Мустақиллик динимизни қайтардими? 35 йилда биз нимадан мустақил бўлдик?!

Матбуот баёноти
Мустақиллик динимизни қайтардими? 35 йилда биз нимадан мустақил бўлдик?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 28 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда: «Мустақиллик, энг аввало, бизга шон-шарафимизни, муқаддас динимизни, она тилимизни, унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди», деб таъкидлади.
Биз мустақилликдан кейин диний ҳаётда юз берган айрим ижобий ўзгаришларни инкор қилмаймиз ва шуни яхши биламизки, Ислом бу юртга 1991 йилда кириб келмаган. Бу юрт асрлар давомида Ислом илм-ирфони ва цивилизациясининг марказларидан бири бўлиб келган. Президент зикр қилган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк алломалар шу юртдан – Ислом қонунлари билан бошқарилган жамиятдан етишиб чиққан олимлардир.
Шунинг учун Исломни мустақилликнинг халққа берган «совғаси» сифатида тасвирлаш тарихий ва шаръий жиҳатдан изоҳ талаб қилади. Ислом — муайян сиёсий тузум ёки мустақиллик билан пайдо бўладиган дин эмас. У Аллоҳнинг инсоният учун юборган ягона ҳақ дини ва инсон ҳаётини тартибга солувчи мукаммал тузумдир.
Шу боис, мустақилликни фақат диний соҳада эмас, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий мустақиллик, шунингдек, ташқи кучларга тобелик нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш лозим.
35 йил давомида Ўзбекистон ўзининг ички ва ташқи сиёсий қарорларини қай даражада мустақил қабул қилди? Ташқи давлатлар ва йирик геосиёсий кучларнинг мамлакат устидаги таъсири қай даражада сақланиб қолди?
Мамлакат ўзининг табиий бойликлари, стратегик тармоқлари, ташқи савдоси, инвестиция ва кредит сиёсати устидан қанчалик мустақил назоратга эга? Агар муҳим иқтисодий қарорларда ташқи манбалар ва манфаатлар ҳал қилувчи ўрин тутса, буни тўлиқ иқтисодий мустақиллик деб аташ мумкинми? Давлат ташқи қарзининг 40 миллиард долларга етгани, ҳар ҳолда, Исломнинг натижаси эмас.
Ўзбекистоннинг мудофаа ва хавфсизлик сиёсати, ҳарбий ҳамкорлиги, қурол-яроғ ва ҳарбий стандартлар масаласида ташқи кучларга боғлиқлик қай даражада?! Россия ҳарбий стандарти заифлашиб эндиликда НАТО стандартига ўтиш халққа яна қанча миллиардлаб қарзлар олиб келади?!
Биз 1991 йилда Совет Иттифоқидан мустақил бўлдик. Аммо 35 йил ичида Россия, Ғарб ёки бошқа ташқи кучларга янги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий боғлиқликлар (қарамликлар) пайдо бўлмадими?! Келажакда «Миллий лойиҳа» дея талқин қилинаётган режаларнинг ҳам асл моҳияти Ғарб капиталистларига қарамликнинг айни ўзгинаси эмасми?!
«Мустақиллигимиз» дея ифтихор билан тилга олаётганимизнинг маҳсули, чет элга миллионлаган меҳнат мухожирларини етказиб берганимиз билан фахрланаётганимизми?! Ёки мўътабар, азиза бўлишга лойиқ бўлган, уйларини мустаҳкам устуни, Ислом уни оёқлари остига жаннатни қўйган аёлларимизни бегона юртларда ҳар хил ҳаёсиз ишларга жўнатилгани учун фахрланайликми?! Ахир, булар фахрланишга арзигулик иш эмас, билъакс ор қилиш лозим бўлган амаллар эмасми?!
Биз халқимизга бирор ташқи кучни бошқаси билан алмаштиришни муваффақият дея талқин қилинишига қатъиян қаршимиз! Ҳақиқий мустақилликнинг мазмуни нимадан иборат эканини аниқлаштириб беришни ўз вожибимиз деб биламиз.
Мустақилликни фақат давлат байроғи, герби, мадҳияси ва халқаро ташкилотлардаги аъзолиги билан эмас, балки сиёсий қарорларни мустақил қабул қилиш, юрт бойликларини бошқаришда уларни халқимизнинг тарихий душманларига сариқ чақага сотишга мажбур бўлмаслик, мудофаа сиёсатида давлатнинг ўзи мустақил равишда оғир саноатни бошқара олиши, керак бўлса агрессорга ўз ўрнини кўрсатиб қўйишга қодир давлатда кўриниши мумкин.
Албатта, Ғарб капитализм байроқдорларининг барчасини, хоҳ улар Ғарбда бўлсин ёки Шарқда, оёқларини титратадиган қўшинга эга, дунёдаги энг кучли ва барқарор иқтисод соҳиби, ташқи сиёсатда ўз позициясини мустақил белгилайдиган давлат тизими бу – фақатгина Ислом низомидир.
Қачонки Ислом бутун аҳкомлари билан татбиқ қилинар экан, ана шундагина шарафимиз, номусимиз ва азизлигимизга қайтамиз! Ана шундагина сиз зикр қилган дунё таниган уламолар яна қайтадан етишиб чиқади! Демак, ҳақиқий иззат, шон-шараф мустақиллик деган нарсанинг ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, балки уни Аллоҳнинг динига қайтиш ва уни амалда тўлиқ татбиқ қилиш орқали қўлга киритилади. Зотан, мустақилликни унинг номи билан эмас, ҳақиқий мазмуни билан ўлчаш лозимдир. Оламлар Роббиси айтадики:
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ
«Ҳолбуки, иззат — Аллоҳники, Унинг Расулиники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар билмаслар». (Мунофиқун:8)
Ҳизб ут–Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими
01.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ