Фаластин сайловлари — чанқоқ одам сув деб ўйлайдиган саробдир!

Фаластин сайловлари — чанқоқ одам сув деб ўйлайдиган саробдир!
Фаластин маъмурияти келгуси ноябрь ойида қонунчилик сайловларини ўтказиш, президентлик сайловларини эса келаси йил бошида ўтказиш ҳақида қарор чиқарди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу маъмурият сайлов ўтказиш ҳақида эълон қилиб, одамларни шу билан овора қилиб, кейин эса уни бекор қилаётган биринчи ҳолат эмас. Чунки сайлов ўтказиш ҳақидаги қарор унинг қўлида эмас, балки Америка ва яҳудий вужуди қўлидадир. Уларнинг розилиги ва ҳомийлигисиз ҳеч қандай сайлов бўлмайди.
Шу муносабат билан Муборак замин — Фаластиндаги Ҳизб ут-Таҳрир Матбуот бўлими тарқатган баёнотда жумладан шундай дейилган:
«Агар бу сайловлар ҳақиқатдан ҳам ўтказилса ва ниҳоясига етказилса ҳам, улар маъмуриятга уқтирилаётган “ислоҳот” талабларини бажаришдан бошқа нарса эмас. Европа давлатлари маъмуриятдан, унинг ўзи коррупцияга ботганини тан олганидан сўнг, турли соҳаларда “ислоҳотлар”, жумладан, “сиёсий ислоҳотлар” ўтказишни талаб қилди. Ана шу “ислоҳотлар”дан бири сайловлардир.
Бундан ташқари, Трампнинг йигирма банддан иборат режасида ҳам “ислоҳот” масаласи тилга олиниб, шундай дейилган: “Фаластин маъмуриятини ислоҳ қилиш дастури виждонан амалга оширилган тақдирдагина, Фаластин халқи ўз тақдирини ўзи белгилашига олиб борувчи ишончли жараён учун шароитлар яратилиши мумкин”.
Маъмурият учун эса, бу ўзининг коррупция емириб битирган ва халқ кўзида нафрат ҳамда хорлик даражасига тушиб қолган “легитимлиги”ни янгилаш, шунингдек, ўз ҳомийлари олдидаги ишончини яна бир бор тиклаш учун қулай имкониятдир.
Аслида, бу сайловлар улар даъво қилаётганидек ўзгариш юзага келтириш учун ташкил этилмаган. Балки уларнинг мақсади маъмурият билан бошқаларни ҳам бу ишга шерик қилишдир. Шу орқали Фаластин аҳолисини, улар билан бирга турли фракцияларни ҳам “сайловлар” номи остида Ослода тушиб қолган “калтакесак ини”га ва ундан келиб чиққан барча қабоҳатлар ботқоғига янада тортиш, уларни такрор-такрор содир бўладиган муваффақиятсизликлар ва ўтказиб юборилиши мумкин бўлган хиёнатларнинг гуноҳига шерик қилишдир.
Шунингдек, бу сайловлар келажакда янада кўпроқ ён бериш ва таназзулни талаб қиладиган ҳар қандай босқичга тайёр ҳолда киришни таъминлаш учун ҳам хизмат қилади. Айниқса, маъмурият аввалги қонунларидан бирида сайловда қатнашиш шарти сифатида номзодлардан Фаластин Озодлик Ташкилоти келишувларини тан олиш ва унинг мажбуриятларига амал қилишни талаб қилган эди.
Демак, у номзодлардан ўзи босиб ўтган мунофиқлик, хиёнат, ён бериш ва мағлубият йўлини қабул қилишни шарт қилмоқда. Бу йўлнинг аччиқ заҳрини Фаластин аҳли тотиб кўрди, унинг остида даъволари ва ҳақ-ҳуқуқлари зое бўлди.
Бунда Аллоҳ наздидаги улкан гуноҳ ва жиноятга шерик бўлиш борлиги ҳеч кимга сир эмас — хоҳ номзод сифатида иштирок этиш, хоҳ овоз бериш бўлсин.
Амалдаги воқеликка келсак, маъмурият ўзининг “қонунчилик ҳокимияти”ни ниманинг устида ва қаерда барпо этади? Қайси заминда? Ахир бу заминни яҳудий вужудининг аҳоли пунктлари ва бульдозерлари ютиб бораётган бўлса! Қайси халқ устида? Ахир уларни қатлиом эзиб ташламоқда, очлик таъқиб қилмоқда, мажбурий кўчириш режалари эса уларнинг изидан қолмаяпти!
Ўз ходимларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлай олмайдиган бу маъмурият таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини изчил равишда вайрон қилиш сиёсати олиб борилаётган бир шароитда, у ҳатто кўчманчи яҳудийлар томонидан қамал қилинган бир хонадонга ёрдам етказишга ёки улар томонидан тошлар билан тўсиб қўйилган йўлни очишга ҳам ожиз. Ҳатто бир томчи сув чиқадиган жўмрак устидан ҳам ўз ҳукмини ўтказа олмайди!
У ҳолда бу қандай суверенитет? Қандай ирода? Босқинчиларнинг этиклари ва милтиқлари сояси остида маъмурият ўтказадиган бу қандай сайлов бўлди?!
Хулоса шуки, Фаластин аҳли бу сайловларда якка ҳолда ҳам, жамоа бўлиб ҳам — номзод бўлиш ёки овоз бериш орқали — иштирок этишдан қаттиқ эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки бу сайловларни қай тарафга айлантириб қараманг, унинг ҳар бир бурчагидан ёвузликни кўрасиз.
Унинг биринчи ёвузлиги — Фаластиндан воз кечиш жиноятини тан олиш ва Фаластин Озодлик Ташкилоти содир этган буюк хиёнатга билвосита шерик бўлишдир.
Иккинчи ёвузлиги — Фаластин масаласини исломий ақидадан узиб ташлашдир.
Учинчи ёвузлиги — ва бу ҳали унинг охири эмас — Ғазо аҳлини қирган, уларга қарши жиноятларда ёрдам берган, ҳануз уларни қамал қилиб, қуролсизлантириб, “Тинчлик кенгаши” номи остида уларни яҳудийларга топширишга уринаётган кучларнинг режалари изидан юришдир.
Демак, бу оддий бир беҳуда иш ёки одамларни чалғитувчи кўнгилочар машғулот эмас. Бу жиноятдир. Унда иштирок этган кишига бу дунёда яхшилик эмас, фақат гуноҳ ва шармандалик келади; охиратда эса хорлик ва пушаймонликдан бошқа ҳеч нарсага эришилмайди.
Роя газетасининг 2026 йил 9 сентябр чоршанба кунги 616-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ