GM Uzbekistan – навбатдаги қурбонми ёки манфаат талашиш объектими?!
بسم الله الرحمن الرحيم
GM Uzbekistan – навбатдаги қурбонми ёки манфаат талашиш объектими?!
Давлатнинг иқтисодий ривожланишида, ЯИМ ҳажмини ўсишида автосаноат корхоналарининг салмоғи сезиларли бўлади. Ўзбекистон “мустақиллик”ка эришганидан сўнг бу сохадаги энг кўзга кўринарли ютуғи сифатида кўрилаётган GM Uzbekistan қўшма корхонаси ҳисобланади. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон хукумати узоқ йиллардан буён ҳалқимизни барча сохаларда сохта рақамларга асосланган “ривожланиш” ҳақидаги ёлғон гаплар билан алдаб келмоқда, автотранспорт сохаси ҳам бундан мустасно эмас. Шунинг учун биз ушбу корхонанинг фаолиятини ўрганиб, Ўзбекистонни ривожланишига қўшаётган ҳиссасини ўрганишга қарор қилдик. Сабаби чет эллик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил қилиниб, бутун дунёга “мустақиллик” меваси деб жар солинган GM Uzbekistan қўшма корхонасида бугунги кунда бўлаётган шов – шувли воқеалар хусусидаги ўз фикрларимиз орқали сизга асл холатни тиниқроқ англатмоқчимиз. Аввало корхона тўғрисида қисқача маълумот:
1992 йил Кореянинг Daewoo ва Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” ташкилотлари ўртасида Uz-Daewoo Auto Co. қўшма корхонасини қуриш тўғрисида битим имзоланди. 1996 йилда ишга туширилган завод Nexia, Damas, Tico моделларини ишлаб чиқара бошлади (Nexia – 1980 йилларда Кореяда ишлаб чиқарилган Opel Kadett автомобилининг нусхаси). 2001 йилда уларга Matiz, 2013 йилда эса Gentra қўшилди. 2002 йилда General Motors концерни Daewoo корпорациясининг касодга учраган бўлинмасини сотиб олди, бироқ ўзбек филиали ўша вақтда уни қизиқтирмас эди. 2008 йилда америкалик ишлаб чиқарувчи база асосида Асака шаҳрида GM Uzbekistan қўшма корхонасига, 2008 йил февраль ойидан ЁАЖ “GM Uzbekistan” га (акцияларнинг 25 фоизига GM ва 75 фоизига “Ўзавтосаноат” эгалик қилади) асос солиб, янги Chevrolet моделларини (Damas, Matiz, Spark, Nexia, Lasetti, Cobalt, Captiva, Malibu, Orlando) ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади, 2016 йилдан бошлаб корхона автомобилларни Ravon бренди остида (Gentra, Nexia, Chevrolet Aveo, R2(Spark аналоги), R4(Cobalt аналоги)) ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Корхона томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ички бозорда ва Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Белоруссия, Молдова каби бошқа давлатларга сотила бошлади. ЁАЖ “GM Uzbekistan” нинг йиллик автомобиль ишлаб чиқариш қуввати 250000 донани ташкил қилади.
Завод фаолиятининг биринчи йилида 25300 дона, кейинги йили 64000 дона автомобил ишлаб чиқарди. Жумладан:
2001 йил май ойида 250000 чи, 2005 йилнинг октябрь ойида 500000 чи, 2007 йилнинг июль ойида 750000 чи, 2008 йилнинг ноябрь ойида 1000000 чи, 2014 йилнинг апрель ойида 2000000 чи автомобилни ишлаб ишлаб чиқарди.
Заводнинг охирги йиллардаги фаолиятини кўриб чиқмоқчи бўлсак, аввало автомобиль ишлаб чиқариш ва уни ички ҳамда ташқи бозорга сотилишини таҳлил қилишимиз керак бўлади. (маълумотлар https://www.autostat.ru/news/11811/, https://www.gazeta.uz/2015/07/17/gmuz/, http://mcfr.uz/ru/online/news/1769/, http://economy.uz/producers/auto-companies/gm-uzbekistan-2014/ ва бошқа сайтлардан олинди):
2010 йилда 217733 дона автомобил ишлаб чиқарилиб, 145151 донаси ички бозорда сотилган, 72582 донаси экспорт қилинган.
2011 йилда 221445 дона автомобил ишлаб чиқарилиб, 107445 донаси ички бозорда сотилган 114000 донаси экспорт қилинган.
2012 йилда 235518 дона автомобил ишлаб чиқарилиб, ички бозорда 123000 донаси сотилган, 90000 донаси экспорт қилинган (расмий маълумотларда 127300 дона автомобиль ички бозорда сотилган, 108500 дона автомобиль экспорт қилинган. Манба http://mcfr.uz/ru/online/news/1769/, http://biznestrener.uz/tadbirkorlik-faoliyati/479-gm-uzbekistan-konveyeridan-2-000-000-avtomobil-chi1179adi.html))
Мана шу ерда маълумотлардаги номутаносиблик диққатимизни тортди, чунки ишлаб чиқарилган автомобиллар миқдоридан экспорт қилинган автомобиллар миқдорини айирсак 145518 донани ташкил қилди, яъни фарқ 22518 дона бўлаяпти.
235518 – 90000 = 145518, ички бозорда сотилган автомобиллар сони шунча бўлиши керак эди, лекин биз маълумотларни олган манбадаги жадвал маълумотига кўра ички бозорда сотилган автомобиллар сони 123000 дона деб берилаяпти. Агар кўрадиган бўлсак 145518 – 123000 = 22518 донага фарқ қилаяпти. Бу англашилмовчиликка ойдинлик киритиш учун қолган маълумотларни текширганимизда ҳам шундай холатга дуч келдик.
2013 йилда 246031 дона автомобиль ишлаб чиқарилиб, 135813 донаси ички бозорда сотилган ва 90200 донаси экспорт қилинган. Бу ерда ҳам юқоридаги холат, яъни
246031 – 90200 = 155831 дона автомобиль ички бозорда сотилган бўлиши керак эди, лекин манбадаги жадвал маълумотига кўра 135813 дона автомобиль ички бозорда сотилган. Яъни, 155831 – 135813 = 20018 донага фарқ қилмоқда.
2014 йилда 245700 дона автомобиль ишлаб чиқарилиб, ички бозорда 172961 донаси сотилган ва 55000 донаси экспорт қилинган, бу ерда ҳам
245700 – 55000 = 190700 дона автомобиль ички бозорда сотилган бўлиши керак эди, лекин манбадаги жадвал маълумотига кўра 172961 дона автомобиль ички бозорда сотилган, ёки 190700 – 172961 = 17739 донага фарқ қилмоқда. (маълумотлар http://economy.uz/producers/auto-companies/gm-uzbekistan-2014/ сайтидан олинди). Жуда қизиқ холат…
2015 йилда автомобиль ишлаб чиқариш суръати кескин пасайган ва бор йўғи 185400 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. 2016 йилда эса ахвол янада ёмонлашгани икки ой давомида бор йўғи 8640 дона автомобиль ишлаб чиқарилгани билан изоҳланади.
Эътибор бериб қарасак,
2012 йилда 22518 дона,
2013 йилда 20018 дона,
2014 йилда 17735 дона автомобиль қаерга кетгани номаълум.
Ўз ўзидан савол туғилади, нима учун барча ОАВ берган маълумотлар ва “Ўзавтосаноат” ташкилоти берган маълумотларда бундай фарқ чиқмоқда? Нега “Ўзавтосаноат” ташкилотининг маълумотларида бундай ноаниқлик мавжуд? Ишлаб чиқарилган сони аниқ, лекин юқорида кўрсатилган рақамларга оид автомобиллар на ички бозорда сотилгани ва на экспорт қилингани кўрсатилган? Келинг мана шу ноаниқликни ойдинлаштиришга ҳаракат қилиб кўрайлик.
Аввало эътибор берадиган жиҳати шуки бу автомобиллар завод жамлоғида ёки автотехҳизмат корхоналари жамлоғида сақланиши мумкин эмас. Чунки ҳар икки холатда ҳам кўзга ташланиши аниқ. Қолаверса тез сотилувчи маҳсулотни (бугунги кунда ички бозор талабидан келиб чиқсак GM Uzbekistan қўшма корхонаси автомобиллари айнан шу мақомда ) узоқ вақт ҳеч бир асоссиз ушлаб туриб бўлмайди. Демак биргина йўли бор. Бу ҳақидаги “Озодлик радиоси” нинг 2015 йил 2 май кунги маълумотига эътибор берсак:
“- Бу машиналар олдин қоғозда Россияга “экспорт” қилинган¸ аслида эса Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги отстойникка (машиналарни вақтинча сақлаш учун ташкил этилган майдон-таҳр.) вақтинча олиб бориб қўйилган. Кейин эса ими-жимида бу машиналар “реэкспорт” бўлиб (мамлакатга қайта олиб кирилиб-таҳр.), Ўзбекистонда қайта сотилган,- дейди Озодлик манбаси.” Айни нашр иддаосига кўра: “Чимкентдаги машиналар сақланаëтган "отстойник"да ўн мингдан зиëд GM Uzbekistan автомобиллари турибди”.
Бу хабардан маълум бўладики юқоридаги фарқларда кўринган автомобиллар экспортга чиқарилган дея хужжатлаштирилиб Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқилган ва ташқарида ушлаб турилган. Албатта бундай усулдан фойдаланиш учун қатор ҳужжатларни қалбакилаштириш ва мустаҳкам химоячи (крыша) керак. Соддароқ тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрамиз, демак юқоридаги ҳисоботларда фарқ сифатида кўринаётган рақамлар миқдоридаги автомобиллар пухта ўйланган режали схема асосида ўзлаштирилган бўлиши мумкин, яъни экспорт қилинган автомобиллар сифатида қўшни давлатларга чиқарилиб, ўша ерда маълум муддат сақланиб турилади ва Ўзбекистонга қайтариб олиб кириб ички бозорда сотилади. Албатта автомобилларни қайтариб Ўзбекистонга олиб кириш ҳужжатсиз, яъни нолегал тарзда амалга оширилади, бундай йўл тутишнинг биргина сабаби бор, яъни автомобилларнинг Ўзбекистон ташқарисидаги нархи ички бозордаги нархлардан деярли икки баробар арзон, шу сабабли автомобиллар ички бозорда юқори нархда сотилиб, ҳисоботларда эса экспорт нархи бўйича арзон сотилган бўлиб ўтади. Натижада реал сотувдаги ва ҳужжатда кўрсатилган нархлар ўртасидаги фарқ бу схемани тузганлар ўртасида тақсимот қилинади.
Масалан, Gentra автомобилларининг 2014 йилда ўртача нархи Россия автомобил салонларида 399000 рубл ёки 8200 АҚШ доллари қийматида бўлган. Айнан шу Gentra нинг Ўзбекистондаги автомобил салонларидаги ўртача нархи 2014 йилда 16200 АҚШ доллари қийматида бўлган. Демак, Ўзбекистонга қайтариб олиб кирилган автомобиллар ички бозорда 16200 АҚШ доллари қийматида сотилади, ҳисоботларда эса экспортга чиқарилган автомобиллар сифатида 8200 АҚШ долларига сотилган дея кўрсатилади. Ўз навбатида ўртадаги фарқ, яъни 8000 АҚШ доллари ўзлаштирилади. Айтайлик 2014 йилда ички бозорда сотилган автомобиллари сонидаги фарқ 17735 дона автомобилнинг ҳар биридан ўртача 8000 АҚШ доллар қийматида даромад қолса умумий даромад 141880000 (бир юз қирқ бир миллион саккиз юз саксон минг) АҚШ долларини ташкил қилади. Бу миқдор бир йилда ўзлаштирилган маблағнинг таҳминий ҳажми. Бу мисолни сизларга тушунтириш учун 2014 йилдаги ички ва ташқи бозордаги автомобил нархлари ва валюта курслари бўйича келтирмоқдамиз, яъни асл воқеликни тасаввур қилиш осон бўлиши учун.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, экспортга сотилган деб хужжатлаштирилган аслида ички бозорда юқори нархда сотилган автомобиллар учун тўланган тўловлар ўртасидаги фарқни, яъни жиноий даромадни ажратиб олиш бўйича банк ҳам назоратга олинган махсус схема мавжуд бўлган. Яъни, Ўзбекистонга қайтариб олиб кирилган автомобиллар ишончли диллерлар орқали сотилиб, тушган маблағлар махсус очилган банк ҳисоб рақам (счёт)ларга қабул қилинадида ўртадаги фарқнинг суммаси ажратиб олиниб, Автосаноат ҳисоб рақамига экспортга сотилган миқдорда маблағ йўналтирилиб, қолган сумма ўша махсус банк ҳисобидан жиноий гурухларнинг банк ҳисобларига ўтказилади. (Шунингдек нақд тўлов қилинганида ўртадаги фарқ ажратиб олиниб ҳисоботларда кўрсатилмаган нақд холда ўзлаштирилган бўлиши ҳам мумкин). Албатта бундай режали схема орқали маблағларни ўзлаштириш банкнинг юқори лавозимли раҳбарлари иштирокисиз амалга ошмайди, ўз навбатида бу раҳбарлар ўзларидан юқорида турувчи раҳбарларни буйруғисиз бундай операцияларни амалга оширмайдилар. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу автомобиллар учун чет эл валютасида амалга оширган тўловларини деярли ярмидан кўпроғи давлат бюджетига эмас, балки жиноий гурухнинг чўнтагига тушади. Бу холат ҳам давлат бюджетига тушаётган валюта маблағларини хукумат тепасидаги олғирларнинг ҳар томонлама ўзлаштираётганларига яққол далил.
Ўз навбатида автомобилларни чегарадан муаммосиз чиқиб кириши учун қонунларни писанд қилмайдиган, чегарадаги ва йўллардаги муаммоларни хал қилувчи, сотилган автомобилларнинг пуллари банклар орқали ўтишида, ҳужжатлаштирилишида, фойдага қолаётган маблағларни банклардан муаммосиз олишда, умуман ушбу режали схемани ҳавфсизлигини, молиявий муаммоларга дуч келмаслигини таъминловчи қалқон вазифасини ўтовчи химоячисиз (крыша)сиз амалга ошириш мумкин эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ички бозорида сотилган автомобиллардан тушган валюта Ўзавтосаноат концерни ҳисобига Марказий банк курси бўйича сўмда ўтказилганлиги, валютани эса “қора бозорда” ги қиммат курс бўйича сотилиб ўртадаги фарқ ўзлаштирилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор (манба http://www.ozodlik.org/content/gm-uzbekistan-ceo-tohir-jalilov-arrested/27710797.html, http://www.ozodlik.org/content/asaka-bankka-yangi-rahbar-tayinlandi/27738541.html ). Бундан кўринадики бу коррупцион схемадан хукуматнинг энг юқори лавозимидаги шахслар манфаатдор.
Бундай дейишимизга сабаб, бу манфаатдорлик нафақат ҳар хил схемаларда балки, бу олғирларнинг ҳалқимиз ҳисобидан бойлик орттириш учун ҳар йили автомобилларни нархларини оширишида ҳам намоён бўлиб бормоқда. Энг қизиғи нархлар автомобилларга тўловлар қабул қилишдан олдин ёки тўловларни бир қисми ( 85 фоизи) амалга оширилгандан сўнг кўтарилмоқда. Шунингдек, автомобилга тўловни бир қисмини амалга оширган фуқаролар автомобил келишини йиллаб кутиши керак, бу орада автомобиль нархи бир, баъзи холларда икки марта ошмоқда, натижада фуқаролар белгилангандан бир ёки икки баробар қиммат нархда қолган тўловни амалга оширмоқда. Жумладан, нархлар ошиб боришини йилма – йил кўриб чиқсак:
2010 йилда 15%,
2011 йилда – 10% — 20%,
2012 йилда – 12% — 29%,
2013 йилда – 7,4% — 28,1,
2014 йилда – 7% -12%,
2015 йилда – 30% га оширилганига гувоҳ бўламиз.
Албатта бу нарх оширишлар ички бозорга таълуқли, энди бу фоизларни автомобилларнинг бугунги кундаги нархларига (манба http://avtobor.uz/news/-chevrolet-gm-uzbekistan) таъсирини кўриб чиқсак (қавс ичидаги қора бозор нархлари 15.05.2016 кунги маълумотларга асосланган, манба http://dollaruz.com/) :
1. Damas – 32556000 сўмдан 3338400 сўмгача.
2. Labo – 6117 АҚШ доллари ёки 16915000 сўм (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 37925400 сўм), шунингдек миллий валютага сотиладиган позицияси 3338400 сўм.
3. Matiz – 4831 АҚШ долларидан 5696 АҚШ долларигача ёки 13358140 сўмдан 15749780 сўмгача (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 29952200 сўмдан 35315200 сўмгача), шунингдек миллий валютага сотиладиган позициялари (Matiz Best) 32689140 сўмдан 34142920 сўмгача.
4. Spark – 6005 АҚШ долларидан 7356 АҚШ долларигача ёки 16606000 сўмдан 20341220 сўмгача (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 37231000 сўмдан 45607200 сўмгача)
5. Nexia – 6924 дан 8099 АҚШ долларигача ёки 19146070 сўмдан 22396000 сўмгача (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 42928800 сўмдан 50213800 сўмгача), шунингдек миллий валютага сотиладиган позициялари 41568610 сўмдан 47923540 сўмгача.
6. Cobalt – 9399,6 дан 10317 АҚШ долларигача ёки 25992000 сўмдан 28529420 сўмгача (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 58277520 сўмдан 63965400 сўмгача), шунингдек миллий валютага сотиладиган позициялари 75525590 сўмдан 78647770 сўмгача.
7. Lasetti 2 Gentra – 10090 дан 11896 АҚШ долларигача ёки 27901500 сўмдан 32893520 сўмгача (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 62558000 сўмдан 73755200 сўмгача), шунингдек миллий валютага сотиладиган позицияси 80404720 сўм.
8. Orlando – 14517 АҚШ долларидан 15232 АҚШ долларигача ёки 40143000 сўмдан 42118140 сўмгача (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 90005400 сўмдан 94438400 сўмгача), шунингдек миллий валютага сотиладиган позицияси 96000000 сўм.
9. Malibu – 17799 АҚШ долларидан 18332 АҚШ долларигача ёки 49217000 сўмдан 50691690 сўмгача (қора бозордаги АҚШ долларининг курси бўйича нархи 110353800 сўмдан 113658400 сўмгача), шунингдек миллий валютага сотиладиган позицияси 124861860 сўм.
10. Captiva – 125038370 сўм.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, автомобилларни прайс листда кўрсатилган нархларда ҳалқаро тўлов картаси орқали АҚШ доллари эвазига сотиб олувчи фуқаролар учун расмий курсда кўрсатилган қийматда валюта сотиб олишнинг умуман имконияти йўқ. Бу нархлар маълумот учун кўрсатилган бўлиб, фақатгина юқори лавозимли хукумат раҳбарлари, МХХ, ИИВ юқори лавозимли зобитлари ва хокимият, суд – прокуратура органларининг юқори лавозимли раҳбарларигина ушбу расмий курс бўйича валюта сотиб олиб тўловни амалга оширишлари мумкин. Чунки қонунни ўзлари учун фойдали ва енгиллаштирувчи жиҳатларидан фақатгина ўзлари фойдаланадилар. Фуқаролар учун эса бундай имкониятлар йўқ бўлиб, қонуннинг оғирлаштирувчи жиҳатлари татбиқ қилинади. Шу сабабли ҳалқимиз валютани қавс ичида кўрсатилган ва расмий курсдан деярли икки баробар қиммат бўлган қора бозор нархи бўйича сотиб олиб автомобиль учун тўловни амалга оширадилар. Бундан кўриниб турибдики, халқимиз ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни миллий валюта сўмга эмас, балки чет эл валютаси бўлган АҚШ долларларига ҳарид қилмоқда, ваҳоланки Ўзбекистон республикаси президентининг 1994 йил 16 июндаги ПФ – 870 – сонли фармонига асосан “Ўзбекистонда ягона тўлов воситаси сўм” деб белгилаб қўйилган. Лекин бу фармон хукуматнинг ўзи томонидан бузилиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Ўзбекистон фуқароларига чет эл валютасида, жумладан АҚШ долларларида сотилмоқда. Хукумат ўзи томонидан ишлаб чиқилган қонунларга ўзи амал қилмаслиги бу оддий хол, ахир Ўзбекистон “ҳуқуқий – демократик ва қонун устиворлиги таъминланган” давлат…
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, йил бошида қамоққа олинган Асака банки бошқарув раиси Қаҳрамон Ориповни қамоққа олиниши бежиз бўлмаган. Демак, GM Uzbekiston қўшма корхонасида бошланган текширувлар пухта режалаштириб амалга оширилаётганлиги ҳақиқатга яқинроқ. Бундан кўринадики Ўзбекистон хукуматининг юқори бошқарув доираларининг ўзида ҳам хукуматга ишончсизлик ортиши ортидан бойликларни ўзлаштириш шиддатли тус олган. Бу 2014 – 2015 йиллар давомида ва 2016 йилнинг дастлабки ойларида хукуматнинг юқори доираларида, МХХ тизимидаги қатор шов – шувли воқеалар, қамоққа олишлар, бой савдогар, тадбиркорларни қамоққа олиниши, қатор дабдабали текширувлар мисолида яққол кўринмоқда. GM Uzbekiston қўшма корхонасида ҳам бўлаётган текширувлар хукуматнинг юқори доираларидаги манфаат талашувига ўхшаб бормоқда. Лекин бу шов – шувли текширувларнинг халқимиз учун ҳеч қандай фойдаси йўқ, чунки бу ишлар халқ манфаати йўлида эмас, айрим юқори лавозимли шахсларни манфаат талашиши йўлида бўлмоқда. Ҳукумат заифлашиб, умри тугагани яққол кўриниб турибди, бундай ҳолда ҳукумат тепасидаги шахслар ўртасида ўзаро кураш шиддат билан авж олаяпти. Бу эса яқин кунларда бу хукумат таназуллга юз тутишини англатади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Салохиддин
25.06.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми