| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Учлик саммити — Америка, Россия ва Хитой

  • Қувайтда ягона Форс кўрфази ҳарбий қўмондонлигининг ташкил этилиши: сабаб ва мақсадлар

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар натижалари таҳлили

  • Ҳизб ут-Таҳрир / Туркия вилояти: «Оила, келажак авлодлар ва жамиятни фақат Ислом билан ҳимоя қилиш мумкин»

  • Америка ҳукмронлигини рад этинг, малай ҳукмдорларингизни рад этинг ва эй Покистон аҳли, Халифаликни барпо этиш учун ҳаракатга киришинг!

  • Капиталистик тузум инқирозларни келтириб чиқаради, ундан қутулишнинг ягона йўли — Ислом тузумидир

  • Миср режими ва унинг Исломга қарши уруши

  • Рошид Халифалик оламга яхшиликни ёйиш учун яна қайтиб келади

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Капиталистик тузум инқирозларни келтириб чиқаради, ундан қутулишнинг ягона йўли — Ислом тузумидир

Капиталистик тузум инқирозларни келтириб чиқаради, ундан қутулишнинг ягона йўли — Ислом тузумидир

By htadmin
28.11.2026
0
Share:

Капиталистик тузум инқирозларни келтириб чиқаради, ундан қутулишнинг ягона йўли — Ислом тузумидир

Европанинг бир қанча давлатларида кенг кўламли норозилик намойишлари тўлқини кузатилди. Бу тўлқин Франциядан бошланди. Парижда 800 мингдан ортиқ киши иштирок этган кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтди. Бунга Парижнинг Кретей атрофидаги туманларидан бирида жойлашган ўрта мактаб ўқувчилари томонидан ўқитувчилар етишмаслигига қарши ўтказилган кичик намойиш сабаб бўлди. Кейинчалик бу норозилик тўлқини кенгайиб, Франциянинг барча шаҳарларини қамраб олди.

Намойишлар тез орада Бельгия, Италия, Португалия, Испания, Греция, Австрия ва Албанияга ҳам ёйилди. Европанинг аксарият давлатларида оммавий йиғилишлар ўтказишга чақириқлар ҳануз давом этмоқда. Германиянинг «Дойче Велле» газетаси сайтида 21.10.2026 йилда эълон қилинган батафсил ҳисоботга кўра, Германия, Нидерландия, Сербия, Ирландия ва Европанинг бошқа давлатларида ҳам норозилик намойишлари аломатлари кўзга ташланмоқда!

Хўш, европаликлар ўзлари фахрланадиган, севиб-ардоқлайдиган, инсоният эришган энг яхши тузум деб бошқаларнинг бошини қотирадиган ва ҳукмдорлари уни изчиллик билан жорий этиш учун туну кун ҳаракат қиладиган тузумга нега қарши бош кўтаришди? Нега уларнинг норозилиги шу қадар кучайиб, бош оғриғига айланди?

Европанинг барча давлатларидаги бу намойишларга турмуш харажатларининг ошиши, ўқиш тўловларининг кўпайиши ва таълим соҳасидаги аҳволнинг ёмонлашуви сабаб бўлмоқда. Намойишчилар барча мамлакатларда айнан шу муаммолардан, шунингдек, уй-жой бозоридаги инқирознинг тобора чуқурлашиб бораётганидан шикоят қилишди. Энди кўпчилик одамлар тобора ошиб бораётган ижара ҳақларини тўлашга қодир эмас. Бундан ташқари, уларнинг бошқа долзарб талаблари ҳам бор. Хуллас, Европа халқлари инсон ҳаётини сақлаб туриш учун зарур бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш имкониятидан маҳрум этилган.

Аслида, капиталистик иқтисодий тузум ўз бағрида улкан хатолар ва жиддий нуқсонларни сақлаб келмоқда. Бу ҳол сиёсатчиларни капитализм ҳақида огоҳлантирувчи қўнғироқлар чалишга мажбур қилди. Бироқ бу тузумнинг ўзи бошиданоқ яроқсиздир. Уни бироз муддат сақлаб туриш мумкин бўлса-да, ҳеч қандай ямоқ билан тузатиб бўлмайди.

Капиталистик мафкуранинг энг ёмон жиҳати — унинг иқтисодий тузумидир. Бу тузум хусусий мулкчиликка асосланган. Капиталистлар дунёдаги бойликларни шахсларнинг хусусий мулки деб биладилар. Уларнинг қарашларида давлат мулки ҳам, умумий мулк ҳам мавжуд эмас. Шу ерда улар жамиятнинг умумий манфаатлар — соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва таълим каби эҳтиёжларга бўлган талабини ҳисобга олишда хато қилишди. Ахир Европада мактаб ва университет талабалари айнан таълим соҳасидаги муаммолар туфайли норозиликка чиқишди. Улар бу умумий манфаатларга хизмат қилишда энг муносиб восита умумий мулкка кирувчи бойликлар — маъданлар, нефть ва газ манбалари ҳамда бошқа табиий ресурслар эканини англамадилар. Бундай бойликларни айрим шахслар ўзлаштириб олиб, бошқаларни улардан фойдаланишдан маҳрум қилиши ва бунинг учун ҳақ талаб қилиши ақлга тўғри келмайди!

Мулкчиликнинг кўлами бойликнинг табиатига қараб белгиланиши керак. Шундай қилиб, шахсларга ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсаларга эгалик қилишга рухсат берилади, табиатига кўра жамоага тегишли бўлган бойликлардан эса ҳамма биргаликда фойдаланади. Масалан, ўрмонлар ва сув манбалари шулар жумласидандир. Шунингдек, давлатга одамлар ишларини бошқариш ва уларнинг манфаатларига ғамхўрлик қилиш вазифаларини бажара олиши учун зарур бўлган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилади. Капиталистлар мулкчилик доирасини белгилашда хато қилдилар ва масалага шу нуқтаи назардан ёндашмадилар. Натижада ҳукмдорлар халқларига муносиб ҳаётни таъминлашга ожиз қолдилар. Қашшоқлик, муҳтожлик ва эҳтиёжларни қондиришдаги ожизлик юзага келди. Давлат бойликларни тақсимлашда мувозанатни таъминлаш имкониятларидан маҳрум бўлди. Шунинг учун одамларнинг капиталистик тузумга қарши бош кўтариши табиийдир. Бугун дунё устидан ҳукмронлик қилаётган бу тузумга бутун дунё исён кўтаришини ҳам истисно қилмайман.

Капиталистик иқтисодий тузумда бойликларни мулкчилик жиҳатидан баҳолашда йўл қўйилган катта хато аҳолининг мутлақ кўпчилигини бу бойликлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилди. Натижада уни қўллайдиган мамлакатларда қашшоқлик кенг тарқалди. Капиталистик тузумнинг дунёдаги биринчи давлати ва етакчиси бўлган Америкада ҳам қашшоқлик эпидемия даражасидаги муаммога айланган. АҚШ Статистика бюросининг 15.09.2026 йилда эълон қилган маълумотларига кўра, қашшоқлик чегарасидан пастда яшаётган одамлар сони тахминан 34,5 миллион кишини ташкил этади.

Дунёдаги очликка оид БМТ статистикаси ҳам ниҳоятда ҳайратланарли, рақамлар эса даҳшатли ва ташвишлидир. Халқаро ташкилотлар таърифига кўра, муаммо ҳалокатли кўламга етган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2026 йил июль ойида ўз сайтида эълон қилган ҳисоботда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси раҳбари Алваро Ларио шундай деган:

«Ҳисобот бизга соғлом овқатланиш тарзининг қиймати мунтазам ошиб бораётганини ва тахминан 2,7 миллиард киши ҳануз унинг харажатларини кўтара олмаслиги мумкинлигини маълум қилмоқда. Шунингдек, тахминан 2,1 миллиард киши ўртача ёки оғир даражадаги озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосидан азият чекмоқда».

Бундан ташқари, капиталистлар инсон эҳтиёжларини таснифлаб, унинг эҳтиёжлари фақат моддий хусусиятга эга, деб айтдилар. Ҳатто бу эҳтиёжларни тўлиқ санаб чиқишга ҳам ожиз қолдилар. Айни пайтда эҳтиёжларни қондириш воситалари — товар ва хизматлар — оз ва чекланган, деб ҳисобладилар. Ана шу нотўғри қараш уларни бойликни кўпайтиришга берилишга, ҳар бир шахсга ўз қобилияти ва харид қувватидан келиб чиқиб ҳаракат қилиш имконини қолдиришга олиб келди. Уларнинг даромад топишга қодир ёки қодир эмаслиги эса аҳамиятсиз бўлиб қолди. Капиталист шахсларнинг эҳтиёжларини қондиришга ожизлигини изланишни талаб қиладиган муаммо деб ҳисобламайди. Шу сабабли у бу ҳолатга аҳамият бермайди ва уни ҳал қилиш ҳақида бош қотирмайди. Оқибатда Европада вазият портлаш даражасига етди.

Капиталистик тузумдаги энг катта хатолардан яна бири — барча эҳтиёжларни қондириш учун ресурслар етарли эмас, деган даъводир. Бу даъво инсон табиатига зиддир. Инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун қондирилиши лозим бўлган эҳтиёжлар чекланган бўлиб, улар озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой, тиббий хизмат, таълим ва хавфсизликдан иборат. Булардан бошқа эҳтиёжлар эса қўшимча, яъни ҳашаматли эҳтиёжлардир. Дунёда мавжуд товар ва хизматлар асосий эҳтиёжларни қондириш учун етарлидир. Демак, асосий эҳтиёжлар масаласига бундай ёндашув нотўғридир. Муаммонинг ечими эҳтиёжларнинг воқелигини тўғри англаш ва асосий эҳтиёжлар билан қўшимча эҳтиёжларни бир-биридан фарқлаш зарурлигини тушунишдадир. Шунда ҳал қилиниши керак бўлган муаммони англаш осонлашади. Аммо капиталистлар буни тушунмайдилар.

Капиталистик тузумнинг энг катта мусибати эса нарх механизми — товар қиймати орқали бойликни тақсимлаш усулидир. Улар нархни одамлар ўртасида бойлик тақсимотини тартибга солувчи воситага айлантирдилар. Шу тариқа капитализм инсон ўз эҳтиёжларини фақат қўлидаги пули миқдорига қараб қондира олади, деган қарорга келди. Агар унинг даромади чекланган бўлса, у фақат чекланган миқдордаги товар ва хизматларга эга бўлади. Агар у умуман ҳеч нарсага эга бўлмаса ва ишлаб чиқаришга ҳам қодир бўлмаса, унга қабрдан бошқа жой йўқ!

Капиталистлар Аллоҳ Ўз бандаларига ато этган неъматларни ҳам кўрмасликка оладилар. Улар ресурсларнинг нисбий тақчиллиги назариясини илгари сурдилар. Ислом эса бунинг мутлақо аксига таянади ва ресурсларнинг мўл-кўллигини таъкидлайди. Дунёдаги асосий ресурслар тақчил эмас. Аллоҳ таоло айтади:

«هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُمْ مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعاً»

«У сизлар учун ердаги барча нарсани яратган Зотдир».(Бақара сураси, 29-оят)

Яна айтади:

«وَالأَنْعَامَ خَلَقَهَا لَكُمْ فِيهَا دِفْءٌ وَمَنَافِعُ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ»

«У чорва ҳайвонларини ҳам сизлар учун яратди. Уларда сизлар учун иссиқлик ва бошқа манфаатлар бор. Улардан еб ҳам фойдаланасизлар». (Наҳл сураси, 5-оят)

Шунингдек, айтади:

«وَجَعَلَ فِيهَا رَوَاسِيَ مِن فَوْقِهَا وَبَارَكَ فِيهَا وَقَدَّرَ فِيهَا أَقْوَاتَهَا فِي أَرْبَعَةِ أَيَّامٍ سَوَاءً لِّلسَّائِلِينَ»

«У ернинг устида мустаҳкам тоғларни барпо қилди, унга барака берди ва ундаги озиқ-овқатларни тўрт кун ичида белгилади. Бу барча сўровчилар учун баробардир». (Фуссилат сураси, 10-оят)

Аллоҳ берган бу неъматларни англашдаги хато оқибатида улар худди Қорунга ўхшаб, бойлик тугаб қолишидан қўрқиб, уни тўплайверадиган бўлиб қолдилар. Оқибатда, иншааллоҳ, Халифалик давлати уларни ерга юттирмагунча, бойликни жамлашда давом этадилар.

Ислом одамларга ўз асосий эҳтиёжларини қондириш учун бойликка эгалик қилиш имконини берадиган тузум билан келди. Ислом бу эҳтиёжларини қондира олмаган кишини фақир деб ҳисоблади ва қашшоқликни жамиятда мавжуд бўлишига йўл қўйилмайдиган душманга айлантирди. Уни бутунлай бартараф этишга қаратилган ҳукмларни жорий қилди. Ҳатто бу масалани иймон билан боғлади:

«مَا آمَنَ بِي مَنْ بَاتَ شَبْعَانَ وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ وَهُوَ يَعْلَمُ بِهِ»

«Ёнида қўшниси оч ҳолда эканини билиб туриб, ўзи тўқ ҳолда тунни ўтказган киши Менга иймон келтирган эмас».

Бундан ташқари, одамлар билан бойликлар ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган бошқа ҳукмлар ҳам бор. Шунинг учун Халифалик давлатида муносиб ҳаёт кечиришга эришиш учун намойиш ўтказишга ҳожат қолмайди.

Хулоса шуки, капиталистлар товарлар билан эҳтиёжлар ўртасида нисбий тақчиллик бор, деган қарашлари билан хато қилдилар. Улар бойликларни мулкчилик турлари бўйича таснифлашда ҳам адашдилар. Бундан ташқари, нархни бойликни одамлар ўртасида тақсимлашнинг ягона кафолатига айлантириб, хатоларини янада чуқурлаштирдилар. Натижада қашшоқлик ва муҳтожликни келтириб чиқардилар ҳамда одамларни бу нотўғри фикрларга қарши кўчага чиқишга мажбур қилдилар.

Инсоният ўз иқтисодий муаммоларига ечимни топа олмайди ва одамлар бу нотўғри фикрларнинг ҳукмронлигидан фақат мусулмонлар буюк Ислом тузумига, Халифалик давлати орқали қайтишга шошилганларидагина халос бўладилар. Шунда улар ўзларини озод қиладилар ва инсониятни капиталистик тузумнинг ёвузликларидан қутқарадилар.

Устоз Яъқуб Иброҳим

Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан

TagsИнқирозларИслом тузумикапиталистик тузум
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй мусулмон армияларидаги аскарлар, орангизда кофирларнинг бўйнимиздаги кишанларини парчалаш шарафига муяссар бўлувчи киши борми?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи

  • МАҚОЛАЛАР

    GM Uzbekistan – навбатдаги қурбонми ёки манфаат талашиш объектими?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: