| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Европа ва Ғарб ўз мафкурасининг бузуқлиги ва ҳукуматларининг заифлашуви ортидан ҳақиқий инқирозни бошдан кечирмоқда

  • Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

  • «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

  • Икки ўт орасидаги энергетика

  • Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда

  • Давлатдан қарз олиш ҳукми

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШ-Хитой муносабатлари ва Трампнинг Хитойни айблаши

АҚШ-Хитой муносабатлари ва Трампнинг Хитойни айблаши

By htadmin
15.09.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

АҚШ-Хитой муносабатлари ва Трампнинг Хитойни айблаши

Ҳасан Ҳамадон қаламига мансуб

Корея ярим ороли иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган икки гигант давлат, яъни АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасида ўзаро нуфуз бўлишиб олиш амалиётининг қурбони бўлди. Ўшанда Совет Иттифоқи Кореянинг шимолий қисмига, АҚШ жанубий қисмига эга чиқди. Бироқ геосиёсий воқелик тамоман бошқача бўлгани учун у ерда иккита бир-биридан мутлақо фарқли давлат пайдо бўлди. Шимол ва жанубнинг ер майдони деярли бир-бирига тенг бўлса-да, бироқ башарий потенциал ва қишлоқ хўжалиги жиҳатидан шимол анча кам насибага эга бўлди. Бу эса, Шимолий Корея ташкил топгандан бошлаб, ўзига етарли миқдорда озиқ-овқат етиштира олмаслигини англатади.

Шимолий Корея АҚШ-Совет тақсимотидан олдин, Япония урушидан бошлаб сургун қилинган коммунист раҳбарларни бевосита ўзига жалб қила бошлади… Улар янги Корея давлатига Хитой ва Россия, ҳатто Жанубий Америкадан келишди. Ўша сургун қилинганлардан бири Ким Ир Сен бўлди. У 25 йил Россияда сургунда юриши ортидан Шимолга раҳбар этиб тайинланди. Бир пайтнинг ўзида Америка ҳам Жанубда сайлов асосида ҳукумат ташкил қилди. 1950 йил Ким Ир Совет кўрсатмаси билан икки Кореяни ўз ҳукмронлиги остига бирлаштиришга қарор қилиб, Жанубий Кореяга қарши уруш очди ва бу нарса Американинг аралашувига сабаб бўлди. Натижада икки Корея ўртасидаги машҳур қонли уруш бошланди. Ана шу пайтда Шимолий Кореяга ёрдам бериш учун Хитой ҳам аралашган эди… Охир-оқибат, Шимолий Корея ажратувчи линияга чиқиб кетди. Уч йил давом этган урушдан сўнг ўт очишни тўхтатиш битимига имзо чекилди. Икки давлат 38 кенглик атрофидаги чегара бўйлаб буфер зонада узоқ муддатли сулҳ тузишди. Бироқ то шу кунга қадар бу икки давлат доимий тинчлик битимига имзо чекмаган.

Совет Иттифоқи емирилиши ортидан Шимолий Корея инқирози мураккаблашди. У ўзининг бош ҳомийсидан ва коммунистик давлатларни биринчи мудофаа линиясидан жудо бўлганини ҳис қилди. Тўғри, линияга Хитой кириб, айни бўшлиқни каттароқ ҳажмда тўлдирди. Бироқ у айни аралашув ролини мабда-система жиҳатидан, яъни, социалистик системанинг капиталистик системага қарши туриши жиҳатидан адо этмади. Балки Хитой Шимолий Кореяга ўз манфаатидан келиб чиқиб ёрдам берди. Бунда қўшни давлатлар Хитойга хизмат қилишига, унинг ҳаловатини бузадиган бирор ғарбпараст душман бўлмаган барқарор минтақа бўлишига қизиқди. Чунки Хитой Вьетнам сценарийсининг такрорланишини истамайди. Маълумки, Вьетнам уруши тугаши ва иттифоқ тузилиши ортидан айни сценарийда Хитой-Вьетнам муносабати душманона муносабатга айланган эди. Ҳолбуки, Хитой бу урушда Вьетнамга катта ёрдамлар кўрсатганига қарамай шундай бўлганди. Шу боис масала мабда-система эмас, балки Хитой чегараларини мудофааси масаласи бўлиб, Америка Хитойни жиловлаб олиш сиёсатини олиб бораётган бир пайтда, Пекин Шимолий Кореядан ўз мудофаа линияси сифатида фойдаланди.

Корея масаласи Американи бироз хавотирга солмоқда. Шимолий Корея ядровий қурол ва баллистик ракеталарга эга бўлгани боис, уни қароқчи давлат, дея сифатлай бошлади. Хусусан, бу ракеталар Америка ерларигача, ҳатто, Гуам оролига ҳам ета оладиган даражада ривожлангандан сўнг кўпроқ хавотирланяпти. Чунки у ерда оролнинг учдан бир қисмини эгаллайдиган даражада АҚШнинг катта базаси бор. «Андерсен» номли ушбу ҳарбий ҳаво базаси энг катта қурол ва стратегик база ҳисобланиб, АҚШни бутун дунё бўйлаб ҳарбий амалиётлар олиб боришини таъминлайди. Бундан ташқари, у ерда АҚШнинг Тинч океани базаларини боғлашда муҳим роль ўйновчи «Абра» номли стратегик ҳарбий денгиз базаси ҳам бор. Шу боис Хитойнинг қўшни давлатлар билан бўлган муносабати минтақада АҚШ иттифоқчилари учун ҳам хавотир уйғотса-да, бироқ бунинг мабда-системага алоқаси йўқ. Чунки Хитойнинг қўшнилари ва бошқа давлатлар билан бўлган алоқаси мабда-системанинг мудофаасига эмас, балки улардан ўз манфаати йўлида фойдаланишга асосланган. Демак, биз Хитойнинг Корея ва АҚШ билан бўлган алоқасини Шимолий Корея орқали тушуниб олишимиз мумкин.

Энди, АҚШнинг Хитой билан бўлган сиёсатига келсак, ҳеч шубҳа йўқки, ҳозирда Хитой АҚШ учун биринчи навбатдаги муҳим ва хавфли давлат бўлиб келмоқда. Шу жиҳатдан, қўшни Шимолий Кореянинг мавжуд бўлиб туришини АҚШ-Хитой кураши доирасида тушуниш мумкин. Дарҳақиқат, Америка Осиё-Тинч океани минтақасига кўз тикар экан, уни глобал лидерлик ва етакчиликка нисбатан реал таҳдид, деб билди. Шунингдек, Осиё-Тинч океанида йирик давлатлар, ядровий қуроллар ва регионал босқичли истак-интилишлар мавжуд бўлгани боис, унга дунё бўйича энг катта таҳдид сифатида қаради. Шунинг учун Америка стратегик жиловлаш сиёсатини қўллаб, Хитойни қуршаб олишга ҳаракат қилди ва бунда кўп воситалардан фойдаланди. Масалан, Жанубий Шарқий Осиёдаги Хитойга рақиб бўлган давлатлар билан иттифоқ тузиш, Мьянма каби Хитой учун стратегик аҳамият касб этувчи давлатларда тартибсизликлар келтириб чиқариш, ҳатто Хитойнинг ўзидаги тартибсизликларга аралашиш каби.

Америка 2015 йилнинг октябри бошида Транс-Тинч океани ҳамкорлиги келишувини имзолади. Австралия, Бруней, Канада, Чили, Япония, Малайзия, Мексика, Янги Зеландия, Перу, Сингапур, Вьетнам давлатлари аъзо бўлган бу келишув Осиё ва Тинч океани минтақасида эркин иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган кўпқиррали эркин савдо келишуви ҳисобланади. АҚШ президенти Барак Обама бундай деган: «Вашингтон Хитой ва бошқа давлатларга дунё иқтисодиёти қоидаларини белгилашига асло йўл қўймайди». Яна бундай деган: «Бизнинг потенциал истеъмолчиларимизнинг 95 %и чегараларимиз ташқарисида бўлиб турган бир пайтда, Хитой сингари давлатларга дунё иқтисодиёти қоидаларини белгилашига асло рухсат бермаймиз». Кейин «Айни қоидаларни белгиловчи биз бўлишимиз керак. Биз ишчиларимизни ҳимоя қилиш ва атроф-муҳитни асраш учун юқори стандартларни белгилаган эканмиз, АҚШ маҳсулотлари учун янги бозорлар очишимиз лозим», дея қўшимча қилди.

Хитой кўламини чеклаш ҳамда иқтисодий ва ҳарбий амбицияларини жиловлаш йўлида Америка бир неча ойдан бери Россия билан сўзлашувлар олиб бориб, ўзининг айни саъй-ҳаракатига уни ҳам қўшишга, жалб этишга уриняпти. Бунинг учун у Россияни бир неча ишларга қизиқтириб авраган бўлса, бошқа жиҳатдан, ўзининг Хитойни жиловлаш уринишига мажбуран кўндириш учун унга қарши санкциялар билан таҳдид қиляпти.

Американинг Россия билан сўзлашувлари нималардан иборатлиги қоронғу бўлганлиги сабабли ҳамда бу борадаги миш-мишларга барҳам бериш мақсадида Хитой расмий ахборот агентлиги баёнот нашр қилди. 2012 йил 30 октябрда Хитой коммунистик партиясининг кенг тарқалган «Global Times» газетасида чоп этилган айни баёнотда, АҚШнинг Хитойни жиловлаш учун Россияга қилган босимларини Россия қабул қилмаган, дейилади. Бироқ, бир вақтнинг ўзида, икки давлат сўзлашувларининг боши берк кўчага кириб қолганини кўрсатувчи бирорта ҳам далил йўқ.

Америка Хитойни жиловлаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида Хитой қўшниси Ҳиндистон билан ҳам сўзлашув олиб бормоқда ва бунда иккиси ўртасидаги тарихий душманликдан фойдаланяпти. Мақсад, уни ҳам Хитойга қарши АҚШ томонида турувчилар рўйхатига киритишдир. Зеро, бу масала шу билангина чекланмаган. Балки, Америка ўзининг мақсадини амалга ошириш мақсадида «кучлар баланси стратегияси» дея танилган Хитойни жиловлаш ишига минтақадаги барча давлатларни шерик қилишга, бунинг учун ҳамма воситалардан фойдаланишга уриняпти.

Хитой АҚШнинг айни сиёсатини, қўллаётган воситаларини жуда яхши тушуниб турибди. У бу саъй-ҳаракатларига тўсиқ қўйиш учун қарама-қарши сиёсат ва стратегия қўллашга ҳаракат қиляпти. Хитойнинг айни сиёсатни яхши тушунаётганига далил шуки, генерал Лу Юань ўз мақоласида «Қўшма Штатлар Хитой тараққиётини жиловлаш мақсадида бутун Осиё ва Тинч океани минтақасига кучларни жойлаштиряпти», деди. Сўнг бундай қўшимча қилди: «Бу стратегия Хитойга қарши қаратилган эмас, дея Вашингтоннинг ўтган ҳафтада қилган даъволари, Американинг ният-мақсадларини янада очиб қўймоқда». Генерал ўз мақоласида «Агар биз атрофимизда бўлаётган ишларга назар ташласак, АҚШнинг Осиё ва Тинч океани минтақасида ҳаракатланувчи бешта ҳарбий блокни кучайтираётганини, бу блоклардаги ўз ҳарбий базалари жойлашувини ўзгартириб, бир вақтда, уларни Хитой атрофидаги давлатларда ҳам кўпайтиришни талаб қилаётганига гувоҳ бўляпмиз», деди. Америкаликларга мурожаат қилиб, «Хитойни нишонга олмаётганингизга ким ишонади, бу совуқ уруш мафкурасини қайта бошлаш эмасми?», деди. Маълумки, қатъий фикр ва позициялари билан танилган генерал Лунинг мақолалари Хитой халқ газеталарида нашр қилиниб туради. Аммо бу мақола Хитой армиясининг расмий газетасида нашр қилингани, у ифодалаётган айни фикрни расмий Пекин ҳам қўллаб-қувватлаётганидан дарак бермоқда.

Яна бир томондан, АҚШнинг жиловлаш сиёсатини барбод қилиш учун Хитой ҳаракат олиб борар экан, қўшни давлатларнинг ўзига қарши АҚШ фойдасига ишлашини олдини олишга уринмоқда. Бунинг учун улар билан битимлар имзолаяпти, чегараларни хавфсизлаштириб, агрессив сиёсат қўлламасликка келишяпти, анъанавий душмани Ҳиндистон билан бўлгани каби, ўзаро яқинлашиш муносабатларини ўрнатяпти, Россия билан қилгани каби, савдо ва иқтисодий алоқалар ўрнатяпти, газ сотиб оляпти. Шунингдек, баъзи қўшни давлатлар билан иқтисодий муносабатлар ўрнатяпти, хусусан, ипак йўли стратегияси ва «Битта камар, битта йўл» ташаббуси каби. Чунки Хитой АҚШ ҳарбий денгиз флотининг қанчалар кучлилигини ҳамда кемачилик ва денгизчилик йўлларининг Америка назорати остидалигини, унинг ҳаракатланиш ва манёвр қудрати юқорилигини билади.

АҚШ-Хитой муносабати рақобатдан иборат. Бу муносабатда АҚШ Хитойни жиловлаб олиш сиёсатини қўллаётган бўлса, Хитой айни босқичда чуқур нафас олиш, юмшоқ муомалада бўлиш ва жанжаллашмаслик услубини қўлламоқда. Чунки у ўзи билан АҚШ ўртасидаги фарқ қанчалик эканини ва АҚШнинг воситалари кўплигини билади.

Роя газетасининг 2018 йил 5 сентябр чоршанба кунги 198-сонидан

TagsАҚШ-ХитойКореяСовет ИттифоқиТрампХитойШимолий Корея
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужудидаги ҳар бир кимса жиноятчи, сўлқаноти ҳам ўнгқаноти ҳам

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ разведка раиси: Сурия муаммолари учун қўлимизда сеҳрли таёқ йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ямандаги гуруҳларнинг Швецияда тузган иттифоқи

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон ...

    «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 22 октябрь куни Нью-Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон терроризмга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Икки ўт орасидаги энергетика

    Икки ўт орасидаги энергетика: Вашингтон ваъдалари фонида Жиззах АЭСига қуйилаётган «Росатом» бетони بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда 19 октябрь куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга «Американинг кичик модулли ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда

    Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда: «Иқтисодий очиқлик» ниқоби остидаги  мустамлакачилик بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда бўлиб ўтган «Америка–Ўзбекистон Ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши, унда янграган расмий баёнотлар ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: