| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

  • Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

  • “Халқ” (яратиш) – “йўқдан бор қилиш”

  • Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

By htadmin
15.09.2026
0
Share:

Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил 10 сентябрда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази раиси этиб тайинланди. Марказ раҳбарлигининг президент оиласига яқин юқори сиёсий шахсга топширилиши унинг оддий маъмурий ёки молиявий лойиҳа эмас, давлат сиёсатида устувор аҳамиятга эга лойиҳа эканини кўрсатади.

Бироқ воқеани шахс тайинлови доирасида тушуниш етарли эмас. Тошкент халқаро молия марказининг ҳақиқий вазифасини англаш учун унга қандай ваколатлар берилганига, марказ учун қандай ҳуқуқий майдон яратилганига, унинг давлат активларини хусусийлаштириш жараёни билан қандай боғланганига ҳамда халқаро молия ташкилотлари Ўзбекистонда олиб бораётган иқтисодий сиёсатга қараш лозим.

Махсус ҳуқуқий майдон

Президентнинг 2026 йил 30 мартдаги ПФ–48-сон Фармони билан Тошкент халқаро молия маркази ва Тошкент халқаро тижорат судини ташкил этиш белгиланди. Марказда банк, суғурта, қимматли қоғозлар бозори, тўлов тизимлари, рақамли активлар, финтех, аудит, консалтинг, юридик хизматлар, «яшил» ва Исломий молия фаолиятларини юритиш назарда тутилди. Энг муҳими, марказ учун алоҳида ҳуқуқий режим жорий қилиниши белгиланди.

2026 йил 13 июлда қабул қилинган «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги конституциявий қонун бу махсус режимнинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлади. Қонунга кўра, марказ ҳудуди махсус ҳуқуқий режим кучга кирганидан кейин қисқартирилмайди, аммо президент қарори билан кенгайтирилиши мумкин.

Марказнинг вазифаси фақат молиявий хизматлар кўрсатиш билан чекланмайди. У капитал бозорини халқаро молия тизимига интеграциялаш, стратегик лойиҳаларга, энергетика, инфратузилма ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига инвестиция жалб қилиш учун ташкил этилмоқда.

Марказ ҳудудидаги ҳуқуқий муносабатлар Конституция, мазкур конституциявий қонун, президент қарорлари ва марказнинг ўз ҳужжатлари билан тартибга солинади. Зарур ҳолларда Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи ҳамда адолат ҳуқуқи қоидаларидан фойдаланиш мумкин.

Шу тариқа марказ органлари фуқаролик, корпоратив, тижорат, банк, молия, инвестиция, солиқ, меҳнат, маълумотларни ҳимоя қилиш, лицензиялаш ва давлат харидларигача бўлган кенг доирадаги муносабатларни тартибга солиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистоннинг умумий қонунчилиги эса марказда фақат қонунда кўрсатилган ҳолатларда қўлланади.

Марказнинг расмий тили инглиз тилидир. Марказ ҳужжатлари инглиз тилида ишлаб чиқилади, қабул қилинади ва эълон қилинади. Матнлар ўртасида фарқ пайдо бўлса, инглиз тилидаги матн устун ҳисобланади. Тошкент халқаро тижорат судидаги ишлар ҳам инглиз тилида юритилади.

Суд икки инстанциядан иборат бўлиб, унинг судьялари Ўзбекистон фуқароси бўлиши шарт эмас. Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар Тошкент халқаро тижорат суди Ўзбекистоннинг умумий суд тизими таркибига кирмаслигини ҳам кўрсатади.

Марказ иштирокчилари ўртасидаги пул мажбуриятлари хорижий валюта ва айрим ҳолларда рақамли активларда ифодаланиши мумкин. Валюта операцияларини рўйхатга олиш ва ҳисобот беришга доир умумий қоидаларнинг бир қисми марказ иштирокчиларига татбиқ этилмайди. Капитал, фойда ва бошқа маблағларни эркин конвертация қилиш ҳамда четга олиб чиқиш кафолатланади.

Малака талабларига жавоб берувчи иштирокчилар 2076 йил 1 январгача фойда ва ижтимоий солиқдан озод қилинади. Фақат олдинги тўрт йилнинг камида икки йилида умумий даромади 750 миллион евродан юқори бўлган йирик халқаро компаниялар гуруҳи учун ички минимал солиқ қоидаси сақланади.

Марказда яратилаётган меҳнат режими ҳам манфаат кимга қараб йўналтирилаётганини кўрсатади. Малакали чет эл фуқаролари меҳнат рухсатномасисиз ишга қабул қилиниши, беш йилгача виза олиши ва Ўзбекистон солиқ резиденти бўлмаган ходимларнинг иш ҳақи 2076 йилгача даромад солиғидан озод қилиниши белгиланган. Марказнинг расмий тили эса инглиз тилидир. Бироқ қонунда юқори даромадли лавозимларнинг муайян қисмини маҳаллий кадрларга ажратиш ёки билим ва бошқарув ваколатини уларга мажбурий ўтказиш кафолати белгиланмаган. Натижада мамлакатнинг активлари ва инфратузилмаси маҳаллий бўлгани ҳолда, уларни халқаро капитал бозорига боғлайдиган юқори даромадли молиявий, ҳуқуқий ва бошқарув вазифалари хорижий мутахассислар учун махсус имтиёзли майдонга айланиши мумкин.

Марказ кенгашига президентнинг ўзи раислик қилади. Кенгаш аъзолари ва раис ҳам президент томонидан тайинланади. Шу билан бирга, кенгаш аъзоларининг камида учдан бири халқаро молия ва тижорат ҳуқуқи бўйича мутахассислардан иборат бўлиши белгиланган.

Демак, марказга кириш ва раҳбарлик қилишда сиёсий дарвоза маҳаллий ҳокимият қўлида сақланади, аммо марказ ичидаги ҳуқуқий ва молиявий муҳит халқаро капитал талабларига мувофиқ шакллантирилади.

Давлат активларидан халқаро молиявий портфелга

Тошкент халқаро молия марказини Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси атрофидаги жараёнлардан ажратиб бўлмайди.

2024 йилда ташкил этилган Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармасига энергетика, коммунал хизматлар, банк, транспорт, авиация, телекоммуникация ва инфратузилма соҳаларидаги йирик давлат корхоналарининг 25 фоиздан 40 фоизгача бўлган улушлари ўтказилди. Жамғарма активларининг умумий қиймати қарийб 2,44 миллиард долларга баҳоланди. (UzNIF расмий маълумотлари; Reuters, 24 апрел ва 20 май 2026 йил).

2026 йил апрелида жамғарманинг 30 фоиз акциясини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида сотиш режаси маълум қилинди. (Reuters, 24 апрел 2026 йил).

Жамғарма 2025 йилдан бошлаб АҚШда жойлашган халқаро активлар бошқарувчиси — Franklin Templeton томонидан бошқарила бошлади. Лондон биржасидаги акциялар жойлашуви орқали 690 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди, акцияларни сотиб олиш учун берилган буюртмалар эса 2,8 миллиард доллардан ошди. Бу 2026 йилда Лондон фонд биржасидаги энг йирик бирламчи оммавий таклифлардан бири бўлди. Жамғарма раҳбарияти ушбу жойлашув бошқа давлат ва хусусий корхоналарнинг ҳам халқаро биржаларга чиқишига йўл очишини билдирди. (Reuters, 20 май 2026 йил).

Шундай қилиб, давлат корхоналаридаги улушлар аввал битта жамғармага тўпланмоқда. Кейин жамғарма халқаро актив бошқарувчисига топширилмоқда. Ундан сўнг бу активлар халқаро биржаларда баҳоланиб, акциялар шаклида ташқи сармоядорларга таклиф қилинмоқда.

Бунда давлат корхонаси энди фақат электр энергияси ишлаб чиқарадиган, транспорт хизмати кўрсатадиган ёки алоқа тармоғини бошқарадиган муассаса сифатида эмас, балки акцияси сотиладиган, дивиденд келтирадиган ва бозорда қайта сотилиши мумкин бўлган молиявий актив сифатида кўрила бошлайди.

Тошкент халқаро молия маркази эса бу жараённи доимий равишда амалга ошириш учун Ўзбекистон ичида махсус ҳуқуқий, суд ва солиқ муҳитини яратади.

Халқаро молия ташкилотларининг таъсир услуби

Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорациясининг 2026 йилдаги Ўзбекистон хусусий сектори диагностикасида давлат корхоналари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизидан ортиқ қисмига тўғри келиши, уларнинг энергетика, транспорт ва металлургия каби стратегик соҳаларда устун мавқега эгалиги қайд этилди. Ҳужжатда капитал бозорини чуқурлаштириш, давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун кенгроқ майдон очиш бўйича сиёсий тавсиялар ва амалий йўл харитаси илгари сурилди. (Жаҳон банки гуруҳи ва IFC, Uzbekistan Country Private Sector Diagnostic 2026, IFC).

Халқаро молия ташкилотларининг таъсири бир-бирига боғланган бир неча восита орқали амалга ошади. Аввало, мамлакат иқтисодиётига ташхис қўйилиб, давлат корхоналарининг катталиги ва давлатнинг иқтисоддаги иштироки муаммо сифатида кўрсатилади. Сўнг капитал бозорини ривожлантириш, хусусийлаштириш, тарифларни бозорлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш каби сиёсий тавсиялар берилади.

Кейин бу тавсиялар ислоҳот дастурлари, амалий чоралар, баҳолаш кўрсаткичлари ва йўл хариталарига айлантирилади. Молиявий кредитлар, техник кўмак, консультантлар, рейтинглар ва даврий мониторинг ушбу ислоҳотларни амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Халқаро инвесторлар эса ташкилотларнинг ижобий баҳосини мамлакатда капитал учун қулай муҳит яратилганининг белгиси сифатида қабул қилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам ўз фаолиятида молиялаштиришни сиёсий мулоқот, ҳуқуқий ислоҳот ва техник маслаҳатлар билан бирга олиб боришини очиқ баён қилади. (Европа тикланиш ва тараққиёт банки).

Демак, халқаро молия ташкилотларининг таъсири фақат маблағ бериш билан чекланмайди. Улар муаммони қандай таърифлаш, қайси ислоҳотни устувор деб белгилаш, унинг бажарилишини қандай ўлчаш ва натижани халқаро сармоядорларга қандай тақдим этишда иштирок этади. Тошкент халқаро молия маркази ана шу узоқ давом этган сиёсий ва иқтисодий йўналишнинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган босқичидир.

Хулоса: марказ ортидаги асл сиёсий мақсад

Агар кўзланган мақсад фақат мамлакатга инвестиция киритиш бўлганида, Ўзбекистоннинг умумий инвестиция қонунчилигини яхшилаш, маъмурий тўсиқларни камайтириш ва маҳаллий судлар фаолиятини кучайтиришнинг ўзи етарли бўлар эди. Аммо бу ерда конституциявий қонун билан ҳимояланган алоҳида ҳудуд, мустақил тартибга солувчи органлар, умумий суд тизимига кирмайдиган тижорат суди, инглиз тили, Англия ва Уэльс ҳуқуқи, капитални эркин олиб чиқиш кафолати ҳамда 2076 йилгача давом этадиган солиқ имтиёзлари яратилмоқда.

Бу чораларнинг бир жойда жамланиши оддий инвестиция лойиҳаси эмас, капитал учун тўлиқ ҳуқуқий ва молиявий муҳит барпо этилаётганини кўрсатади.

Бундай молия марказлари капиталистик тузум шароитида тасодифан пайдо бўлган муассасалар эмас. Улар капитализмнинг мулк эркинлиги, фойдани кўпайтириш, капитални эркин ҳаракатлантириш ва барча нарсани бозор нархи билан баҳолаш ғояларидан табиий равишда келиб чиқади.

Капиталистик тузум акциядорлик компанияларини, судхўрликка асосланган банкларни, облигацияларни, инвестиция жамғармаларини ва фонд биржаларини вужудга келтиради. Халқаро молия маркази эса шу воситаларнинг барчасини ягона ҳуқуқий майдонда бирлаштириб, капитални тўплаш, кўпайтириш ва бир мамлакатдан иккинчисига осон кўчириш вазифасини бажаради.

Шу сабабли бундай марказда асосий ўлчов аҳолининг қайси хизматга эҳтиёжи борлиги эмас, актив қанча фойда келтириши, унинг бозор қиймати қанча бўлиши ва инвестор ўз маблағи ҳамда фойдасини қанчалик эркин олиб чиқиши бўлади.

Тошкент халқаро молия марказининг ваколатлари стратегик лойиҳалар, энергетика, инфратузилма ва давлат-хусусий шериклик соҳаларигача етиб бориши ҳам бежиз эмас. Чунки халқаро капитал учун энг жозибадор активлар доимий даромад келтирадиган электр энергияси, газ, транспорт, алоқа, йўллар, коммунал хизматлар ва бошқа инфратузилма тармоқларидир.

Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси билан боғлиқ воқеалар бу механизмнинг қандай ишлашини амалда кўрсатиб берди: давлат корхоналаридаги улушлар бир жамғармага тўпланади; жамғарма халқаро актив бошқарувчиси томонидан бозор талабларига мослаштирилади; активлар акцияларга айлантирилиб, халқаро биржага олиб чиқилади; ташқи инвесторлар акцияларни сотиб олиб, корхоналарнинг келгуси даромадларига шерик бўлади; Тошкент халқаро молия маркази эса бу жараённинг Ўзбекистон ичидаги доимий ҳуқуқий дарвозасига айланади.

Хусусийлаштириш бу жараёнга актив етказиб беради. Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси давлат улушларини бир портфелга тўплайди. Franklin Templeton уларни халқаро капитал бозори талабларига мувофиқ бошқаради. Лондон фонд биржаси бу активларни баҳолаб, сармоядорлар ўртасида тарқатади. Тошкент халқаро молия маркази эса шундай операцияларни мамлакат ичида узлуксиз давом эттириш учун махсус ҳуқуқий макон яратади.

Давлат марказ раҳбариятини ва унга киришнинг сиёсий дарвозасини назорат қилиши мумкин. Бироқ активлар капитал бозорига олиб чиқилганидан кейин иқтисодий қарорларнинг ўлчови ўзгаради. Корхонанинг аҳоли учун зарур хизмати билан бир қаторда унинг бозор қиймати, акциядорларга тўлайдиган дивиденди, рентабеллиги ва халқаро рейтинглардаги ўрни асосий мезонга айланади.

Бу эса электр энергияси, транспорт, коммунал хизматлар ва бошқа зарур соҳаларда тарифларни ошириш, иш ўринларини қисқартириш, харажатларни камайтириш ҳамда даромади паст хизматларни чеклашга доимий босим пайдо қилади. Агар шу фойдалилик мезони таълим ва соғлиқни сақлаш каби ижтимоий соҳаларга ҳам киритилса, аҳолига зарур, лекин катта даромад келтирмайдиган мактаб, шифохона ва хизматлар «самарасиз харажат» сифатида кўрила бошлайди.

Натижада фойданинг бир қисми дивиденд, фоиз, бошқарув ҳақи ва капитал даромади шаклида ташқи сармоядорларга чиқиб кетади. Хизматлар нархининг кўтарилиши, иш ўринларининг қисқариши ва ижтимоий оқибатлар эса мамлакат ичида қолади.

Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби ташкилотлар бу йўналишни иқтисодий ташхис, сиёсий тавсия, техник кўмак, ислоҳот кўрсаткичлари, кредитлаш ва инвесторлар учун баҳолаш тизими орқали мустаҳкамлайди. Шу тариқа хусусийлаштириш ва капитал бозорини кенгайтириш алоҳида қарорлар мажмуаси эмас, балки битта умумий иқтисодий йўналишга айланади.

Шунинг учун Тошкент халқаро молия марказидан кўзланган асосий мақсадни фақат «хорижий инвестиция жалб қилиш» билан изоҳлаш воқеанинг ташқи кўринишида тўхтаб қолиш бўлади. Унинг асл вазифаси — Ўзбекистоннинг давлат активлари, стратегик корхоналари ва келгуси даромад оқимларини глобал капиталистик капитал айланмасига киритиш, капиталнинг мамлакатга кириши, фойда олиши ва чиқиб кетиши учун алоҳида ҳуқуқий муҳит яратишдир.

Бу мустақил оғир саноат барпо этиш, машинасозликни ривожлантириш ёки мамлакатни ташқи технологияга қарамликдан чиқариш лойиҳаси эмас. Аксинча, мавжуд давлат активларини халқаро молия бозорига очиш, уларни баҳоланадиган, сотиладиган ва даромад келтирадиган молиявий портфелларга айлантириш лойиҳасидир.

Демак, Тошкент халқаро молия маркази инвестицияни жалб қилишга мўлжалланган оддий муассаса эмас. У капиталистик молиявий тизимнинг Ўзбекистонда барпо этилаётган махсус ҳуқуқий майдони ва мамлакат бойликларини глобал капитал айланмасига боғлайдиган доимий дарвозасидир.

Исломий ечим

Бу воқеанинг Исломий ечими капиталистик молия марказига «Исломий молия» хизматларини қўшиб қўйишдан иборат эмас. Чунки Исломий номдаги айрим шартномаларни капиталистик мулкчилик, судхўрлик, акция бозори ва капитал эркинлигига асосланган умумий тузум ичида ишлатиш тузумнинг моҳиятини ўзгартирмайди.

Ечим — Халифалик давлатида Исломнинг Иқтисодий низомини тўлиқ татбиқ этишдир.

Ислом судхўрликка асосланган молиялаштиришни ман қилади. Шунинг учун иқтисодиёт фоизли қарзлар, облигациялар ва қарзни кўпайтиришга эмас, савдо, шериклик, музораба, ижара ва бошқа шаръий битимларга асосланади. Капитал ҳақиқий ишлаб чиқариш, савдо ёки хизматда иштирок этиб фойда олади. Пулнинг ўзи фоиз эвазига яна пул туғдирадиган товарга айлантирилмайди.

Салоҳиддин

15.09.2026й

Tagsинвестиция оқимиТошкент халқаро молия маркази
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрири Шом ҳайъатининг намойишчи аёлларга ҳужум қилиши оқибати

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзлигингизни тўғри англанг

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливияда Америкача ечим йўли муваффақият қозонадими?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида биринчи Корея–Марказий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 10 сентябрда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази раиси этиб тайинланди. Марказ раҳбарлигининг президент ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 3-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради? Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: