Вашингтон Эронни ядровий дастурга оид жазоларни олиб ташлаш билан хотиржам қилмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Вашингтон Эронни ядровий дастурга оид жазоларни олиб ташлаш билан хотиржам қилмоқда
Ўтган жума Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Нью-Йоркдаги меҳмонхоналарнинг бирида эронлик ҳамкасби Муҳаммаджавод Зариф билан учрашди. Иккитомонлама учрашувда Керри Теҳронга қўйилган жазолар олиб ташланганини билдириш билан ҳамкасбини хотиржам қилишга уринди.
Керри Зариф билан қўл ушлашган ҳолда журналистларга «мен шартномаларимизга биноан, ядровий дастур билан боғлиқ жазоларимизни олиб ташлаганимизни таъкидлашни истайман», деди ҳамда «Энди хорижий банклар олдида Эрон билан муомалаларни йўлга қўйиш имконияти туғилди», дея қўшимча қилди.
Керри «Биз Эрон банклари ва ширкатлари билан муомала қилувчи хорижий банклар олдида тўсиқ бўлмаймиз», деди. Унинг изоҳлашича, бу Эронга тегишли 55 миллион долларга тенг маблағни музлатган банкларни ҳам ўз ичига олади. Зеро, бу маблағнинг ҳозиргача ҳатто ядровий битимга имзо чекилгандан кейин ҳам қайтариб берилишидан хавотирлар мавжуд эди.
Ўтган йилнинг 14 июлида Венада йирик давлатлар билан Эрон Ислом республикаси ўртасида имзоланган битимнинг кучга киришидан уч ой ўтиб, Теҳрон ўтган кунлар мобайнида шикоят қилаётган эди. Яъни – хоҳ Европадаги, хоҳ Осиёдаги бўлсин – барча Ғарб банклари ва ширкатлари Американинг қаттиққўл қонунлари уларга ҳам етиб келиб қолишидан қўрқиб, Эрон билан муомала қилишга иккиланишаётганидан шикоят қилганди. Чунки Америка Эронни «терроризмни қўллаб-қувватлаш» ва ракеталарга оид дастури хусусида ҳамон жазолаб келаётган эди.
Керри бундай дея таъкидлади: «Афсуски, хорижий банклар ўртасида бир озгина ноаниқлик борга ўхшайди. Биз қўлимиздан келганча айни муаммоларни тиниқлаштиришга ҳаракат қиламиз». Агар банкларда Эрон устидан ҳамон жорий қилиниб келинаётган жазолар хусусида саволлар бўлса, «бас, бу ҳақда сўрасинлар», деди.
Зариф айни баёнотларни олқишлаб, «Эрон битимнинг бир қисмини қўлга киритди», дея таъкидлади ҳамда «Бу баёнотдан сўнг шуни умид қилмоқдамизки, биз Эроннинг Вена битимидан қўлга киритиши кутилаётган барча фойдаларнинг амалга ошишига гувоҳ бўламиз», дея қўшимча қилди. (Ҳаёт газетаси).
Роя газетаси шарҳи:
Эрон ҳукмдорларининг ўзлари Американи «катта шайтон» деб туриб, яна америкалик масъуллар билан тўхтовсиз учрашишдан уялишмаяпти!! Зарифнинг Керри билан учрашиб, унга Ғарб банклари ва ширкатларининг Эрон билан муомала қилишдан иккиланишаётганидан шикоят қилиши ҳам табиий ҳолга айланиб қолди!!
Аслида, бу иккала ҳамкасблар ўртасидаги учрашувлар фақат Эрондан жазоларни олиб ташлаш мавзусигагина чекланмайди. Балки улар минтақада бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳамда Эроннинг Америка сиёсатини ижро этиш роли каби бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишлари шубҳасиз.
Америка Эронни унга жорий қилинган қамалдан чиқариш учун улкан саъй-ҳаракатлар қилди ва бу ҳаракатларни Эроннинг минтақадаги Америка сиёсатларини илгаригидан ҳам мукаммал тарзда адо этиши учун қилди. Шунинг учун ҳам биз Барак Обаманинг 2008 йилдаги иқтисодий кризис ортидан қабул қилган чора-тадбирларига қўшимча, Эрон билан бўлган ядровий шартномани ўзининг саккиз йиллик президентлиги даври мобайнида эришган «энг катта ютуғим», дея баҳолаганини тушуна оламиз. У айни сўзларни ўтган шанба куни Британия пойтахти Лондонда бир гуруҳ ёшлар билан учрашуви чоғида айтди.
Роя газетасининг 2016 йил 27 апрел чоршанба кунги 75-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб