Демократ номзод Берни Сандерс: биз мамлакатда халқ механизмини яратмоғимиз даркор
Роя газетаси:
Америка ширкатларининг сайловлардаги таъсир кўлами
Демократ номзод Берни Сандерс: биз мамлакатда халқ механизмини яратмоғимиз даркор
Америка президентлигига демократ номзод Берни Сандерс ўзининг сайловолди кампанияларидан бирида бундай деди: «Рухсат берсангиз, сизларга ҳали ҳеч бир президент ёки президентликка номзод шахс айтмаган нарсани айтсам. Гап шундаки, президентлик сайловида ютиб чиқадиган шахс давлатимиздаги ишчи оилалар дуч келаётган улкан муаммоларни асло ечолмайди. Ушбу муаммони Америкадаги йирик ширкатлар қудрати сабабли ечишга имкон қилолмайди. Чунки Уолл-стрит ҳамда сайлов кампанияси ҳомийларининг қудрати шу даражада каттаки, бу нарса ҳар қандай президентни уларга бас келишдан ожиз қилиб қўяди. Бу ҳақиқат. Шунинг учун ҳам мамлакатда сиёсий халқ базаси ва механизмини яратмоғимиз даркор». (Ютуб сайти).
Роя газетаси шарҳи:
Президентликка демократ номзод Берни Сандерс айтган нарсалар Америка сайловларини кузатиб борувчи ҳар бир кишига яхши маълум. Хоҳ президентлик, хоҳ парламент сайлови бўлсин, ютиб чиққан шахс албатта Америка ширкатларининг қўллови билан муваффақиятга эришади. Шундан сўнг ўша ширкатлар сиёсатини амалга оширишга киришади. Ўзи мансуб бўлган партиясига ҳам мана шу нарса тўғри келади.
Роя газетасининг 2016 йил 24 феврал чоршанба кунги 66-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми