Умматни Ислом ҳақида кўп гапирадиганлар эмас, қалби Ислом билан тўлганлар юксалтиради

Умматни Ислом ҳақида кўп гапирадиганлар эмас, қалби Ислом билан тўлганлар юксалтиради
Мусулмон киши Аллоҳнинг гўзал исмларини билиб олганида эмас, балки уларнинг ҳаётидаги таъсирини кўра бошлаганида иймоннинг ҳақиқий моҳиятига етади. У қийинчиликда қалбини Раҳмонга боғлайди, тақдир ҳукми олдида Ҳаким Зот билан таскин топади, қусурлик қилганида Карим Зотдан умид қилади, балолар қаршисида эса Адолатли Зотга хотиржам суянади.
Ана шунда ақида ёдланган сўзлар мажмуасидан тирик ва жўшқин ҳаётга айланади; тарқоқ маълумотлардан тафаккурни йўналтирувчи, турмуш тарзини бошқарувчи ва инсоннинг қадамларини собит қилувчи доимий туйғуга айланади.
Зеро, Умматни Ислом ҳақида кўп гапирадиганларнинг кўплиги эмас, балки қалблари Ислом билан тўлган эркаклар ва аёллар юксалтиради. Шу даражага етадики, Ислом уларнинг фикрларини бошқарадиган туйғуга, ҳаётни ўлчайдиган мезонга ва одамлар орасида йўл кўрсатиб борадиган нурга айланади.
Бугунги кунда шароитлар ўзгариши билан ўзгармайдиган, васваса ва нафс истаклари қаршисида заифлашмайдиган, синовлар олдида синмайдиган иймонга нақадар муҳтожмиз! Чунки бундай иймон қалбнинг Рабби билан бўлган боғлиқлиги каби Аллоҳга маҳкам боғланган бўлади; у хотиранинг маълумотлар билан боғлиқлиги каби қуруқ боғлиқлик эмас.
Мўмин шу мартабага етганида, Қуръон унинг қалбининг баҳорига айланади, ибодат эса унинг ороми бўлади. Ислом унинг ҳаётининг бир қисми эмас, балки бутун ҳаётига айланади.
Ана шу ердан ҳақиқий Халифалик сафари бошланади. Чунки Аллоҳ таоло динини фақат тилларида сақлайдиган Умматни ер юзида халифа қилмайди. Балки иймон қалбларига сингиб кетган, у билан ҳаракат қиладиган, унинг йўлида фидокорлик қиладиган ва унга собитқадамлик билан амал қиладиган Умматни халифа қилади. То Ислом унинг ўзи билан тирик бўладиган руҳига ва у билан одамлар олдига олиб борадиган Рисолатига айлангунга қадар.
Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ