| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

  • Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?

  • Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

  • ​Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?

  • Янги дунё тартиботи шакллана бошладими?

  • Миграция муаммосига ҳақиқий ечим

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
12.09.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Қимматчилик қачон тўхтайди?

Хабар: Статистика қўмитасининг навбатдаги ҳисоботига кўра, 2026 йилнинг август ойида пропан 5,8 фоизга, бензин маркалари 6,7 фоизгача қимматлашди. (daryo.uz 06.09.2026й)

Изоҳ: Хабарга кўра, бунинг ортидан сабзи, пиёз, гуруч каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, ижара ва транспорт хизматлари нархи ҳам ўсди. Ўзбек режими “мавсумий омиллар” ва “евро курси” ҳақидаги баҳоналар билан вазиятни хаспўшлашга уринмоқда. Август ойидаги ушбу қимматчилик манзарасида энг марказий ва ўткир нуқта – айнан пропан ва бензин нархининг сунъий равишда оширилишидир. Сабаби, пропан шунчаки битта маҳсулот эмас, балки Ўзбекистондаги миллионлаб оддий аҳоли, кичик киракашлар ва логистика занжири учун энг асосий, нисбатан арзон ёқилғи тури ҳисобланади. Пропаннинг бир йилда қарийб 41,4 фоизга қимматлашиши – бозордаги барча озиқ-овқат ва хизматлар нархининг занжирли равишда кўтарилишига олиб келувчи бош омилдир. Бу борада режимнинг олиб бораётган ички ва иқтисодий сиёсатига қуйидагича баҳо бериш мумкин: Биринчидан, у энергетика ва ёқилғи соҳасини тўлиқ олигархик ва монопол гуруҳлар қўлига топшириб қўйган. Биржадаги сунъий дефицит (танқислик) ва нарх манипуляциялари орқали халқнинг ягона муқобил ва арзонроқ манбаси бўлган пропан нархи изчил равишда кўтарилмоқда. Мақсад – энергетика соҳасидаги давлат ва монопол тузилмаларнинг даромадларини ошириш ҳамда бюджет тешикларини ёпишдир. Иккинчидан, режим ишлаб чиқарувчилар, деҳқонлар ва оддий фуқароларни табиий газ ва электрдан узиб, уларни бозордаги қиммат ёқилғига қарам қилиб қўйди. Аввал сиқилган газ, эндиликда пропан ва бензин нархларининг ошиши билан давом этмоқда. Бу аҳолини ва кичик бизнесни сунъий равишда қашшоқлаштириш, уларнинг топган даромадини мажбурий ёқилғи харажатларига совуриш демакдир. Учинчидан, Статқўмнинг “инфляция бор-йўғи 0,2 фоиз” деган сохта ҳисоботлари халқнинг реал воқелигини яширишга уринишдан бошқа нарса эмас. Исломга кўра, энергетика ресурслари (газ, нефт, кўмир каби) ва умумий фойдаланиладиган асосий манбалар бутун умматнинг мулки ҳисобланади. Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар: “Мусулмонлар уч нарсада – сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар”. (Абу Довуд ривояти).

Хитой вакили билан навбатдаги учрашув

Хабар: 2026 йил 7 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. (daryo.uz 07.09.2026й)

Изоҳ: Учрашувда “барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик” алоқалари мақталди ва партиялараро ҳамкорлик бўйича қўшма “йўл харитаси” қабул қилинди. Самарқандда “Марказий Осиё – Хитой” сиёсий партиялари мулоқоти ўтказилганидан сўнг бўлиб ўтган ушбу ташриф шунчаки оддий дипломатик алоқа эмас, балки минтақада тобора кескинлашиб бораётган геосиёсий курашнинг яққол маҳсулидир. Бугунги кунда Марказий Осиё йирик глобал кучлар – АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги геосиёсий манфаатлар тўқнашаётган асосий майдонлардан бирига айланди. Ушбу курашда Хитойнинг стратегик нияти мутлақо очиқ: Пекин “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида минтақани ўзининг арзон хомашё базасига, транспорт коридорига ва йирик иқтисодий қарамлик ҳудудига айлантиришдир. Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмининг “шиддатли ўсиши” ортида реал тенг ҳуқуқли ҳамкорлик эмас, балки аста-секинлик билан мамлакат суверенитетини Хитой капитали ва қарз тузоғига банд қилиш сиёсати ётибди. Ўзбек режимининг Хитой Коммунистик партияси билан “партиялараро ва парламентлараро ҳамкорлик”ни кенгайтириши ҳамда таълим тизимига Хитой таъсирини киритиши геосиёсий хавфни янада чуқурлаштиради. Атеистик ва тоталитар мафкурага эга бўлган тузум билан яқинлашиш орқали режим ўзининг авторитар бошқарув усулларини мустаҳкамлаш ва жамиятни назорат қилишнинг Хитойча моделини (рақамли назорат, аҳолини доимий кузатиш) маҳаллийлаштиришга интилмоқда. Ташқи сиёсатда “кўп векторли” деган ниқоб остида ҳаракат қилаётган ўзбек режими аслида йирик давлатлар ўртасидаги манфаатлар ўйинида мустақил позицияга эга бўлолмаяпти. Улар ҳокимиятни сақлаб туриш ва ташқи молиявий оқимларни таъминлаш учун мамлакатни Хитой каби геосиёсий гигантлар таъсирига топшириб қўймоқда. Бундан ташқари, Хитойнинг Шарқий Туркистондаги миллионлаб мусулмон биродарларимизга нисбатан олиб бораётган геноцид сиёсати ҳаммага маълум. Шундай бир пайтда, ўзини мусулмон санайдиган бу режимнинг Шарқий Туркистондаги зулм меъморлари бўлмиш Хитой вакилларини қучоқ очиб кутиб олиши ва улар билан “стратегик дўстлик” ҳақида бонг уриши очиқдан-очиқ хиёнат эмасми?! Ҳолбуки, Хитойдек ёвуз ва душман давлатга қўл бериш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿لَّا يَتَّخِذِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَلَيۡسَ مِنَ ٱللَّهِ فِي شَيۡءٍ﴾

– “Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир)”.                             (Оли Имрон:28)

Американинг навбатдаги шантажига Марказий Осиё режимлари қандай жавоб беради?

Хабар: 2026 йил 7 сентябрь куни «Axios» нашри тарқатган хабарга кўра, Дональд Трамп администрацияси Эрон иқтисодиётини тўлиқ яккалаб қўйишга қаратилган «Operation Economic Outcast» деб номланган янги иқтисодий ва дипломатик босим кампаниясини бошлади. (uz24.uz 07.09.2026й)

Изоҳ: АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Америка дипломатик корпусига хорижий мамлакатлар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларидан Теҳрон билан ҳар қандай савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқаларни зудлик билан ва тўлиқ тўхтатишни талаб қилиш бўйича кўрсатма берди. Вашингтон бу талабга бўйсунмаган давлатлар ва компанияларни тўғридан-тўғри санкциялар билан қўрқитиб, уларни халқаро доллар молиявий тизимидан бутунлай узиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Американинг бу каби очиқдан-очиқ пўписа ва ултиматумлари дипломатия эмас, балки айнан халқаро даражадаги шантаждир. Вашингтон ўзининг геосиёсий ва империалистик манфаатларини бошқа суверен давлатлар зиммасига мажбуран юклашга ўрганган. Мустақил давлат деб аталмиш Марказий Осиё давлатларига “Эрон билан ҳамкорликни тўхтат, акс ҳолда доллар тизимидан узиласан” қабилида шарт қўйилиши – ҳукуматларнинг ўз иқтисодий сиёсатини белгилаш ҳуқуқи оёқости қилинаётганини кўрсатади. Бу ҳолат капиталистик дунё тартиботида “эркин бозор” ва “суверенитет” деган тушунчалар шунчаки қуруқ гаплар ва АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи ниқоб эканини яна бир бор исботлади. Шу билан бирга, бу вазият Марказий Осиё режимларининг, шу жумладан, Ўзбекистон раҳбариятининг ҳам йиллар давомида кучли давлатлар этагини ушлаб кун кўриш ва “кўп векторли” сиёсат номи остида ташқи кучларга қарам бўлиш сиёсатининг оғир оқибатидир. Маҳаллий режимлар ўз иқтисодиётини глобал доллар тизимига, ташқи қарзларга ва мустамлакачи кучларнинг хоҳишига тўлиқ боғлаб қўйди. Бугун эса ўша кучлар ўзларининг навбатдаги сиёсий ўйинларида минтақа давлатларини шунчаки қурол ва қурбон сифатида ишлатмоқда. Ўз қарорида мустақил бўлмаган, ташқи кучларга қарам бўлган режимлар ҳамиша шундай шантаж ва таҳдидлар қаршисида ожиз ва чорасиз қолаверади. Ҳақиқий озодлик ва хавфсизлик – Вашингтоннинг шантажига бўйсунишда ёки бошқа бир кучнинг паноҳига қочишда эмас, балки мустамлакачилик занжирларини парчалаб, Ислом аҳкомларига асосланган мустақил, адолатли ва кучли мафкуравий давлат – Халифаликни барпо этишдадир.

Капиталистик тузумда жиноятчиликка қарши кураш

Хабар: Олий суд ҳисоботига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 11 703 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди. (kun.uz 07.09.2026й)

Изоҳ: Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 133 нафарга кўпдир. Қамалганларнинг тенг ярмига яқини (5 788 киши) наркожиноятлар, 3 мингдан ортиғи оғир тан жароҳати ва безорилик, 779 нафари эса коррупция бўйича айбдор деб топилган. Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда. Ўзбек режими қамалганлар сонининг ошишини “жиноятчиликка қарши аёвсиз кураш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш” деб тақдим этишга уринмоқда. Бироқ жазо чораларининг ва репрессив жазолаш машинасининг кучайтирилишига қарамай, жиноятчиликнинг муттасил ўсиб бораётгани жамиятда татбиқ этилаётган тузумнинг мутлақ яроқсизлигини, унинг чуқур маънавий ва институционал инқирозга юз тутганини англатади. Фақатгина қонун қаттиққўллиги ва қамоқхоналарни тўлдириш билан жиноятчиликни тугатиб бўлмайди. Тўғри ва адолатли тузум жамият аъзоларини фақатгина жазо хавфи билан эмас, балки уларда мустаҳкам эътиқод, ҳақ ва адолатга асосланган бошқарув ҳамда тузумга нисбатан ишонч шакллантириш орқали идора қилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳукм сураётган капиталистик тузум эса, инсонни фақат моддий манфаат ва нафсга қурилган ҳаёт тарзига ундамоқда. Иқтисодий қашшоқлик, келажакка бўлган ишончнинг йўқлиги ва ахлоқий таназзул ёшларни гиёҳвандлик, безорилик ва жиноят йўлига туртмоқда. Адолатсизлик ва коррупция устига қурилган тузумнинг ўзи бевосита жиноятчиликни кўпайтирувчи асосий манбага айланган. Ислом тузуми татбиқи эса, жиноятчиликнинг олдини олишда тубдан фарқ қилувчи, тенгсиз натижаларни кўрсатган. Зеро, Ислом жамиятда тўғри муҳит яратиш орқали жиноятчиликнинг илдизини қуритади, шу билан бирга, жазо механизмини ҳеч кимни ажратмай, ҳаммага бирдек татбиқ этади. Энг муҳими, Ислом инсон қалбида тақво ва Аллоҳдан қўрқиш ҳиссини тарбиялайди. Чунки Исломни одамлар устида татбиқ қилишда суяниладиган нарса қонун қаттиққўллиги эмас, балки уларнинг тақвосидир. Шундай экан, жамиятни жиноятчилик ботқоғидан қутқариш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг йўли репрессив қамоқхоналарни кўпайтиришда ёки капиталистик тузумнинг сохта қонунларини янада қаттиқлаштиришда эмас. Нажот – инсон табиатига мос келадиган, жамиятга ахлоқ, тақво ва чин адолатни қайтарадиган Ислом тузумини татбиқ этилишидадир.

Ўзбек режими Хитойнинг тотал назорат услубини ўрганмоқда

Хабар: 2026 йил 8 сентябрь куни Пекин шаҳрида «Марказий Осиё – Хитой» форматида ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. (yuz.uz 08.09.2026й)

Изоҳ: Унда Ўзбекистон Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов бошчилигидаги делегация иштирок этиб, “экстремизм, кибержиноятчилик ва хавфсизлик” баҳонасида Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди. Тадбир доирасида Марказий Осиё ва Хитой куч ишлатар органлари учун махсус ўқув базаси очилди. Қолаверса, Хитой Жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун Ўзбекистон Ички ишлар вазирига “Буюк девор” эсдалик нишонини топширди ва Пекиннинг “рақамли технологиялар ҳамда назорат” тажрибаси Марказий Осиё учун муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Зоҳиран “хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши кураш” деб пардозланаётган ушбу алоқаларнинг асл воқелиги ўта хавфли ва машъумдир. Шарқий Туркистонда миллионлаб мусулмонларни “қайта тарбиялаш” лагерларига қамаган, масжидларни вайрон қилиб, ҳатто вожиб амалларни ҳам тақиқлаган, халқни рақамли кузатув ва тоталитар назорат остида эзаётган Хитой коммунистик режими билан “жамоат хавфсизлиги” соҳасида тил бириктириш – сиёсий ва шаръий жиҳатдан мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолатдир. Ўзбек режими “Хитой тажрибаси” деганда айнан шу тоталитар назорат тизимини – аҳолини юзидан таниш камералари, фуқароларни рақамли таъқиб қилиш ва ҳукуматни танқид қилган ҳар қандай фикрни “экстремизм” ва “терроризм” ниқоби остида бостириш усулларини маҳаллийлаштиришни назарда тутмоқда. Хитойда барпо этилган “ўқув базаси” эса, маҳаллий ички ишлар ходимларини мазкур тоталитар репрессия усулларига ўргатиш ҳамда Марказий Осиё куч ишлатар тузилмаларини Пекиннинг тўғридан-тўғри хавфсизлик ва разведка тармоғига қарам қилиш майдонидир. Бундан ташқари, Шарқий Туркистонда мусулмон биродарларимизга нисбатан геноцид олиб бораётган кофир тузумнинг куч ишлатар вазиридан “Буюк девор” мукофотини қабул қилиб олиш ва уларнинг репрессив аппарати билан ҳамкорлик қилиш – золимнинг зулмига шерик бўлиш билан баробардир. Мусулмон халқимиз ўзбек режими ва мушрик Хитой давлати ўртасидаги бу каби алоқаларга қарши чиқиб, ўз норозилигини билдириши зарур. Токи, эртага Шарқий Туркистондаги биродарларимиз бу борада бизни сўроққа тортганда, ёки уларнинг бошига тушган нарса – Аллоҳ кўрсатмасин – бизнинг ҳам бошимизга келганида, афсусдан мум тишлаб, мулзам бўлиб қолмайлик!

Ҳокимлик лавозимининг нархи қанча?

Хабар: Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди. (daryo.uz 08.09.2026й)

Изоҳ: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент берган хабарга кўра, Фарғона вилоятида ўзини Ўзбекистон ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништирган С.А. исмли шахс фуқаро И.Д.ни 210 минг АҚШ доллари эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Ушбу масаланинг туб моҳиятида даҳшатли бир ҳақиқат юзага чиқади: фирибгарлар ҳеч қачон йўқ жойдан қуруқ хомхаёл сотмайди, балки жамиятдаги мавжуд реаллик ва тизимнинг иллатларидан фойдаланади. Агар мамлакатда давлат лавозимлари ва ҳокимликлар фақатгина билим, адолат ва салоҳият асосида берилганида эди, лавозим устида савдолашиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди. Одамларнинг бундай таклифларга ишониб, юз минглаб долларни қўш-қўллаб топшираётганининг ўзи – жамият онгида “давлатда ҳамма нарса сотилади, ҳамма лавозимнинг ўз нархи бор” деган ишонч мустаҳкам ўрнашиб бўлганидан далолат беради. Халқ орасида мансабларнинг пулланиши ҳақидаги гап-сўзлар бежизга пайдо бўлмаган, чунки амалдаги тузумнинг ички механизми айнан шундай савдога асосланган. Энг хавфли ва фожиали жиҳати шундаки, лавозимни пулга сотиб олган раҳбардан нимани кутиш мумкин?! 210 минг доллар тикиб ҳоким бўлган шахс, табиийки, халқнинг оғирини енгил қилиш ҳақида ўйламайди. Унинг ягона мақсади – тикилган “сармоя”сини тезроқ чиқариб олиш ва устидан карра-карра фойда кўриш бўлади. Натижада, нафақат бир кичкина туман, балки бутун юрт иқтисодиёти, деҳқон ва тадбиркорлар, давлат мулки ва оддий аҳоли тақдири лаёқатсиз ва масъулиятсиз раҳбарлар “марҳамати”га боғлиқ бўлиб қолади. Давлат лавозимларининг бозорга айланиши ва халқнинг бунга кўникиб қолгани – амалдаги капиталистик-секуляр тузумнинг тўлиқ чириган илдизидан соғлом мева кутиб бўлмаслигини кўрсатади. Чин адолатга асосланган жамият – мансабни савдо матоси эмас, балки масъулият ва омонат деб билувчи Исломий бошқарувдагина мужассам бўлади. Чунки Ислом тузумида раҳбарлик лавозимига тақволи, адолатли, билимли ва лаёқатли кадрлар тайинланади. Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: “Албатта, биз бу ишга (раҳбарликка) уни сўраб келган ва унга ҳирс қўйган кишини тайинламаймиз”. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ўзбекистонда навбатдаги бузуқ фестивал

Хабар: 17-19 сентябрь куни Қорақалпоғистонинг Борсакелмас шўрхокида Ўзбекистон Туризм қўмитаси кўмагида, АҚШнинг «Burning Man» фестивали андазаси асосида иккинчи бор «Yonar» арт-инсталляциялар кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда. (gazeta.uz 09.09.2026й)

Изоҳ: Зоҳиран қараганда, бу тадбир жамиятдан ва сиёсатдан йироқ бўлган “соф санъат”, “ижодий эркинлик” ва ижодкорларнинг ўзини ифода этиш майдонидек кўрсатилмоқда. Аммо бу каби “нео-ҳиппи” ва ғарбча либерал тадбирларнинг асл воқелигига қаралса, даҳшатли мафкуравий таҳдид юзага чиқади. Бу фестивалларнинг манбаси бўлмиш АҚШдаги “Burning Man” тадбири аслида беҳаёлик, жинсий бузуқлик, гиёҳвандлик ва ҳар қандай ахлоқий чегараларни ёқиб юбориш майдонидир. “Соф санъат” ва “тушлар дунёси” деган ниқоб остида мамлакатимизга олиб кирилаётган бу модель – жамиятда беҳаёлик ва ахлоқий чексизликни “замонавийлик” сифатида қабул қилдиришга қаратилган мафкуравий тузоқдир. Энг фожиали жиҳати шундаки, ўзбек режими ва Туризм қўмитасининг бундай бузғунчи лойиҳаларга давлат даражасида ҳомийлик қилиши ва шароит яратиб бериши ёшларимизни мақсадли равишда жарликка етакламоқда. Бу каби фестиваллар орқали ёшлар онгига эскапизм (реаллик ва масъулиятдан қочиш) ва гедонизм (фақат нафс ва лаззат учун яшаш) ғоялари сингдирилмоқда. Мамлакатда коррупция, қашшоқлик, экологик инқироз ва адолатсизлик авж олиб турган бир пайтда, режим ёшларнинг диққатини реал муаммолардан, сиёсий ва ижтимоий масъулиятдан чалғитиш учун мана шундай жимжимадор ва сохта “эркинлик” сари етаклашга уринмоқда. Чунки динидан, ҳаёси ва масъулият туйғусидан узилган, фақат уч кунлик тушлар ва лаззатлар билан яшайдиган ёшлар тўдасини бошқариш режим учун жуда қулайдир. Ёшларимизнинг келажаги ва нажоти – Ғарбнинг чириган, ахлоқсиз фестивалларини кўчириб келишда ёки сунъий “тушлар” дунёсига қочишда эмас, балки ўз исломий ва ахлоқий қадриятларига қайтишда, жамият олдидаги масъулиятни ҳис этишда ҳамда адолатсизлик ва бузғунчиликка қарши кураша оладиган мустақил ва соғлом ақлли авлод бўлиб етишишдадир. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ

– “Албатта, иймон келтирган кишилар ҳақида беҳаёлик (бузуқ сўз) ёйилишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир”. (Нур:19)

 

Салоҳиддин  

12.09.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қабилачилик ва унинг Судан аҳли хавфсизлигига бўлган хатари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом қашшоқлик муаммосини қандай ҳал қилади? (1)

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка-Кўрфаз кенгаши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 28 августда Ўзбекистон Президенти «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–177-сонли ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 8 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белградга расмий сафар якунларига кўра, Ўзбекистон ва Сербия ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?

    ​Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ​يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبَحُوا عَلَىٰ مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ – “Эй иймон ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Миграция муаммосига ҳақиқий ечим

    Миграция муаммосига ҳақиқий ечим بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугунги кунда хорижда, хусусан Россияда меҳнат қилаётган миллиондан ортиқ юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтариш ва уларни муносиб иш билан таъминлаш масаласи ўткир кун тартибларидан ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: