Олий даражадаги саммит ҳамда АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги сирли ёзишмалар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Олий даражадаги саммит ҳамда АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги сирли ёзишмалар
Доктор Абдуллоҳ Рубин қаламига мансуб
Ракеталар ва савдо мавзулари Америка билан Хитой ўртасидаги қайноқ масалага айланди. Бутун дунё АҚШ президенти Дональд Трамп билан Хитой президенти Си Цзиньпин ўртасида жорий йил 6-7 апрелда бўлиб ўтадиган Олий даражадаги саммитда нималар бўлишини қизиқиб кутмоқда. Сайланишидан олдин Трамп Хитой бизнинг душман, деган гапда қаттиқ турди. Трамп сайланган куни хитойлик бир ҳарбий расмий масъул, Трамп маъмурияти даврида уруш чиқиши «қуруқ шиорлар эмас, балки реал эҳтимолга айлангани»ни таъкидлади.
Кейинроқ Хитой ҳарбийлари Хитойнинг «Дунфэн-41» русумли энг замонавий баллистик ракеталарининг Россия чегаралари яқинидаги Хэйлунцзян провинцияси шимолий шарқига жойлаштирилгани акс этган суратларни сиздириб чиқаришди. Шундай бўлса-да, Кремль матбуот воизи Дмитрий Песков жорий йилнинг 24 январида «Хитойнинг ўз қуролли кучларини ривожлантиришини, мамлакатимиз учун таҳдид ҳисобламаймиз», дея баёнот берди.
Ўз-ўзидан савол туғилади: агар бунга Россия таҳдид деб қарамаса, у ҳолда, қайси давлатга таҳдид бўлиши мумкин?
Трамп Хитойни Американи арзон товарларга кўмиб ташлаш учун ўз валютаси қийматини пасайтирганликда айблади ҳамда Тайван билан муносабатларга киришиб Жанубий Хитой денгизи минтақасида беқарорликни юзага келтириш орқали «Ягона Хитой сиёсати»ни ўзгартириши мумкинлиги билан таҳдид қилди. Рекс Тиллерсон АҚШ ташқи ишлар вазирлиги вазифасини расман қабул қилиб олиши маросимида «Биз Хитойга аниқ сигнал юборишга мажбурмиз. Чунки улар Хитой ҳақли бўлмаган ерларни ўзлаштириб, бу ерлар устида назоратларини ўрнатишмоқда», деди.
Шимолий Кореянинг ракета синовлари ўтказишига рад жавоби сифатида, Америка Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштиришга қарор қилди ва бу Хитойни ғазаблантирди. Хитой ҳам бунга жавобан, Жанубий Корея ширкатларига иқтисодий санкциялар жорий қилди. Рекс Тиллерсон эса, ўтган ой Хитойдалик пайтида буни қоралаб, «Жанубий Кореяга қарши иқтисодий қасос, нотўғри ва ташвишлантирувчи ишдир», деди. Шимолий Корея март ойида ракета синовлари ўтказганидан сўнг, Трамп огоҳлантириб, «Мен Хитой билан Шимолий Корея ўртасида нималар кетаётганини жуда яхши билиб турибман», деди. Америка Хитойга таҳдид қилиш учун Шимолий Корея масаласидан фойдаланиб келади. Олий даражадаги саммитдан олдин, якшанба куни унинг давлати агар керак бўлса, бир томонлама чоралар қабул қилишга тайёр эканини айтиб, «Хитой ё бизга Шимолий Корея масаласида ёрдам беришга қарор қилиши керак, ёки йўқ», деди. Ушбу таранглик саммит бошланишига бир кун қолганда янада таранглашди, чунки Шимолий Корея яна денгизда ракета синовини ўтказди.
Шундай бўлишига қарамай, саммит ўзаро иззат-ҳурмат ва дўстона иборалар билан якунланди. Муштарак манфаатлар ҳам шулар жумласидан. Бу манфаатларни Америкалик вазир Стивена Мнучина «Янада мувозанатли савдо муҳитини яратишга эҳтиёж бор»лиги билан изоҳлади. Бундан ташқари, Жанубий Корея бош вазири Хван Гёан саммит тугаган куннинг эртасига эрталаб президент Трамп билан телефон орқали сўзлашганини айтар экан, жумладан, бундай деди: «Президент Трампнинг айтишича, у Хитой президенти билан Шимолий Кореянинг ядровий муаммоси ва унга нисбатан жавобнинг хавфли бўлиши мумкинлиги, яъни АҚШнинг ўз позициясини ракеталарга қарши мудофаа «THAAD»ни жойлаштириш томон ўзгартириш мумкинлигини атрофлича муҳокама қилган». Бироқ ўзаро мақтовлар бирорта ҳам келишув билан қўллаб-қувватланмади, бу эса айни Олий даражадаги саммитнинг дипломатик жиҳатдан муваффақиятсиз бўганини кўрсатади.
Трамп хитойлик ҳамкасби билан кечки овқат дастурхони устида ўтирган пайтда Америка томонидан Сурияга ракета зарбаларининг берилиши, яққол огоҳлантирув бўлди. Яъни бу билан Америка ўз манфаатига таҳдид туғдирган ҳар қандай давлатга қарши куч ишлатишга доим тайёр экани билан огоҳлантирди. Шундай бўлса-да, ҳар доим ҳам Американинг қўли баланд келавермайди. Масалан, Хитой президенти саммитдан қайтаётиб, кутилмаганда Аляскага қўнди ва буни айни штат ҳокими билан учрашиш ва самолётига ёнилғи қуйиб олиш мақсади билан изоҳлади. Унинг бу иши жуда ғалати. Хитой-АҚШ ўртасидаги тижорат рейслари жуда камдан кам тўхтайди. Чунончи Аляска Американинг штати. Дунё раҳбарининг штат ҳокимини зиёрат қилиши ғайритабиий ҳол. Афтидан, Хитой раҳбарининг бу ишидан бундай демоқчи бўлганини тушуниш мумкин: Биринчидан, агар Трамп Тайванни мустақил давлат, деб ўйлаётган бўлса, Хитой ҳам бунга қашри жавоб юриши қилишни яхши билади. Иккинчидан, Трамп мустақил бир давлатга ҳеч қандай халқаро рухсатсиз равишда ракета зарбалари берди ва буни Хитойга кучини кўрсатиб мақтаниш мақсадида қилди, бошқа жиҳатдан, Хитой раҳбарининг Аляскага тўхташи, бир огоҳлантирув ҳамдир. Яъни Хитойнинг шимолий шарқий қисмидаги ядровий ракеталари, шимолий қутб доирасининг шимолий шарқий қисми бўйлаб учиб, АҚШ ва унинг Аляскасига етиб боришга қодир…
Хуллас, бу курашда ким ғолиб бўлишини ҳамда Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа тизимининг жойлаштирилиши масаласи нима бўлишини ва бу тизимнинг жойлаштирмаслиги учун Хитой Америка олдида қандай ён беришлар тақдим этишини ҳодисалар оқимини кузатиб бориш натижасида билиб оламиз.
Роя газетасининг 2017 йил 12 апрел чоршанба кунги 125-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб