| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

  • Самарқанддаги Америка намойиши: Қулаётган мустамлакачиликка талпиниш ва юрт бойликларини очкўзларга туҳфа қилиш фожиаси

  • Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

  • Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

  • Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

  • Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

  • Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

  • Ислом умматининг жароҳатлари устига қурилаётган 15 қаватли элчихона

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

By htadmin
21.10.2026
0
Share:

Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка «исроил»нинг мусулмон давлатлари билан муносабатларини кенгайтириш ва сионистик вужудни минтақага сингдиришдан иборат маккор сиёсатини энди Марказий Осиёга ҳам олиб кирмоқда. 2025 йил 1 августда Reuters АҚШнинг Трамп маъмурияти Озарбайжон ва айрим Марказий Осиё давлатларини «Иброҳим келишувлари» деб аталган вайронкор битимларга жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бораётганини хабар қилди. 2025 йил 6 ноябрда Қозоғистон ушбу келишувларга расман қўшилди. Орадан ўн кун ўтиб, Озарбайжон Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувларининг тўла ҳуқуқли иштирокчисига айлантирилди. Бу воқеалар АҚШнинг сионистик «исроил»ни минтақавий ҳамкорлик тизимларига киритишга ва мусулмонлар қаршисидаги босқинчиликни «нормаллаштириш»га қаратилган кенгроқ манфур сиёсатини диққат билан ўрганишни талаб қилмоқда.

«Иброҳим келишувлари» 2020 йил 15 сентябрда АҚШ бошчилигида «исроил», Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн каби хоин режимлар ўртасидаги «муносабатларни нормаллаштириш» номи остида бошланган эди. Уларда дипломатик муносабатлар билан бирга савдо, инвестиция, энергетика, технология ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик белгиланди. 2022 йилда «Negev Forum» ташкил қилиниб, минтақавий хавфсизлик, энергетика, сув, озиқ-овқат ва таълим бўйича ишчи гуруҳлар тузилди. Шу тариқа «исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш бир марталик дипломатик қарордан мунтазам иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик ҳамда интеграция жараёнига айлантирилди.

Бу хоинлик сиёсатининг амалий натижаси ҳам яққол кўринмоқда. БАА Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда «исроил» билан ўзаро товар савдоси 3,2 миллиард долларга етди. Бир вақтнинг ўзида Ғазодаги шафқатсиз қатлиом ва ваҳшийликлар оқибатлари, вайрон бўлган уй-жойлар ва мусулмон аҳолининг оғир гуманитар аҳволи, тинимсиз қирғинлари сақланиб қолмоқда. Яҳудий вужудининг Фаластин ҳудудларидаги босқинчилик ва ваҳшийлик сиёсати давом этаётган бир шароитда, унинг мусулмон мамлакатлари билан иқтисодий алоқалари ва савдоси жадал кенгаймоқда. Демак, «Иброҳим келишувлари» доирасидаги нормаллашув Фаластин масаласи ва мусулмонларнинг қони тўкилиши тўхташини умуман кутиб ўтирмаган, балки Фаластинни топташ эвазига амалга оширилмоқда.

Энди Қозоғистоннинг бу келишувга қўшилишига келсак, бу режим «исроил» билан 1992 йилдан бери дипломатик муносабатларга эга. Демак, 2025 йил ноябрдаги қарорнинг вазифаси «исроил»ни шунчаки биринчи марта тан олиш эмас. Қозоғистон мавжуд манфур муносабатларни АҚШ қўллаб-қувватлайдиган ва сионистик манфаатларга хизмат қиладиган яна бир сиёсий майдонга олиб кирди. Шу нуқтада «Иброҳим келишувлари»нинг янги ва хавфли вазифаси очилади: «исроил» билан алоқалари аввалдан мавжуд бўлган мусулмон давлатларини ҳам умумий иқтисодий, дипломатик ва хавфсизлик ҳамкорлиги деган тузоққа жалб қилиш.

Бу кенгайиш мустамлакачи Америкага нима беради? Жавоб 2026 йил 4 июнда АҚШ Конгрессига киритилган H.R.9147 — «Abraham Accords Expansion Act of 2026» қонун лойиҳасида жуда очиқ берилган. Унда Марказий Осиё ва Кавказ бу келишувларни кенгайтириш учун стратегик аҳамиятли минтақалар деб кўрсатилиб, бу жараён АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва иқтисодий-сиёсий манфаатларига хизмат қилиши алоҳида таъкидланган. Шунингдек, махсус президент вакили ишини Мудофаа, Савдо ва Энергетика вазирликлари билан мувофиқлаштириш таклиф қилинган. Ҳужжат ҳали қонунга айланмаган бўлса-да, ундаги мустамлакачилик мақсади ошкорадир: ташаббускорлар «исроил» билан нормаллашувни Американинг минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий гегемонлик сиёсатига аниқ боғламоқда.

Бу ерда Озарбайжоннинг мавқеи ва роли алоҳида аҳамият касб этади. У «исроил» билан энергетика ва хавфсизлик соҳаларида кўп йиллик алоқаларга эга. 2026 йил 10 февралда Озарбайжон ва АҚШ ўртасида имзоланган Стратегик шериклик хартияси транспорт, энергетика, муҳим минераллар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва мудофаа соҳаларини тўлиқ қамраб олди. Бир вақтнинг ўзида Озарбайжон Марказий Осиё давлатлари билан умумий минтақавий мулоқотнинг тўла ҳуқуқли иштирокчисига айлантирилди. Натижада «исроил», Америка ва Марказий Осиё билан яқин алоқаларга эга бу режим мазкур йўналишларни ўзаро боғлаш ва сионистик манфаатларни минтақага ўтказиш имкониятини қўлга киритди.

2026 йил 8 октябрдаги Марказий Осиё–Озарбайжон саммитида бу яқинлашувнинг иқтисодий кўлами янада очилди. Ўзбекистон раҳбарияти «Олти иқтисодиёт — бир маҳсулот» ташаббусини илгари суриб, умумий ишлаб чиқариш занжирлари, транспорт йўллари, инвестиция механизмлари ва рақамли алоқаларни кенгайтиришни таклиф қилди. Бу интеграциянинг ўз минтақавий сабаблари ва омиллари мавжуд. Озарбайжоннинг иштироки ҳам 2023 йилдан бери бошланган. Бироқ бугун АҚШ «Иброҳим келишувлари»ни айнан Марказий Осиё ва Кавказга ёйишни кўтариб чиқмоқда. Шундай экан, минтақада шаклланаётган умумий иқтисодий майдон Вашингтоннинг мазкур сионистик-сиёсий ташаббуси учун ҳам кенг йўл ва имконият яратмоқда.

Американинг «исроил»га нисбатан холисона бўлмаган, гибрид сиёсати бу жараённинг асл маккор моҳиятини янада равшанлаштиради. АҚШнинг расмий ташқи ёрдам маълумотларига кўра, 2025 молиявий йилида «исроил» учун 3,3 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам мажбуриятлари қайд этилган. Демак, Вашингтон бир томондан «исроил»нинг ҳарбий қудратини миллиардлаб долларлик маблағ ва қурол-яроғ билан бевосита қўллаб-қувватламоқда, иккинчи томондан эса унинг мусулмон давлатлари билан иқтисодий ва дипломатик муносабатларини «Иброҳим келишувлари» орқали кенгайтиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Бундай манфур сиёсат «исроил»нинг минтақавий мавқеини мустаҳкамлаш ва босқинчилик жиноятларини тинчгина давом эттириш имкониятини яратади. Фаластин мусулмон аҳолисининг ҳақ-ҳуқуқлари эса бу нормаллашувнинг олдиндан бажарилиши шарт бўлган минимал талаби сифатида ҳам умуман қўйилмаган.

Энди бу хиёнаткор сиёсатга Ислом нуқтаи назаридан қараймиз. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 2-оятида шундай марҳамат қилади:

وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

– “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз, Аллоҳдан қўрқингиз, шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир!”   (Моида:2)

Бу оят давлатлараро ва халқаро муносабатларни баҳолашда ҳам энг асосий ва қатъий шаръий мезонни белгилайди. Исломда мусулмонларга қарши амалда уруш олиб бораётган, уларнинг қонини тўкаётган босқинчи вужуд билан муносабат, муайян шартларда тузиладиган вақтинчалик сулҳ ва оддий шаръий савдо битими бир хил ҳукмда кўрилмайди. Шунингдек, муқаддас Фаластин ерларининг босиб олинишини хаспўшлаб мустаҳкамлайдиган келишувлар билан мусулмонлар манфаатига хизмат қиладиган шаръан жоиз бўлган алоқа-муомала ўртасида улкан фарқ бор. Фаластин ерига нисбатан босқин ва тажовузни қонунийлаштириш ёки сионистларнинг тажовузини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ҳеч бир Исломий ҳукм билан оқлаб бўлмайди!

Америка ва «исроил»нинг бугунги сиёсати ҳақидаги масала ҳам айнан шу ерда кескинлашади. Яҳудий вужудининг Фаластин ҳудудларидаги босқинчилик ва хунрезлик ҳаракатлари очиқдан-очиқ давом этаётган бир пайтда, унинг билан иқтисодий ҳамда хавфсизлик алоқаларини кучайтириш ва унга эшик очиб бериш қандай оғир ва хавфли сиёсий натижа беради? Америка бу мудҳиш жараённинг бош ташаббускори ва «исроил»нинг асосий ҳарбий-молиявий қўллаб-қувватловчиси бўлиб турибди. Шунинг учун «Иброҳим келишувлари»ни Фаластин воқелигидан ва шаръий аҳкомлардан ажратиб, уни шунчаки оддий ва зарарсиз «иқтисодий тараққиёт лойиҳаси» сифатида баҳолаш мутлақо мумкин эмас ва бу очиқчасига адашишдир.

Шундай қилиб, «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиё ва Кавказга кенгайиши Американинг минтақавий империалистик манфаатлари билан сионистик «исроил»нинг дипломатик, ҳарбий ва иқтисодий мавқеини мустаҳкамлаш сиёсатини туташтирмоқда. Қозоғистоннинг қўшилиши бу манфур жараённинг амалий ва хавфли босқичга ўтганини кўрсатди. Озарбайжоннинг С6даги янги мавқеи ва роли эса АҚШнинг кейинги геосиёсий ташаббуслари учун қўшимча майдон яратмоқда. Фаластинда мусулмонлар қони тўкилаётган бир шароитда, бу жараённинг оғир сиёсий ва шаръий оқибатларини очиқ ва муросасиз баҳолаш зарур. Мусулмонлар учун асосий мезон куфр давлатларининг сохта дипломатик шиорлари ва тузоқлари эмас, балки фақат ва фақат Аллоҳнинг аҳкомлари, шаръий адолат ва Ислом Умматининг асл манфаатларидир.

Мусулмон юртларидаги адолатсиз режимларнинг парчаланган, тобе ташқи сиёсий ҳолати ҳам бу аччиқ воқеликда яққол кўринмоқда. Ҳар бир маҳаллий режим Америка билан алоҳида иқтисодий ёки хавфсизлик муносабатларини ривожлантириш ва ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш илинжида юрибди. Бу эса АҚШга ўзининг турли минтақавий ташаббусларини ва сионислар манфаатларини алоҳида давлатлар билан келишиб, босқичма-босқич илгари суриш имконини бермоқда. Шу нуқтаи назардан қаралганда, масала фақат навбатдаги дипломатик келишувга қўшилиш ёки қўшилмаслик эмас, балки мусулмонларнинг ўз ташқи сиёсий йўналиши ва эътиқодини қандай белгилашидадир. Исломий бошқарув, яъни Халифалик мана шундай парчаланишга барҳам беради, мусулмонларнинг сиёсий бирлигини тиклайди, ташқи муносабатларда ягона Исломий сиёсий иродани шакллантиради ва давлатнинг барча ташқи қарорларини фақат ва фақат шаръий аҳкомларга бўйсундиришни асос қилиб олади!

Салоҳиддин

21.10.2026й

TagsИброҳим келишувлариМарказий Осиё ва Озарбайжон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш стратегияси учун жадидчилик ҳаракати ғоялари нега муҳим?

  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг “терроризм” ниқоби остидаги режалари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Америка «исроил»нинг мусулмон давлатлари билан муносабатларини кенгайтириш ва сионистик вужудни минтақага сингдиришдан иборат маккор ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида «Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқоти», «C5+1» ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари! Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: