| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

  • Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

  • 5+1 форматидаги яна бир саммит

  • Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

  • Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

  • Тўлғоқ кучайганда дунё қандай чақалоқни кутиб турибди?

  • Агар умматимиз Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади

  • Умматимиз ўз қўлидаги куч ва таъсир салоҳияти кўламини англайдиган вақт келди

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

By htadmin
11.10.2026
0
Share:

Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

Россия–Украина уруши стратегик нуқтаи назардан олганда, буюк кучлар ўртасидаги катта урушни ифодалайди: Россия бевосита иштирокчи, Америка ва Европа эса орқа томонда туриб иштирок этмоқда, Украина эса унинг майдонига айланган. Шу боис унинг халқаро вазиятга стратегик таъсири янада хавфли ва чуқурроқдир.

Американинг бу урушдан кўзлаган мақсади — Россияни унинг ботқоғига ботириш, Россия билан Хитой ўртасида ҳар қандай иттифоқ тузилишининг олдини олиш, Россиянинг ҳарбий қудратини синдириш ва ишдан чиқариш, шунингдек, ушбу урушни Европанинг асосий машғулоти ва ташвишига айлантириб, уни халқаро майдондан ажратиб қўйишдир. Америка Россия–Украина уруши чириб, емирилиб бориши учун аниқ ва чекланган бир чегара ҳамда даражани белгилаб қўйган. Токи у бундан ошиб кетиб, НАТО ва у билан бирга Американинг ҳам бевосита аралашиб қоладиган катта урушга айланиб кетмасин.

Британия эса бу урушни халқаро карталарни аралаштириш, қайта тақсимлаш ва халқаро вазиятни ўзининг мустамлакачилик сиёсатига хизмат қиладиган тарзда қайта шакллантириш учун улкан имконият деб кўради. Британиянинг Украинага кўрсатаётган заҳарли саховати ортидаги мақсад ҳам урушни катта халқаро уруш остонасига олиб боришдир. Чунки у халқаро вазият тузилиши ва кучлар мувозанатини ўзгартириш орқали йўқотган мустамлакачилик нуфузини қайта тиклашга умид қилмоқда.

Европага ва унда бугун кузатилаётган хавфсизлик сафарбарлиги ҳамда кучайиб бораётган урушкор риторикага келсак, гўё у яқинлашиб келаётган урушга ва Россияга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётгандек. Шунинг учун Европа ҳолати, унинг стратегик ва ҳарбий аҳволини, айниқса сиёсатида фаол роль ўйнайдиган Германия, Франция ва Италия каби давлатларни диққат билан ўрганиш зарур.

Гарчи урушкор риторика кучайиб, Россия–Украина уруши хавфи ҳақидаги огоҳлантиришлар тобора кўпайиб, унинг Украина ичидаги урушдан Европа хавфсизлиги инқирозига айланиб бораётгани таъкидланаётган бўлса-да, ушбу уруш «сўнгги ўн йилликлар давомида Европа хавфсизлигига энг катта таҳдид» сифатида тасвирланмоқда. Шунингдек, НАТО давлатлари ва Европага қарши Россиянинг ҳаво ҳудудини бузиши, қўпорувчилик ҳаракатлари, киберҳужумлари ва гибрид фаолияти сўнгги вақтларда кучайгани айтилмоқда. Аммо Европа томонидан билдирилаётган бу кескин ва баландпарвоз урушкор риторика унинг асл сабаблари, мақсадлари ва ҳақиқий рағбатларига назар ташлашга тўсқинлик қилмоқда.

Агар Россиянинг Украинага қарши уруши Европа учун хавфсизлик таҳдидини ташкил этаётган бўлса, Россия ҳозирнинг ўзида Украина урушига ботиб қолган. Россия ташқи ишлар вазири Лавров эса Россия Европа билан уруш изламаётганини жуда очиқ баён қилиб, буни қайта-қайта таъкидлаб келмоқда.

2025 йил 27 сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси олдида у Россиянинг «НАТО ёки Европа Иттифоқига ҳужум қилиш нияти бўлмаган ва ҳозир ҳам бундай нияти йўқ»лигини айтди. Шунингдек, Путин бундай айбловларни бир неча бор рад этганини қўшимча қилди.

2026 йил 9 февралда Лавров: «Биз Европанинг ҳеч бир қисмига ҳужум қилмаймиз, буни қилиш учун бизда ҳеч қандай сабаб йўқ», деди.

2026 йил 16 сентябрда Екатеринбургда ҳам у Россиянинг «Ғарб давлатларига ҳужум қилиш нияти йўқлиги ва бундан манфаатдор эмаслиги»ни яна бир бор таъкидлади ҳамда Москва буни аввал ҳам кўп марта тасдиқлаганини айтди.

Шунингдек, Россиянинг Европа маконида, айниқса, ўзига яқин ҳудудларда гибрид фаолиятининг кучайиши Украинага Европанинг тобора ортиб бораётган ёрдамига жавоб ва мудофаа чоралари доирасига киради. Буни Европа давлатларига ҳужум қилиш сифатида баҳолаб бўлмайди.

Европанинг ўзига тегишли ҳисоботлар ва Европа разведка идораларининг баҳолари ҳам бу ҳарбий сафарбарликни Европанинг Россияга қарши яқинлашиб келаётган урушига тайёргарлик сифатида кўрсатмайди. Европа расмий ҳисоботлари ва институционал баҳоларига кўра, «ушбу ўн йилликнинг охири, айниқса 2029–2030 йиллар Россиянинг НАТО давлатларидан бирига таҳдид солиш эҳтимолига эга бўладиган муҳим вақт нуқтаси» сифатида белгиланмоқда.

Бу ерда бир жиҳатга эътибор бериш лозим: ушбу ҳисоботларда Россия 2030 йилда Европага ҳарбий ҳужум қилиши ҳақида ҳеч қандай ишора йўқ. Улар асосан Россия ҳарбий салоҳиятининг маълум бир танқидий даражага етиши ёки уруш бошлаш имкониятига эга бўлиши ҳақида гапиради. Демак, бу ҳисоботлар келажакдаги Россия ҳарбий кучининг ҳолатини таҳлил қилишдир, фавқулодда уруш бошланиши ҳақидаги ҳисоботлар эмас.

Шу ўринда энг муҳим савол туғилади: бугун Европадаги бу хавфсизлик сафарбарлиги ва кучайиб бораётган урушкор риториканинг ортида нима турибди?

Жавоб Европа ташқарисидаги, аммо Европа стратегик хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим ва хавфли бўлган бир омилга бориб тақалади. Бу — Америка ва Трампнинг Европадан хавфсизлик кафолати ҳамда «хавфсизлик қалқони»ни олиб ташлаш борасидаги зарбасидир. Шунингдек, унинг НАТО олдидаги мажбуриятларидан чекиниши ва унинг молиявий ҳамда ҳарбий юкини Европанинг зиммасига ташлаб қўйишидир. Европа бу ҳолатни Украина уруши даврида амалда синаб кўрди.

Америкага қарамликдан келиб чиққан бу зарба Европа муаммосини янада чуқурлаштирди. Зеро, Европа Америка қуролларига жуда қаттиқ боғланиб қолган. Европа қурол импортининг 64 фоизини Америка қуроллари, айниқса ҳарбий авиация воситалари ташкил этади.

Демак, кучайиб бораётган урушкор риториканинг ортида Америка хавфсизлик қалқонининг емирилиб бораётганидан келиб чиққан зарба, кафолатланмаган Америка қуролларига кучли қарамлик муаммоси, Америка маъмуриятларининг ўзгарувчан сиёсати, АҚШдаги кескин сиёсий бўлиниш ва буларнинг Европага таъсири, шунингдек, Европанинг стратегик ва ҳарбий заифликларининг фош бўлиши турибди.

Европанинг урушкор риторикасидан кўзланган яширин мақсад ва асл мақсад — Европанинг ўз ҳарбий, саноат ва технологик салоҳиятини қайта қуришдир. Бу эса Европа иқтисодиёти бўғилиб бораётган, мустамлакачилик майдони ва ундан келадиган даромадлар қисқараётган, халқ норозилиги тобора кучаяётган бир шароитда улкан, ниҳоятда қиммат ва жамият учун оғир харажатларни талаб қилади.

Шу боис Россиянинг Украинага қарши уруши Европа учун Европа ҳарбий саноатини қайта тиклаш, шу билан бирга саноатини ривожлантириш ва ўз технологияларини яратиш учун тарихий имконият сифатида кўрила бошлади. Бунда Россиянинг Европа учун мавжуд экзистенциал хавфи тўғрисидаги қўрқув болғаси остида ушбу харажатлар ва сарфларни жамият зиммасига юклаш имконияти пайдо бўлмоқда.

Европанинг мудофаа харажатлари жуда тез суръатларда ўсди. НАТОнинг Европа давлатлари ва Канада томонидан асосий мудофаа харажатлари фақат 2025 йилнинг ўзида қарийб 20 фоизга ошди. Россия хавфи ҳақиқий бўлиши мумкин, аммо Европанинг қайта қуролланишига Россия хавфининг бевосита кўламига боғлиқ бўлмаган стратегик, ҳарбий, саноат, сиёсий ва иқтисодий омиллар ҳам туртки бермоқда.

Бундан ташқари, Хитой омили ва унинг саноати ҳамда технологияларининг Европага кириб келиши бор. Бу ҳолат Европани Хитой бозорига айлантириб қўйди. Хитойнинг ортиқча ишлаб чиқариш қуввати ва саноат маҳсулотлари орқали Европага иқтисодий босими Европа савдо тақчиллигини кучайтирди. Бу тақчиллик йиллик 360 миллиард еврони, яъни Европа импорти умумий ҳажмининг 22,3 фоизини ташкил этди.

Бу билан бирга Европанинг саноат ва технологик муаммолари ҳам кучайди. Хитой электромобиллар, аккумуляторлар, электроника, дастурий таъминот, технология ва яшил энергетика соҳаларида Европа бозорига чуқур кириб борди.

2026 йилнинг иккинчи чорагининг ўзида Европа Иттифоқининг Хитойдан импорти 153,6 миллиард еврога етди. Бу Европа Иттифоқидан ташқари давлатлардан импорт ҳажмининг 21,9 фоизига тенг эди.

Хитой билан боғлиқ Европа инқирозини янада кескинлаштирган омил — Европанинг саноат базасининг емирилиши ва ҳаётий муҳим саноат тармоқларига зарба берилиши бўлди. Бунга Европанинг Хитойга экспорти қисқараётгани ва Хитойдан импорти ортиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Бунга Германиядаги ҳаётий муҳим автомобиль саноати соҳасининг кескин инқирозини мисол қилиш мумкин. 2026 йил июль ойининг ўзида Германия автомобиль саноати ишлаб чиқариши 9,2 фоизга пасайди. 2025 йил охирига келиб эса ушбу соҳада 109 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилган эди.

Мана шу вазият Европа Комиссиясини Европа–Хитой муносабатларидаги номутаносибликларни бартараф этиш ва муносабатларда ўзаро тенгликни таъминлаш зарурлиги ҳақида баланд овозда гапиришга мажбур қилди.

Бу номутаносибликларнинг асосий сабаби Европа саноатининг заифлашиши ва орқага кетиши, технология, электр двигателлари, микрочиплар ва дастурий таъминот соҳаларида инновация ҳамда тадқиқот-ривожлантириш салоҳиятининг заифлигидир.

Европа Иттифоқи ва унинг марказий давлатлари Хитой босимига ҳамда Америкага ҳарбий ва технологик қарамликка қарши туриш учун ўз иқтисодиётини қайта қуриш, саноат ва технологик инфратузилмасини ривожлантиришни стратегик жиҳатдан ниҳоятда муҳим деб ҳисобламоқда. Бу жараённинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи эса ҳарбий саноатдир. Чунки у Европа саноати ва технологияларини ривожлантириш учун асосий лаборатория ва тажриба майдони вазифасини бажаради.

Демак, Хитой омили ва унинг келтириб чиқараётган муаммолари ҳам Европанинг ҳарбий, саноат ва технологик салоҳиятини қайта қуриш ва ривожлантириш мақсадидаги ушбу хавфсизлик сафарбарлиги ҳамда кучайиб бораётган урушкор риториканинг энг муҳим омилларидан биридир.

Бироқ риторика — риторика бўлиб қолади, амалий чоралар эса ўзининг оғир мажбуриятлари билан бирга келади. Пароканда ва бўлиниб кетган Европа воқелиги, унинг турлича ва бир-бирига зид стратегик ҳамда мустамлакачилик мақсадлари, тарқоқ саъй-ҳаракатлари, астрономик даражадаги қарзлари ва буларнинг барчасидан ҳам юқорида турган ҳазорий муваффақиятсизлиги — ҳал қилиниши Европа учун, ҳатто Ғарб учун ҳам ниҳоятда қийин ва имконсиз бўлиб бораётган тугундир…

Булар Ғарбнинг ўлими яқинлашаётганидан дарак берувчи аломатлардир. Бундай ҳолатда на туморлар, на дуолар ёрдам беради!

Устоз Муноғий Муҳаммад

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

TagsЕвропанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлигиНАТОРоссия-Украина уруши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев Си Цзинпинни уйғур мусулмонларини оч қолдириб ўлдираётгани учун тақдирладими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нусрат АҚШ ёки халқаро мустамлакачи ташкилотлар қўлида эмас, Аллоҳнинг қўлида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй гуруҳи Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳижратини хотирлаб, талабаларни Аллоҳнинг динига ёрдам бериш ва уни эъзозлашга даъват қилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Асрлардан бери халқимиз оилавий ҳаётини Ислом аҳкомлари асосида юргизиб келади. Муаммо чиқса ҳам Исломга юзланиб, ундан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: