Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилиб, Марказий Осиё билан Жанубий Кавказни боғловчи транспорт ва логистика йўлакларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Арманистон билан Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномасини тезроқ имзолаш йўлидаги ҳаракатлар юқори баҳоланди. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати, 11 сентябр 2026 йил).
Бундан бироз олдин — 23 августда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тошкентда бўлиб, Ўзбекистон–Озарбайжон савдо алоқалари, қўшма инвестициялар ҳамда Транскаспий транспорт йўлагини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлашни бир миллиард долларга етказиш мақсади ҳам қўйилди.
Ушбу икки воқеа Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказ ва Туркияга олиб чиқувчи йўналишга жиддий аҳамият бераётганини кўрсатади. Бироқ масала фақат янги темирйўл, қисқа масофа ёки савдо ҳажмини оширишдан иборат эмас. Чунки транспорт йўлаги қаердан ўтиши билан бирга уни ким молиялаштириши, ким бошқариши, қайси бозорларга йўналтириши ва унинг хавфсизлик тизимини ким белгилаши ҳам муҳимдир.
Буни тушуниш учун воқеани Арманистон жанубида қурилиши режалаштирилган 42-43 километрлик TRIPP йўлидан эмас, аввал АҚШнинг Каспий ва Жанубий Кавказга нисбатан ўттиз йилдан бери олиб бораётган сиёсатидан бошлаш лозим.
Иттифоқ парчаланганидан сўнг Вашингтон Каспий ҳавзасидаги нефт ва газни Россия ва Эрон ҳудудини четлаб ўтиб, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш сиёсатини юритди. Шу мақсадда Боку–Тбилиси–Жайҳон нефт қувури ва Боку–Тбилиси–Эрзурум газ қувури каби йўналишлар қўллаб-қувватланди. АҚШ расмий ҳужжатларида Шарқ–Ғарб энергетика ва транспорт йўлагининг вазифаси Каспий давлатларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, уларни жаҳон бозорларига боғлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш сифатида баён қилинган эди (Клинтон маъмурияти архиви; АҚШ Давлат департаменти, 4 октябр 2000 йил).
Амалда эса бу сиёсат Россиянинг собиқ совет республикалари устидан транспорт ва энергетик ресурслар орқали сақлаб келган таъсирини чеклаш, Эронни асосий минтақавий лойиҳалардан четлатиш ҳамда Каспий ресурсларининг Ғарб томон ҳаракатини Туркия орқали таъминлашга хизмат қилди. Демак, ҳозирги TRIPP лойиҳаси бўш жойда пайдо бўлган янги ташаббус эмас. У Каспийни Россия ва Эронни четлаб ўтиб Туркия ҳамда Европа билан боғлашга қаратилган собиқ геосиёсатнинг янги босқичидир.
2020 йилги 44 кунлик урушдан кейин вазият ҳали Россия белгилаган тартиб асосида шаклланган эди. Москва воситачилигида имзоланган уч томонлама баёнот билан уруш тўхтатилди, Қорабоғ атрофига Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилди. Баёнотнинг тўққизинчи бандида Озарбайжоннинг ғарбий ҳудудлари билан Нахичевон ўртасида транспорт алоқаси очилиши, уни назорат қилиш эса Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига берилиши белгиланди.
Шундай қилиб, ўша пайтда йўлнинг ўзи Арманистон ҳудудидан ўтиши, Озарбайжонга хизмат қилиши, аммо унинг хавфсизлик назорати Россия қўлида бўлиши режалаштирилган эди. Бу Москвага Арманистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт ҳаракатининг стратегик калитини сақлаб қолиш имконини берарди.
Бироқ 2023 йилда Озарбайжон Қорабоғ устидан тўлиқ назоратни тиклади. У ердаги деярли бутун арман аҳолиси ҳудудни тарк этди. Россия тинчликпарвар кучлари бу жараённи тўхтата олмади ва 2024 йилда муддатидан олдин олиб чиқилди. Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатди, Ереван ўз аэропортидаги Россия чегарачиларини чиқарди ва Ғарб билан хавфсизлик ҳамда сиёсий алоқаларини кенгайтира бошлади.
Россия Арманистондаги Гюмри ҳарбий базаси, энергетика тармоқлари, савдо, меҳнат муҳожирлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи орқали ҳали ҳам таъсир воситаларига эга. Аммо 2020 йилда транспорт йўлагини Россия назорат қилиши кўзда тутилган бўлса, кейинги тартибда йўлнинг ҳал қилувчи Арманистон қисми Америка бошчилигидаги тузилмага берилмоқда. Вашингтон Россиянинг заифлашган тинчлик ва транспорт тартибида пайдо бўлган бўшлиққа кирди.
2025 йил августда Вашингтонда Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари иштирокида қўшма декларация қабул қилинди ва тинчлик шартномаси матни дастлабки тарзда келишилди. Бу якуний тинчлик шартномасининг имзоланиши эмас эди. 2026 йил июлида ҳам Озарбайжон Арманистон конституциясига ўзгартириш киритилишини шарт қилиб қўяётгани сабабли расмий шартнома имзоланмаган эди.
Шунга қарамай, транспорт лойиҳасининг асосий тузилиши ишлаб чиқилди. У «Trump Route for International Peace and Prosperity» — TRIPP деб аталди. 2026 йил 14 январда эълон қилинган АҚШ–Арманистон амалга ошириш ҳужжатида TRIPP Транскаспий савдо йўлининг муҳим бўғини сифатида кўрсатилди. Ҳужжатда ушбу йўл орқали Америка компаниялари учун янги бозорлар очилиши, хомашё, стратегик минераллар ва нодир ер элементларини Америка бозорига етказиш имкониятлари кенгайиши очиқ баён қилинган.
Лойиҳа фақат битта темирйўлдан иборат эмас. У автомобил ва темирйўл тармоқлари, электр узатиш линиялари, нефт ва газ қувурлари ҳамда оптик толали алоқани қамраб олади. TRIPP Development Company тузилиб, унинг 74 фоиз назорат улуши АҚШга, 26 фоизи Арманистонга тегиши белгиланган. Дастлабки муддат 49 йил бўлиб, яна 50 йилга узайтирилиши мумкин. Компания йўлни режалаштириш, қуриш, ишлатиш, операторларни жалб қилиш, даромадларни йиғиш ва бутун тизимни мувофиқлаштириш бўйича кенг ҳуқуқларга эга бўлади.
Арманистон ўз ҳудудий суверенитети, божхона, солиқ ва хавфсизлик ваколатларини расман сақлаб қолади. Аммо йўлнинг техник бошқаруви, инвестиция оқими, операторлари ва тижорий фойдаланиш тизимида назорат улуши АҚШга тегади. Шу тариқа сиёсий ҳукмронлик чегарага Америка байроғини ўрнатиш билан эмас, узоқ муддатли компания, концессия, молиялаштириш, операторлик ҳуқуқи ва даромадларни бошқариш орқали ўрнатилади. TRIPPда ташқи таъсирнинг асосий услуби мана шудир.
Озарбайжон бу йўл орқали ўзининг асосий ҳудудини Нахичевон билан тўғридан-тўғри боғлаш, Туркияга чиқиш ва транзит мавқеини ошириш имкониятига эга бўлади. Арманистон эса Озарбайжон ва Туркия билан ёпиқ чегаралар туфайли юзага келган иқтисодий қамалдан чиқиш, инвестиция жалб қилиш ва АҚШ билан сиёсий алоқаларини мустаҳкамлашга уринади. Лекин Озарбайжоннинг ҳарбий устунлиги Туркия ёрдамида пайдо бўлган, Арманистон эса урушдаги мағлубият ва Россия кафолатларининг заифлашиши оқибатида Америка ҳимоясига юзлана бошлаган. Шунинг учун улар йўл атрофидаги маҳаллий келишувларни амалга оширувчи давлатлар бўлса-да, лойиҳанинг халқаро стратегик йўналишини белгиловчи таъсир кучлари эмас.
Туркия 2020 йилги урушда Озарбайжонни ҳарбий, техник ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, минтақадаги кучлар нисбатининг ўзгаришига хизмат қилди. Энди Анқара Нахичевон орқали Озарбайжон, Каспий ва Марказий Осиёга тўғридан-тўғри қуруқлик алоқасига эга бўлишни кўзламоқда. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан АҚШ воситачилигидаги келишувни қўллаб-қувватлаб, ушбу йўлни Европа билан Осиёни бирлаштирувчи алоқа сифатида баҳолади (Reuters, 9 август 2025 йил).
Туркия бу жараёндан транзит, савдо ва минтақавий мавқе жиҳатидан манфаат олади. Бироқ унинг стратегик хавфсизлик ҳаракати АҚШ етакчилигидаги НАТО доирасида кечади. TRIPPнинг ҳуқуқий, молиявий ва бошқарув асосини Вашингтон ўрнатмоқда, Туркия эса уни Озарбайжон, Каспий ва Марказий Осиё билан боғловчи асосий минтақавий кўприк вазифасини бажармоқда. Яъни Анқаранинг фаоллиги Россияни Жанубий Кавказ транспорт назоратидан узоқлаштириш ва Эронни четлаб ўтувчи Шарқ–Ғарб ўқини кенгайтиришдан иборат Америка йўналишига мос келади.
Эрон эса Арманистон билан чегараси яқинида узоқ муддатли Америка бошқаруви пайдо бўлишига қарши чиқмоқда. Чунки янги йўл Озарбайжонни Нахичевон ва Туркия билан Эронни четлаб ўтиб боғлайди. Шу билан Теҳроннинг транзит аҳамияти камаяди, унинг шимолий чегарасида АҚШнинг иқтисодий ва эҳтимолий хавфсизлик таъсири кенгаяди. Россия ҳам келишувни расман олқишлаган бўлса-да, минтақадан ташқари кучларнинг аралашувидан огоҳлантирди.
Ўзбекистоннинг ушбу майдондаги ҳаракатини эса, уни халқаро таъсир кучига эга мустақил ўйинчи сифатида тасаввур қилиб эмас, денгизга чиқиш йўли бўлмаган ва ташқи транзитга эҳтиёж сезадиган давлат сифатида кўриш лозим. Ўзбекистон икки карра қуруқлик билан ўралган: унинг юки денгиз портига етиши учун камида икки давлат ҳудудидан ўтиши керак. Шу сабабли ҳукумат Россия орқали ўтувчи шимолий йўлга қўшимча равишда Хитой, Афғонистон, Эрон, Каспий ва Жанубий Кавказ йўналишларини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозир фойдаланилаётган Ўрта йўлак TRIPPнинг ўзи эмас. Ўзбекистон юклари Қозоғистон ёки Туркманистон орқали Каспийга, у ердан Озарбайжонга, кейин Грузия, Туркия ёки Қора денгиз портларига чиқади. TRIPP эса келажакда Озарбайжондан Арманистон жануби, Нахичевон ва Туркия томон ўтувчи янги тармоқ бўлиши кутилмоқда. У ҳали қурилиб ишга туширилмаган. Шунинг учун Мирзиёев–Пашинян мулоқотида TRIPP номи тилга олинмаган бўлса-да, Марказий Осиё–Жанубий Кавказ йўлакларига урғу берилиши Ўзбекистоннинг янги Арманистон тармоғи очилишига олдиндан жойлашишга ҳаракат қилаётганини кўрсатади.
Ўзбекистон расмий маълумотларига кўра, мамлакатда транзит коридорларининг умумий масофаси тўрт минг километрдан, темирйўл тармоғи 4,7 минг километрдан ошган. 2025 йилда транзит юклар 15,3 миллион тоннага етган. Бироқ Ўзбекистоннинг Хитой–Европа транзит бозоридаги улуши ҳали 1-2 фоиз атрофида қолмоқда. Шу сабабли ҳукумат Каспий, Алат порти ва Жанубий Кавказ орқали ўтувчи йўналишни кенгайтиришга интилмоқда.
Бироқ ушбу йўлак Россия ҳудудидан ўтмаслиги Ўзбекистон мустақил транспорт тизимига эга бўлади дегани эмас. Юк бир нечта давлат чегараси, Каспий портлари, паромлар, турли темирйўл операторлари, божхона тизимлари ва тарифлардан ўтади. 2025 йилда Ўрта йўлак бўйича юк ҳажми қарийб 4,5 миллион тоннани ташкил этган бўлса-да, унинг асосий муаммолари чегараларда кутиш, қайта юклаш, тарифларнинг мувофиқ эмаслиги ва қатнов муддатининг барқарор эмаслигидир.
Шу нуқтада Европа Иттифоқининг роли намоён бўлади. Европа Комиссияси буюртмаси билан тайёрланган тадқиқотда Марказий Осиё–Европа транспорт йўлаги учун 33 та йирик инфратузилма эҳтиёжи ва еттита ҳуқуқий-бошқарув чораси белгиланди. Улар божхона ва чегара тартибларини уйғунлаштириш, рақамлаштириш, тарифларни мувофиқлаштириш, бозорни эркинлаштириш ва йўлакни бошқарувчи доимий тузилма яратишни қамраб олади. (Европа Комиссияси, 30 июн 2023 йил). 2024 йилги Инвесторлар форумида ушбу йўлак учун ўн миллиард евро атрофида маблағ сафарбар қилиш эълон қилинди.
Шундай қилиб, Европа Иттифоқи фақат йўл қурилишига пул ажратаётгани йўқ. У божхона қоидалари, техник стандартлар, рақамли ахборот тизимлари, тарифлар ва коридор бошқарувини бир қолипга солишга ҳаракат қилмоқда. Молиялаштириш қайси лойиҳа биринчи қурилишини белгилайди; стандартлар қайси компания ва технология киришини белгилайди; бошқарув тизими эса юк оқими қайси порт ва бозорларга йўналтирилишини назорат қилиш имконини беради.
Шу билан Россия йўлига боғлиқлик камайиши мумкин, аммо ташқи қарамликнинг ўзи йўқолмайди. У Россиядан Каспий портлари, Кавказ транзит давлатлари, Туркия дарвозаси, Америка бошқарувидаги TRIPP, Европа молияси ва Ғарб техник стандартлари ўртасида қайта тақсимланади. Ўзбекистонда бир нечта йўлдан танлаш имконияти пайдо бўлиши музокарада маълум манёвр беради, аммо йўллар, портлар, молия ва охирги бозорлар ташқи кучлар назоратида қолса, бу стратегик мустақилликка айланмайди.
Бу жараённи Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги стратегик минералларга бўлган қизиқишдан ҳам ажратиб бўлмайди. Европа Иттифоқи 2024 йил апрелда Ўзбекистон билан стратегик хомашё соҳасида шериклик меморандумини имзолади. У геологик қидирув, қазиб олиш, қайта ишлаш ва Европа таъминот занжирларини таъминлашни қамраб олади (Европа Комиссияси, 5 апрел 2024 йил). 2025 йил Самарқанд саммитида Европа Иттифоқи Марказий Осиё учун транспорт, энергетика, рақамли алоқа ва муҳим минералларга йўналтирилган 12 миллиард евролик Global Gateway тўпламини эълон қилди. (AP, 4 апрел 2025 йил).
TRIPP ҳужжатида ҳам муҳим минераллар ва нодир ер элементларини Америка бозорига етказиш очиқ қайд этилган. Демак, занжирнинг бўғинлари бир-бирига уланмоқда: Марказий Осиёда хомашё қазиб олинади; ташқи маблағ ва технология асосида дастлабки қайта ишлаш ташкил этилади; Каспий портлари ва Кавказ йўлаклари кенгайтирилади; божхона ҳамда техник қоидалар Ғарб бозорларига мослаштирилади; товар эса Туркия ва Европа орқали ташқи саноат марказларига етказилади. Минтақа фақат транзит ҳудуди эмас, балки ушбу тармоқ учун ресурс манбаи бўлиб хизмат қилади.
Хитой ҳам бу йўлакдан иқтисодий манфаат кўради. 2024 йил декабрида қурилиши бошланган Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли Хитой товарларини Россияни четлаб ўтиб Ўзбекистон, Каспий ва Европа томон чиқариш имконини кенгайтиради. Си Цзиньпин 2025 йил июнида темирйўл қурилишини тезлаштиришга чақириб, Марказий Осиё давлатлари билан энергетика, кончилик ва транспорт ҳамкорлигини кенгайтиришни талаб қилди.
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли йўлакнинг шарқий қисмида Хитой юкларининг кириб келишини кучайтиради. Бироқ Хитойнинг бу иқтисодий иштироки TRIPP устидан сиёсий назоратни Пекинга бермайди. Арманистондаги ҳал қилувчи қисм АҚШ назоратидаги компанияга, ғарбий чиқиш эса Туркия ва Европа тармоқларига боғланган. Шунинг учун мазкур йўлак турли катта давлатлар манфаати кесишган майдон бўлса-да, TRIPPнинг Арманистондаги стратегик калити Вашингтон қўлида бўлади.
Бу фактлардан чиқадиган сиёсий маъно шуки, TRIPP фақат Озарбайжон билан Нахичевонни боғлайдиган қисқа йўл эмас. У АҚШнинг Каспий ва Марказий Осиё томон ўттиз йилдан бери кенгайтириб келаётган Шарқ–Ғарб геосиёсатининг янги ҳалқасидир. Вашингтон Россиянинг заифлашган Кавказ тартиби ўрнига кирмоқда, Эронни четлаб ўтувчи йўлни шакллантирмоқда, Туркияни ғарбий дарвоза сифатида ишлатмоқда ва Марказий Осиё бозорлари ҳамда стратегик ресурсларига чиқиш учун узоқ муддатли бошқарув воситасини қўлга киритмоқда.
Европа Иттифоқи ушбу кенг тармоқнинг молиявий ва меъёрий асосини қурмоқда; Туркия унинг минтақавий кўприги бўлмоқда; Озарбайжон Каспий ва Кавказ дарвозасини тақдим этмоқда; Арманистон эса TRIPP учун ҳудудий ва ҳуқуқий майдон бермоқда. Ўзбекистон ушбу кучлар белгилаётган сиёсий муҳит ичида ўз юкига арзонроқ ва қисқароқ чиқиш изламоқда. Аммо у йўлакнинг умумий мақсади, бошқарув қоидалари ёки охирги бозорини белгилаётган халқаро таъсир кучи эмас.
Шунинг учун расмий баёнотлардаги «тинчлик», «фаровонлик», «ўзаро боғлиқлик» ва «янги савдо имкониятлари» воқеанинг кўзга ташланадиган томонидир. Унинг иккинчи томонида Кавказда Россия назоратини сиқиб чиқариш, Эронни четлатиш, Туркия орқали АҚШ таъсирини Каспий томон кенгайтириш ва Марказий Осиё ресурсларини Ғарб таъминот занжирларига боғлаш мақсади турибди. Бунда қўшин киритиш ёки ошкора буйруқ бериш шарт эмас: инвестиция, концессия, назорат улуши, техник стандарт, оператор, божхона тизими ва бозорга кириш шартлари сиёсий таъсир воситаси вазифасини бажаради.
Ислом транспорт йўллари қуришни, савдо қилишни ёки бошқа халқлар билан билан иқтисодий муомала ўрнатишни ман этмайди. Лекин бу ишлар Уммат бойлигини мустамлакачи давлатлар саноати учун хомашё манбаига айлантиришга, мусулмон юртларининг стратегик йўлларини чет давлатларга узоқ муддатли назоратга беришга ва сиёсий қарамликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин эмас. Бу ишларни Исломда баён қилинганидек амалга оширадиган давлат – бу Халифаликдир. У мусулмон юртларини ягона сиёсий вужудга бирлаштиради. Шунда Ўзбекистондан Каспий, Озарбайжон ва Туркия томон ўтувчи йўлларнинг деярли барча қисми бир Давлатнинг ички транспорт тармоғига айланади; божхона, тариф ва миллий чегаралар билан бўлиб ташланмайди. Арманистон каби ташқи давлат ҳудудидан ўтиш зарур бўлса, бу муддати, ҳақ-ҳуқуқи ва мақсади аниқ бўлган жоиз тижорий келишув билан ҳал қилинади, стратегик бошқарувга бирорта чет давлат дахл қилишига йўл қўйилмайди.
Ислом давлати йўллар ва саноатни Байтулмол ҳамда умумий мулк даромадлари ҳисобидан барпо қилади. Уран, мис, олтин, газ ва бошқа бойликларни фақат хом ҳолда ташқи бозорларга ташимайди; улар асосида оғир саноат, машинасозлик, энергетика ва мудофаа қувватини ривожлантиради. Транспорт сиёсати ҳам мустамлакачилар таъминот занжирининг бир бўғини бўлиш учун эмас, Уммат ишларини бошқариш, унинг иқтисодий қувватини ошириш ва Ислом рисолатини оламга олиб чиқиш учун юритилади.
Салоҳиддин
24.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ