсий ўйин марказида

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/