Тожикистонда диний партияларни тақиқлаш тўғрисида референдум ўтказилади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Тожикистонда диний партияларни тақиқлаш тўғрисида референдум ўтказилади
Аксар аҳолиси мусулмон бўлган Тожикистон диний партияларни тақиқлашга овоз беради. Бу референдум президент Имомали Раҳмоннинг мансабини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Имомали ҳокимиятни 1992 йилдан бери бошқариб келмоқда. Ўшанда фуқаровий уруш унинг ҳокимиятга чиқиши ва исломий мухолафатни мағлуб қилиши билан якун топган эди.
Тожикистонда исломий партияларни тақиқлаш томон ташланган қадамлар ўтган йили бошланди. Бугун ўтказилаётган референдумда тожикистонликлар овоз бераётган масалалар ичида президентлик бошқаруви муддатидан чекловларни олиб ташлаш масаласи ҳам бор. Президентнинг энг кам ёши 35 эди, энди 30 ёшга туширилди. Бу назарий жиҳатдан, ҳозирги президентнинг 29 ёшли ўғлига 2020 йилда президентликка ўз номзодини қўйиши учун рухсат берувчи қадам ҳисобланади. Дастурни ўзгартириш учун қонун лойиҳасидан учта банд ўзгартирилади. Референдумда эса фақат битта савол «Юрт дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини қўллаб-қувватлайсизми?», деган савол мавжуд, холос.
Айтишларича, Тожикистон минтақада энг камбағал давлат бўлиб, Россияга қаттиқ таяниб қолган. Унинг хорижда, хусусан, Россияда ишлаётган фуқароларининг валюта жўнатмалари ялпи ички маҳсулотининг деярли ярмини ташкил қилади. (Би-Би-Си Арабий).
Роя газетаси шарҳи:
Тожикистон ҳукмдори Ислом ва мусулмонларга қаттиқ нафрат билан муносабатда бўлмоқда. Масалан, Раҳмон ҳукумати 2015 йил мобайнида 13 минг нафар мусулмонни мажбуран соқолини қиришга ва 1700 нафар муслимани рўмолини ечишга мажбурлади. Аҳвол ҳатто Маккаи мукаррамани ҳаж қилувчиларга чекловлар қўйиш даражасига ҳам етиб борди. Бу қилмишларини тожик ҳукумати юртда экстремизмга қарши курашаётгани каби ёлғон даъволар билан оқлаб келмоқда. Чунки тожик ҳукмдорининг ҳаловатини бузаётган нарса юртда Исломга асосланган сиёсий ҳизбларнинг борлигидир. Шунинг учун у Ислом асосидаги партия-ҳизбларнинг тақиқланишини қонун орқали кафолатламоқчи бўляпти. Бунинг устига, ўзидан кейин ҳокимиятда ўғлини қолишини истаяпти ва бунга замин тайёрламоқда. Шунинг учун ҳам, ҳозир 29 ёшга кирган ўғлини қудратга чиқишига замин тайёрлаш мақсадида президентликка номзод шахснинг энг кам ёшини 35дан, 30 ёшга тушириш таклифини ўртага ташлади.
Роя газетасининг 2016 йил 25 май чоршанба кунги 79-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!