| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

  • Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

  • Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

  • Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

  • Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

  • Ислом Уммати ҳеч қачон унутмайдиган нарсалар

  • НАРРАТИВГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА ИНСОННИ ҚАЙТА ТИКЛАШ

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›«Америка биринчи ўринда» тамойили асосида АҚШнинг Европага нисбатан сиёсати

«Америка биринчи ўринда» тамойили асосида АҚШнинг Европага нисбатан сиёсати

By htadmin
01.11.2026
0
Share:

«Америка биринчи ўринда» тамойили асосида АҚШнинг Европага нисбатан сиёсати

«Америка Европадаги ҳарбий кучларининг жойлашуви ва уларнинг қаерда дислокация қилинганини қайта баҳолашга киришмоқда», — деди АҚШнинг НАТОдаги вакили Мэттью Уитакер 2026 йил 1 октябрда. У яна: «Бу қайта кўриб чиқиш “Америка биринчи ўринда” сиёсатига асосланади», — деб таъкидлади. Бу эса АҚШнинг қитъадаги ҳарбий ҳозирлиги келажаги ва унинг Европадаги иттифоқчилари билан муносабатлари борасида саволлар тобора кўпайиб бораётган бир пайтда юз бермоқда.

Бу муносабатлар тарихига қайтсак, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка ўзининг яккаланиш сиёсатидан воз кечиб, эски дунёга киришга қарор қилганини кўрамиз. Унгача Америка мустамлакачилик фаолиятини асосан Янги дунё билан чеклаб келган эди. Эски дунё эса мустамлакачи Европа назорати остида бўлиб, Европа ўзининг гуноҳкор қўллари билан содир этган ишлари оқибатида бу урушда катта вайронагарчиликларга учраган эди. Америка Европанинг ўзи ва Эски дунё устидан ҳукмронлигини ўрнатишни, Европа талон-торож қилиб келган бойликларга эга чиқишни ҳамда Совет Иттифоқининг бу ҳудудлар устидан назорат ўрнатишига йўл қўймасликни кўзлади.

Шу мақсадда НАТОни ташкил этди, ҳарбий базалар қурди ва Европада тахминан 80 минг нафар аскар жойлаштирди. Европа иқтисодиётини назорат қилиш учун Маршалл режасини ишга туширди ҳамда иқтисодий ва сиёсий ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўз компанияларини Европа бозорига олиб кирди.

Совет Иттифоқи парчаланди ва унинг Европа учун таҳдиди барҳам топди. Бироқ Америка Европа устидан ҳукмронлигини сақлаб қолди ва ўзи бошқараётган НАТОни тарқатмади. Европа эса бу ҳукмронликдан қутулиш учун ҳаракат қила бошлади. У Иттифоқ тузди, аммо бу тузилма ягона сиёсий кучга, ўзини ҳимоя қиладиган ва сиёсатини амалга оширадиган ҳарбий қудратга айлана олмади. Европа армиясининг дастлабки асослари яратилган бўлса-да, уни ривожлантиришга муваффақ бўлинмади. Шунингдек, Европа иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва Америкага қарши сиёсий мавқеини кучайтириш мақсадида Россия билан яқинлаша бошлади.

Америка бу яқинлашувга барҳам бериш учун улар ўртасида уруш чиқаришга қарор қилди. Украина орқали Россияни провокацияга ундади, Россия эса ўз навбатида 2022 йилда Украинага бостириб кирди. Шу тариқа Америка Европага оғир зарба беришга муваффақ бўлди. Европа бу зарба оқибатларидан ҳалигача ўзига кела олгани йўқ. Уни ҳолдан тойдириш, Америкага муҳтож ҳолда сақлаш ва устидан ҳукмронлигини давом эттириш учун АҚШ Европани Россияга қарши ёлғиз ўзи курашишга мажбур қилишга қарор қилди. Шу боис «Америка биринчи ўринда» шиорини қабул қилди.

Шунинг учун 2025 йил 5 декабрда эълон қилинган стратегиясида АҚШнинг Европага нисбатан сиёсатига доир қуйидаги устувор йўналишлар баён қилинди:

«АҚШнинг Европага нисбатан стратегиясининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

– Европанинг ўз кучига таянишига имкон яратиш;

– Ўз мудофааси учун асосий масъулиятни Европанинг ўзи зиммасига олиши;

– Россия билан стратегик барқарорликка эришиш;

– НАТОни чексиз кенгайиши мумкин бўлган иттифоқ деб ҳисоблаш ғоясига барҳам бериш;

– Европа бозорларини Америка товарлари ва хизматлари учун очиш ҳамда Америка ишчилари ва компанияларига адолатли муносабатда бўлишни таъминлаш;

– Америка дипломатияси Европада ҳақиқий демократия ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишда давом этиши лозим. Чунки Европа давлатлари сиёсий инқироз ботқоғига ботган ҳолда ўзларини ислоҳ қила олмаяптилар. Миллий партияларнинг юксалиши эса оптимизм учун жиддий асосга айланди».

Ушбу бандлар Американинг Европага нисбатан кўзлаган мақсадларини тасдиқлайди. Охирги бандда эса АҚШ Европани ислоҳ қилиш ва унда демократияни ҳимоя этиш баҳонасида унинг устидан ҳукмронлигини сақлаб қолиш истагини намоён қилмоқда. Шунингдек, у диктаторлик хусусиятига эга бўлган ирқчи миллатчи партияларни қўллаб-қувватламоқда. Чунки Америка Европа давлатларидаги ички вазиятни издан чиқаришни, Европа Иттифоқи ва унинг валютаси — еврога барҳам беришни истайди. Буларнинг барчасини кўп сонли Америка ҳарбийларини Европада сақлаб туришга ҳожат қолдирмасдан, харажатларини камайтириш орқали амалга оширишни кўзламоқда. Хабарларга кўра, АҚШ Европадан 40 минг нафар аскарини олиб чиқиб кетишни режалаштирмоқда.

Европа олган бу оғир зарбадан кейин Америка билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга ва кучларини жамлашга киришди. У Америкага таянмаган ҳолда ўз ҳарбий салоҳиятини қайта тиклашни истамоқда. Шу мақсадда 2025 йил март ойида «Европа мудофаасининг оқ китоби — 2030 йилгача тайёргарлик» ҳужжатини эълон қилди ва Европа мудофаа инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун 800 миллиард евро ажратди.

Европа Иттифоқининг иқтисодий жиҳатдан энг қудратли давлати ва унинг асосий таянчларидан бири бўлган Германия 2023 йил июль ойида хавфсизлик стратегиясини, 2026 йил апрель ойида эса ҳарбий стратегиясини эълон қилди. Унда «2039 йилга келиб Германия армиясини Европадаги энг кучли мунтазам армияга айлантириш» мақсади белгиланди. Германия фуқаролик саноати корхоналарини ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга жалб этишни бошлади. Шунингдек, Франция билан унинг ядровий салоҳиятини умумевропалик ядровий кучга айлантириш бўйича келишди. Россиядан ҳимояланиш мақсадида Болтиқбўйи давлатларида доимий ҳарбий база ҳам ташкил этди. Зеро, Россия ўзининг Калининград ҳудудини қуршаб турган ушбу давлатларни эгаллаб олишга интилаётгани таъкидланмоқда.

Айни пайтда Америка Россия билан ўз ўйинини давом эттирмоқда. У Украина урушига олов ёқиш орқали Россияни Европадан узоқлаштириш билан бир қаторда, ўз мақсадларига бўйсундириш учун унга оғир санкциялар жорий этмоқда. Америка Европа илгари фойдаланиб келган Россия нефть ресурсларини ҳам қўлга киритишга интилаяпти. Шу сабабли АҚШ Президенти Трамп 2026 йил 10 октябрда Россия Президенти Путин билан «Америка ва жаҳон бозорларига катта миқдорда дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича келишиб олганини» эълон қилди.

Бу ерда «жаҳон бозорлари» дейилганда, айниқса, Европа назарда тутилмоқда. Чунки Америка Эронга қарши тажовузи туфайли Европада дизель ёқилғиси нархи икки баравар ошган, Америкада ҳам шундай ҳолат юз берган. Демак, Америка Россиядан дизель ёқилғиси сотиб олиб, уни Европага ва бошқа мамлакатларга қайта сотиш орқали улкан фойда кўриши мумкин. Келажакда Россия газини сотиб олиб, Европага қайта сотиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу билан Америка ўзи Россияга қарши жорий этган санкцияларни бузмоқда, айни пайтда Европанинг уларни бузишига тўсқинлик қилмоқда.

Америка ўзининг Европа иттифоқчилари билан ҳисоблашмайди. Уларни Россияга қарши санкциялар жорий этишда ўзига эргашишга мажбур қилади, Россиядан импорт қилишларига тўсқинлик этади, кейин эса ўзи Россиядан маҳсулот сотиб олишга киришади! Америка учун фақат ўз манфаатлари ва ҳукмронлиги муҳим, айниқса, «Америка биринчи ўринда» тамойили ҳукм сураётган бир пайтда. Бу мақсад йўлида у на дўстни, на душманни тан олади.

Муаммо, энг аввало, Европанинг ўзидан ҳам келиб чиқмоқда. Европа НАТО номи остида Америка ёрдами ва ҳарбий ҳимоясига суяниб қолди. Ҳолбуки, буларнинг барчаси Америка унинг устидан ҳукмронлигини ўрнатиш воситаларидан бошқа нарса эмас. Европа давлатлари ва халқлари иқтисодиёт ҳамда фаровонликка эътибор қаратиб, сиёсий ва ҳарбий соҳаларни эътиборсиз қолдирдилар. Натижада улар кучли сиёсатчиларни етиштириб чиқара олмайдиган, ўз фарзандларидан иборат армияни барпо эта олмайдиган ҳолга келдилар.

Европадаги бошқарув тизими ҳам кучли ҳокимият шаклланишига тўсқинлик қилади. Чунки ҳукуматлар ўз манфаатларини кўзлайдиган турли партиялар коалициялари асосида тузилади ва улар ўртасида доимий тортишувлар юз беради. Европа ўз бирлигини ҳам барпо эта олмади. Зеро, миллатчилик бу йўлда чуқур жарликлар қазиб ташлаган. Шу сабабли ўз миллий ўзлигини сақлаб қолишни ва ягона сиёсий тузилмага бирлашишни истамайдиган давлатлар ўртасида ташкил этилган Европа Иттифоқи заиф бир иттифоқ бўлиб, парчаланиш хавфи остида турибди.

Европа жаҳон миқёсидаги таъсирининг катта қисмини йўқотди ва уни қайта тиклашга қодир эмас. Илгари у мустамлакачиликка таяниб, бошқа халқларнинг, айниқса, Африка ва Осиё халқларининг бойликларини талон-торож қилар, уларни ўз маҳсулотларини сотиш бозорларига айлантирар эди.

Муаммонинг яна бир жиҳати шундаки, капиталистик мафкура ўз халқларини ягона қолипда бирлаштира олмади. Унда миллий манфаат асосий мезон ҳисобланади ва мафкурага оид сиёсат ҳам шу манфаатга қараб амалга оширилади. Бунинг устига, капиталистик мафкуранинг ўзи ҳам ботил ва инсоният учун хавфли мафкурадир.

Биз Европанинг аҳволидан афсусланмаймиз, Америка ҳукмронлигидан ҳам қувонмаймиз. Чунки ҳар иккиси ҳам ёвузликдир. Биз бир ёвузликни бошқасига, бир мустамлакачиликни бошқа мустамлакачиликка алмаштиришни истамаймиз. Балки Ислом Умматининг яна ўз муносиб ўрнига қайтишини, инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат сифатида ўзини ҳамда бутун дунё халқларини мустамлакачилик кишанлари ва капитализм зулмидан қутқаришини истаймиз.

Бу эса фақат Уммат ўзининг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалигини барпо этгандагина амалга ошиши мумкин.

Асъад Мансур

Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан

TagsАмерикаЕвропаНАТО
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бутунжаҳон Ислом Лигаси Саудия Арабистони мамлакати зиёратига яҳудий делегациясини таклиф қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Олий даражадаги саммит ҳамда АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги сирли ёзишмалар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида?

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон рақамлашув сиёсатининг янги босқичига ўтди. 2021 йилда фуқароларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш қаттиқ талаб қилинган ...
  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Фотима онамизни хотирлаб, уларнинг ҳаёт йўллари, матонатлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: