Яманнинг ғарбий соҳили: тарғибот ва асл мақсадлар ўртасида!

Яманнинг ғарбий соҳили: тарғибот ва асл мақсадлар ўртасида!
Ўтган октябрь ойининг бошларида Яман ҳукумат кучлари Бобул-Мандаб бўғозидаги Зу Боб ва Каҳбуб тоғлари ҳудудларини назорат остига қайтарган эди. Бу ҳудудлар бундан тахминан бир ой аввал ҳусийлар назоратига ўтганди. Ҳукумат кучлари бу ҳарбий амалиётни «Яман тонги» деб номлаб, унинг мақсади ҳусийлар назоратида бўлган ва сўнгги воқеалар давомида бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш, улардан пойтахт Санога қадар етиб бориш ҳамда давлат муассасаларини қайта тиклашдан иборат эканини маълум қилган эди. Бу воқеалар Яманда давом этаётган ҳарбий кескинлашув шароитида юз бермоқда. Мазкур кескинлашув 2022 йил апрель ойида БМТ воситачилигидаги сулҳ эълон қилинганидан кейинги нисбий осойишталик даври тугаганидан буён энг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар ҳисобланади.
2026 йил 15 ноябрь, якшанба куни Жанубий «Амолиқа» бригадалари, Шабва мудофаа кучлари, «Саъиқa» бригадалари ва бошқа ҳарбий тузилмалар соҳил бўйидаги Мудораба ва Рас ал-Ора ҳудудларидан чиқиб, Аден томон, Хур Амийра ва Суқия ҳудудлари йўналишига чекинганини эълон қилди. Мазкур чекиниш юзасидан маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида билдирилган баёнотлар бир-биридан фарқ қилди.
Яқинда Шоиъ аз-Зинжоний ҳукуматида ахборот вазири этиб тайинланган Солим Собит ал-Авлақий бу ҳаракатни жанговар салоҳиятни ошириш, муҳим ҳудудларни мустаҳкамлаш ва таъминот йўлларини хавфсизлантириш мақсадида амалга оширилган ҳарбий қайта жойлашув деб таърифлади. У бу қадамнинг Таъз шаҳри қамалини бекор қилишдаги аҳамиятини таъкидлаб, фронт чизиқлари бўйлаб жойлашган ҳарбий ва хавфсизлик тузилмалари эришилган натижаларни ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва муассасаларини тиклаш ҳамда ҳусийлар исёнига барҳам бериш учун бир сафда турганини айтди. Шунингдек, майдондаги ўзгаришлар уларни янада мустаҳкам, уюшган ва собитқадам қилишини билдирди.
Яманлик ҳарбий ва стратегик эксперт бригадир Собит Ҳусайн Солиҳ эса чекинишни ҳусийларга ҳарбий, стратегик ва маънавий ютуқлар келтириши мумкин бўлган ҳарбий чекиниш деб баҳолади. Кечаги кун бугунги кунга нақадар ўхшайди! Зеро, бу биринчи тактик чекиниш ва қайта жойлашув эмас. Бундан аввал ҳам кўплаб такрорий чекинишлар содир бўлган ва улар давомида ҳусийлар ўз назоратидаги ҳудудларни кенгайтирган эди.
Ҳусийлар томонида эса Санодаги «Сабаъ» ахборот агентлиги юз берган воқеани «ғарбий соҳилнинг тўлиқ озод қилиниши» ва коалиция томонидан қўллаб-қувватланаётган кучларнинг мағлубияти деб таърифлади. Агентлик маълум қилишича, чекиниш Мудорабадаги Харз фронтида муваффақиятли амалга оширилган ҳарбий айланма ҳужум натижасида юз берган. Бу ҳужум мазкур кучларнинг қуршовини торайтириб, уларни қочишга мажбур қилган.
«Рейтер» агентлиги ушбу чекинишни Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган ҳарбий юриш учун катта зарба, ҳатто соҳилни қайтариб олишга қаратилган олти ҳафталик қарши ҳужумнинг тугаши деб баҳолади. Ғарб оммавий ахборот воситалари эса ҳусийларнинг Бобул-Мандаб бўғозини назорат қилиши билан Эроннинг Ҳурмуз бўғозида кемалар қатновига тўсқинлик қилишда давом этаётганини ўзаро боғлади. Улар буни «икки томонлама босим» деб баҳолаб, Форс кўрфази нефть ишлаб чиқарувчиларини Суэц канали томон йўналган асосий денгиз ташиш йўлларидан ажратиб қўяётганини таъкидлади.
«Франс Пресс» агентлиги ҳарбий ва ҳукумат манбаларига таяниб, ҳусийлар кучлари Аден шаҳригача бўлган 60–80 километр масофада жойлашганини хабар қилди. Бу эса ҳукумат кучларини шаҳар атрофида мудофаа иншоотлари қуриш ва хандақлар қазишга ундаган. «Ал-Арабий ал-Жадид» ва «Ал-Қудс ал-Арабий» газеталари ҳарбий манбалар ҳамда таҳлилчилардан иқтибос келтириб, Зу Боб ва Бобул-Мандабдаги кучлар ҳусийларнинг Лаҳж вилоятидаги Харз ва Хур Амийра ҳудудлари томон илгарилаши натижасида яқинлашиб келаётган қуршов хавфига дуч келганини ёзди. Бу эса Адендан келадиган таъминот йўлларини узиб қўйиши мумкин эди.
«Ал-Жазира» газетаси каби Саудия ва араб матбуотида эълон қилинган таҳлилларда чекинишнинг сабаблари маҳаллий кучлар тузилмасидаги ички муаммолар билан изоҳланди. Улар қаторида қўмондонликнинг парчалангани, қўмондонлар сонининг кўплиги, жанг қилаётган тузилмалар ўртасида мувофиқлаштиришнинг заифлиги ҳамда бошқа тузилмаларга нисбатан маоши мунтазамроқ тўланадиган кучларга қараганда кўплаб ҳарбийларнинг фронтда йўқлиги келтирилди.
Ҳукумат кучлари, жанубий ҳарбий тузилмалар ва Ўтиш даври жанубий кенгашига алоқадор оммавий ахборот воситалари эса бу ҳаракатни «мудофаа тактикаси» деб атади. Улар энг устувор вазифа Аден пойтахти ва жанубий вилоятларни хавфсизлантириш, Рас ал-Ора ва Мудораба ҳудудларида мудофаа чизиқларини қайта ташкил этиш эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Таъз шаҳри қамалини бекор қилиш учун ал-Возиъия ва Каҳбуб каби бошқа фронтлардаги амалиётлар давом этаётгани билдирилди. Бу ҳақда «Ал-Жазира нет» ҳам хабар берди.
«Ал-Мухо» тадқиқотлар маркази эса чекиниш кутилмаганда ва саросима билан амалга оширилганини, аҳолининг ҳибсга олинишдан қўрқиб ал-Хўха томон кўчиши билан бирга кечганини қайд этди. Бу ҳолат Яман ҳукумати таркибидаги кучлар билан коалиция ўртасида яширин сиёсий келишмовчиликлар бор-йўқлиги ҳақида саволлар туғдирди. Шунингдек, мазкур чекиниш таъсир доираларининг бўлинишини мустаҳкамлаб қўйиши ва Таъз қамалини бекор қилиш умидларини барбод этиши мумкинлигидан хавотир билдирилди. Бу ҳақда Британиянинг «Мидл Ист Ай» сайти ҳам ёзди.
«Ямандаги ҳарбий ўзгаришларнинг кўлами» мавзусида 2026 йил 27 сентябрда Ҳизб ут-Таҳрир амири, олим Ато ибн Халил Абу Рошта чиқарган саволга жавобни диққат билан ўрганган киши унда қуйидаги фикрлар билдирилганини кўради:
«Ҳусийларнинг Яман ғарбий соҳилида амалга ошираётган ҳужумлари ва улар деярли бутун соҳилни қамраб олаётганига қарамай, Америка Яман ҳукуматини қутқариш учун Аденга ёрдамга келмаётганини, Саудия ҳам ҳаракат қилмаётганини мулоҳаза қилсак, ваҳоланки, ҳусийларнинг ҳужумлари унга ҳам зарар етказди… Буларнинг барчаси ҳусийларнинг Яман ғарбий соҳилининг катта қисмини эгаллаши Америка ва Саудиянинг розилиги билан амалга ошаётганини кўрсатади. Кўринишидан, бу ҳолат қуйидаги уч мақсаддан ташқарига чиқмайди:
- Ҳусийларни Яман бошқарувига шерик қилиш, уларга ҳокимиятда асосий ролни бериш ва шундан сўнг Ямандаги инглиз малайларини босқичма-босқич ҳокимиятдан четлатиш…
- Бу иш Эрон ҳукмдорларини ўзига оғдириш ва уларнинг Америкага нисбатан позициясини юмшатиш учун бир восита бўлиши…
- Бу Америка учун жангчининг дам олиш фурсати кабидир. Чунки Америка оралиқ сайловлар билан банд…»
Бунга қўшимча равишда, ҳукумат кучларининг соҳилдан чекинишидан ўн кун олдин натижалари эълон қилинган мазкур сайловлар ҳамда улардан кейин юз берган воқеаларни эътиборга олиш лозим. Бугун ҳусийларнинг илгарилаши ва Яманнинг Бобул-Мандаб бўғозига қараган энг муҳим соҳил ҳудуди устидан назоратни тўлиқ қўлга киритиши яққол намоён бўлди. Мазкур саволга берилган жавобни чуқур ўрганган киши Яманда юз бераётган воқеаларга нисбатан халқаро эътибор ва аралашув нақадар катта эканини англайди.
Бу воқеалар Яман аҳлига Америка ва Британия ўртасидаги маҳаллий ҳамда минтақавий воситалар орқали олиб борилаётган кескин курашни очиб беради. Яман аҳли эса йиллар давомида ушбу курашнинг қурбони бўлиб келмоқда ва унинг оғир азобларини бошидан кечирмоқда. Бу жанглардан жонлар зое кетиши, қонлар тўкилиши, бойлик ва имкониятлар вайрон қилиниши, иймон аҳли ўртасидаги жарликнинг янада чуқурлашиши, парокандаликнинг кучайиши ва куч-қудратнинг заифлашишидан бошқа ҳеч қандай натижа чиқмади. Буларнинг барчаси мустамлакачи кофир манфаатига хизмат қилмоқда!
Шунинг учун Яман учун ягона нажот йўли — рақобатлашаётган мустамлакачиларнинг сақланиб қолиши ва ўз таъсирини ёйишига имкон бераётган ушбу воситалардан халос бўлишдир. Бу эса фақат Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Аллоҳ таоло ваъда қилган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилиш орқали амалга ошади.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ﴾
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга уларни, албатта, ер юзида халифа қилишига ваъда берди». (Нур сураси, 55-оят)
Расулуллоҳ ﷺ ҳам бу ҳақда хушхабар берганлар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнгра набувват минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» (Имом Аҳмад ривоят қилган)
Биз Яман аҳли орасидаги ақл эгаларига мурожаат қилиб, Расулуллоҳ ﷺ иймон, ҳикмат ва фиқҳ билан мақтаган бу халқни Аллоҳнинг Қудратли ва Ғолиб Зот берган ваъдасини ҳамда Расули ﷺнинг хушхабарини рўёбга чиқариш йўлида биз билан бирга ҳаракат қилишга чақирамиз. Шунда икки дунё саодатига эришамиз. Ана шу буюк ютуқдир!
Устоз Ҳамдон ал-Умроний — Яман вилояти
Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ