| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

By htadmin
24.04.2019
1428
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

Абу Умайя Ҳазрати Умарнинг қули эди. Бир кун келиб:

– Амирул мўминин, мен билан битим тузмайсизми? Озодликка чиқишни истайман, – деди.

Ҳазрати Умар бу таклифдан хурсанд бўлди. Ахир қул ишлашни, меҳнат қилиб пул топишни, ваниҳоят, қуллик деб аталмиш занжирдан халос бўлишни истаётган эди.

– Қанча тўлай оласан, Абу Умайя?

– Юз уқия.

– Бўпти, мен розиман.

Ҳазрати Умар қулини яхши инсон, деб биларди. Қўлига қалам-қоғоз олиб, шартномани оққа туширди. Кейин тўланиши керак бўлган пулни таъкидлади. Лекин бир йўла ҳаммасини тўлаш шартлигини ҳам уқтириб ўтди ва:

– Қани, ўтир-чи, – деди.

Сўнг қизи – мўминлар онаси Ҳафсага хабарчи жўнатиб: «Қулим билан битим боғладим. Унга ёрдам бермоқчи эдим, лекин пулим йўқ. Пул топгунимча менга икки юз дирҳам бериб тур», деди.

Пул келгач, Ҳазрати Умар уни қўлига олиб, «(Эй мўминлар) қўл остингиздаги қуллардан битим тузишни истайдиган кишилар бўлса, у ҳолда агар сизлар уларда яхшиликни (яъни диёнат, иймонни) билсангизлар, улар билан битим тузинглар ва уларга Аллоҳнинг сизларга ато этган молидан ато этинглар» (Нур:33), деган оятни ўқиди ва икки юз дирҳамни Абу Умайянинг қўлига тутқазди:

– Ол, Аллоҳ бу молдан сенга барака ато қилсин. Абу Умайя ақл билан иш юритмоқчи бўлди:

– Буни олинг-да, мўминлар амири, тўлашим керак бўлган пулга ҳисобланг. Ҳазрати Умар унамади, бориб бу пулга тижорат билан шуғулланишни буюрди.

– Ироққа кетсам майлими, мўминлар амири!

– Албатта, шартнома тузилгач, истаган ерингга боришинг мумкин.

Халифа ҳузуридан чиққач, Абу Умайя бир нечта дўстлари билан учрашди. Улар ҳам битим тузган эдилар.

– Умар билан гаплашсанг, Ироқдаги волийга мактуб ёзса, у ерда бизга яхшироқ муомала қилишарди.

Абу Умайя хожасини яхши билгани учун дўстларининг таклифига кўнмади. Ҳазрати Умарнинг бундай қилмаслигига ишончи комил эди. Аммо дўстлари қистайвергач, кирди. Абу Умайянинг гапларини эшитган Ҳазрати Умар ғазабланди:

– Бу гап қаёқдан чиқди? Сен у ердаги одамлардан устун бўлиб, уларга зулм қилинишини хоҳлайсанми?

Абу Умайя шундай бўлишини яхши биларди, устига-устак дакки ҳам эшитиб олди.

– Йўқ амирул мўминин.

– Унда боргин-да, меҳнат қил. Сен ҳам бошқаларга ўхшаган мусулмонсан. Уларга юкланган мажбурият сенга ҳам тегишли. Улар фойдаланадиган ҳуқуққа сен ҳам эгасан. Сенинг улардан ортиқ-кам жойинг йўқ.

Абу Умайя шунча йиллар ўтиб, Ҳазрати Умардан энди танбеҳ эшитиши эди. Унга лойиқлигини ҳам тушуниб турарди. Аслида, Ҳазрати Умар ҳатто ўз фарзандларини юзхотир қилмас ва бунга йўл ҳам қўймас эди.

Сўнг у Ироққа жўнади. Қўлида буюк саҳоба «Аллоҳим, барака ато эт», дея дуо қилиб берган икки юз дирҳами. Ҳақиқатда ҳам бу пул унга кўп даромад келтирди. Мадинага қайтганида бир қанча қимматбаҳо буюмлари бор эди. Уларни халифа ҳузурига олиб кирди.

– Яхши нарсалар экан, Абу Умайя.

– Уларни сизга ҳадя сифатида олиб келдим.

– Ҳадя қилиб олмайман. Ўзингга керак бўлмаса, сотгин-да, қарзингни тўла.

Абу Умайя хожасининг бундай муносабатини, қолаверса, дуо қилиб берган икки юз дирҳам келтирган фойдани ҳеч қачон унутмади. Кейинчалик хотиралар экан: «Ўша пул билан озодликка чиқдим. Яна анча маблағ ҳам ишлаб олдим», деган эди.

Шу ўринда, Ҳазрати Умардек Ислом оламида айтгани икки бўлмайдиган инсоннинг қулига бериш учун икки юз дирҳам топа олмай, қизидан қарз олиб турганига эътибор қилиш жоиз.

Ҳазрати Умар қул озод қилиш нималигини яхши тушунарди. Қийин аҳволга тушиб қолган одамга ёрдам бериб, унинг кўнглини овлаган одамга, охиратда Аллоҳ томонидан катта ажр мукофотлар берилишини, ўша кун ташвишларининг бартараф этилишини биларди. Буни Расулуллоҳ с.а.в. дан эшитган эди. Агар қўлида бўлганида, Абу Умайяга кўпроқ пул беришига шубҳа йўқ эди. Қарз олиб, пулга барака сўраб, дуо қилганида, ихлос билан, кўнгилдан чиқариб дуо қилган эди. Дуосининг қабул бўлишига ишониб, бу билан каттароқ моддий ёрдам беролмаса-да, лоақал маънавий ёрдам беришни кўзлаган эди.

Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб р.а.” китобидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

24.04.2019й.

TagsСаҳобалар ҳаёти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Агар Покистон ҳукмдорлари хоинлик қилишмаганда эди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Муборак рамазон ойи табриги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/