| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Марказий Осиё сувларида ташқи кучлар қандай сиёсий ричагни қўлга киритмоқда?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Нега Вашингтоннинг эътибори Бизерта ва Жабал Ториққа қаратилмоқда?

  • Яманнинг ғарбий соҳили: тарғибот ва асл мақсадлар ўртасида!

  • Учлик саммити — Америка, Россия ва Хитой

  • Қувайтда ягона Форс кўрфази ҳарбий қўмондонлигининг ташкил этилиши: сабаб ва мақсадлар

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар натижалари таҳлили

  • Ҳизб ут-Таҳрир / Туркия вилояти: «Оила, келажак авлодлар ва жамиятни фақат Ислом билан ҳимоя қилиш мумкин»

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
29.11.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Қиморга муккадан кетиш ортида шахслар эмас, балки бузуқ капиталистик тузум турибди

Хабар: Андижонда мижозларнинг халқаро ўтказмаларига масъул банк ходими 3,2 млрд сўмдан зиёд маблағни ўзлаштиришда гумонланмоқда. У пулларни ўзининг пластик картасига ўтказиб, онлайн қиморга тикиб юборган. (gazeta.uz 23.11.2026й)

Изоҳ: Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган ва иш суд муҳокамасига юборилган. Юртимизда давлат идоралари ходимларининг қиморга ружу қўйиб, ҳатто бировларнинг улкан пулларини тикиб юбораётгани ҳақида хабарлар кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. Шунингдек, давлат ташкилоти биносида ҳам қимор ўйналаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам қулоққа чалиниб турибди. Аммо мазкур хабарлар фақат очиқланганлари холос, ҳақиқий аҳвол эса жуда аянчли. Бу ҳолат жамиятни ҳалокатга етаклайдиган ва бонг урилиши керак бўлган иллатлардандир. Аммо инсонларни оиласи, обрўсидан айираётган, ҳаётини издан чиқараётган бу онлайн қимор ўйинларига йўл очиб берган, мамлакатда пул тикиладиган ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш орқали бу иллатни ривожлантираётган мавжуд бошқарув тизимининг ўзи эмасми?! Ҳукумат сиёсатига назар ташласак, унда иккиюзламачилик яққол кўзга ташланади. Бир томондан, қимор индустриясига расман кенг эшик очиб берилмоқда, иккинчи томондан эса, одамлар қимор ўйинларининг фалокатли оқибатларидан огоҳлантирилмоқда. Аслида, ўз халқини ғамини ейдиган, уни ҳар турли бузуқлик ва хатарлардан ҳимоя қиладиган ҳукумат қимор каби одамлардан хотиржамликни кеткизадиган ва ҳатто ўз жонига қасд қилишгача олиб борадиган иллатларга ҳеч қандай тарзда рухсат бермаслиги, халқимизни ҳалолу пок ҳаёт кечиришини таъминлайдиган исломий таълим-тарбияни йўлга қўйиши зарур. Зеро, ҳаром ишлар учун одамларни жазолашдан аввал улардан ана шу ишларни йироқ қилиб, даф қилиш лозим. Ҳамма нарсага рухсат бериб, кейин бу ишларни қилишдан одамларни қайтаришга уриниш ҳам иккиюзламачилик, ҳам абсурд бўлиб, адолатдан йироқ ишдир. Биз таъкидлаб келаётганимиздек, қимор каби жирканч иллатларнинг жамиятда илдиз отишининг бош манбаси татбиқ этилаётган капиталистик тузумдир. Чунки бу тузумда ҳалол ва ҳаром тушунчалари ўрнини фақат моддий манфаат эгаллаган. Ўзбек ҳукумати эса, ана шундай яроқсиз ва ботил тузумни татбиқ қилишда қаттиқ туриб давом этмоқда. Демакки, мусулмон халқимиз ҳаромни ҳалол қилувчи, ҳалолни эса ҳаромга чиқарувчи капиталистик тузумга ўз Исломини қарши қўйган ҳолда курашиши ва уни ҳокимият тепасига олиб келишга ҳаракат қилиши вожибдир!

Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи

Хабар: 24 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания подшоҳи Абдулла II рафиқалари иштирокида учрашув ўтказди. (gazeta.uz 24.11.2026й)

Изоҳ: Хабарга кўра, ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари бир-бирини олий давлат мукофотлари билан тақдирлади: Ўзбекистон президентига Иорданиянинг олий мукофоти – “Ал Ҳусайн ибн Али” ордени, Иордания подшоҳига эса “Олий даражали дўстлик” ордени топширилди. Томонлар ушбу қадамни сиёсий-дипломатик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшилган ҳисса сифатида баҳоладилар. Бу учрашув ва ўзаро орден алмашинуви икки мусулмон юрти ўртасидаги оддий дипломатик яқинлашувдек кўринади. Бироқ геосиёсий воқеликка теранроқ назар ташланса, масаланинг асл моҳияти бутунлай бошқача экани ойдинлашади. Иордания Ҳошимийлар қироллиги Биринчи жаҳон урушидан сўнг Усмонли Халифалиги парчалангач, бевосита Британия томонидан сунъий равишда ташкил этилган давлатдир. Бугунги кунда ҳам подшоҳ Абдулла II режими минтақада Британия ва Американинг энг содиқ ва ишончли тобеларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Иордания Яқин Шарқдаги сионистик яҳудий вужудини мусулмон Уммати ғазабидан ҳимоя қилувчи асосий буфер зона ва Ғарб ҳарбий базалари учун таянч нуқта вазифасини ўтаб келмоқда.  Шундай экан, АҚШ ва Британиянинг Яқин Шарқдаги содиқ ҳизматкори билан ўзбек режими ўртасидаги бундай илиқ муносабатлар ва олий даражали мукофотлар алмашинуви тасодифий эмас. Ғарб мустамлакачи кучлари ўз таъсир доирасидаги режимларни ўзаро боғлаш орқали мусулмон юртларини ўзларининг глобал геосиёсий лойиҳалари доирасида ушлаб туришга интилади. Ўзбекистоннинг Яқин Шарқдаги Ғарбга қарам қиролликлар билан яқинлашуви, бир томондан, минтақадаги сиёсий мувозанатни АҚШ ва Британия манфаатларига мослаштиришга хизмат қилса, иккинчи томондан, мусулмон халқлар онгида Уммат масалаларини эътиборсиз қолдираётган ҳукмдорларга нисбатан сохта обрў уйғотишга қаратилган. Аслида, мусулмон юртлари ўртасидаги ҳақиқий биродарлик Ғарб мустамлакачилари чизиб берган сунъий чегаралар ичида ўзаро орден тақиш ва мустамлакачилар хизматидаги режимлар билан ҳамкорлик қилиш орқали эмас, балки барча юртларимизни ягона сиёсий байроқ остида бирлаштирувчи ва мустамлакачиларнинг минтақадаги барча таянч нуқталарини йўқ қилувчи мустақил Ислом давлати – Халифаликни барпо этиш орқалигина рўёбга чиқади.

11 миллион одам “қоғозда” камбағалликдан чиқарилди

Хабар: Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан тақдимот билан танишди. (daryo.uz 25.11.2026й)

Изоҳ: Расмий хабарларга кўра, тақдимотда 2017 йилдан буён Ўзбекистонда 11 миллион нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилгани қайд этилиб, 2030 йилга қадар мамлакатда ўрта синф улушини 90 фоизга, микро, кичик ва ўрта бизнеснинг аҳоли бандлигидаги улушини эса 80 фоизга етказиш мақсад қилингани эълон қилинди. Албатта, бу рақамлар ниҳоятда ҳайратланарли кўринади. Ахир, 11 миллион инсон – бу Ўзбекистон аҳолисининг қарийб учдан бир қисми, бутун бошли бир нечта давлатларнинг аҳолисига тенг сон демакдир. Аммо бу рақамлар кўпчиликда қатор саволларни уйғотади: агар сўнгги тўққиз йил ичида 11 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилган бўлса, унда бугунги кунда мамлакатдаги ҳақиқий аҳвол нега бу баёнотларга мутлақо тескари манзарани кўрсатмоқда? Агар шунча одам фаровонликка эришган бўлса, нега миллионлаб ўзбекистонликлар ҳамон оиласини боқиш учун бегона юртларда – Россия, Қозоғистон, Корея ва Ғарб давлатларида оғир ва хатарли меҳнат муҳожирлигида сарсон бўлиб юрибди?! Даромадлар тўхтовсиз ошиб бораётган озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва коммунал тўловлар нархига етиб ололмаяпти. Халқнинг катта қисми кундалик эҳтиёжларини қоплаш учун фоизли кредитлар ва қарзлар ботқоғига ботиб бормоқда. Ҳатто яқинда Бандлик вазирлигининг ўзи аҳоли жон бошига ойлик даромади 715 минг сўмдан салгина ошган оилаларни расман “камбағалликдан чиқарилди” деб ҳисоблашини тан олган эди. Бундай сунъий мезонлар билан миллионлаб одамларни ҳисоботларда “бойитиб” кўрсатиш мумкиндир, лекин қуруқ статистика билан одамларнинг иқтисодий аҳволи ўнгланиб қолмайди. Бойлик ва табиий ресурслар бир ҳовуч монополистлар ва ташқи кредиторлар манфаатига хизмат қилишда давом этаркан, қоғозда 11 миллион эмас, 30 миллион одам камбағалликдан чиқарилди дейилса ҳам, одамларнинг қозони қайнаб қолмайди. Исломда эса камбағаллик рақамлар ва баландпарвоз ваъдалар билан эмас, балки ҳар бир фуқаронинг озуқа, кийим ва бошпана каби асосий эҳтиёжлари таъминланишини давлат томонидан амалда кафолатланиши билан муолажа қилинади. Бунга энг ёрқин мисоллардан бири, Халифа Умар ибн Абдулазиз ўзининг атиги 2,5 йиллик бошқаруви даврида камбағалликка тамоман барҳам бериши натижасида ҳатто закот оладиган одам қолмагани маълум ва машҳурдир. Аммо бу қуруқ статистика эмас, балки ҳақиқий воқеликдир!

Россия-Украина урушида қатнашганлар энди қаттиқроқ жазоланади

Хабар: Росстатдан сизиб чиққан ўлим қайдлари ва мустақил журналистик суриштирувлар Украинадаги урушда Россия томонида қатнашиб ҳалок бўлган 7 мингга яқин хорижликнинг қарийб 60 фоизи Марказий Осиёдан эканини кўрсатди. (kun.uz 26.11.2026й)

Изоҳ: Ушбу рўйхатда 1300 дан ортиқ қайд билан Ўзбекистон ҳам етакчи ўринларда турибди. Шу билан бир вақтда, 24 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатлар ҳарбий хизматига кириши ва ёлланиши учун жазони оғирлаштирувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. Унга кўра, хорижий армияга хизматга кирган фуқароларга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Маълумки, ўзбекистонликларнинг аксарияти Украина фронтига ўз хоҳиши билан эмас, балки юртдаги ишсизлик, оғир иқтисодий аҳвол туфайли Россияга мардикорликка бориб, у ерда полиция рейдлари, депортация таҳдиди, туҳмат ва шантаж босими остида ёки қурилиш ишлари ваъдаси билан алданиб тушиб қолмоқда. Ҳатто Ўзбекистон судларининг ўзида ҳам кўплаб судланувчилар олдига “узоқ йиллик қамоқ ёки уруш” танлови қўйилганини таъкидлашган. Ана шундай шароитда мавжуд тузум ўз фуқароларини чет элдаги босимлардан сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳимоя қилиш, уларга юрт ичида муносиб иш ўринлари яратиб бериш ўрнига, алдов ва мажбурлаш қурбонига айланган инсонларни янада оғирроқ қамоқ жазолари билан қўрқитиш йўлини танламоқда. Бу эса ҳимоя эмас, балки ўз фуқаросини чет элда ташлаб қўйиб, омон қайтганини эса зиндонга ташлаш сиёсатидир. Ҳолбуки, Ўзбекистон ҳукумати олдида турган биринчи галдаги вазифа – ўз фуқароларига нисбатан жазо чораларини кучайтириш эмас, балки Россия ҳукуматидан ўзбек муҳожирларига қарши ўтказилаётган мажбурлаш, шантаж ва урушга жалб қилиш амалиётини зудлик билан тўхтатишни қатъий талаб қилишдир. Аммо ўзбек режими кучли сиёсий ирода ва ўз фуқароларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли йўлни танлаш ўрнига, қўрқоқлик ва заифлик йўлини танламоқда. Афсуски, бу сафар ҳам устимиздаги ҳукумат ўз кучини Россияга кўрсатиши керак бўлган ўринда яна ўзининг фуқароларига кўрсатмоқда. Бу эса юртимизда энг баланд минбарлардан инсон қадри ҳақида ваъз ўқилаётган бир вақтда содир бўлмоқда. Демак, ўзбек ҳукумати инсон қадрини ўзининг тор манфаатлари йўлида ҳеч иккиланмай қурбон қилиб юборишдан тап тортмайди.

Жаҳон банкининг 800 млн долларлик “ёрдами”

Хабар: 25 ноябрь куни Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш пакетини маъқуллади. (daryo.uz 26.11.2026й)

Изоҳ: Хабарга кўра, ушбу маблағлар хусусий сектор ролини кенгайтириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, электр энергияси ва табиий газ бозорларини либераллаштириш, хотин-қизлар бандлигини ошириш ҳамда мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига ва Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялашувини жадаллаштиришга йўналтирилади. Шунингдек, 2028 йилгача электр истеъмолчиларининг 15 фоизини хусусий операторлар бошқарувига ўтказиш режалаштирилган. Биз Жаҳон банкининг шунчаки молиявий ёрдам ташкилоти эмас, балки Америка бошчилигидаги Ғарб мустамлакачилик тизимининг иқтисодий воситаси эканини жуда кўп ёритганмиз. Унинг навбатдаги “хайрия”си ортида ҳам қарз олувчи мамлакатнинг иқтисодий тузилмасини Ғарб капитали манфаатларига мослаштириш шарти ётади. 2025 йил октябрида 800 миллион, 2026 йил октябрида 100 миллион ва энди яна 800 миллион доллар ажратилиши юртимизнинг ташқи молиявий институтларга боғланиши тобора чуқурлашиб бораётганидан далолат беради. Қарз шартларидаги “ислоҳот” йўналишларига диққат қилинса, бу боғлиқликнинг асл моҳияти ойдинлашади. “Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш” ва “электр тармоқларини хусусий операторларга ўтказиш” ниқоби остида юртнинг энг муҳим ҳаётий тармоқлари давлат назоратидан чиқарилиб, фақат фойдани кўзлайдиган хусусий капитал ва трансмиллий корпорациялар қўлига топширилмоқда. Жаҳон савдо ташкилотига кириш ва чегара тартиб-таомилларини соддалаштириш эса, ҳали оёққа турмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик хорижий компаниялар билан тенгсиз рақобатга рўпара қилиб, ички бозорни ташқи товарларга қарам қилиб қўяди. “Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” баҳонаси остида эса, муслима аёлларни оилавий қадриятлардан узиб, арзон ишчи кучи сифатида капиталистик бозор муносабатларига жалб қилиш кўзланган. Бугун олинаётган миллиардлаб долларлик қарзлар ва уларнинг фоизлари бугуннинг ўзида солиқлар ва коммунал тарифлар ошиши кўринишида бевосита оддий халқ елкасига тушмоқда. Модомики, мамлакат сиёсати АҚШ ва Ғарбнинг молиявий институтлари чизиб берган режалар асосида юритилар экан, юрт бойликлари ташқи кредиторлар ва хорижий корпорациялар қўлига ўтиб бораверади. Бу қарамликка чек қўйишнинг ягона йўли – мустамлакачи кучларнинг сиёсий ва иқтисодий нуфузини бутунлай супуриб ташлайдиган Халифаликни барпо этишдир!

ДХХ ичида навбатдаги “тозалаш”

Хабар: 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан Давлат хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари, генерал-лейтенант Ғайратулло Ёзиев товламачилик, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айбловлари билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. (qalampir.uz 28.11.2026й)

Изоҳ: Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. У билан бирга хизматнинг бир қатор юқори лавозимли полковниклари ҳам қийноққа солиш, суд ишларига аралашиш, пора олиш ва фуқароларни Кореяга юбориш билан боғлиқ 90 миллион долларлик коррупцион схемалар доирасида 15 йилдан 17 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Ушбу хабар жамоатчилик орасида куч ишлатар тузилмалардаги жиноятчилик фош этилгани ва адолат қарор топгани сифатида талқин қилиниши мумкин. Ҳақиқатан ҳам, халқни талаш ва зўравонлик билан шуғулланган амалдорларнинг жазоланиши ижобий ҳолатдек кўринади. Бироқ воқеликка сиёсий жиҳатдан теранроқ назар ташланса, бу ерда иккита муҳим жиҳат ойдинлашади. Биринчидан, кечагина давлат хавфсизлиги ва шахсий хавфсизликни таъминлашга масъул бўлган генерал ва полковникларнинг ўзлари уюшган жиноий гуруҳга айланиб, халқни товламачилик, қийноқ ва пора эвазига эзган экан, бугун уларнинг ўрнига келган амалдорлар худди шу жиноятларни такрорламаётганига ким кафолат беради? Муаммо алоҳида шахсларнинг ёмонлигида эмас, балки жазосизлик, ёпиқ судлар ва халқ олдида ҳисобдорлик йўқлиги устига қурилган бошқарув тизимининг ўзидадир. Собиқ ДХХ раҳбарлари қамалганида ҳам тизим ўзгаргани йўқ, шунчаки эски юзлар янгиларига алмаштирилди, холос. Модомики, куч тузилмалари халқнинг эмас, балки тор доирадаги сиёсий ҳокимият қўлидаги назорат ва босим воситаси бўлиб қолар экан, суиистеъмолчилик ва коррупциянинг илдизи қуримайди. Иккинчидан, ушбу суд жараёнларининг ёпиқ тарзда ўтказилиши ва жиноятларнинг айнан ҳозир ошкор қилиниши бу ҳаракатлар халқ манфаати учун эмас, балки ҳокимият ичидаги гуруҳлар ўртасидаги кураш ёки режимнинг ўз хавфсизлигини таъминлаш манфаатидан келиб чиққанини кўрсатади. Агар мақсад чиндан ҳам халқни ҳимоя қилиш ва адолатни тиклаш бўлганида, 90 миллион долларлик талон-торож ва қийноқлар бўйича судлар халққа очиқ тарзда ўтказилар, жабрланган оддий фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ошкора тикланар эди.

Форуқ

29.11.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Адолатсизлик ва унга қарши кураш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўған Ислом давлатини ағдарган кимсанинг хотирасини нишонлаяпти Хўш, нега?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ов

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё сувларида ташқи кучлар қандай сиёсий ричагни қўлга киритмоқда?

    Марказий Осиё сувларида ташқи кучлар қандай сиёсий ричагни қўлга киритмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиёда сув масаласи тобора жиддийлашмоқда. Афғонистон Амударёдан катта миқдорда сув олишга тайёрланяпти. Тожикистон ва Қирғизистон ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: