Инсон қилаётган амалидан кўзланган мақсад…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Инсон қилаётган амалидан кўзланган мақсад…
Маълум бир ишни бажараётган ҳар бир одамнинг шу ишни бажаришдан кўзлаган мақсади бўлиши муқаррардир. Бу мақсад ишнинг қийматидир. Шунинг учун ишни бажараётган чоғда ҳар бир ишнинг инсон рўёбга чиқаришни назарда тутган қиймати бўлиши зарурийдир. Акс ҳолда бу иш беҳуда иш бўлиб қолади. Инсон ўз амалларини мақсадсиз беҳуда бажариши мумкин эмас. Шунинг учун у ишларни бажаришдан кўзланган қийматларни рўёбга чиқаришга ўз эътиборини қаратмоғи лозим.
Ишнинг қиймати моддий қиймат бўлиши мумкин. Тижорат, зироат, саноат ишлари каби. Бундай ишларни бажаришдан мақсад моддий фойдаларни, яъни даромадни вужудга келтиришдир. Бу қиймат ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган қийматдир. Ёки ишнинг қиймати инсоний қиймат бўлиши мумкин. Чўкаётган одамни қутқариб қолиш ёки фарёд чекиб ёрдам сўраётган мазлумларга ёрдам бериш каби. Бундай ишлардан кўзланган мақсад ранги, жинси ва динидан ёки инсонийликдан бошқа ҳар қандай эътиборлардан қатъий назар, инсонни қутқариб қолишдир.
Шунингдек, ишнинг қиймати ахлоқий қиймат бўлиши мумкин. Рост гапириш, вафодор бўлиш ва раҳмдиллик каби. Бу ишлардан кўзланган мақсад, фойдалардан ёки инсонийликдан қатъий назар, ахлоқий жиҳатлардир. Чунки хулқ гоҳида инсондан бошқага ҳам қўлланади. Ҳайвон ва қушларга раҳм-шафқат қилиш каби. Гоҳида ахлоқий ишдан моддий зарар етиши ҳам мумкин. Лекин бу ишнинг қийматини рўёбга чиқариш лозим. У ҳам бўлса ахлоқий жиҳатдир. Ва ниҳоят, ишнинг қиймати руҳий қиймат бўлиши мумкин. Ибодатлар каби. Чунки улардан мақсад на моддий фойдалар, на инсоний жиҳатлар ва на ахлоқий масалалардир. Уларни бажаришдан мақсад фақат ибодатдир. Шунинг учун бошқа қийматлардан қатъий назар, бу ишларнинг фақат руҳий қийматини рўёбга чиқаришга эътибор қаратилмоғи лозим.
Мазкур қийматлар барча ишларнинг қийматларидир. Инсон ҳар бир ишни амалга оширар экан, мазкур қийматларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади.
Инсоний жамиятлар шу дунё ҳаётида мазкур қийматларга қараб ҳамда жамиятда амалга оширилаётган қийматларнинг ва уларни амалга ошириш орқали кафолатланаётган фаровонлик ва хотиржамликнинг миқдорига қараб баҳоланади. Шунинг учун мусулмон киши жамият фаровонлиги ва юксалишига ўз ҳиссасини қўшиши, шу вақтнинг ўзида ўзининг ҳам фаровонлиги ва хотиржамлигини кафолатлаши учун ҳар қандай ишни қилаётганида ундан кўзланган қийматни амалга ошириш йўлида бор кучини сарфлаши лозим.
Аслида бу қийматлар бир-биридан афзал ҳам, бир-бирига тенг ҳам эмас. Чунки уларнинг орасида бирини иккинчисига тенглаштиришга ёки бирини иккинчисидан афзал кўришга асос қилинадиган хусусиятлар мавжуд эмас. Улар инсон муайян ишни бажараётган пайтда кўзлайдиган натижалардир. Шунинг учун ҳам мазкур қийматларни битта тарозига қўйиш ва бир хил ўлчов билан ўлчаб кўриш мумкин эмас. Чунки улар бир-бирига зид бўлмаса ҳам, бир-биридан фарқлидир. Лекин қийматларнинг энг афзалини танлаш учун уларни бир-бирига солиштириш инсоннинг хусусиятидир. Гарчи улар бир-биридан афзал, бир-бирига тенг бўлмаса-да, инсон бунга рози бўлмайди, балки уларнинг бирини иккинчисидан устун қўяди ва тенглаштиради. Бундай устун қўйиш ва тенглаштириб кўриш қийматнинг ўзига асосланмайди, балки инсонга ундан келаётган натижаларга асосланади. Шунга биноан, инсон қийматларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш ва тенглаштиришда ўзини ва бу қийматлардан унга келаётган фойда ва зарарни асос қилади. Шунинг учун ўзини ёки бу қийматлардан қўлга киритаётган натижаларни ўлчов қилиб олади. Демак, ҳақиқатни олганда, қийматларнинг ўзини эмас, балки инсонга улардан келаётган натижаларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш ҳосил бўлади. Одамларнинг бу қийматлар натижаларига мойилликлари ҳар хил бўлгани сабабли, қийматларнинг бирини иккинчисидан устун қўйишлари ҳам ҳар хил бўлади.
Руҳий туйғулар ғолиб бўлган, бу туйғуларга майли кучли бўлган ва моддий қийматга эътиборсиз қарайдиган шахслар моддий қийматдан руҳий қийматни устун қўядилар. Натижада фақат ибодатларга эътибор бериб, моддий ишлардан кўнгил узадилар. Шунинг учун, ҳаёт моддий нарсалардан иборат бўлгани сабабли, унга аралашмайдилар. Оқибатда ҳаётнинг моддий жиҳатдан қолоқлашувига сабабчи бўладилар. Улар туфайли улар яшаб турган жамиятнинг турмуш даражаси пасайиб кетади, чунки бундай жамиятда дангасалик ва турғунлик кенг қулоч ёяди. Мусулмон жамиятидаги аксар мусулмонларда учрайдиган таркидунёчилик тушунчаси бунга мисол бўла олади.
Моддий майллар устун бўлган, ҳавойи хоҳишларга қул бўлиб қолган ва руҳий қийматга эътиборсиз қарайдиган шахслар эса моддий қийматни афзал кўриб, уни амалга оширишга интиладилар. Шунинг учун уларда олий мақсадлар хилма-хил бўлади. Бундай шахслар сабабли улар яшаб турган жамият беқарор бўлиб қолади ҳамда унда ёвузлик ва бузғунчилик авж олади. Бугунги кунда капитализм(манфаатдорлик) тузумини дунёга ёяётган АҚШ давлати мусулмон ва бошқа диёрларга бузғунчилик ва ёвузликдан бошқа хечнарса тақдим қилмади. Чунки манфаатдорлик тушунчаси асосидаги жамият ва инсонларда хаётий ўлчов фойда ва зиёндир. Агар бирор амал зиён келтирадиган бўлса у қилинмайди, гарчи бу амалнинг оқибатида бошқа қийматлар руёбга чиқиши мумкин бўлса ҳам. Бироқ фойда келтирадиган амал гарчи инсонларни хаётига хавфли бўлсада, турли бахоналар билан барча қийматларни оёқ ости қилган холда зудлик билан амалга оширилади. АҚШни Ироққа кимиёвий қурол сақланиши бахонасида хужум қилиши бунга мисол бўлиши мумкин. Аслида эса АҚШга Ироқ давлатини табиий бойлиги бўлган нефти қизиқтирар эди.
Шунинг учун мазкур қийматларни белгилашни инсоннинг ихтиёрига ташлаб қўйиш хатодир. Балки бу қийматлар инсоннинг яратувчиси тарафидан, яъни Аллоҳ Таъоло тарафидан белгиланмоғи лозим. Шунинг учун инсонга бу қийматларни ва уларни амалга ошириш вақтини шариат белгилаб бериши ҳамда шариатнинг кўрсатмаларига қараб инсон бу қийматларни амалга ошириши лозим.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Умар
10.04.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми