Халифалик давлатидаги таълим низоми юксак савиядаги давлат арбобларини етиштиради

Халифалик давлатидаги таълим низоми юксак савиядаги давлат арбобларини етиштиради
Ушбу таълим низомини Ислом асосида барпо этиш — Исломни ҳаётдан ажратишга (секуляризмга) асосланган сиёсий тузум соясида асло рўёбга чиқиши мумкин эмас. Балки бу нарса Исломнинг ўзидан низом келиб чиқадиган ақида эканини ҳамда уни Ислом биринчи даражали сиёсий низом қилиб қўйган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик Давлати татбиқ қилиши вожиб эканини тушунишни талаб этади.
Зеро Халифалик низоми аниқ ва мустақил сиёсий қарашга эга бўлиб, таълимни юксак савиядаги давлат арбобларини етиштирувчи корхонага ҳамда етакчиликка интиладиган ва хорловчи қарамликка асло рози бўлмайдиган кучли шахсиятларни етиштирадиган унумдор заминга айлантиради. Бу эса асосан Ислом таълимни жамиятнинг асосий эҳтиёжларидан бири қилиб қўйганига боғланади — давлат уни соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик билан бир қаторда бепул ва энг юқори даражада таъминлаб бериши шартдир. Шунингдек, давлат фуқароларнинг ҳар бир аъзоси учун озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар-жойдан иборат асосий эҳтиёжлар тўлиқ қондирилишини кафолатлайди.
Шу сабабли Халифалик давлати умумий мулкдан ҳамда ўз тасарруфидаги фойдали қазилмалар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бошқа бойликлардан келадиган улкан даромадларни бошланғич, ўрта ва юқори синфлардан тортиб то олий таълимгача бўлган кенг қамровли қарашга асосланган таълим низомини барпо этиш учун сарфлайди — токи исломий шахсият Умматнинг тақдирий масалаларини ҳимоя қилишда ва унга хизмат этишда ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш қобилиятида етакчи бўладиган даражада юксалтирилсин. Шу тариқа етакчилик сифати ва мўминнинг ихлосини ўзида мужассам этган ҳамда ҳаёт майдонида Уммат муҳтож бўладиган турли-туман маҳоратлар ва тажриба соҳаларига эга бўлган бир авлод камол топади.
Роя газетасининг 2026 йил 26 август чоршанба кунги 614-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ